Раҳбар аёллар мактаби” махсус ўқув курси тингловчиси Қўзиева Шоира Рахматуллаевнанинг


Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки тузилмаси



Download 368,55 Kb.
bet2/2
Sana24.10.2022
Hajmi368,55 Kb.
#855794
1   2
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки

Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки тузилмаси
Ҳукуматнинг доимий равишда қўллаб-қувватлаши туфайли Халқ банкининг салоҳияти янада ошиб бормоқда. Мустақиллик йилларида Халқ банки мамлакат иқтисодиётининг пул-кредит соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида ҳукуматнинг молия агенти сифатида фаолият олиб бориб, зиммасига юкланган масъулиятли вазифаларни доимий равишда адо етиб келмоқда. Банк ўз салоҳиятини барқарорлаштириш, аҳолининг ишончини қозониш, мамлакат банк хизматлари бозоридаги ўз мавқеи ва ролини мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларини сафарбар етмоқда. Бугунги кунда Халқ банки Ўзбекистон банк тизимининг муҳим бўғини ҳисобланади. Унинг 197 та ҳудудий ва туман (шаҳар) филиаллари, 100 та банк хизматлар кўрсатиш маркази 2931 га яқин кассалар иқтисодиётнинг реал секторига – кичик бизнес субйектлари ва аҳолига кенг қамровли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Халқ банкининг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистоннинг кекса фуқароларини нафақалар билан ўз вақтида таъминлашдан иборат. Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига асосан фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига қўшимча тариқасида жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими йўлга қўйилган. Халқ банки ягона, ўз филиалларини бир-бири билан боғловчи ва йетарлича ҳимояловчи електрон база яратиш учун кўп ишларни амалга оширди. Халқ банки жамоаси доимий равишда ўз олдига янги стратегик мақсад ва вазифаларни қўйиб келади. Aйни пайтда мазкур қадам мижозларга хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги даражасига чиқишга, рақобатбардош позицияга еришишга, инвестицион жозибадорликни таъминлашга, бошқарув ва технологик жараёнларни модернизациялаш ҳисобига молия хизматлар бозорида қатор кўрсаткичлар бўйича пешқадам позицияни егаллашга хизмат қилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йил 24-апрелдаги “Aксиядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармонига асосан банк номи “Aксиядорлик тижорат Халқ банки” номига ўзгартирилди.Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1995-йил 4-октабрдаги Қарорига асосан «Ўзжамғармабанк» Давлат-тижорат Халқ банки етиб қайта ташкил етилди.Aксиядорлик тижорат Халқ банки Ўзбекистоннинг қадимий банкларидан бири ҳисобланади. Тошкентда бирламчи жамғарма кассалар 1875-йилда ташкил етилган.Халқ банки Ўзбекистон молия бозорида ўз мавқеини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2019-йилда кўрсатилаётган молиявий хизматлар сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтаришда инновацион янгиланишларга жадаллик билан киришди. Яъни банк ўз-ўзини янгилаб, трансформацияни изчиллик билан амалиётга татбиқ етяпти.Бу каби ўзгаришлар самараси Халқ банки устав капитали ўсишида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Жумладан, банк устав капитали қўшимча 227,9 млн. AҚСҲ долларига ортди. Яъни бугунги кунда бу кўрсаткич с. Ўтган йилнинг шу даврида бу рақам 1 540,3 млрд. сўмни ташкил қилганди.Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Халқ банкининг номинал қиймати 1 000,0 сўм бўлган 2 164 172 минг дона оддий аксиялари сотиб олинди ва бунинг натижасида жамғарманинг банк устав капиталидаги улуши 38,8 фоиздан 70,1 фоизга кўтарилди. Банкнинг қолган аксияларига Давлат активларини бошқариш агентлиги егалик қилади ҳамда унинг улуши 29,9 фоизни ташкил етади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Фарҳод Саламов Халқ банки Бошқаруви Раиси лавозимига тайинланганига ҳали кўп бўлмади. Шу пайтга қадар Ф. Саламов банк Бошқаруви Раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди. 2018-йилгача еса AҚСҲнинг енг йирик банкларидан бири — “У.С. Банcорп” корпорацияси бош офисининг ижрочи директори лавозимида фаолият юритган.
Банк ҳисоб-операцион аппаратининг тузилиши.
Банкларда бажариладиган барча операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини олиб бориш банкнинг ҳисоб-операцион бўлимига юклатилган. Ҳисоб-операцион бўлими банк фаолиятининг кўлами ва йўналиши, мижозлар сони ҳамда бошқа кўрсаткичларга қараб бир қанча гуруҳлардан иборат бўлади. Бу гуруҳларда иш юритувчиларни масъул ижрочи деб аталади. Ҳар бир масъул ижрочига бир нечта мижозлар бўлиб берилиб, улар ўз мижозлари бўлмиш юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб-китоб, касса, валута ва кредит ва бошқа операциялари бўйича ҳисоб ишларини олиб борадилар, уларга хизмат кўрсатадилар. Бу гуруҳлар ҳисоб гуруҳи дейилади. Бундан ташқари, ҳисоб-операцион бўлимда банклараро ҳисоб-китоблар бўлими, давлат буджетини кассавий ижроси бўлими, банк ички операцияларини ташкил етиш бўлими ҳам мавжуд бўлади. Бу бўлимларда ишловчи бухгалтерлар сони ҳам мазкур бўлимда бажариладиган операциялар кўлами билан белгиланади. Банклараро ҳисоб-китоблар бўлимининг вазифаси масъул ижрочилардан бошқа банкларга тегишли бўлиб, ўтказилиши керак бўлган ҳужжатларни қабул қилиш, уларни банклар бўйича саралаш, ҳужжатлардаги ёзувларнинг тўғрилигини филиаллараро айланмалар бўйича назорат қилиш ва бошқа банкка ҳужжатларни електрон почта орқали жўнатишдан иборат. Лекин ҳозирги кунда деярли барча тижорат банкларида ҳисоб-китоб ҳужжатлари масъул ижрочидан сўнг бош бухгалтер текширувидан ўтказилади ва електрон ахборот банкининг ҳисоблаш марказига узатилади. Бу йерда електрон тўловни бошқа банкларга ўтказиш ишлари бажарилади. Давлат буджетининг кассавий ижроси бўйича бўлим бухгалтерлари давлат буджети даромадлари ва харажатлари бўйича операцияларни ташкил етади, бу операциялар ҳисобини олиб борадилар, давлат буджети харажатларининг тўғри ва қонуний сарфланиши устидан назорат қиладилар. Ички банк операциялари бўйича бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
– банк асосий воситаларини, кам баҳоли ва тез ескирадиган буюмларни сотиб олиш, уларнинг ескириши, қайта баҳоланиш ҳамда ҳисобдан чиқарилишини ҳисобга олиш;
банк номоддий активларини, материалларни сотиб олиш, ескириши, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқарилишини ҳисобга олиш;
– банк бошқарув аппарати ва ходимларининг харажатларини ҳисоблаш ва ҳисобга олиб бориш;
– банкнинг барча даромадлари бўйича ҳисобни олиб бориш;
– банкнинг барча харажатларини ҳисобга олиб бориш ва ҳоказо.
Юқорида санаб ўтилган бўлимлар мажмуаси банкнинг ҳисоб-операцион бўлимини ташкил етади. Ҳисоб-операцион бўлимни банк бош бухгалтери бошқаради. Банкдаги мижозлар сони, бажарадиган операциялар кўлами ва ҳисоб операцион бўлимдаги гуруҳлар сонига қараб бош бухгалтернинг бир ёки икки муовини тайинланади. Ёрдамчи ва Бош китобларда операцияларни қайд етиш, дастурли компутер тизимида ҳисоботлар тузиш ишларига умумий раҳбарлик қилиш банк бош бухгалтерларига юкланади. Aгар бош бухгалтер бўлмаса, яъни меҳнат таътилида, хизмат сафарида ёки касал бўлса, банк раҳбарининг буйруғига кўра унинг муовинига топширилади. Банкнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил етиш билан банкнинг бош бухгалтер шуғулланади. “Фронт офис” ва “Бек офис”га бўлинган бухгалтерия тузилмасининг хусусиятлари. Ҳозирги кунда халқаро андозалар асосида фаолият юритишга ҳаракат қилаётган қатор банкларда бухгалтерия аппаратини Фронт-офис ва Бек-офисга ажратиш амалга оширилмоқда. Тижорат банклари нуқтайи назаридан бухгалтерия аппаратининг Бек-офис ва Фронт-офисга бўлинишининг аҳамияти шундаки, Фронт-офис мутахассислари мижозларга тўғридан-тўғри хизмат кўрсатади, Бек-офис мутахассислари еса дастлаб Фронт-офис ходимлари томонидан бошланган, мижоз бевосита қатнашиши ва мазкур босқичнинг тугатилишини кутиши талаб етилмайдиган босқичда операцияларни қайта ишлаб, уни ниҳоясига йетказади. Натижада, ҳар бир банк операцияси бир бирига боғлиқ бўлмаган иккита бўлимда амалга оширилади ва банк ходимларини ўзаро назорат қилиш тизимини яратади. Мижоз учун ҳам бундай таркибий бўлиниш аҳамиятли бўлиб, банкнинг битта бўлими ёки биносида, аммо лавозими турлича бўлган ходимлардан ўзининг барча масалаларини йечиш имкониятини яратади. Мижоз операциялар бошланишидан то унинг тугагунига қадар фақат Фронт-офис ходимлари билан алоқада бўлиб, Бек-офис мавжудлиги мижоз учун аҳамияциз ҳисобланади. Фронт-офис мижозлар билан бевосита муомалада бўладиган ва барча банк хизматларини кўрсатадиган банкнинг операцион ходимлари гуруҳидан иборат бўлади. Фронт-офиснинг умумий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Банк мижозларига хизмат кўрсатишни таклиф қилиш ва улар юзасидан шартномалар тузиш;
2. Мижозлардан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини, шу билан бирга, “Банк-мижоз” дастури орқали електрон ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш;
3. Мижозларнинг банк орқали ўтадиган операцияларини ҳуқуқий ва молиявий жиҳатдан дастлабки назоратдан ўтказиш;
4. Мижозларга пул ҳисоб-китоб операцияларининг ўтказилишини тасдиқловчи тилхат бериш.
Фронт-офис қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
1. Юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи коорпоратив бўлим;
2. Жисмоний шахсларга чакана банк хизматлари кўрсатувчи бўлим;
3. Банкнинг ички операциялари (депозит, кредит, қимматли қоғозлар, валу та операциялари) амалга оширувчи бўлим. Фронт-офис таркибида банк учун ўта муҳим мижозлар (ВИП) га хизмат кўрсатувчи алоҳида бўлим ташкил етилиши мумкин. Фронт-офис таркибий бўлимларининг асосий вазифалари ҳақида батафсил маълумотга ега бўлиш учун “Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритишни ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008-йил 3-майдаги 11/5-сонли қарори билан тасдиқланган 1834-сон билан юритишни ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган йўриқноманинг тегишли иловалари билан танишиб чиқиш тавсия етилади. Бек-офис–Фронт-офис томонидан дастлабки назоратдан ўтган ва ижро учун тақдим қилинган операцияларни жорий ва якуний назоратдан ўтказиш ҳамда банк операцияларини амалга оширувчи бухгалтерлар гуруҳи. Бек-офиснинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат:
1) Фронт-офис томонидан рухсат етилган операцияларни автоматлаштирилган банк ҳисоб тизимида акс еттириш;
2) жорий ва якуний назоратни амалга ошириш;
3) ҳисоботлар тузиш.
Бек-офис қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши мумкин:
1) Ҳисоб ва ҳисоб-китоб операциялари бўлими;
2) клиринг ва пластик карточкалар емиссияси бўлими;
3) ссуда-депозит битимлар бўлими (гуруҳи);
4) статистик маълумотлар бўлими;
5) ички хўжалик операциялари бўлими;
6) якуний назорат бўлими.
Бек-офис таркибий бўлимларининг асосий вазифалари ҳақида батафсил маълумотга ега бўлиш учун ҳам юқорида келтирилган йўриқноманинг тегишли иловаларига мурожаат етиш тавсия етилади. Банк таркибий тузилмасининг масъулиятини белгилаш учун, улар бажарадиган операциялари тавсифидан келиб чиққан ҳолда, бўлимлар бўйича вазифалар тақсимлашнинг тахминий доирасини аниқлаш зарур. Шуни қайд етиш зарурки, бўлинмага юклатиладиган вазифалар доираси қатъий бўлиши шарт емас. Банк бўлинмаларида кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва банк операцияларининг автоматлаштирилган даражасига боғлиқ равишда Бек-офис ёки Фронт-офис таркибида айрим бўлим ёки сектор бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда, бир бўлим ёки сектор вазифаларини бошқа бўлим, секторнинг бажариши кўзда тутилиши лозим. Вазифалар банк таркибий тузилмасининг ҳар бир бўлими учун алоҳида тақсимланади. Мижозларга банкнинг барча хизматлар мажмуаси фақат Фронт -офис бўлимида кўрсатилганлиги боис, мазкур бўлим банк хизматларининг барча турларини яхши биладиган малакали мутахассислардан ташкил етилиши шарт. Бунда шарт-шароитлар ва банк томонидан мижозларга кўрсатилаётган хизматлар рўйхати еълон қилиниши ҳамда мазкур хизматлардан банкнинг мавжуд ва бўлғуси мижозлари хабардор қилиниши шарт.Фронт-офис ходимларини мижозларнинг жисмоний ва юридик шахслар тоифаси бўйича гуруҳлаш лозим. Қонунчилик базаси турли ёки бир хиллигига боғлиқ ҳолда, юқорида қайд етиб ўтилган мижозларни янада кичик бўлган қуйидаги турларга бўлиш мумкин. Масалан, фақат миллий валутада операцияларни амалга оширадиган мижозлар, миллий ва чет ел валутасида операцияларни амалга оширадиган мижозлар, бир мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотлар ва ҳоказо.Банкнинг Фронт-офис бўлимидаги ҳар бир гуруҳ мутахассиси мижозларга кўрсатиладиган тўлиқ стандарт хизматлар рўйхатини уларга тақдим етади. Ходимлар гуруҳи томонидан мижозларга кўп операциялар тури бўйича хизмат кўрсатилса, мазкур гуруҳга камроқ мижоз тақсимланиши лозим. Чунки кўп турли операциялар бажарувчи мижознинг битта ташрифи бўйича унга хизмат кўрсатиш банк ходимининг кўп вақтини егаллайди. Фронт-офис зиммасига мижоз томонидан тақдим етилган ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши ва улар томонидан бошланган операцияларнинг тўғрилигини
дастлабки назорат қилиш юклатилади. Қўшимча назорат зарур ҳолларда (банк қўшимча назорат қилиниши лозим бўлган операциялар рўйхати ва уларни назорат қилиш тартибини ишлаб чиқади) Фронт-офис ходими операциялар бўйича ҳужжатларни назоратчи ходимга тақдим етади. Якуний назоратнинг вазифаси операцияларнинг якуний назоратини амалга оширувчи Бек-офис ходимлари томонидан кейинги банк иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ўтказиш ҳисобланади.Бухгалтерия ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.Банк бош бухгалтерининг вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги. Банк бош бухгалтери банкда ҳисоб-операцион ишларни ташкил етади, банкнинг моддий ва молиявий ресурсларининг тўла сақланишини таъминлайди. У банк раҳбари томонидан бош бухгалтер вазифасига тайинланади ва вазифасидан бўшатилади. Aгар банкнинг 11юқори банк ташкилоти бўлса, юқори банк ташкилоти раҳбари, бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи билан келишилади ва Марказий банк бошқаруви қошидаги Комиссия тақдимотидан ўтказилади. Ҳар бир банкда ходимларнинг лавозим вазифалари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши лозим. Банкнинг бош бухгалтери “Банк тизимининг бош бухгалтерлари тўғрисидаги” Низом асосида иш олиб боради. Банк бош бухгалтерининг вазифалари. Бош бухгалтер бухгалтерия ҳисобини банк ҳисоб сиёсатида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар асосида ташкил етиб, қуйидаги вазифаларни бажаради:
– бухгалтерия ҳисоби ишларини замонавий техник воситалари ва ахборот технологиясидан фойдаланган ҳолда оқилона ташкил етилиши, бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида банк операцияларини тўғри ва ҳаққоний акс еттирилиши ҳамда фойдаланувчилар учун ишончли молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тақдим қилиш;
– банкка келиб тушган пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича операцияларнинг тегишли ҳисобварақларида акс еттирилиб, кунлик баланс тузилиши ва тегишли жойга топширилишини ташкил етиш;
– мижозларга ҳисобварақлар очиш ва ҳисобварақларни ёпиш;
– мижозлардан келиб тушадиган пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг шакли ва мазмуни бўйича тўғри расмийлаштирилиши ва улар бўйича операцияларни ўз вақтида ўтказилиши;
– ички банк операцияларининг қонуний бажарилишини ва улар устидан мониторинг ўрнатиш, маблағ ва қимматликлар бут сақланиши;
– електрон тўлов ҳужжатларининг тўғри шакллантирилишини уларнинг асл нусхаси билан солиштириш орқали текшириш;
– банк амалиёт кунини якунлаш ва кун охирига кунлик баланс тузиш;
– ҳужжатларининг асл ва електрон нусхаларини иш куни охиригача ёки кейинги банк иш куни ерталаб соат 10.00 дан кечиктирмасдан белгиланган тартибда тахланишини ва архивга топширишни таъминлаш;
– ўз тасарруфида бўлган банк филиаллари, шўба ва қарам хўжалик жамиятларининг бухгалтерия кўрсаткичлари бўйича белгиланган тартибда йиллик жамланган молиявий ҳисоботлар;
– банк даромадлари ва харажатларини ҳисоблаш усулини қўллаган ҳолда Бош китоб ва ҳисоботларда тўғри акс еттирилиши;
– бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи, назорат ва иқтисодий таҳлил масалалари юзасидан ходимларга ўз вақтида йўл-йўриқлар кўрсатиш;
– иш ҳақи фондининг тўғри сарфланиши, мансаб маошларининг тўғри белгиланиши, штатлар, молия ва касса интизомига қатъий риоя етилишини таъминлаш.
Банк бош бухгалтерининг ҳуқуқлари. Банкнинг барча ҳисоб-операцион аппарат ходимлари бош бухгалтерга бўйсунадилар. Бош бухгалтер ҳисоб операцион аппарат ходимлари учун мажбуриятлар белгилаб, ўз вазифаларини бажариш учун шарт-шароит яратади. Операцияларни бажариш ёки расмийлаштириш бўйича бухгалтернинг кўрсатмаларини бажариш барча банк ходимлари учун мажбурий ҳисобланади. Бош бухгалтернинг кўрсатмаларини бажармаганлиги ёки нотўғри бажарганлиги учун мукофотдан бутунлай, қисман маҳрум бўлиши, алоҳида ҳолларда 12жиноий жавобгарликка тортилиш мумкин. Бундан ташқари, бош бухгалтер банк раҳбаридан бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил етиш бўйича чоралар кўришни талаб қилиш, кассаларда пул қабул қилиш, сақлаш, ишлатиш бўйича ўрнатилган қоидаларни тўғри бажариш устидан назорат қилиш, мукофотлар миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига ега. Моддий жавобгар шахсларни, кассир, омбор мудирини лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш ва бошқа ишга ўтказиш масаласи ҳам бош бухгалтер билан келишиб ҳал қилинади. Ходимларга мансаб маошлари, иш ҳақига устамалар белгилаш ҳамда уларни мукофотлаш тўғрисидаги буйруқлар ва фармойишларни дастлаб бош бухгалтер кўриб чиқади ва уларга имзо чекади.Банк бош бухгалтери қуйидаги ҳолларда жавобгардир:
– бухгалтерия ҳисобининг нотўғри олиб борилиш натижасида ҳисоботларда нотўғри маълумотлар берилишида;
– депозит ва бошқа ҳисобварақлар, дебиторлар ва кредиторлар бўйича нотўғри маълумотлар берилса, ҳисоб ишлари ўз вақтида олиб борилмаса;
– бухгалтерия ходимларининг айби билан нотўғри ҳисобот берилса;
– Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари бўйича хатоликларга йўл қўйилса;
– банк раҳбари билан тенг равишда банкнинг молиявий, хўжалик фаолия тини ташкил қилишда қўпол хатоликка йўл қўйилса, жавобгар ҳисобланади.Умуман, бош бухгалтерларнинг интизомий, моддий ва жиноий жавобгарлиги амалдаги қонунларга мувофиқ белгиланади.Банк масъул ижрочиларининг вазифалари. Ҳисоб операцион аппаратининг асосий ходимлари – бу масъул ижрочилардир. Банк мижозларининг асосий ҳисоб-китоб ва бошқа операцияларининг ҳисобини юритиш, мижозлар билан мулоқотда бўлиши айнан масъул ижрочиларга юклатилган. Масъул ижрочилар қуйидаги вазифаларни бажаради:
– бириктириб қўйилган банк мижозлари ва ходимлардан қабул қилинган ҳисобкитоб ва пул ҳужжатларига тегишли ишлов бериш;
– тақдим етилган ҳужжатлар бўйича пул ўтказиш ёки пул тўлаш мумкин ёки мумкин емаслигини ҳисобварақлардаги пул маблағларининг йетарлилиги асосида аниқлаш;
– келиб тушган барча ҳисоб-китоб ҳужжатларини операциялар қонунийлиги ҳамда уларнинг кредитлаш ва ҳисоб-китоб қилиш қоидаларига мувофиқлигини текшириш
– аккредитив, чек, тўлов топшириғи, тўлов талабномаси, инкассо топшириғи ва бошқа ҳужжатларнинг ҳамда уларга илова қилинган товар транспорт ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилганини текшириш, барча реквизитларнинг мавжудлигини аниқлаш;
– пул чекининг номери имзолар ва муҳр намунаси туширилган карточкада қайд етилган чек дафтарчасининг номерига тўғри келишини текшириш;
– чек бўйича иш ҳақи учун маблағларни белгиланган ҳажм доирасида беришини назорат қилиш, бу маблағлар ҳисобини юритиш;
– мижозларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган солиқлар, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар суммаларининг ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш;
– ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича инкассо картотекасини, ўз вақтида тўланмаган ҳужжатлар картотекасини юритиш;
– мижозлар ва банк операциялари бўйича шахсий ҳисобварақлардаги ёзувларнинг тўғрилигини текшириш ва улардан кўчирмаларни мижозларга бериш учун қутиларга жойлаштириш;
– операцион кун давомида мижозларга хизмат кўрсатиш графигига амал қилиш ва ҳоказо.


Хулоса
Бугунги кунда Халқ банки Ўзбекистон банк тизимининг муҳим бўғини ҳисобланади. Унинг 197 та ҳудудий ва туман (шаҳар) филиаллари, 100 та банк хизматлар кўрсатиш маркази 2931 га яқин кассалар иқтисодиётнинг реал секторига – кичик бизнес субйектлари ва аҳолига кенг қамровли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Халқ банкининг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистоннинг кекса фуқароларини нафақалар билан ўз вақтида таъминлашдан иборат. Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига асосан фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига қўшимча тариқасида жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими йўлга қўйилган. Халқ банки ягона, ўз филиалларини бир-бири билан боғловчи ва йетарлича ҳимояловчи електрон база яратиш учун кўп ишларни амалга оширди. Халқ банки жамоаси доимий равишда ўз олдига янги стратегик мақсад ва вазифаларни қўйиб келади. Aйни пайтда мазкур қадам мижозларга хизмат кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги даражасига чиқишга, рақобатбардош позицияга еришишга, инвестицион жозибадорликни таъминлашга, бошқарув ва технологик жараёнларни модернизациялаш ҳисобига молия хизматлар бозорида қатор кўрсаткичлар бўйича пешқадам позицияни егаллашга хизмат қилмоқдаИнститут томонидан тайинланган танишув-малакавий амалиёт сабабли AТ Халқ банки ходимлари ва айниқса банк томонидан менга тайинланган амалиёт рахбарим кўмаклари билан банк фаолияти тўғрисида атрофлича маълумот олдим. Банкнинг ҳозирги даражаси ва мижозларга нисбаттан бажариётга мукаммал амали тўғрисидаги фикрлар мени келажакда ҳам шу банк ходими бўлиб қолишга ундамоқда. Олий таълимни наъмунали битириб, албатта Халқ банкига қайтиш ниятидаман…
Download 368,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish