Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси



Download 0,96 Mb.
bet15/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

2.4. Умавийлар даврида насрий жанрлар
Бу давр насрида айниқса “хитаба” (нутқ) жанри қанот ёзди ва араб адабиёти тарихида ўзининг ривожланиш босқичидан ўта бошлади. Айни шу даврда олимлар, адиблар, халифалар, амирлар, лашкарбошилар сафларидан чиққан машҳур нотиқлар танилди. Нотиқнинг нутқи ўзининг жозибаси, ширинсуханлиги, фасоҳати, таъсирчанлиги, зукколиги ва бошқа фазилатлар билан ажралиб турар эди.
Савол туғилади: бошқа даврлардан фарқли ўлароқ нега айнан Умавийлар даврида хитаба шунчалик ривожланди? Юқорида келтириб ўтганимиздек, бу давр сиёсий курашларга бой давр бўлиб, у турли тусда ўтарди. Ҳукм учун сиёсий курашда ҳокимнинг тарафдорлари оташин нутқлари билан уни ҳимоя қилар, душманлари эса қарши чиқиб, нутқларида аёвсиз танқидга олишар эди. Нотиқлар Аллоҳ йўлида жангларга даъват этганда бу йўлда қурбон бўлганларни жўшқин сўзлар билан хотирлаб, мусулмонларни янги ғалабаларга тарғиб этишар эди. Масжидларда ваъзхонлик кучайди, бошлиқлар нотиқлар орқали ниятларини аҳолига етказишар ёки огоҳлантириб қўрқитишар, ваъдалар бериб янги юришларга чорлар эдилар.
Умавийлар сулоласига асосан, учта кучли партия (ҳизб)лар қарши курашарди. Улардан энг кучлиси – шиа мазҳаби тарафдорлари, иккинчиси – ал-хавариж – исломдаги илк диний-сиёсий гуруҳ тарафдорлари (улар халифатга ҳукм учун бўлган курашда биринчи бўлиб VII асрда бошқалардан ажралиб чиқишган) ва учинчиси, салаботли қурайшийлар қабиласидан келиб чиққан аз-Зубайр ибн ал-Аввом оиласининг тарафдорлари. Ҳар бир тоифанинг ўз моҳир нотиқлари бўлиб, улар хитаба жанридан кенг ва муттасил фойдаланар эдилар. Сўз уларнинг нутқида муҳим қуролга айланди. Уларга қарши турган Умавийлар бир томондан ўз тахтининг мавқеини ва ҳукмини ҳимоя қилишса, иккинчи томондан ҳарбий фатҳларда кўп мамлакатларни забт этдилар. Уларнинг даврида араблар ҳозирги араб мағриби ҳисобланган минтақани (шимолий Африкада), Испаниянинг жануби – Андалусия, Хуросон ва бошқа ерларни эгалладилар.
Бу асрнинг энг машҳур нотиқлари – Муовия ибн Абу Суфён, унинг укаси Атаба, Абд ал-Малик ибн Мирвон, ал-Ҳажжож ибн Юсуф, Зияда ибн Абиха, ал-Ҳасан ал-Басрий ва бошқалар.
Умавия томондаги нотиқлар бу сулола мусулмонларни бирлаштирганлиги, уларнинг халифаликка ҳақли эканлиги, унга қонуний йўл билан эришганини пеш қилиб, душманларга жавоб қайтарар эди.
Халифалик бойиши, янги ерлар забт этилиши ва мулкдорлар кўпайиши билан хитабада янги кайфият ҳам пайдо бўлди. У диний тус олиб, тарки дунё, ёлғон, ўткинчи нарсаларга берилишдан қайтиш, сохта бойликлардан кечиб, ибодат ва зуҳдиётга берилиш даъватлари кучайди.
Муовия бин Абу Суфйон (605-680) биринчи Умавий халифанинг (661-680) ал-Мадина ал-Мунаввара шаҳрини забт этиб, жамоаси олдида сўзлаган нутқдан парча келтирамиз. Аллоҳга ҳамд-у саломлар айтгандан сўнг у шундай дейди:
اما بعد فانى – و الله – ما و ليتها بمحبة علمتها منكم، و لا مسرة بولايتى، و لكن جالدتكم بسيفى هذا مجالدة. و لقد رضت لكم نفس على عمل ابى الى قحافة، واردتها على عمل عمر فتغرت من ذلك نغارا شديدا: و اردتها على سنيات عثمان فابت على فسلكت حسنة، و مشاربة جميلة. فان لم تجدونى خيركم فانى خيرلكم و لاية، و اياكم و الفتنة فانها تفسد المعيتة، و تكدر النعمة.1
Аммо баад. Мен, Аллоҳ ҳаққи, бу шаҳар ғолиблигига сизлардан кўрган илтифот туфайли ёки мени менинг ҳукмдорлигимга ҳушнуд бўлганларинг орқали етишмадим, балки мана бу қиличим билан етишдим. Кўнглим сизларга нисбатан Ибн Қахафа (Абу Бакр ас-Сиддиқ) йўлидан боришга ундади. Аммо, қачонки кўнглимни Умар ишларига йўналтирганимда мутлақо қабул қилмади. Усмон сунналарига уни йўналтирган бўлганимда ҳам менга бўйсунмади. Унда ўз йўлим билан бордим, бунда сизларга манфаат бор – яхши ейиш, яхши ичиш. Агар мени ўз яхшиларингиздан деб тан олмасангиз ҳам, мен сизларга ҳукмдорлик қилишда яхшилик қиламан. Лекин фитна чиқаришдан эҳтиёт бўлинглар, у ҳаётга фасод келтиради, неъматни бузади.
Бу кичкина қитъадан давр руҳи, тарихий ҳодисалар, муносабатлар, нотиқнинг табиати тўғрисида тасаввур оламиз. Ҳақиқатда, Муовия бадавий шайхларни ҳимоясига олган, душманларига нисбатан кескин шафқатсизлик қилмаган шахс сифатида хотираларда сақланиб қолган. У шоирлар ва биринчи араб олимларига ҳомийлик қилар, Аббосийлар даврида унинг номини ёмонликка чиқариб, тарих саҳифаларидан ўчиришга ҳаракат қилинди, аммо унинг шахсияти вақт хотирасида ўз аҳамиятини йўқотмади.
Хитабалар бадииятига келсак, нотиқлар нутқларини махсус тайёрлар эдилар. Диний хитабалар сиёсий хитабалардан бирмунча фарқ қилар эди. Диний хитабалар кўпроқ оммага қаратилиб, унда соддалаштириш ва таъсирчанликка майл бўлса, иккинчи хилдаги нутқларда куч ва вазминликка етишишга ҳаракат бор эди. Баъзи хитабаларда сажъ қўлланилар эди. Шунингдек, хитабада Қуръони Карим оятларига кўп мурожаат қилиниш қатъий одатга кирди. Нотиқлар нутқнинг таъсирини кучайтириш учун унга шеър, масаллар, ҳикматли сўзлар кирғизишар ҳам эди. Диний хитабалар узун бўлиб, нотиқ тўхтамасдан узоқ сўзлаши мумкин эди. Энг қисқа хитабалар тўғрисида маълумотлар қолган, улардан бири Муавиянинг ўғли Язид ворис сифатида эълон қилиниши билан боғлиқ:
لما اجتمع الناس، و قامت الخطباء لبيعة يزيد بن معاوية و اظهر قوم الكراهة قام رجل فاخترط من سيفة شبرا ثم قال: امير المؤمنين هذا – و اشار الى معاوية – فان مات فهذا – و اشار بيده الى يزيد – فمن ابى فهذا – و اشار الى سيفة و قال له معاوية: انت سيد الخطباء.1
Одамлар йиғилганда нотиқлар Язид ибн Муавияга онт ичишга тарғиб қилдилар, аммо қавм ноҳушлик билан адоват изҳор қилди. Шунда бир киши ўрнидан туриб қиличини қинидан бир қарич суғурди, сўнг деди: “Амиру-л-Муъминин – мана бу” ва Муавияга ишора қилди,- “агар вафот этса, ана у” – ва қўли билан Язидга ишора қилди. “Ким буни инкор қилса, мана бу” – ва қиличига ишора қилди. Муавия унга деди – “Сен нотиқлар саййидисан!”
Албатта, бу ривоятдаги ҳодиса одатга кўра истисно, чунки ўзида таҳдид ва турли ваъдаларни қамраб олиб, сиёсий нутқлар одатда чўзилган бўлар эди, чунки уларда энг долзарб масалалар – давлат сиёсати ўз ифодасини топар эди. Шунинг учун нотиқлар ўз нутқида мақсад-ғояни бирлигига, фикрнинг изчиллигига, уйғунлигига ва таркибига алоҳида эътибор бердилар. Умавийлар даврида хитаба жанрида турли маданиятларнинг аломатлари ҳам пайдо бўлди, бу арабларнинг янги жойларни забт қилиши билан ва турли халқлар маданияти тўқнашуви таъсири билан боғлиқ.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish