Рeжа: Асосий воситалар ҳисобининг аҳамияти ва вазифалари


Асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олиш



Download 86,76 Kb.
bet7/7
Sana16.03.2022
Hajmi86,76 Kb.
#493796
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7-МАВЗУ 1-кисм

4. Асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олиш
Асосий воситаларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар очилган:
0110-«Ер»;
0111-«Ерни ободонлаштириш»;
0112-«Молиявий лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситала ўзлаштириш»;
0120-«Бинолар, иншоотлар ва ўзатувчи мосламалар»;
0130-«Машина ва жиҳозлар»;
0140-«Мебел ва офис жиҳозлари»;
0150-«Компютер жиҳозлари ва ҳисоблашиш техникаси»;
0160-«Транспорт воситалари»;
0170-«Иш ҳайвонлари ва махсулдор ҳайвонлар»;
0180-«Кўп йиллик экинлар»;
0190-«Бошқа асосий воситалар»;
0199-«Консерватсия қилинган асосий воситалар».
Ушбу ҳисобварақлар актив булиб, уларнинг дебет томонидаги салдо корхода мавжуд асосий воситаларнинг дастлабки қийматини акс эттиради. Асосий во обектларининг кўпайиши ҳисобварақларнинг дебет томонида, камайиши эса кредит томонида акс эттирилади.
Асосий воситаларнинг кирим қилиниши қуйидаги кўринишларда бўлади:

Асосий воситалар корхонага қабул килинаётганда махсус тузилган коми томонидан асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш расмийлаштирилади. Ушбу далолатномада асосий воситаларнинг дастлабки баҳоси, эскн суммаси, қабул килинаётган воситанинг қисқача тавсифи, комиссия аъзоларининг шарифи, моддий жавобгар шахс томонидан қабул қилиниши кўрсатилади. Бунда далолатномага таърифловчи техник ва бошқа ҳужжатлар илова қилинади, далолатнома корхона раҳбари томонидан тасдикланади.
Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тасдиклангандан корхона бухгалтериясига берилади, шу далолатнома асосида ҳар бир обектга инвен варакаси очилади. Тегишли шартномалар асосида корхона мутахассислари ва четдан з этилган мутахассислар кучи билан барпо этилган асосий воситалар обектлари «Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағининг кредити билан корреспондентсияда 0110-0 ҳисобварақлар дебети бўйича ҳақикий таннархига караб асосий воситалар сифатида и қилинади. Корхонанинг ўз кучи билан кўрилган асосий воситалар обектларининг ба қийматига усиб борувчи якун билан барча бевосита ҳаражатлар: материал, ишчи кучи бошқа ҳаражатлар, шунингдек курилиш жараёнига бевосита дахлдор бўлган куш ҳаражатлар киритилади.
Ўсиб борувчи якун билан ҳисобланган ҳаражатлар курилиш давомида «Тугалланмаган курилиш» ҳисобварағида акс эттирилади. Қурилиш тугаллангунига қадар бино 0120-«Бинолар, иншоотлар ва ўзатувчи мосламалар» ҳисобварағида ҳисобга олинмайди, чунки у хали фойдаланишга топширилмаган. Қурилиш тугалланганидан кейин ва фойдаланишга топширилганида 0810-ҳисобварақда жамланган барча ҳаражатлар сум 0120-«Бинолар, иншоотлар ва ўзатувчи мосламалар» ҳисобварағига ўтказилади ва кейинги ойдан бошлаб ундан амортизатсия ҳисобланиши лозим.
Мисол. «Бобур» хиссадорлик жамияти цех биносини ўз кучи билан қуриб, фойдаланишга топширди. Қурилишга сарфланган жами ҳаражат 92179000 сумни таг килди. Ушбу муомалага ҳисобда қуйидагича проводка берилади: Д-т 0120-«Бинолар, иншоотлар ва ўзатувчи мосламалар» - 92179000 сум К-т 0810-«Тугалланмаган қурилиш» - 92179000 сум.
Бошқа корхона ва шахслардан сотиб олинган асосий воситаларни 0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш», 0840-«Асосий подани шакллантириш», 0890-«Бошқа капитал куйилмалар» ҳисобварақларининг кредита билан корреспондентсияда 0110-0190-ҳисоб-вараклар дебети бўйича кирим қилинади.
Мисол. «Бобур» хиссадорлик жамияти янги ишлаб чшчариш фаолияти учун бино сотиб олди, унинг ҳарид қиймати - 20000000 сум, брокер хизмати учун 20000 сум хайда юрист хизматига 15000 сум тулаган, ҳужжатларни расмийлаштиришга 25000 сум ҳаражат қилинган. Ушбу муомалага ҳисобда қуйидагича проводка берилади:
бино ҳарид килинди:
Д-т 0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш» - 20600000 сум
К-т 5110-«Пул маблағлари» - 20600000 сум.
бино балансга қабул килинди:
Д-т 0120-«Бинолар, иншоотлар ва ўзатувчи мосламалар» - 20600000 сум
К-т 0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш» - 20600000 сум.
Фойдаланишга қабул қилинган асосий воситалар бўйича ҚҚС уларнинг дастлабки қийматини кўпайтиради ҳамда эскириш қийматини оширган хрлда, корхона ҳаражатларига секин-аста ўтказилади. Бошқа корхона ёки жисмоний шахслардан текинга, шунингдек хукумат органларининг субсидияси сифатида олинган асосий воситалар 8530-«Текинга «олинган мол-мулк» ҳисобварағи билан корреспондентсияда 0110-0190-ҳисобварақлар дебети бўйича кирим қилинган санада эксперт йўли билан, бозор қиймати бўйича белгиланган бакода акс эттирилади.
Мисол. транспорт воситаси бепул олинди. Ушбу муомалага ҳисобда қуйидагича проводка берилади: Д-т 0160-«Транспорт воситалари» К-т 8530-«Текинга олинган мол-мулк».
Амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ бепул олинган асосий врситаларнинг қолдиқ қиймати (идора ичида бериладиганидан ташқари) фойда (даромад) солиғини ҳисоблаш базасига киритилади ва ундан солиқ ундирилади.
Гаъсисчилар устав капиталига улуш сифатида киритган ёки аксиялар хдкини тўлаш ҳиобигас берган таъсисчилар асосий воситаларни кирим қилиш 4610-«Муассисларнинг устав сармоясига улушлар бўйича қарзлари» ҳисобварағи кредита ҳамда 0110-0190-ҳисобварақлар дебетида акс эттирилади.
Мисол. Компаниянинг муассисларидан бири устав капиталини шакллантириш бўйича қарзини транспорт воситасини қўшиш юли билан узди.Қиймати – 20000000 сум. Ушбу муомалага Ҳисобда қуйидагича проводка берилади: Д-т 0160-«Транспорт воситалари» - 20000000 сум К-т 4610-«Муассислар қарзлари» - 20000000 сум.
Маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизмат кўрсатиш ёхуд ташкилотни бошқариш учун фойдаланилмаётган асосий воситалар обектларининг қиймати бухгалтерия балансидан ҳисобдан чиқарилиши керак
Кўуйидаги хўжалик оператсиялари натижасида асосий воситалар обектларининг ҳиймати корхона активлари таркибидан чиқиб кетади:

  • реализатсия қилинганида;

  • бундан буен фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра ҳисобдан чиқарилганида;

чет корхона ва шахсларга бепул берилганида;
бошқа корхоналарнинг устав капиталига улуш сифатида қўшилганида;
молиявий лизинг шартномасига кўра топширилганида;
камомад ёки йўқотиш аниқланганида.
Асосий воситалар чиқиб кетганида уларнинг дастлабки қиймати асосий воситаларни ҳисобга олишнинг тегишли ҳисобварақлари кредитидан 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситаларни четга сотишдан тушган тушум 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобварағи кредити бўйича 4890-«Бошқа шахсларнинг қарзлари жорий кисми» ва 0990-«Бошқа Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари» ҳисобварақлари дебет билан корреспондентсияда акс эттирилади.
Асосий воситалар чиқиб кетганида улар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси 0210- 0290-ҳисобварақлари дебетидан 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобварағи кредитига ҳисобдан чиқарилади. Тўлиқ амортизатсия килинмаган асосий воситаларнинг реализатсия қилинишидан кўрилган фойда (зарар) реализатсн:-қилинадиган асосий воситаларнинг бошлангич (тиклаш) қиймати, ККС ҳамда сотиш ҳаражатлари ва тушумларига тўғриланган, ойнинг 1 санасига ҳисобланган эскириш ўртасидаги фарк сифатида аниқланади.
Мисол. «Бобур» хиссадорлик жамиятида май ойида компютер ҳисобдан чиқарилди баланс қиймати 1200000сўм, эскириш қиймати З00000.
Асосий воситанйнг сотиш қиймати 2000000 сум. Молиявий натижани аниқдаб, муомалага қуйидагича проводка берамиз:
♦ компютернинг сотиш қийматига:
Д-т 4890-«Бошқа шахсларнинг қарзлари-жорий кисми» - 2000000 сум
- К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 2000000 сум.
♦ баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 1200000 сум К-т 0130-«Машина ва жиҳозлар» - 1200000 сум.
♦ эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 0230-«Машина ва жиҳозларнинг эскириши» - 300000 сум
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 300000 сум.
♦ ҚҚС ҳисоблаб ёзилди. ҚКС суммаси асосий воситаларнинг шартномавий қиймати қолдик қиймати ўртасидаги фаркдан аниқланади. Солиққа тортиладиган оборот 2000-(1200 300)= 1100000 сумдан иборат.
ККС= 1100000*20/100=220000 сум; -
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 22000 сум
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» - 22000 сум.
♦Асосий воситани сотишдан фойда олинди (200000+30000-120000-22000)=88000 сум:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 88000 сум.
К-т 9310-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетишидан фойда» - 88000 сум.
Тўлиқ амортизатсия қилинган асосий воситаларни бепул беришдан кўрилган зарар: мазкур асосий воситаларнинг бошлангич (тиклаш) қиймати ҳамда берилган ойдан олда ойнинг 1-санасига ҳисоблаб ёзилган ва бераётган тараф томонидан тўланадиган суммасига кўпайтирилган эскириш ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Мисол. Бошланғич қиймати 7000000 сум бўлган станок бошқа корхонага берилган, эскириш суммаси-3000000 сум.
Бунда асосий воситаларнинг қолдик қиймати ҚҚСга тортиш обекти Ҳисобланади, яъни 7000000-3000000=4000000 сум. ҳисоблаб ёзилган ҚҚКС суммаси=400000*20/100=800000 сум.
Асосий воситани бепул беришдан кўрилган зарар суммаси қуйидагига тенг: Ушбу муомалаларга қуйидагича проводка берамиз:
♦ баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 7000000 сум
К-т 0130-«Машина ва жиҳозлар» - 7000000сум.
♦ эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 0230-«Машина ва жиҳозларнинг эскириши» - 3000000 сум
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 3000000 сум.
♦ҚҚС ҳисобланди:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 800000 сум
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» - 800000 сум.
Станокни бепул беришдан зарар кўрилди (7000000-800000-3000000)=3200000 сум:
Д-т 9430-«Бошқа оператсион ҳаражатлар» - 3200000 сум
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 3200000 сум.
Мол-мулкни бепул беришдан кўрилган зарарлар тескари ҳисоблашиш юли билан берилади корхонада солиққа тортиладиган базага киритилади. Асосий воситалар бошқа корхонанинг устав капиталига бадал сифатида киритилиши мумкин.
Мисол. Корхона бошқа корхонанинг устав капиталига бошлангич қиймати 3500000 сум бўлган, 5000000 сум шартнома баҳосига эга бўлган ҳамда эскириши 1400000 сум бўлган станокни улуш сифатида киритди. Ушбу муомалаларга қуйидагича проводкалар берилади:
• Бошлангич қийматни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 3500000 сум
К-т 0130-«Машина ва жихрзлар» - 3500000 сум. эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:
Д-т 0230-«Машина ва жихрзларнинг эскириши» - 1400000 сум
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 1400000 сум. шартномавий бозор баҳоси бўйича Узоқ муддатли инвеститсиялар:
Д-т 0620-0690-«Узоқ муддатли инвеститсиялар» - 5000000 сум
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 5000000 сум. Шартнома қийматининг баланс қийматидан ошиб кетишининг акс эттирилиши:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 29000000 сум
К-т 8520-«Резерв капитали» - 29000000 сум.
Устав капиталига бадал киритишда шартнома қийматининг баланс қийматидан ошиб мстиши корхона даромади бўлиб ҳисобланмайди ва солиққа тортилмайди. Асосий иоситаларни молиявий лизинг шартномасига кўра топширишда асосий воситаларни жорий қийматигача кайта бахрлаш амалга оширилиши мумкин. Асосий воситаларнинг бошланғич кнймати (агар топшириладиган обектдан фойдаланилмаган бўлса) ёки қолдик қиймати (агар топширишгача обектдан фойдаланилган бўлса) ва жорий қиймати орасидаги фарк улар молиявий лизинг шартномасига кўра топширилган такдирда келгуси даврлар даромад (ҳаражат)лари сифатида акс эттирилади. Лизинг тўлови ҳисоблаб ёзилиши давомида улар бир маромда (ҳар ойда) молиявий фаолиятдан олинган даромадга киритилади.
Мисол. Лизинг берувчи корхона бошлангич қиймати 3500000 сумлик бўлган ускунани молиявий лизинг шартномасига кўра топширади, 3000000 сумлик шартнома қиймати бўйича ҳисоблаб ёзилган эскириш 1400000 сум. проводкалар қуйидагича бўлади:
•шартнома баҳоси бўйича чиқиб кетиш ҳамда жорий ва Узоқ муддатли қисмини ажратган Колда бутун лизинг даври учун белгиланган лизинг тўловларининг акс этиши:
Д-т 0920, 4810-«Молиявий лизинг бўйича олинадиган тўловлар» - 3000000 сум
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 3000000 сум.
бошлангич қийматни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 3500000 сум
К-т 0130-«Машина ва ускуналар» - 350000 сум.
- Ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 0230-«Машина ва ускуналарнинг эскириши» - 1400000 сум
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 1400000 сум.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши натижасини акс эттириш қуйидагича бўлади:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг реализатсияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 900000 сум
К-т 7230, 6230-«Муддати ўзайтирилган даромад» - 900000 сум.
- лизинг тўловлари келиб тушганда:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» :
К-т 4810-«Лизинг бўйича олинадиган жорий тўловлар».
Бир вақтнинг ўзида молиявий фаолиятдан олинган даромаддан муддати ўзайтирил-гани даромаднинг тегишли қисмини ҳисобдан чиқариш бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 6230-«Муддати ўзайтирилган даромад»
К-т 9550-«Молиявий лизинг шартномасига кўра мол-мулкни топширишдан олинган даромад».
Download 86,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish