Пудратчи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Харажатлар қандай ҳисобга олинади



Download 2,53 Mb.
Sana13.07.2022
Hajmi2,53 Mb.
#793481
Bog'liq
Пудратчи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак


Пудратчи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак

Харажатлар қандай ҳисобга олинади


Таннархни ташкил этувчи харажатлар қуйидаги элементлар бўйича гуруҳланади Бўлимнинг 1-боби.:
ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатлар (қайтариладиган чиқиндилар қийматини чегирган ҳолда);
ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
ишлаб чиқариш хусусиятидаги бошқа харажатлар.
Қурилиш ишларининг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи объектлар кесимида материаллар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар, ижтимоий суғуртага ажратмалар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар кредитидан 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи дебети бўйича шакллантирилади.
Материалларга харажатлар
Умумий қоидага кўра қурилишни материаллар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш пудратчи зиммасига юклатилади. Бироқ, пудрат шартномасида бутун қурилишни ёки унинг муайян қисмини моддий таъминлаш буюртмачи томонидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлиши мумкин.
Буюртмачи сизга материалларни уларга доир мулк ҳуқуқини берган ҳолда ёки бу ҳуқуқни бермаган ҳолда (давал асосида) топшириши мумкин.
Буюртмачи материалларни мулк ҳуқуқини ўтказмаган ҳолда топширади
Агар буюртмачи топшириладиган материалларга бўлган мулк ҳуқуқини сақлаб қолса, уларни қайта ишлашга қабул қилинган давал хом-ашё сингари балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олинг. Ушбу ҳолатда қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юк-хати бирламчи ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади.
Ушбу материаллардан фойдаланилганлигини махсус ҳисоботда акс эттиринг.
Агар сиз ҚҚС тўловчи бўлсангиз, ҚҚСни ишларнинг қийматидан келиб чиқиб, буюртмачи материалларининг қийматини чегирган ҳолда қуйидаги формула бўйича ҳисоб-китоб қилинг СК 248-м. 7-қ.:
ҚҚС = (Иқ - Бм) х 15 %,
бу ерда:
Иқ - буюртмачи материаллари киритилган ҳолда ишларнинг қиймати;
Бм - буюртмачи материалларининг қиймати.
Мисол
Буюртмачи томонидан давал асосда топширилган материалларнинг ҳисоби
Пудрат шартномасига биноан буюртмачи қурилишни материаллар билан қисман таъминлайди.
У томонидан тақдим этилган материалларнинг қиймати 10 000 минг сўмни ташкил этди.
ҚҚС тўловчи - пудратчи 75 000 минг сўмлик ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолдаги ишларни бажарди, шу жумладан, буюртмачининг 8 000 минг сўмлик материалларини ишлатди.
Фойдаланилмаган материалларни пудратчи буюртмачига қайтарди.
Бухгалтерия ҳисобида буюртмачининг материалларидан фойдаланган ҳолда бажарилган ишларни пудратчи қуйидагича акс эттиради:

Пудрат шартномасида пудратчи буюртмачининг дебиторлик қарзини фойдаланилмаган материаллар суммасига камайтириши ва уларни балансга кирим қилиши мумкинлиги назарда тутилиши мумкин. Бунда буюртмачи материалларнинг бу қисмини ҳисобварақ-фактура орқали расмийлаштириши керак бўлади.
Буюртмачи томонидан топширилган материалларнинг фойдаланилмаган қисми кирим қилиниши ҳисобига қарздорлигининг камайтирилиши
Пудрат шартномасига биноан ҚҚС тўловчи – буюртмачи қурилишни материаллар билан қисман таъминлайди.
У томонидан тақдим этилган материалларнинг қиймати ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда 10 000 минг сўмни ташкил этди. ҚҚС тўловчи - пудратчи 75 000 минг сўмлик ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолдаги ишларни бажарди, шу жумладан, буюртмачининг 8 000 минг сўмлик материалларини ишлатди.
Пудрат шартномасининг шартларига кўра пудратчи фойдаланилмаган материалларни ўзида қолдиради.
Материалларнинг ушбу қисмига буюртмачи 2 300 минг сўм суммага ((10 000 - 8 000) х 1,15) ҳисобварақ-фактура расмийлаштиради.
Бухгалтерия ҳисобида буюртмачининг материалларидан фойдаланган ҳолда бажарилган ишларини ва буюртмачининг фойдаланилмаган материалларини ҳисобга қабул қилишни пудратчи қуйидагича акс эттиради:

Буюртмачи материалларни мулк ҳуқуқини ўтказган ҳолда топширади
Буюртмачи томонидан уларга бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш билан бир вақтда топширилган материалларни мол етказиб берувчидан сотиб олинган материаллар сингари ҳисобга олинг, сўнгра уларни ўрнатилган меъёрларга мувофиқ бажарилган ишлар таннархига ҳисобдан чиқаринг. Уларни ҳисобга қабул қилиш учун пудрат шартномаси (ёки олди-сотди шартномаси) ва ҳисобварақ-фактура асос бўлиб хизмат қилади.
Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш пайтида сиз материаллар учун кредиторлик қарздорликни бажарилган ишлар учун дебиторлик қарздорлик ҳисобига киритишга ҳақли ҳисобланасиз.
Ёрдамчи пудратчи бош пудратчидан олинган материалларни ҳам шундай тартибда ҳисобга олади.
Меҳнатга ҳақ тўлашга харажатлар
Қурувчиларга, одатда, ишбай тизим бўйича иш ҳақи ҳисобланади.
Бошқарув ходимлари (масалан, усталар, участка бошлиқлари, прораблар ва ҳ.к.) меҳнатига асосан вақтбай ҳақ тўланади. Кўпинча қурилиш майдончаси (қурилиш объекти) қурилиш ташкилотидан анча узоқда жойлашган бўлади. Бундай олисликнинг оқибатлари сабабли, ходимлар:
ҳар куни уйга қайтиш имкониятига эга бўлмайдилар. Ушбу ҳолатда уйдан узоқлашиб кетганлик билан боғлиқ бўлган ортиқча харажатларни компенсация қилиш мақсадларида қатнаш хусусиятидаги ишлар учун устама тўланади;
ташкилот жойлашган жойдан сезиларли даражадаги масофада жойлашган объектларга мунтазам равишда хизмат сафарларини амалга оширадилар. Бунда уларда ҳар куни уйга ёки ўзининг ташкилотига қайтиш имконияти мавжуд бўлади. Ушбу ҳолатда кўчма хусусиятидаги ишлар учун устама тўланади. Худди шундай устама доимий иши йўлда кечадиган ходимларга ҳам тўланади;
вахта усулида ишлайдилар Низом 6-б., 06.09.2019 й. 743-сон ВМҚга 3-илова/.
Қатнаш ва кўчма хусусиятдаги ишлар билан боғлиқ бўлган қатновлар хизмат сафари деб ҳисобланмайди. Ишларнинг бундай тусга эгалиги сабабли ходимлар сарфлайдиган қўшимча харажатлар устамалар тўлаш билан компенсацияланади. Қатнаш ва кўчма хусусиятдаги ишлар учун устамалар оладиган ходимларга суткалик (кунлик) пуллар тўланмайди.

Қатнаш ва кўчма хусусиятдаги ишлар учун устамаларни тўлаш тартиби махсус Низом билан белгиланган 06.09.2019 й. 743-сон ВМҚга 3-илова..

Қатнаш ва кўчма хусусиятдаги ишлар учун устамалар корхона билан меҳнат муносабатларини ўрнатган ходимларга тўланади. Агар устамалар Низом билан белгиланган миқдорлардан ортиқча бўлмаса, уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) ва ижтимоий солиқ солинмайди СК 369-м. 2-қ. 9-б., СК 404-м.. Устамаларнинг меъёрдан (нормадан) юқори суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритиладиган компенсация тўловларига таркибига киритилади ва уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади СК 373-м. 5-б., СК 404-м.. Шунингдек, таътил пули, ишдан бўшатиш ва ижтимоий нафақаларни тўлаш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда устамалар инобатга олинмайди Низом 4-б., 06.09.2019 й. 743-сон ВМҚга 3-илова..

Низом билан белгиланган миқдорлардан ортиқча устамаларни тўлаш албатта буюртмачи билан келишилади Низом 6-б., 06.09.2019 й. 743-сон ВМҚга 3-илова..

Қурилишда бевосита банд бўлган ходимларга тўланадиган қатнаш ва кўчма хусусиятдаги ишлар учун устамалар ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига киритилади ва улар бажариладиган ишларнинг таннархида ҳисобга олинади Низом 5-б., 06.09.2019 й. 743-сон ВМҚга 3-илова., Низом 1.2.3.5-б., 05.02.1999 й. 54-сон ВМҚга илова..

Қатнаш хусусиятидаги иш учун устама қандай ҳисоб-китоб қилинади

Қатнаш хусусиятидаги иш учун устама қуйидагича тўланади Низом 2-боб, 2-§, 06.09.2019 й. 743-сон ВМҚга 3-илова.
олис объектлардаги ишларнинг календарь кунлар учун - ҳар бир тўлиқ ишланган иш кун (смена) учун ходим кунлик ставкасининг 30 %игача бўлган миқдорда. Устаманинг аниқ миқдори тузилган коллектив шартномага мувофиқ белгиланади. Бироқ, у бир ойлик ҳисоб-китобда 1 баравар МҲЭКМдан ошмаслиги керак (МҲЭКМ ҳисоблаш санасига ҳисобга олинади);
корхона жойлашган жойдан иш жойигача бориш ва ундан қайтиш учун ҳақиқатда йўлда бўлган кунлар учун - ташкилотда белгиланган иш куни нормал муддати ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда кунлик тариф ставкаси (маоши) тўланади. Бунда иш жойигача ва у ердан қайтгунгача йўлда бўлган кунлар иш вақти меъёрига киритилмайди.
олисдаги объектда касал бўлган кунлар учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мавжуд бўлганда.
Қатнаш хусусиятидаги иш учун устама ҳисоб-китоби
Ходим билан тузилган меҳнат шартномасида олисдаги объектларда ишлаганда унга қатнаш хусусиятидаги иш учун ойига 2 баравар МҲЭКМдан келиб чиққан ҳолда устама тўланиши назарда тутилган. Ҳисоб-китоб ойида 30 календарь кунидан 19 кунида, у ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиш имконига эга бўлмаган ҳолда олисдаги объектда бўлди ва ана шу объектга 1 кунда етиб борди.
МҲЭКМ 822 000 сўм бўлганда кундалик устама миқдори 54 800 сўмни (822 000 х 2 / 30), 20 (19 + 1), календарь куни учун эса – 1 096 000 сўмни (54 800 х 20) ташкил этади. Ушбу суммадан фақатгина унинг ярми – 548 000 сўм меъёр доирасида тўланади, қолган қисми меъёрдан ортиқча бўлади.
Бухгалтерия ҳисобида устаманинг ҳисобланиши қуйидагича акс эттирилади:

Қатнаш хусусиятидаги иш учун устама қуйидагиларга тўланмайди:

меҳнат таътилида ёки ижтимоий таътилда бўлган вақт учун;


узрли сабабларсиз ишга чиқмаган кунлар учун;
вахта усулида иш бажарувчи ходимларга;
қонун ҳужжатларига мувофиқ муқобил хизматни ўтаётган ходимларга.
Кўчма хусусиятдаги иш учун устама қандай ҳисоб-китоб қилинади

Кўчма хусусиятдаги иш учун устама қуйидагича тўланади Низом 2-боб, 1-§, 06.09.2019 й. 743-сон ВМҚга 3-илова.

иш вақтидан ташқари сафарга чиққанда – қонун ҳужжатларида белгиланган меъёр (норма) доирасидаги сутка учун фоизларда, ҳақиқатда хизмат сафари амалга оширилган кунлар учун қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади:
– агар ташкилот жойлашган жойдан иш (объект) жойигача бориш ва у ердан қайтиш учун бир кунда кетадиган вақт камида 3 соатни ташкил этса – 80 %игача;

– агар сафар вақти 3 соатдан камни ташкил этса – 40 %игача;

иш йўлда бажариладиган кўчиб юришларда - йўлда бўладиган ҳар сутка (кун) учун ойлик тариф ставкасининг ёки лавозим маошнинг 1,5 %и. Ташкилот жойлашган жойдан жўнаб кетиб, у ерга қайтиб келгунга қадар тўланади. Бунда йўлда ўтказилган 12 соатдан ортиқ, бироқ ярим суткадан кам бўлган вақт бир сутка деб ҳисобга олинади.
агар ходим бир ойда 12 ва ундан ортиқ кун давомида сафарда бўлса - қонун ҳужжатларида белгиланган суткалик миқдорлар нормасининг 25 %игача;
агар ходим бир ойда 12 кундан кам сафарда бўлса – 1 сутка учун ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 %игача.
Устаманинг аниқ миқдорини жамоа (ёки меҳнат) шартномаси билан белгилайсиз. Бироқ, у бир ой ҳисобида 1 баравар МҲЭКМдан ошмаслиги керак (МҲЭКМ ҳисоблаш санасига ҳисобга олинади).

Қуйидагиларни оладиган ходимларга кўчма хусусиятдаги иш учун устама тўланмайди:


дала таъминотини;
қатнаш хусусиятидаги иш учун устамаларни;
бепул овқатланиш ёки унинг ўрнига пул таъминотини.
вахта усулидаги иш учун устамаларни.
Кўчма хусусиятдаги иш учун устаманинг ҳисоб-китоби
Ходим билан тузилган меҳнат шартномасида кўчма хусусиятдаги иш учун маошининг 20 %и миқдорида устама олиши назарда тутилган, сабаби бир кунда корхона жойлашган жойдан объектга бориш ва ундан қайтиш учун ишдан ташқари вақтда йўлга 3 соат 30 дақиқа сарфлайди. Ҳисоб-китоб ойида ходим бутун 26 иш кунида олисдаги объектда банд бўлди. Ходимнинг маоши 6 000 000 сўмни ташкил этади, МҲЭКМ – 822 000 сўм.
Ой учун устама миқдори 1 200 000 сўмни (6 000 000 х 20 %) ташкил этади, шу жумладан меъёрдан ортиқчаси – 378 000 сўм (1 200 000 - 822 000).
Бухгалтерия ҳисобида ушбу устама қатнаш хусусиятидаги ишдаги сингари акс эттирилади.
Вахта усулидаги иш учун устама қандай ҳисоб-китоб қилинади

Ишларини ташкил этишнинг вахта усулида меҳнатга ҳақ тўлаш махсус Низом билан тартибга солинади 09.10.2020 й. 636-сон ВМҚга илова..

Ишларни ташкил этишнинг вахта усулида сменадаги (вахтадаги) ходимлар белгиланган жадваллар асосида ташкилот жойлашган жойдан анча олисдаги объектларга мунтазам равишда етказилади. Бу ерда ходимлар махсус ташкил этилган вахта посёлкаларида яшаб, алоҳида иш ва дам олиш режимлари бўйича ишлайдилар.

Ушбу усул ҳеч ким яшамайдиган ва маҳаллий меҳнат ресурслари билан таъминланмаган олис туманлардаги объектлар ҳамда ўта муҳим объектларнинг қурилиш муддатларини қисқартириш учун қўлланилади.

Вахта усулида ишлаш билан боғлиқ, жумладан, ижтимоий-маиший йўналишдаги қўшимча харажатлар объект қурилишининг шартномавий нархи таркибида ҳисобга олинади.

Вахта усулида бажариш учун ишларнинг аниқ ҳажмлари ва турлари пудратчи ва буюртмачи томонидан қурилиш пудрати шартномаларини тузиш чоғида белгиланади.

Агар корхона жойлашган жойдан иш жойига бориш ва ундан қайтиш учун ходимларнинг ҳар куни 3 соатдан ортиқ вақт сарфлашига тўғри келадиган бўлса, раҳбарият ишларнинг вахта усулида бажарилишини, у иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлганда, ташкил этишга ҳақли бўладилар.

Агар вахта усулидаги ишлар учун амалдаги харажатлар ҳисоб-китобдаги кўрсаткичлардан ошадиган бўлса, уларнинг қийматидаги тафовут пудратчи ҳисобидан қопланади.

Ходимни вахтага йўллаш хизмат сафари ҳисобланмайди. Вахта муддати 1 календарь ойдан ошмаслиги керак. Вахта ходимлари корхона штатидаги ҳамда контрактлар бўйича вақтинча жалб этиладиган, тиббий жиҳатдан қарши кўрсатмаларга эга бўлмаган ходимлардан ташкил топади.

Вахта усулидаги ишларга 18 ёшга тўлмаган шахслар, ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар жалб этилиши мумкин эмас.

Ишчиларни вахтага етказиш ва қайтариш пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилади.

Вахта ишлари, одатда, комплекс йириклаштирилган бригадалар томонидан ишни ташкил этиш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг пудрат принципларини қўллаган ҳолда бажарилади. Шунингдек, вахта ходимлари бир-бирининг ўрнини босиши ва моддий қимматликларнинг сақланиши таъминланган бўлиши керак.

Вахта усулида иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш қўлланилади. Ой, чорак ёки ундан узоқроқ бўлган, бироқ бир йилдан ошмаган давр ҳисоб даври бўлиши мумкин. Ҳисоб даври қуйидагиларни қамраб олади:

иш вақти. Унинг ҳисоб давридаги давомийлиги қонун ҳужжатларида белгиланган бир ҳафтадаги иш соатлари сонидан ошмаслиги керак. Кундалик иш давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги керак;


корхона жойлашган жойдан ёки йиғилиш пунктидан иш жойига бориш ва ундан қайтишгача йўлда бўлган вақт;
объект жойлашган жойда мазкур вақтнинг календарь қисмига тўғри келадиган сменалар ўртасидаги дам олиш вақти.
Ишбай нархлар, тариф ставкалари, маошлар бўйича иш вахта пайтида бажарилганлиги учун ҳисобланган иш ҳақи билан бир қаторда вахтачиларга қуйидагилар тўланади:

вахтада ишлаган давр учун ҳисобланадиган мукофотлар;


коэффициентлар (туман, баланд тоғли, чўл, сувсиз ва бошқалар) бўйича қўшимча тўловлар;
иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига ҳақ тўлаш (ҳисоб даври ўтгач) – қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;
вахталар орасида дам олиш кунларига ҳақ тўлаш;
вахта усули учун устамалар – вахтада бўлган ҳар бир календарь кун учун, шунингдек корхона жойлашган жойдан иш жойига бориш ва ундан қайтиш учун ҳақиқатда йўлда бўлган кунлар учун. Устама миқдорини жамоа (ёки меҳнат) шартномаси билан белгиланг, бироқ у ҳисоблаш санасига 1 баравар МҲЭКМдан кам бўлиши керак эмас. Бунда қатнаш ва кўчма хусусиятдаги иш учун компенсациялар тўланмайди;
ходимларнинг об-ҳаво шароитларига кўра, транспорт ташкилотларининг айби билан ёки бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар сабабли йўлда кечиккан кунлари учун компенсациялар – аввалги 2 ой учун ҳисобланган иш ҳақи асосида белгиланадиган ўртача кунлик ставка бўйича тўланади. Бундай ҳолларда ходимларнинг турар жойни ижарага олиш харажатлари хизмат сафари меъёрлари (нормалари) бўйича қопланади;
ходим узрли сабабларга кўра вахта ходимлари тўпланадиган пунктга ўз вақтида етиб келмаган ва иш бажариладиган объектга мустақил равишда етиб борган ҳолатларда, транспорт харажатларини қоплаш - хизмат сафари меъёрлари (нормалари) бўйича амалга оширилади;
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа тўловлар ва компенсациялар.
Вахта усулида ишлаганлик учун устама ходимларнинг ҳақиқатда вахтада бўлган вақтидан келиб чиқиб, қуйидаги ҳолатларда ҳисобланади:

меҳнатга вақтбай ҳақ тўланганда - ходимнинг ойлик маоши ойдаги календарь кунлар сонига бўлинади. Олинган кунлик ставкани ҳақиқатда вахтада ишлаган ва йўлда бўлган кунлар сонига кўпайтиринг ҳамда ушбу суммадан белгиланган миқдордаги устамани аниқланг;


меҳнатга ишбай ҳақ тўланганда - ҳақиқатда бажарилган иш ҳажми учун ҳисобланган ходимнинг ойлик иш ҳақини ойдаги календарь кунлар сонига бўлинг. Кейинги ҳисоб-китобларни вақтбай ходимларда бўлган тартибдагидек амалга оширинг.
Ходимларнинг вахтада бўлганлиги билан боғлиқ меъёр (норма) доирасидаги барча компенсация тўловлари жисмоний шахсларнинг даромади бўлиб ҳисобланмайди, демак уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди СК 369-м. 2-қ. 9-б., СК 404-м.. Меъёрдан (нормадан) юқори бўлган суммалар эса меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритилади ва уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади СК 373-м. 5-б., СК 404-м.
Вахта усулидаги иш учун устаманинг ҳисоб-китоби
Меҳнат шартномасига кўра қурилиш устасининг маоши - 3 000 000 сўм ҳамда вахтадаги иш учун устама - иш ҳақининг 30 %и деб белгиланган. Иш вақтини ҳисобга олиш табелига кўра у ҳисоб-китоб ойида (30 календарь кун) бутун ой вахтада ишлаган. Бинобарин, устаманинг суммаси маошдан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади ва 900 000 сўмни (3 000 000 х 30 %) ташкил этади.
МҲЭКМ 822 000 сўмга тенг.
Бухгалтерия ҳисобида устаманинг ҳисобланиши қуйидагича тартибда акс эттирилади:

Машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари
Қурилиш техникасини (шахсий, хизмат кўрсатувчи ходимлар билан ёки уларсиз ижарага олинган) жалб этиш шартларига қараб, унинг мазмуни бўйича харажатлар ҳам турлича ҳисобга олинади.

Қурилиш машиналари ва механизмларидан фойдаланиш харажатларини 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобварағида ҳисобга олинг. Ҳар ойда ушбу ҳисобварақда жамланган харажатларни қурилиш объектлари бўйича тақсимланг ва уларни асосий ишлаб чиқариш харажатларига (2010-ҳисобварақ дебетига) ҳисобдан чиқаринг. Харажатларни тақсимлаш учун базани мустақил равишда танланг ва танловингизни ҳисоб сиёсатида қайд этиб қўйинг. Одатда, машиналардан фойдаланиш вақти ёки бажарилган ишлар ҳажми базавий кўрсаткич сифатида қабул қилинади.


Машина ва механизмлардан фойдаланиш бўйича харажатларни тақсимлаш
Қурилиш ташкилоти ҳисобот ойида иккита объектдаги ишларни бажариш пайтида автомобиль кранидан фойдаланди.
Бухгалтерия ҳисоб сиёсатида машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари ишланган вақтга мутаносиб равишда тақсимланиши белгиланган.
1-сонли объектда 24 машина-соат, 2-сонли объектда 16 машина-соат ишланган, жами - 40 машина-соат. Кранни сақлаш бўйича умумий харажатлар 4 540 минг сўмни ташкил этди.
Кранни сақлаш харажатлари 1-сонли объектга – 2 724 минг сўмлик (4 540 х 24 : 40) суммада, 2-сонли объектга – 1 816 минг сўмлик (4 540 х 16 :40) суммада ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлади.
Вақтинчалик (нотитул) иншоотларга харажатлар
Пудратчи объектда ишларни бажариш вақтида қурилиш майдончасида ўрнатадиган бино ва иншоотлар вақтинчалик деб айтилади. Шунингдек, улар қурилишнинг титул рўйхатига киритилмаслиги сабабли «нотитул» деб аталади. Бундай иншоотлар лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинмайди ва пудратчи маблағларининг ҳисобига барпо этилади. Қурилиш якунлангандан кейин бундай иншоотлар бузиб ташланади (қисмларга ажратилади).

Ушбу тоифадаги иншоотларга қуйидагилар киради:

прораб ва усталарнинг объект олдидаги конторалари, омборхона ва бостирмалар, душхоналар, канализация ўрнатилмаган ҳожатхоналар ва ишчиларнинг исиниш хоналари;
тўшамалар, пиллапоялар, ўтиш учун кўприкчалар, техника хавфсизлиги бўйича мосламалар;
кўтарма кажава, минора, майдончалар, ҳавозалар ва ҳ.к. турдаги воситалар, девор ва тўсиқлар (махсус ва архитектура жиҳатидан безалганларидан ташқари), муҳофаза қилувчи соябонлар ва ҳ.к.
Хизмат муддати ва қийматидан қатъий назар, вақтинчалик (нотитул) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига киритилади 4-сон БҲМС 6-б..

Барпо этилган вақтинчалик иншоотни ваколатли шахслар (қурилиш прораби, участка бошлиғи) имзолаган ва бухгалтерия томонидан тасдиқланган далолатнома асосида фойдаланишга топширинг. Барпо этиш бўйича харажатларни қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритинг. Иншоот бузиб ташланганда, уни қисмларга ажратилганлиги тўғрисида далолатнома тузинг.


Пудратчининг бухгалтерия ҳисобида вақтинчалик (нотитул) иншоотлар қуйидагича тартибда акс эттирилади:

Махсус кийимга харажатлар
Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси маъмурият томонидан уларга зарур шахсий ҳимоя воситаларини (махсус кийимлар, пойабзал ва ҳ.к.) бериш билан таъминланиши лозим («Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш» 03.01.01-03 КМК 6.2-б.)

Қурилиш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қурилиш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг тасдиқланган Намунавий нормалари амал қилади. Яъни, тузилган жамоа шартномасига асосан махсус кийим ушбу меъёрлардан (нормалардан) кам бўлмаган ёки ушбу нормалардан кўп бўлган миқдорда берилиши лозим. Махсус кийимларнинг берилишини махсус варақада ҳисобга олинг.

Хизмат муддати ва қийматидан қатъий назар, махсус кийимларни инвентарь ва хўжалик анжомлари (1080-ҳисобварағи) таркибида ҳисобга олинг 4-сон БҲМС 6-б. Фойдаланишга топширилганда уларнинг қийматини бирданига асосий ишлаб чиқариш харажатларига киритишингиз мумкин. Вариант сифатида, аввал кечиктирилган харажатларга (3290-ҳисобварағи) олиб бориб, кейин эса ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқариш мумкин.

Қиймати бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтида 10 баравар БҲМдан ортиқ бўлган инвентарь ва хўжалик анжомлари кечиктирилган харажатларга ҳисобдан чиқарилиши мумкин.

Инвентарь ва хўжалик анжомлари қийматини кечиктирилган харажатларга ҳисобдан чиқаришда, кечиктирилган харажатларни камайтириш, яъни уларни харажатларга ҳисобдан чиқариш қуйидаги усуллардан бирида амалга оширилади 4-сон БҲМС 69-б.:

тенг меъёрли тарзда:


бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда.
Инвентарь ва хўжалик анжомлари қийматини ҳисобдан чиқариш тартиби ва харажатларга киритиш усулини бухгалтерия ҳисоби мақсадларида албатта ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

Ёрдамчи пудрат ишлари қандай ҳисобга олинади


Ёрдамчи пудратчилар бажарган ишларни буюртмачига топширилгунга қадар тугалланмаган қурилиш ишлаб чиқариши таркибида 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағида ҳисобга олинг. Буюртмачи ишларни қабул қилгандан кейин уларнинг умумий таннархини (ўзингиз бажарган ишларни ҳисобга олган ҳолда) 2010-ҳисобварағидан 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқаринг.
Бош пудратчининг бухгалтерия ҳисобида ёрдамчи пудратчилар томонидан бажарилган ишлар қуйидагича тартибда акс эттирилади:

Қурилиш таннархини шакллантириш


Бевосита ишлаб чиқариш харажатларидан (материаллар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий солиқ ва бошқалар) ташқари 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағида қуйидагилар ҳам акс эттирилади:
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағидан ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари. Қурилишда бундай ишлаб чиқаришларга қум ва шағал қазиб олиш конлари, таъмирлаш-механика устахоналари, қурилишни ҳар хил энергия турлари билан таъминловчи подстанциялар, генераторлар, қозонхоналар ва бошқаларни киритиш мумкин;
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобварағидан билвосита харажатлар. Уларнинг таркибида қуйидагилар ҳисобга олинади:
а) машина ва ускуналарни сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатлари;
б) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар (АВ) ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари;
в) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган АВни таъмирлаш харажатлари;
г) ишлаб чиқаришдаги мол-мулкнинг суғурта харажатлари;
д) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари;
е) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш бинолари, машина ва ускуналар, ижарага олинган бошқа воситалар учун ижара тўловлари;
ж) ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи;
з) ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар;
2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» ҳисобварағидан яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар. Бошқалар қатори уларга қуйидагилар киради:
а) сифати бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари, техник шартлар, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ келмайдиган қурилиш-монтаж ишлари;
б) ишларнинг кейинги босқичини бажариш пайтида илгари барпо этилган объектлар қисмлари ва конструкцияларининг шикастланиши;
в) сифатсиз бажарилган бошқа ишлар.
Аниқланган яроқсиз маҳсулот, шунингдек уни тузатиш харажатларини С-11-сон шаклдаги далолатнома билан расмийлаштиринг.
Бажарилган ва буюртмачи (бош пудратчи) томонидан қабул қилинган ишларнинг ҳақиқий таннархи суммасини 2010-ҳисобварағи кредитидан 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқаринг. Ойнинг охирида 2010-ҳисобварағи бўйича қолдиқ тугалланмаган қурилиш таннархини кўрсатади.
Қурилишда ёрдамчи ишлаб чиқаришлар харажатлари (2310-ҳисобварағи) ва умумишлаб чиқариш харажатлари (2510-ҳисобварағи) 21-сон БҲМСга мувофиқ ҳисобга олинади.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш корхонанинг турли бўлинмалари ва объектлар учун, шунингдек четга (ташқаридаги) ишларни бажариши мумкин. Шу туфайли харажатларни тақсимлаш зарурати юзага келади. Тақсимлаш учун база сифатида қабул қилинган кўрсаткични (масалан, бевосита харажатлар суммасини) албатта бухгалтерия ҳисоб сиёсатида қайд этиб қўйинг.
Ойнинг охирида 2310-ҳисобварағидаги қолдиқ тугалланмаган ёрдамчи ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади.
Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳам объектлар ўртасида тақсимланг. Тақсимлаш учун базавий кўрсаткични (масалан, бевосита харажатлар суммасини ёки қурилишдаги ишчиларнинг иш ҳақини) бухгалтерия ҳисоб сиёсатида қайд этиб қўйинг.
Ҳисобот даври (ой) охирида 2510-ҳисобварағида қолдиқ қолмаслиги керак.
Бажарилган ишларни реализация қилишдан олинган даромадлар қандай ҳисобга олинади
Бажарилган ишларни реализация қилишдан олинган тушумни 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағининг кредити бўйича акс эттиринг. Бунда ўз кучи билан бажарилган ҳамда жалб этилган ёрдамчи пудратчиларнинг кучи билан бажарилган ишларнинг умумий қийматини акс эттиринг. Тушумни акс эттириш учун асос бўлиб ҳисобварақ-фактура хизмат қилади.
Пудратчининг (бош пудратчининг) бухгалтерия ҳисобида бажарилган ишларнинг (ёрдамчи пудратчиларни ҳисобга олган ҳолда) умумий суммаси қуйидагича акс эттирилади:


Ҳисобварақ-фактура ва маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани қандай расмийлаштириш керак
Пудратчи ва буюртмачи томонидан имзоланган ҳисобварақ-фактура ишларнинг бажарилганлиги ва уларнинг қийматини акс эттирувчи бирламчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

Объектларни қуришда, жумладан «фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш»да ҳисобварақ-фактура ҳар бир календарь ойининг охирги куни билан расмийлаштирилади ва кейинги ойнинг 10-санасига қадар буюртмачига тақдим этилади. Бу бир солиқ давридан (ойидан) ортиқ технологик жараёнга эга бўлган узоқ муддатли контрактларга (шартномаларга) ҳам татбиқ этилади Низом 7-б., 14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 2-илова. СК 259-м. Бунда, агар контрактда (шартномада) тугалланган ишларни буюртмачига ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса, ой охирида узоқ муддатли контрактнинг ҳақиқатда бажарилиши ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади. Контрактнинг (шартноманинг) бажарилиши бўйича харажатларнинг умумий суммасидаги ҳисобот даври учун тегишли харажатларнинг солиштирма салмоғи ҳисоб-китоб қилинади. Кейин амалга оширилган харажатларнинг солиштирма салмоғи контракт бўйича умумий даромад суммасига (контракт баҳосига) кўпайтирилади.


Узоқ муддатли шартнома бўйича ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш
ҚҚС тўловчи – пудратчи ташкилот объектни қуриш бўйича шартнома тузди. Шартнома суммаси - ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 920 млн. сўм. Қурилиш муддати – 3 ой. Шартнома бажарилган ишлар ҳажми қурилиш тугатилгандан сўнг бир вақтнинг ўзида топширилиши-қабул қилинишини назарда тутади. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ шартнома бўйича харажатларнинг умумий суммаси – 600 млн. сўм.
Узоқ муддатли шартномалар (бир ойдан ортиқ) бўйича ҳисобварақ-фактура ҳар бир календарь ойининг охирги санасида тақдим этилиши сабабли, пудратчи ҳар ойда шартнома бўйича харажатларнинг умумий суммасидаги ҳисобот ойи учун харажатларнинг солиштирма салмоғини ҳисоб-китоб қилиши ва уни шартнома бўйича даромад суммасига кўпайтириши шарт.
Бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра қурилишнинг биринчи ойидаги харажатлар 250 млн. сўмни ташкил этиб, шартнома бўйича умумий харажатларнинг 41,7 %ини (250 : 600 х 100) ташкил этади. Шундай қилиб, ушбу ой учун буюртмачига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада қуйидагилар акс эттирилиши керак: даромад – 333,6 млн. сўм (920 : 1,15 х 41,7 %);
ҳисобланган ҚҚС – 50,04 млн. сўм (333,6 х 15 %);
жами сумма – 383,64 млн. сўм (333,6 + 50,04).
Бажарилган ишлар тўғрисидаги (сарфланган харажтлар) маълумотнома-ҳисобварақ-фактура илгаридагидек қурилишдаги асосий бирламчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади ВМнинг 21.05.2004 йилдаги 02-5-56-сон баённома қарори билан тасдиқланган. Уни ишлаб чиқариш-техник бўлим (ИЧТБ) ходимлари расмийлаштирадилар. Унинг тўлдирилишини фақат қуйидаги реквизитларга тегишли қисми бўйича назорат қилинг:
расмийлаштириш санаси (ҳисобот ойининг кўрсатилиши)
пудрат шартномаси рақами ва санаси;
буюртмачи материалларининг қиймати кўрсатилиши, агар қурилишда бундай материаллардан фойдаланилган бўлса;
ҚҚС суммаси ёки «ҚҚСсиз» белгисининг мавжудлиги, шунингдек буюртмачининг материалларидан фойдаланилганда солиқ ҳисоблаб чиқарилишининг тўғрилиги;
зарур имзоларнинг мавжудлиги, агар маълумотнома-ҳисобварақ-фактура қоғозда расмийлаштирилган бўлса.
Агар объект «фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш» усулида қурилаётган бўлса, маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани ҳар ойда эмас, балки қурилиш якунлангандан кейин тўлдирадилар. Бироқ, қурилишнинг боришини ва ажратилаётган (аванс тариқасида берилаётган) маблағлардан фойдаланилаётганини назорат қилиш мақсадида пудратчилар (ёрдамчи пудратчилар) объектни «фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш» усулида қуришда Сарфланган харажатлар қиймати тўғрисидаги маълумотномани (маълумотнома-ҳисобварақ-фактура шаклида) тўлдирадилар ва уни ҳар ойда 27-санага қадар буюртмачига (бош пудратчига) тақдим этадилар Кўрсатма 5-б., 02.02.2009 й. Республика комиссияси 1-сон баённомасига 2-илова..
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани электрон-рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлаган ҳолда уни қоғоз шаклида ҳам, электрон шаклда ҳам расмийлаштириш мумкин. ЭРИ билан тасдиқланган ҳар қандай электрон ҳужжат ҳуқуқий маънога эга деб эътироф этилади 11.12.2003 й. 562-II сон ЎРҚ, 7-б., 29.04.2004 й. 611-II сон ЎРҚ, 7-б..
Агар буюртмачининг (бош пудратчининг) материалларидан фойдалансангиз, уларнинг қийматини бажарилган ишлар ҳажмига киритинг ва унга пудратчининг бошқа харажатлари фоизини ҳисобланг. Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда якуний суммадан буюртмачининг (бош пудратчининг) фойдаланилган материаллари қийматини чегиринг.
Буюртмачининг материаллларини маълумотнома-ҳисобварақ-фактурада акс эттириш
ҚҚС тўловчи – ёрдамчи пудратчи ёрдамчи пудрат шартномасига кўра қурилиш учун материалларни қисман бош пудратчидан олади.
У маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда бажарилган ишлар қийматига қуйидаги харажатларни киритади:
ёрдамчи пудратчининг ўзи харид қилган қурилиш материаллари – 22 400 минг сўм;
бош пудратчидан олинган қурилиш материаллари – 30 800 минг сўм; ижтимоий солиқ ҳисобга олинган ҳолдаги иш ҳақи - 40 860 минг сўм; машина ва механизмлардан фойдаланиш – 3 870 минг сўм.
Бажарилган ишлар қиймати ҚҚСсиз (пудратчининг 22 % даражасидаги бошқа харажатларини инобатга олган ҳолда) қуйидагига тенг: (22 400 + 30 800 + 40 860 + 3 870) х 1,22 = 97 930 минг сўм.
Бажарилган ишлар қийматидан ҚҚС суммаси унга бош пудратчининг материаллари қиймати киритилмаганда қуйидагини ташкил этади:
(97 930 - 30 800) х 15 %) = 10 069,5 минг сўм.
Бош пудратчи ёрдамчи пудратчига тўлайдиган сумма – 77 199,5 минг сўм (97 930 + 10 069,5 - 30 800).
Ушбу сумманинг ўзига ҳисобварақ-фактурани ҳам расмийлаштириш лозим бўлади.
Бош пудрат хизматлари қандай ҳисобга олинади
Бош пудратчи бўлган ташкилот маълум бир ишларни бажариш мақсадида ёрдамчи пудрат шартномалари бўйича четдан корхоналарни жалб этиши мумкин. Бундай ҳолатда бош пудратчи ёрдамчи пудратчига нисбатан буюртмачи сифатида қатнашади ва асосий буюртмачи олдидаги барча ишлар, шу жумладан ёрдамчи пудратчи томонидан бажариладиган ишлар учун жавобгарликни ўзига олади. Бош пудрат хизматлари тушунчаси қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган. Моҳиятан олганда, булар қурилишни ташкил этиш ва унга хизмат кўрсатиш муносабати билан бош пудратчи ёрдамчи пудратчига кўрсатадиган хизматлардир. Булар ишларни бажариш учун зарур бўлган бино ва иншоотларни фойдаланишга бериш, ёрдамчи пудратчининг манзилига юкларни ташиб бериш, вақтинчалик электр таъминоти тармоқлари, сув ва буғ қувурларини ўтказиш ва бошқалар бўлиши мумкин.
Ушбу хизматлар миқдори ёрдамчи пудратчи бажарган ишлар ҳажмидан фоиз сифатида аниқланади. Одатда, у 5-10 % атрофида бўлади. Бош пудрат хизматлари тўғрисидаги шарт пудрат шартномасига албатта киритилган бўлиши лозим.
Бош пудратчи учун бош пудрат хизматлари бу - даромадлар, ёрдамчи пудратчи учун эса - харажатлар. Бош пудратчи уларнинг суммасига алоҳида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради.
Одатда, бош пудратчи бош пудрат хизматлари бўйича қарздорликни бажарилган ишлар учун ёрдамчи пудратчи олдидаги ўз қарздорлиги ҳисобига ўтказиб, ёрдамчи пудратчига ушбу суммалар ўртасидаги фарқни тўлайди.
Бухгалтерия ҳисобида бош пудрат хизматлари қуйидагича акс эттирилади:

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish