Рамз тушунчаси тарихи Қадимги юнонларда «рамз»



Download 20,4 Kb.
Sana23.07.2022
Hajmi20,4 Kb.
#843576
Bog'liq
Рамз тушунчаси тарихи


Рамз тушунчаси тарихи
Қадимги юнонларда «рамз»1 – «символ»2 бир бутуннинг қисмларини ва қисмларнинг бир бутунга тааллуқлилигини англатувчи ижтимоий тушунча сифатида пайдо бўлган.
“Рамз” тушунчаси, дастлаб, бир неча шахслар томонидан бирор нарсани, масалан, балиқчиларнинг биргаликда тўр ташлаши, - деган маънони англатган3. Денгизга тўр ташлаш катта кучни талаб қилганлиги туфайли фақат кучларни бирлаштирибгина балиқчилар балиқ овлаши мумкин эди. Тўр ташлаш эҳтиёжи балиқчиларни умумий гуруҳга бирлаштирарди, шунинг учун тўр ташлаш образи ва тўр тасвири бу бирлашувнинг, яъни балиқчилар гуруҳининг шартли белгисига айланди. Кейинчалик видолашаётган дўстлар иккига тақсимлаб кўришишганда дўст эканликларини тан олиб эслаш мақсадида бир бутунга бирлаштириладиган маълум тасвир тушурилган тахтача “рамз” деб юритилган4. Ҳар иккала ҳолатда ҳам рамзий шакл маълум бир ижтимоий бирликни ифодалаш ва шу бирлик қисмларининг умумийлигини ифодалаш, тарқоқликни умумлаштириш вазифасини бажарган.
Кундалик турмушда қўлланила бошланган «рамз (символ)» ибораси кейинчалик фуқароларнинг турли бирлашмаларини ифодаловчи белгиларга нисбатан қўлланила бошланган: ижтимоий гуруҳлар учун умумий шартли-махфий маънога эга бўлган (энигматик) ва шахсларнинг шу гуруҳга аъзо эканлигини ифодалайдиган белгилар (нишоналар, тимсоллар, тамғалар, ранглар, маъбуд ва илоҳийлаштирилган шахслар образи ва ҳоказо) рамз деб юритиладиган бўлди. Вақт ўтиши билан турли фирқа, уюшма, цех, диний, жамоат ёки давлат идораларини шартли белгилар ёрдамида бир-биридан ажратиш анъанага айланиб борди5. “Рамз” ибораси энг йирик ижтимоий ташкилот – давлат иродаси тўғрисидаги умумий ахборотни ифодалайдиган ва фуқароларнинг давлатга мансублигини кўрсатадиган белгиларга нисбатан ҳам қўлланила бошланди. Шундан келиб чиқиб, давлат рамзи давлат иродаси мазмунининг оддий маъновий-кўргазмали ифодаси бўлмасдан, балки ўзининг таркибий қисмлари учун умумийликни ифодаловчи ҳамда уларни бошқа давлатлар ва ташкилотлардан ажратиб турувчи белгиларни англатадиган тушунчага айланди. Бу давлат рамзларининг иккинчи муҳим белгисидир. А.Ф.Лосев рамзга шундай таъриф беради: “Рамз – образли, ғоявий ёки кўринишли-ғоявий тузилиш бўлиб, ўзидан фарқ қилувчи нарсаларга йўналтириш мазмунига эга бўлган ҳамда бу нарсалар учун умумлаштирувчи ва тарқоқ бўлмаган белгиларни англатадиган тушунча6.
Герб (полякча - "herb", нем. "Erbe" — "мерос" сўзидан олинган) – бирон бир мамлакат ёки ҳудуднинг сиёсий ва тарихий характердаги ғоялари мажмуасини, ўзига хос табиий ва хўжалик хусусиятлари, табақавий тафовутларини, шахс, уруғ ва бошқанинг шажараларини ифодаловчи алоҳида рамзий белги. Герблар қуйидаги тур ва тоифаларга бўлинади: давлат герблари; шаҳар, вилоят, губерня ва бошқаларнинг герблари; корпорация (ўрта асрлардаги цех, гилдия ва биродарлик)ларнинг герблари; уруғларнинг герблари. Герблар ранги, шакллари, расмлари билан ўзаро фарқланиб, махсус қоидаларга биноан ишланади ва махсус терминлар билан тавсифланади. Герб антик даврларда пайдо бўлган. Шумер давлатининг гербида шер бошли бургут, Қад. Рим давлати гербида бургут тасвирланган. Амир Темир давлатининг ҳам герби бўлган. Бу гербда 3 ҳалқа тасвир этилган бўлиб, бу Амир Темурнинг 3 иқлимда, яъни Шимол, Жануб ва Ғарбда ҳукмрон эканига ишорадир. Ўрта асрларда кўпгина шаҳарлар ўз гербига эга бўлган. Венеция гербида қанотли шер тасвир этилган. Ғарбий Европада герблар уруғ, меросхўрлик белгилари сифатида салб юришлари даври (11-12-асрлар) да юзага келган. Кейинчалик байроқлар, қоғоз пуллар, муҳрлар, қоғозларда гербларнинг тасвири туширила бошланди. Герб ва уларнинг тарихи билан гералдика фани шуғулланади. Геральдика (лот. heraldus - жарчи, герольд) - гербшунослик. 19-асрнинг 2-ярмидан гербларни ўрганувчи ёрдамчи тарих фани; Дастлаб 13-19-асрнинг l-ярмигача дворян, цех ва ер мулкларининг гербларини тузиш билан герольдлар шуғулланганлар (Геральдика атамаси шундан олинган). 14-асрдан бошлаб гербчилар устахонаси ташкил топган, унда мураккаб ва рангли герблар яратилган. Бора-бора уйлар, тарихий ёдгорликлар, давлат байроқлари, пуллар ва ҳарбий қуролларга герб суратларини тушириш одат тусига кирган. Геральдика моддий маданият ёдгорликларини ҳамда гербли ва рамзли ёзма манбаларни ўрганади, миллий анъаналар, ижтимоий хусусиятлар, мамлакатлараро иқтисодий ва маданий алоқаларни ўрганишда ёрдам беради ва бошқалар. Археологик қазишмалар Ўзбекистонда ҳам қадимдан муҳрлар, тангалар ва буюмларга шаҳар, давлат, уруғ ёки ҳунармандчилик уюшмаларининг герб суратларини тушириш кенг тарқалганини кўрсатади. Улар аждодларимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини, турмуш маданияти ва санъатини ўрганишга, давлатлар ва сулолалар тарихини ойдинлаштиришга хизмат қилувчи манбалардан биридир. Геральдика генеалогия, нумизматика, палеография ва сфрагистика кабилар билан алоқадор.

11Рамз – арабча сўз бўлиб, бирор ғоя, тушунча, ҳодиса ва шу кабиларни ифодаловчи, эслатувчи шартли белгини англатади.

2Символ – грекча сўз бўлиб, тўр ташлаш деган маънони англатади, маълум бир кишилар гуруҳини бирлаштирувчи ва шартли маънога эга белги.

3Брокгауз Ф.А., Ефронъ И.А. Символ // Энциклопедический словарь. Т. 58. Спб., 1900. - С.59.

4Гадамер Г.Г. Актуальность прекрасного. -М.: Искусство, 1991. –С.287.

5Брокгауз, Ефронъ. Кўрсатилган асар. - С.60.

6 Лосев А.Ф. Символ // Философская энциклопедия. Т.5. – Москва, 1965. - С.10.; Воронина Л. Вступление // Мамардашвили М.К., Пятигорский А.М. Символ и сознание. Метафизические рассуждения о сознании, символике и языке. –М.,1997.-С.15.

Download 20,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish