O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/225
Sana25.02.2022
Hajmi2,6 Mb.
#303787
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   225
Bog'liq
2. Falsafa 60-215 (20)

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FALSAFA 
1/5/1 2021 
- 125 -
қадимги юнон тили, унинг меросхўри бўлган Ғарбий 
Европа мамлакатлари тилларида бўлганлиги ўлароқ 
пантеизм – илоҳий, илоҳиёт, Оллоҳга доир сўзини 
англатар экан, аслда уларнинг мантиқий асоси бир 
эканлигини кўришимиз мумкин. Лекин, гарчи масаланинг 
қўйилиши ва унга жавоб аниқ бўлиши мумкин бўлгани 
ҳолда, унга ёндашув ва жавоблар масаласида баҳслар бор 
ва у табиийдир. Пантеистик қарашларнинг деярли 
ҳаммасида 
олам,борлиқ, 
унинг 
жавҳари, 
яъни 
субстанцияси масаласида қўйиладиган бир саволга асосан 
икки хил ёндашув бор. Булар: “Худо ва табиат бир нарса” 
ва “Худо бутун коинот, олам хусусан табиатнинг 
Яратувчиси” сифатида хулосаланади. Бу баҳс тассавуф 
шайхлари бўлган маърифат йўлидаги мутасаввуфлар 
тариқат 
йўллари 
ўртасидаги 
баҳсдир. 
Юқорида 
келтирилган Навоий ғазалининг мазмуни ҳам, “Ҳамма 
нарса ундан” хулосасини беради[i4].
Чунончи, Румий биринчи бўлиб, оламнинг 
заррадан коинот қадар ўзаро вобасталиги, бир-бири билан 
тортилиб туриши, диалектик тараққиёти (оддийдан 
мураккаб сари ривожланиш, ҳамма ерда зиддият ва 
қарама-қаршиликлар бирлигининг мавжудиги) ҳақида 
фикрлар баён этган эди. Бу бир неча асрдан кейин Гегель 
томонидан ривожлантирилди ва Гегель таълимоти 
сифатида Ғарб фалсафига унинг асосчиси сифатида 
киритилди[i5]. 
Аммо Нақшбандия тарийқатининг кўзга кўринган 
арбоби, улкан олим ва сўфий Имоми Роббоний (ҳижрий 
971 – 1034 саналар ва милодий 1563 – 1625 саналар) бу 
хил қарашга ўзларининг тўртинчи йўлларини қўшдилар. 
У кишининг фикрларича, ваҳдатул вужуд соликка 
ориз бўладиган бир ҳолдир. Ўшанда сўфий одамга 
кўринадиган ҳамма нарса бир вужуд бўлиб қолади. Аммо 
солик илоҳий тавфиқ ила набавий ҳидоятга рафиқ бўлиб 
турса, бошқа бир мақомга эришади[i6]. Бу мақом ваҳдатул 
вужуд мақомидан устун мақом бўлиб, «ваҳдатуш-шуҳуд» 
деб 
аталади. 
Ваҳдатуш-шуҳуд 
даражасига 
етган 
соликнинг шоҳидлиги фақат вожибул вужуд (Аллоҳ)нинг 
ёлғиз Ўзи бўлиб қолади. Бошқа нарсалар ўзлари мавжуд 
бўлса ҳам, унга йўқдек бўлиб қолади. Чунки, қуёш 
чиққанда юлдузлар кўринмай қолганидек, Аллоҳ таолога 
етишганда, бошқа нарсалар кўзга кўринмай қолади.
Тасаввуф йўллари, улар ўртасидаги ғоявий, 
фалсафий фарқлар ва ихтилофлар жараёнлари тарихи, 
уларда борлиқ билан боғлиқ муаммолар таҳлили, 
профессор Ш.Сирожиддиновнинг илмий монографиясида 
анча холис, илмий-маърифий тарзда тадқиқ қилиб, 
хулосалар берилган. “Тасаввуф назарияси бир-бирига 
жиддий мухолиф бўлган икки йуналишда ривожлана 
бошлади. Бири фалсафани омихталаштирган ҳолда, 
иккинчиси калом илми. Бирини “Ваҳдат ул-вужуд”, 
иккинчисини “Ваҳдат ул- шуҳуд” деб номладилар. Яъни, 
“вужудийлар” ғояларини маслак қилган тариқатлар пайдо 
бўлди. “шуҳудийлар” ичида ҳам бир-бири билан юз 
кўрмас бўлган тариқатлар пайдо бўлди. Уларнинг бир-
бирларига муносабатлари маноқиб адабиётларида тўла 
акс этган”[12].
“Нақлий илм” ва “ақлий илм”га муносабат ҳам 
тасаввуф илмларида турлича ёндашилди ва талқин 
қилинди[12]. Афсуски, ҳозирги кунларимида ҳам ақлий 
билимни рад этиб, нақлий билимларга ёпишиб олиш 
ҳолатлари устуворлик касб этаяпти. Албатта бу ўринда, 
догма даражадаги ва жўн ақидаларга ёпишиб олиш 
назарда тутилмоқда. Масалан фан-техника ва бошқа 
самарали илмий манбалар ўрнига ҳали ҳам ирим-
сиримларга, фолбинга, сохта табибларга ишониш, ҳатто 
эътиқод даражасига олиб чиқадиган сохта чорловлар 
қилиш бунга мисолдир.
Файласуфларнинг қарашларида устувор бўлган 
мистик-метафизик қарашлар XIII асрдан эътиборан 
суфийлар орасида тобора оммалашиб бораётган Ибн ал-
Арабийнинг (1165-1240 ) “Ваҳдат ул-вужуд” (Ягона 
борлиқ) мистик илоҳий таълимоти мағзига сингди. Тобора 
чуқурлашиб бораётган ва кенг қатламларга таъсири 
кундан-кунга зиёда бўлаётган ушбу таълимот шу давргача 
умумий қарашлар, ҳаракатлар ва анъаналар асосида 
фаолият кўрсатиб келаётган суфийлар дунёсини алғов-
далғов қилиб ташлаш билан бирга уларни икки лагерга 
бўлиб ташлади[12]. 
Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results).
Бизнинг назаримизда, - борлиқнинг ибтидоси
яъни илк моҳияти, асоси илоҳий манбааларда Худо деб 
топилган бўлса, бу ҳозирча бошқа ёндашувлардан анча 
аниқроғи. Борлиқнинг ички мазмуни, хоссалари, ўзгариш 
жараёнлари 
билан 
боғлиқ 
жараёнлар, 
уларни 
қонуниятлари билан материалистик тадқиқ қилаётган фан 
соҳалари бир қарашда борлиқнинг илк ибтидосидан анча 
йироқ.
Яссавийнинг илоҳиётида борлиқ ва моҳият, 
жавҳар, ибтидо масалалари Навоий асарлари ва 
қарашларида давом этади ҳамда мукаммаллашади. Шу 
жиҳати билан ҳам Яссавий мероси Навоийнинг умуман 
ижодий фаолиятидаги манба ва назарий-услубий асос 
ҳисобланади. Яссавийнинг хизмати шундаки, у жуда 
кўплаб 
тасаввуфий 
истилоҳ 
ва 
тушунчаларни 
туркийлаштирди. Бу хизматларини Навоий “Насойимул 
муҳаббат ” ва бошқа ўринларда эътироф этган ва катта 
баҳо берган. Умуман, Яссавий эътиқодда ҳам пир 
ҳисобланади – Навоий Яссавия тариқати, Нақшбандия 
сулукига эътиқод қилади[11]. 
Бизнинг назаримизда, орифона ва шоирона 
ёндашувлар кўпинча борлиқ, олам билан боғлиқ 
масалаларда мустақил фикрларни шеърда, ғазалда исён 
тарзида ифодалаш шакли эди. Бу талқин кўп ҳолларда 
фожиали якун топган. Суфийни олам ва борлиқ, умуман 
бошқа фалсафий ва эътиқодий саволларни Қурони 
Каримга зид ёки рад этиш ҳолатини, фақатгина, зикр, 
шатахот ҳолати билан изоҳланса у омон қолган. Бошқа 
ҳолларда қатл қилинганлигини кўриш мумкин.
“Лисон ут-тайр” фалсафасини тушунтиришдан 
бошлаган маъқул кўринади. “Фарҳод ва Ширин”да: 
Ажаб суратки бир наққоши моҳир, 
Бўлур юз навъ сурат бирла зоҳир.
Шуҳуди ақл даркидин мубарро, 
Вужуди дарк (идрок)шуъбидин муарро[13]. 
Шуҳуди (кўриш, мушоҳада) ақл даркидин мубарро 
(идрок қилиб бўлмайди),
Нишони бенишонлиқдин йироқроқ, 
Макони бемаконлиқдин қироқроқ. 
Азалдин беҳад ошиб ибтидоси, 
Абаддин асру тошиб интиҳоси[13].
Бу сатрларда ҳам, Аллоҳ бутун моддий, номоддий 
оламнинг ибтидоси, асосий жавҳари, мояси эканлиги 
ифодаланган. 
Шунингдек, 
макони 
бемаконликдан 
қироқроқ, яъни исломий таълимотда ломакон, макондан 
ташқарида каби масалалар бадиий тарзда, бу мўъжизотлар 
ақл билан англаб етиб бўлмайдиган илоҳий асрорлиги 
айтилади.
Хулоса 
ва 
таклифлар 
(Conclusion/Recommendations).
Ваҳдат ул-вужул таълимоти Ислом дини унинг 
олам ва борлиқ билан боғлиқ қарашлари заминида 
шаклланган ва такомиллашган; 
Таълимот бошқа барча фалсафий қарашлар каби 
баҳс-мунозара ва ихтилофлардан иборат; 



Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish