Пул муомаласи, кредит ва банклар


Ўзбекистонда миллий валютани мустаҳкамлаш вазифалари



Download 75,71 Kb.
bet11/11
Sana28.04.2022
Hajmi75,71 Kb.
#588114
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Пул МУОМАЛАСИ

5. Ўзбекистонда миллий валютани мустаҳкамлаш вазифалари.

Республикада миллий валютани мустаҳкамлаш ишида сўмнинг харид қувватини ошириб бориш ва унинг барқарорлигини таъминлаш асосий вазифа ҳисобланади. Бунга бозорни рақобатдош маҳсулотлар билан тўлдириш ва зарур эҳтиётлар ҳосил қилиш орқали эришилади. Бозорни истеъмол моллари билан тўлдиришда миллий ишлаб чиқаришни имкони борича кенгайтириб бориш, ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки шу орқали истеъмол моллари сотишининг умумий ҳажмида миллий маҳсулотлар хиссаси ошириб борилади. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, миллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали сўмнинг барқарорлигини таъминлаш четдан маҳсулот келтиришни инкор қилмайди. Аҳолини сифатли чет эл моллари билан таъминлаш мақсадида импорт ҳам рағбатлантириб борилади.


Сўмнинг барқарор амал қилиши, унинг ҳар қандай валютага эркин алмашилиши етарли валюта захираси бўлишига боғлиқ. Унга эришишда корхоналар ва барча субъектларининг, жахон бозорига рақобатга бардош берадиган маҳсулот ишлаб чиқариши учун зарур бўлган рағбатлантирувчи омилларни вужудга келтириш алоҳида аҳамиятга эга.
Сўмнинг барқарорлигини таъминлашда ундан эхтиёткорона ва тежаб тергаб фойдаланиш, ишлаб чиқаришга сарфланган маблағларнинг энг кўп самара беришига, олинган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишига эришиш муҳим ўрин тутади.
Инфляцияга қарши аниқ ўйланган сиёсат ўтказиш миллий валютани мустаҳкамланишнинг муҳим шартларидан биридир. Бу сиёсат энг аввало инфляция даражасини кескин камайтиришга қаратилиши лозим. Бунда пулнинг қадрсизланиш даражаси устидан катъий назорат ўрнатиш ҳамда унга қарши самарали тадбирлар қўллаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Шу орқали пулнинг қадрсизланишда мақбул суръатни танлашга эришилади.
Инфляцияга қарши сиёсат негизини пул миқдорининг ўсишини товарлар ва хизматлар миқдорининг тегишли даражада ўсиши билан боғлаб олиб боришга қаратилган тадбирлар ташкил қилиш зарур. Чунки харид қилиш учун моллар етарли бўлмаган холда аҳоли қўлида пулнипг ортиқча кўпайиб кетиши инфляциянинг янада авж олиб кетишига сабаб бўлади. Пул миқдори билан бирга нархларнинг ҳам тобора ўсиб бориши муқаррар равишда, узоқ давом этадиган гипер инфляцияни келтириб чиқаради. Бу ўз навбатида, миллий ишлаб чиқаришнинг изидан чиқиши аҳоли кенг табақаларнинг қашшоқлашиши ва бутун ижтимоий тизимнинг барбод бўлиши хавфини туғдиради.
Товарлар тақчиллиги мавжуд бўлиб турган ҳозирги босқичда геперинфляцияни олдини олиш учун аҳоли истеъмол фондининг ўсишини ишлаб чиқариладиган маҳсулот, кўрсатиладиган хизматнинг моддий ҳажми кўпайишита бевосита боғлиқ қилиб қўйиш зарур бўлади. Ички бозорни моллар ва хизматлар билан тўлдириш, муомалага ўринсиз ортиқча пул чиқарилишига йул қўймаслик, миллий валюта барқарорлиги таъминлаш ва халқ турмуш даражасини ўстиришнинг муҳим шартидир.
Сўмнинг барқарорлигини таъминлашда нақд пул эмиссиясининг ўсишига, аҳоли қўлида пулнинг ҳаракатсиз туриб қолишига йул қўймаслик биринчи даражали аҳамиятга эга. Бунда муомалага чиқарилган пул миқдорининг ўз вақтида қайтарилишига эришиши, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши таъминламаган корхоналарга кредитлар берилишига йўл қўймаслик чоралари кўрилиши керак.
Инфляцияни пасайтирувчи қудратли омил миллий валюта алмашув курсининг барқарорлашувига эришишдир. Бу ўз навбатида импорт нархларнинг барқарорлашувига олиб келадики, натижада ички бозордаги нархлар ўзгаради.
Валюта биржаларида валюта операцияларининг барча турлари учун талаб ва таклиф натижасида шаклланадиган ягона алмашув курсини белгилаш, валюта курси барқарорлигига эришишнинг дастлабки шартидир.
Миллий валюта курси барқарорлигини таъминлашнинг навбатидаги шарти даслабки босқичда валютани накд пулсиз алмаштириш ҳажмини кўпайтиришга устунлик беришидир. Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш, нақд пулларни банкдан ташқарида айланишини қисқаритириш ва улардан чакана савдода фойдаланиш максадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрида «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Шунга биноан, 2007 йилда муомалага 3 млн. дона пластик карточкалар киритиш ва пластик карточкалар билан операцияларни амалга ошириш бўйича 10 минг дона терминаллар ўрнатиш башорат қилинмоқда.
Истиқболда эса бу соҳадаги сиёсат банклараро валюта биржасидаги оборот микдорини корхона ва фуқаролар ўз пулини хоҳлаган миқдорда хоҳлаган валютага эркин алмаштириш имкониятини берадиган даражага етказишга қаратилади. Бунга эришишда миллий ишлаб чиқаришда экспорт улушини кенгайтириш билан бирга Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек «... миллий валютамизнинг жорий операциялар бўйича эркин алмашувини, яъни конвертациясини таъминлаш учун барча зарурий шарт-шароитларни яратиш»1 алоҳида аҳамиятга эга.
Шундай қилиб, юқорида қараб чиқилган чора ва тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши миллий валютамиз алмашув курсининг барқарорлашувига, унинг харид қилиш қувватининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

1 Юсупов Р.А. Бозор муносабатларига ўтиш жараёнида миллий валюта барқарорлигини таъминлашнинг назарий асослари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. Т., 2001, 12-13-бет.

2 Курс экономической теории. Учебное пособие под ред. Чепурина М.Н., Киселевой Е.А. Киров, изд. «АСА», 1995. – 423-б.

3 Борисов Е.Ф. Экономическая теория: Учебник. – 2-е изд., перераб. и доп. М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2005, 170-б.

4 Экономическая теория: Учеб. для студ. высш. учеб. заведений / Под ред. В.Д.Камаева. – 10-е изд., перераб. и доп. - М.: Гуманит. изд. центр ВЛАДОС, 2004, 416-б.

5 Экономическая теория: Учебник. - Изд., испр. и доп. / Под общ. ред. акад. В.И.Видяпина, А.И.Добрынина, Г.П.Журавлевой, Л.С.Тарасевича. – М.: ИНФРА-М, 2005, 538-б.



6 ЎзР Иқтисодиёт вазирлиги Самарали иқтисодий сиёсат маркази. Ўзбекистон иқтисодиёти. Таҳлилий шарҳ. 2004 йил. № 8, март 2005 йил, 26-бет.



11 Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари -Т. «Ўзбекистон», 1999, 120 бет.

7 ЎзР Иқтисодиёт вазирлиги Самарали иқтисодий сиёсат маркази. Ўзбекистон иқтисодиёти. Таҳлилий шарҳ. 2004 йил. № 8, март 2005 йил, 21-бет.



8 ЎзР Иқтисодиёт вазирлиги Самарали иқтисодий сиёсат маркази. Ўзбекистон иқтисодиёти. Таҳлилий шарҳ. 2004 йил. № 8, март 2005 йил, 22-бет.



11 Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. Т.: «Ўзбекистон», 2000, 18-бет.

Download 75,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish