Пармонов Абдутолиб Жиззах политехника институти (Узбекистан)



Download 70 Kb.
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi70 Kb.
#266460
1   2   3
Bog'liq
ПАРМОНОВ АА. янги

иккинчидан, иқтисодиётнинг ушбу секторидаги кооперацион алоқалар сифат жиҳатдан янги маҳсулотни ишлаб чиқариш ва ишларни бажариш имконини беради;
учинчидан, иқтисодиётнинг ушбу секторидаги кооперацион алоқалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва уни қайта ишлаш технологик жараёнининг зарур таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси ишлаб чиқаришни ёқилғи-мойлаш материаллари, маъданли ўғитлар, уруғлар ва ҳоказолар билан таъминлаши керак, шунинг учун ушбу масалаларни ҳал этувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишига тўғри келади.
Мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотлари товар ишлаб чиқарувчиларининг уларни қайта ишлашга ихтисослашган хўжалик юритувчи субъектлар билан кооперацион алоқалари янги маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни таъминлаш имконини беради. Бунда кооперация жараёнида иштирок этувчи корхоналарнинг ялпи даромадларининг ўсиши билан бирга меҳнатга лаёқатли аҳоли учун қўшимча иш ўринлари таъминланади. Ва ниҳоят, ҳар қандай товарлар, ишлар ва хизматларнинг ишлаб чиқарувчилари сингари,қишлоқ хўжалиги хўжалик юритувчи субъектлари ҳам товарлар, ишлар ва хизматларни сотишга ихтисослашган тузилмалар билан кооперацион алоқаларни йўлга қўйишга муҳтож.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш қуйидаги йўналишларда амалга оширилиши лозим:
- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқаришга ўз вақтида ва сифатли технологик хизматлар кўрсатишни ташкил этиш;
- мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш;
- тайёр маҳсулотни сотувчи дилерлар билан ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш.
Мазкур йўналишларни амалга оширишда шуни инобатга олиш лозимки, фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг умумий ҳажмидан:
- камида 10-15 фоизи ўз истеъмоли учун фойдаланилиши керак;
- камида 30-35 фоизи овқатланишнинг тиббий меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, сотув учун йўналтирилиши зарур.
Шу сабабли қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва уни қайта ишловчи хўжалик юритувчи субъектларнинг кооперацион алоқа масалаларини ҳал этишда фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг камида 50 фоизини қайта ишловчи ишлаб чиқариш қувватларининг ташкил этилишини таъминлаш зарурлигидан келиб чиқиш лозим. Бунда вилоятнинг айрим туманларида ушбу маҳсулотни қайта ишлаш бўйича мавжуд қувватлар етишмаган ҳолларда, бошқарув органи томонидан зарур қўшимча қувватларни ташкил этиш жараёнларини қўллаб-қувватлашга ва рағбатлантиришга, борди-ю улар ортиқча бўлса қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи хўжалик юритувчи субъектларни қўшимча равишда шакллантиришга ва уларни ривожлантиришга асосий эътибор қаратилиши керак.
Фойдали ўзаро ҳамкорлик ва ишлаб чиқариш кооперасиясини йўлга қўйиш, рақобат муҳитини яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш жойларигача етказилиши учун транспорт харажатларини қисқартириш мақсадида вилоятнинг ҳар бир туманида камида 2-3 та бир йўналишдаги қайта ишловчи корхонанинг фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўтказилган эксперт ҳисоб-китоблари шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир туманда май-ноябр ойлари мобайнида ҳар бири кунига 5 тоннагача мева-сабзавот маҳсулотини қайта ишлаш қувватига эга бўлган 2-3 та корхона мавжуд бўлса, ушбу туманда ҳар бири 25-30 га ер майдонига эга бўлган мева-сабзавот маҳсулоти етиштиришга ихтисослашган 25-30 та фермер (деҳқон) хўжалиги фаолият кўрсатиши лозим. Бунда 300-350 киши фаол меҳнат қилиш жараёнига қўшимча равишда жалб этилади.
Ҳар бир туманда кунига 4-5 тонна гўшт ва 8-10 тонна сутни қайта ишловчи 2-3 та корхонани ташкил этиш учун камида 20-25 та гўшт-сут маҳсулоти етиштирувчи корхона мавжуд бўлиши керак. (Расм-1)
Юқорида кўрсатилган услубий ёндашув қуйидаги имкониятларни келтириб чиқаради:
- агросаноат мажмуи хўжалик юритувчи субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги ва ишлаб чиқариш кооперацияси жараёнларини фаоллаштириш;
- ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштиришда хўжалик юритувчи субъектлар манфаатларини инобатга олиш;
- ўзаро ҳамкорлик ва ишлаб чиқариш кооперацияси жараёнларини бошқариш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг аниқ мақсадга йўналтирилишини таъминлаш1;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 мартдаги "қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим йўналишлари тўғрисида"ги Фармони иқтисодиётнинг агросаноат мажмуида ўзаро ҳамкорлик ва ишлаб чиқариш кооперациясининг ривожланишига ижобий таъсир этишга қаратилган, унда белгиланишича, "етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етказиб бериш ва моддий-техник ресурсларни олиш ва хизматлар кўрсатиш учун шартномалар фақат фермер хўжаликларининг ўзлари томонидан

Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish