Предмети, ма+сади ва вазифалари. Р е ж а : “Касбий махорат” фанининг предмети


-МАВЗУ: ПЕДАГОГИКЛАРНИНГ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАР БИЛАН МУОМИЛА МАДАНИЯТИ



Download 0,87 Mb.
bet7/32
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#115202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
Касбий махорат

4-МАВЗУ: ПЕДАГОГИКЛАРНИНГ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАР БИЛАН МУОМИЛА МАДАНИЯТИ.

Маънавият ўз халкимизнинг тарихи, унинг маданияти ва вазифаларини чукур билиш тушуниб етишга суянгапдагина кудратли кучга айланади.


Ислом Каримов

РЕЖА:
1. Одоб ва ахлокни шакллантирувчи асосий омиллар


2. Талаба ёшларда одоб-ахлокни ривожлантиришда укитувчи ёки рахбар махорати.
3. Мустакил ишлар-талаба хулк маданиятини шакллантиришнинг асосий омили.

Ўзбекистон мустакилликга эришган дастлабки кунданок талаба ёшларни маънавий кадриятлар рухида тарбиялаш энг мухим вазифалардан булиб колди. Чунки давлатнинг асосини маънавият ташкил этади, маънавиятига эътибор бермаган давлатнинг келажаги хам булмайди. Узбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов «Баркамол авлод -Узбекистон тараккиётининг пойдеворидир» номли маърузасида таъкидлаганидек «Бизнинг республикамизда узимизнинг маънавий кадриятларимизни, таълимнинг миллий тизимини такомиллаштириш хамда унинг миллий асосларини мустахкамлашга алохида эътибор берилмокда».


Дархакикат, факатгина чинакам маърифатли одам миллий кадриятларни, узини англаш, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустакил давлатимизнинг жахон хамжамиятига узига муносиб, обрули урин эгаллаш учун фидойилик билан курашиш мумкин. Шундай экан бугунги кунда ёшларни маънавий-ахлокий тарбиялашнинг ахамияти каттадир. Чунки талабаларнинг билимини, аклий ва ахлокий холатларини шакллантириш, назорат килиш ва бахолаш давлат микёсида амалга оширилмокда.
Шуни айтиш керакки инсонинг маънавияти унинг ахлоки, одоби, хулки, маданиятидан ташкил топади. Ахлок эса аклий, хукукий, диний, иктисодий ва сиёсий билимлар замирида шаклланади. Мазкур билимлар уз навбатида инсон ахлокий сифатларининг камол топиб, бойиб боришига олиб келади. Демак ахлок инсоннинг ижобий сифатлари мажмуидир. Одоб ва ахлок бир-бири билан узвий борликдир. Одоб алохида бир шахснинг муайян бир хислатини ифодаловчи ахлокий категориядир.
Одоб алохида шахс, эл, элат, халк усулга тааллукли булган ижобий ахлокий сифатлар мажмуидир.
Инсон-табиатнинг энг буюк неъмати. Унга акл-идрок, онт, фаросат каби буюк фазилатлар ато этилганки, инсон бу фазилатларга сайкал бериб, ривожлантириб, оламни, инсониятни камолатга етаклаб боради. Таникли шоиримиз Э.Вохидов айтганларидек:
Мулки борлик, ичра бир махал,
Муъжазгина олам яралган,
Бермок учун дунёга сайкал,
Олам аро одам яралган.
Одамнинг инсон сифатида шаклланши камолат даражаси одоб, ахлок, маданият, маънавият элементларининг унда канчалик мужассамлашгани билан белгиланади.
Одоб бу хар бир инсоннинг жамоа билан булган мулокатига хамда юриш-туришида узини тута билишини курсатади, Ахлок жамиятда кабул килинган, жамоатчилик фикри билан маъкулланган хулк одоб нормалари мажмуи. Маданият-жамиятнинг ва унда яшовчи фукароларнинг фаолияти жараёнида тупланган барча ижобий, аклий ютуклар мажмуаси. Маънавият-инсон онгини акс эттирувчи барча ижобий, интеллектуал фазилатлар мажмуасидир.
Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкиддашича, "Маънавият турли халклар ва мамлакатлар кишиларини кон-кариндош килади. Уларнинг такдирини узаро хурмат асосида якинлаштиради. Бизнинг маънавиятимиз асрлар давомида миллион-миллион кишилар такдири билан шаклланган. Уни улчаб хам, поёнига етиб хам булмайди. У инсон учун бутун бир олам."
Аклий _ камолотга эришиш иродавий хатти-харакатлар, узлуксиз фаоллик, фидоийлик, билимга чанкоклик кабиларнинг боскичма-боскич, аста-секинлик билан амалга ошадиган жараёндир.
Мустакил фикрлаш бу фахмлаш, англаш, фикр юритишдан бошланади. Англаш бирор-бир гояни туб мазмунига тушуниб етиш. Мушохала -шу гояни мантикан талкин килиш.
Тафаккур-инсон онгидаги мавжуд илмий ва хаётий билимлар мажмуаларидан керагини саралаб олиш ва амалиётга куллаш.
Юкорида санаб утилган йуналишлар асосида талаба ёшларнинг хулк маданиятини шакллантириш мухимдлр. Чунки талаба ана шу маънавий мухитда уз фаолиятини амалга оширади, узлигини англайди. Маънавий билими билан мулокатга киришади. Щунинг учун талаба ёшларнииг хулк маданиятини шакллантириш самарадорлигини таъминлаш маънавий мухитга богликдир.
Талаба ёшларнинг хулк маданияти, маънавий харакатларининг самараси укитувчи (рахбар) ва талабанинг уз фаолиятларига булган муносабатлари билан белгиланади. Шунинг учун хам укитувчи ёки рахбар маънавий мероснинг тарихий тараккиёт боскичларини урганиши, амалий фаолиятда уларга таяниши шахснинг хулк маданиятини шакллантиришда бекиёсдир. Бундай ёндашув таълим-тарбия жараёнининг иштирокчиларидан укитувчи-талабалардан ижодкорликни талаб килади.
Ижодкор укитувчи (рахбар) талаба ёшларнинг хулк, маданияти шакллантиришда маънавий кадриятларнинг имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланади. Талаба ёшларнинг хулкк маданиятини шакллантириш муваффакияти укитувчи ва талабанинг ижодкорлигига боглик. Бу омилни характерловчи шартлар мавжуд булиб, улар: укитувчининг умумпедагогика ва махсус ихтисослик буйича чукур билим, касб махорати, талабалар билан дустона мулокат маданияти, маънавият-маданият даражаси, таълим-тарбиянинг самарали шакл ва усуллари танлай билиши, натижасини олдиндан аник, тасаввур ва педагок кашфиётларга асосланиб йуллай олиши, кизикиш доираси кенглиги, олий yкyв юрти жамоасидаги мухитни маънавий меросни урганиш кабилардан иборат. Укитувчида мана шу омилларга эътибор кучли булса, унда ижодкорлик ошади.
Бу омиллар унга талаба ёшларнинг хулк; маданиятини шакллантиришда жуда аскотади. Укитувчи ижодкорлиги натижасида талаба ёшлар аждодлар тарихи, адабиёти, санъати, анъаналари, ва урф-одатлари хакида чукур билим олади. Талабаларнинг маънавий меросга булган кизикиши ошади. Дарс жараёнида самимий, соглом маънавии мухит яратилади, Маънавии мерос манбааларидан самарали фойдаланиш натижасида талабаларнинг хулк маданияти камол топади. Талаба ёшларнинг хулк маданиятни шакллантириш, биринчидан, дарс жараёнинг муваффакиятли булишига, иккинчидан таълим мазмунига ва укитувчи-талаба хамкорлик фаолиятига боглик.. хамкорликдаги фаолият ижодкорликни, масъулиятни, фаолликни талаб килади. Бунда:хар бир дарсдан укитувчи максадни аник кура билиши, амалга ошириладиган вазифаларни тугри белгилаб олиши лозим;
— дарс жараёнидаги билимлар мазмунининг илмийлиги, изчиллиги ва тарбиявий характери, кизикарлилиги талабаларда таълим ва тарбиявий томопдан урганиладиган билимга булган кизикишни кучайтиради. Уларнинг билимини кенгайтириш юксак хулкли булиш каби куникма ва малакаларини шакллантиради. Албатта, бунда дарс шаклларини танлашда мавзунинг мохиятига алохида эътибор берилади. Масалан, касб-хунар коллежларида адабиёт дарси анъанавий дарс ёки мунозара тарзида уюштирилса; методика дарси семинар, ёки мунозара тарзида, чет тили дарслари уйин ёки савол жавоблар, сухбат дарслари тарзида уюштирилиши мумкин. Барча шаклдаги дарс жараёнларида талабалар хулк, маданиятини шакллантириш самарадорлигини ошириш учун савол-жавоб килиш, мунозарали вазият пайдо килиш, мустакил ишлаш, турли уйинлардан фойдаланиш каби усуллардан фойдаланиш мухимдир.
Талабаларнинг маънавии сифатларини шакллантиришда уларга утмиш адабиёти, тарих, миллий урф-одатлар, анъаналар хакида билим бериш укитувчидан доимо фаоллик билан муносабатда булишни талаб килади. Талабанинг маънавии эхтиёжини кондириш, кизикишини устириш мустакил ишлар, хар хил ижодий ишлар (иншо, реферат ва бошка) оркали амалга оширилади. Мустакил ишлар укитувчи ва талаба фаолиятининг узвий бокланган тамонларидир. Мустакил ва ижодий ишларда талаба уз устида мехнат килади, ижодий изланади, уз нуктаи назари, карашларини шакллантириш билан бирга дунёкараши ва маьнавий савиясини намоён этади. Мустакил ишлаш купрок дарслик устида ишлаш, манбаларнинг мазмунини тахлил этиш, маъруза, реферат, конспект тайёрлаш, ижодий иншо ёзиш (чет тилида хам) карточкаларга ёзма жавоб бериш, турли жадваллар, диаграммалар схемалар тузишни такоза этади. Буларнинг бари изланувчанликни талаб килади, Мустакил ишлар, семинарларни ташкил этишда 4 хил манбаларга асосланади.
а) Дарслик материалларига;
б) Маънавии мерос, хисобланган халк огзаки ижоди диний манбалар, мумтоз адабиёт ва бошкалар;
в) Оммавий ахборот воситалари материалларига (журнал, газеталар, радио, эшиттиришлар, ойнаи жахон курсатувлари);
г) Хаётий мисолларга (оилавий-маиший анъаналар, урф-одатлар, расм-руокмлар, маънавии кадриятлар ва х.к) Огзаки мустакил иш турлари ва урганилаётган мавзунинг мохиятининг талабалар амалий фаолиятида
мустахкамлаштиришга йуналтирилган баъзи бир ёзма шаклдаги мустакил ишлар (иншо, саволларга ёзма жавоб топиш, жадвал, диаграмма, карточкаларни тулдириш) дан аралаш дарс шаклида кенг фойдаланиш яхши натижа беради. Чет-тили, ааабиёт дарсларида, уйин холатларидан фойдаланиш самарали фойда беради. Масалан, адабиёт дарсларида "Алломалар мехмонимиз", "Темурий ижодкорлар", "Бугунги давр - алломалар кузи билан" каби мунозаралар, бахсларни ташкил этиш мумкин. Методика дарсларида эса "Шарк алломаларининг тарбия хакидаги фикрлари ва уларнинг маънавий y мероси хакида талабаларнинг узаро фикр алмашишларни ташкил этиш жуда фойдали. Дарс жараёнида педагог маънавий мерос манбаларидан усталик билан фойдаланиши, уларнинг таълим ва тарбияний таъсирини хисобга олиши, дарсни кандай тарзда ташкил этилишидан катъий назар (уйин дарси, мунозара дарси, синов дарси ва х.к.). уни уюштришда фаол, ижодкор, катъий булиши, маънавий меросни яхши билиши ва уни амалиётга тадбик кила олиши зарур. Талабаларнинг огзаки мустакил тайёргарлиги асосида ноанъанавий дарс шаклларини уюштириш хам хулк маданиятини шакллантиришнинг самарали усулларидан хисобланади. Бунда турли мавзулардаги бахс - мунозара дарсларини утказиш мумкин. Бундай дарсларга тайёргарлик куриш жараёнида талаба кенг хажмдаги маънавий манбаларга, бадиий асарлар, халк огзаки ижоди намуналарига, пандномалар, диний манбалар, шарк алломалари хаётига багишланган илмий, оммабоп, автобиографик асарлар, матбуот ва оммавий ахборот материалларига мурожаат килади. Натижада муаммоли саволларга жавоб топади, аждодлар маънавий мероси билан танишишга муяссар булади. Бундай дарслар етарли тайёргарлик, махорат ва кенг куламли билим, тажриба, мустакилликка асосланган холда ташкил этилса, талабанинг хулк маданиятини шакллантирувчи куйидаги ижобий натижаларни беради:
- дарс давомида талабанинг эркинлиги, мустакиллиги, фаоллигига эришилади;
- талабалар жамоа фикрига таянишга, уни хурмат килишга урганадилар, бу билан уларда узаро хурмат, мулокат маданияти тарбиялана боради;
- талабалар уз фикр - мулохазаларини, карашларини химоя килиш, уларни бошкаларга етказиш махоратини эгаллайдилар;
- талабаларда у ёки бу адибнинг карашларини, халк педагогикаси, хаёт тажрибаси асосида кутариб чикилган муаммолар мохиятини давр билан атроф мухит талаби имконияти асосларни хакконий бахолаш малакаси шаклланади;
- талабаларнинг узбек халкининг маънавий турмуш тарзи хакидаги билим даражаси ортади, ахлокий - маънавий сифатлари шаклланади;
- хар бир талабада уз-узига талабчанлик, уз-узини назорат килиш хисси ортади, уз устида ишлашга, узини англашга эътибор кучайди. Бундай муваффакиятли натижа синов дарслари, якуний дарсларда намоён булади. Талаба хулк маданиятини асосий мезонлари: инсонпарварлик, мехнатссварлик, миллий гурур, ватанпарварлик, мехр-мухаббат, имон, ижодкорлик, фаоллик, ташабускорлик, уз-узини назорат килиш ва уз-узини бахолашпи талаб этади. Бу талаб талабанинг Ватан, ота-она, дустлари, жамоа олдидаги бурчи вазифаларига, таълим-тарбия жараёнида намоён буладиган фаоллик, ижодкорлик хусусиятларига муносабати оркали амалга оширилади. Уз билим, хатти-харакати, атроф-мухитга муносабатини назорат килиш, уз-узини бахолашни ташкил этиш талабанинг ёзма ижодий фаолияти оркали самарали намоён булади. Таълимнинг самарали шакллари анъананий ва ноанъанавий дарс турлари воситалари ва усулларидан жумладан, таълим жараёнида талабаларнинг турли ижодий ёзма ишлари: иншо, реферат, конспект, маъруза каби турларидан кенг фойдаланиш зарур.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish