Қорахонийлар



Download 318,99 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana21.02.2022
Hajmi318,99 Kb.
#66147
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
qoraxoniylar

Қорахонийлар
савдогарларга хизмат кўрсатиб, шу орқали фойда кўриладиган турли хизматларни
муҳайё этишга катта эътибор берилган. Мунтазам равишда турли ерларда савдо
кўргазмалари уюштирилиб турилгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Қорахонийлар давридаги қурилиш ишларига назар ташланса шу нарса аён бўладики,
Бухорода Минораи калон, қатор масжидлар, Жарқўтон (Сурхондарё), Вобкентда
миноралар, Ўзгандда мақбаралар, минора, масжидлар, Самарқандда мадрасалар бунёд
этилган. Қорахоний ҳукмдорлар савоб ишлардан ҳам қочмаганликлари ҳақида
маълумотлар бор. Чунончи, қорахоний Иброҳим ибн Наср 1066 йили Самарқанддаги бир
шифохона ихтиёрига бутун иморатлари, расталари билан икки карвонсаройни тақдим
(вақф) этган. Ҳужжатдан англашилишича, ана шу икки карвонсаройдан келадиган
даромаддан касалларнинг озиқ-овқати, дори-дармони, табиблар, барча турдаги хизмат
кўрсатувчиларни тегишли ) маош билан таъминлаш йўлида фойдаланилган. Бошқа ( бир
ҳужжатда Самарқандда бунёд этилган мадраса мажмуини таъминлаш учун Иброҳим ибн
Наср уч меҳмонхона, бир карвонсарой, бир эркаклар ҳаммоми, сув айиргич, узумзор, бир
канча экин ерлари ва бошқалар-дан келадиган даромадни вақф қилиб бергани ҳақида
гувоҳликлар мавжуд.
Қорахонийлар даврида ҳам кўплаб истеъдод эгалари юзага чиққан. Шулардан юқорида
номлари тилга олинган Юсуф Хос Ҳожиб ва Маҳмуд Кошғарий ҳақида тухталиб ўтсак.
Чуқур билим ва тафаккур эгаси Юсуф Хос Ҳожиб «Қутадғу билиг» («Саодатнома»)
асари билан машҳурдир. Зеро, бу асарда давлатни бошқариш усули, қонун-қоидалари,
сиёсати, мафкураси, ижтимоий гуруҳлараро муносабатлар, одоб-ахлоқ масалаларига
оид ўз даври учун зарур ва фойдали, тарихан ўз аҳамиятини йўқотмовчи фикрлар
илгари сурилган. Чунончи, у жамиятнинг тўрт устунини қуйидагича белгилаб бер-ган:
АДОЛАТ, ДАВЛАТ, АҚЛУ ЗАКОВАТ, ҚАНОАТ. Диққатга сазовор томони шундаки, мана
шу тўрт устун асосидаги жамият бахт-саодатини таъминлашда илм биринчи ўринга
қўйилади: «Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлар, Билим қайда бўлса, буюклик бўлар». Ё
бўлмаса, асарда келтирилган давлат-идора кишилари ҳақидаги фикрларни олайлик.
Вазирлар оқил, довюрак, имонли, номусли бўлишлари керак. Беклар, яъни ҳокимлар эса
билимли, етук, кўзи, кўнгли тўқ бўлмоғи даркор. Агар улар бузуқ феъл бўлсалар, замона
ўқидан қочиб қути-лолмайдилар, улардан одамлар ҳам юз ўгиради, ғамга гирифтор
бўладилар. Юсуф Хос Ҳожиб лашкарбошилар хусусида шундай дейди: «Олисдаги ёвнинг
ваҳима-сидан кўрқма, аксинча, ундан яқиндан воқиф бўлиб тур, шунда унинг бор
имконидан хабар топасан. Душман дағдаға қилиб дўқ қилса, бардошли бўл, чекинма
(чунки у бу билан сени синамоғи мумкин)». «Қутадғу билиг»да олимлар, шоирлар,
деҳқонлар, чорвадорлар, савдогарлар ҳақида, оила, фарзанд тарбиясига оид ҳик-матли
фикрлар ҳам бир талай.
Маҳмуд Кошғарий ҳам ўзидан ажойиб ва бебаҳо мерос қолдирган. Бу унинг туркий
тиллар ва маълум маънода туркий тилли халқлар ҳақидаги қомусий асари «Девону луғот
ат-турк»дир. Асар Туркистон халқларининг тиллари тарихини ўрганишда, чунончи, ўша
давр тили морфологияси, фонетикаси, лексикаси, этимоло-гиясини ўрганишда беназир
манба ҳисобланади. Бундан ташқари, унда минтақа халқларининг этник тарихига оид
ғоятда қимматли маълумотлар жамланган. Маълумки, туркий тилли халқлар ҳам сон
жиҳатдан кўп, ҳам серқавм бўлиб келганлар. Улар ўртасидаги муносабатлар тарихини
ёритишда «Девону луғот ат-турк»нинг аҳамияти катта. Бундан ташқари асарда
давлатчилик, иқтисодий-ижтимоий муносабатлар, ҳунармандчилик, расм-русумлар,
маданий ҳаётга тегишли маълумотлар ҳам кўп учрайди. Маҳмуд Кошғарий асарининг
6 / 7



Download 318,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish