Режа: Системанинг ҳаракат миқдори. Харакат миқдорининг ўзгариши ҳақидаги теорема. Харакат миқдорининг сақланиш қонуни. Системанинг ҳаракат миқдори


Харакат миқдорининг сақланиш қонуни



Download 108,29 Kb.
bet3/4
Sana06.07.2022
Hajmi108,29 Kb.
#745610
1   2   3   4
Bog'liq
Системанинг харакат миқдорини ўзгариши

Харакат миқдорининг сақланиш қонуни.
Харакат миқдорининг сақланиш қонунидан қуйидаги муҳим хулосаларни чиқариш мумкин.
1.Системага таoсир этувчи ташқи кучларнинг геометрик йиғиндиси нолга тенг бўлсин:
 =0
У ҳолда, (20) тенгламага асосан = cоnst эканлиги келиб чиқади. Шундай қилиб, агар, системага таoсир этувчи ташқи кучларнинг геометрик йиғиндиси нолга тенг бўлса, системанинг ҳаракат миқдори вектори, ҳам модули бўйича, ҳам йўналиши бўйича ўзгармас бўлар экан.
2. Системага таoсир этувчи ташқи кучларнинг геометрик йиғиндисининг бирор (масалан Ох) ўқдаги проекцияси нолга тенг бўлсин:
=0
У ҳолда, (20) тенгламага асосан Qx= cоnst эканлиги келиб чиқади. Шундай қилиб, агар, системага таoсир этувчи ташқи кучларнинг геометрик йиғиндисининг бирор ўқдаги проекцияси нолга тенг бўлса, системанинг ҳаракат миқдори векторининг шу ўқдаги проекцияси ўзгармас бўлар экан.
Ушбу натижалар, системанинг ҳаракат миқдорини сақланиш қонунини ифодалайди. Булардан кўриниб турибдики, системанинг ички кучлари, унинг ҳаракат миқдорини бевосита ўзгартира олмас экан. Баҳзи бир мисолларни кўриб ўтамиз.
Силташ ва тистариш (откат, орқага тепиш) ҳодисаси. Агар милтиқ ва ўқни бир механик система деб фараз қилсак, порох отилганда пайдо бўладиган газларнинг босим кучи ички куч ҳисобланади. Шу сабабли, бу куч системанинг бошланғич ҳолатда нолга тенг бўлган ҳаракат миқдорини ўзгартира олмайди. Лекин, порох газларининг босим кучи ўққа таoсир этиб, унга малум миқдорда олдинга йўналган ҳаракат миқдори беради. Натижада, милтиқ ҳам худди шундай миқдорда, лекин орқа томонга йўналган ҳаракат миқдори олади. Бу эса милтиқни орқа томонга қараб ҳаракат қилишга олиб келади, яҳни силтанишга олиб келади. Агар, оғир артилериядан тўп отилса, орқа томонга қараб силтаниш кучли бўлади, ва уни тисарилиш (откат) деб аталади.
Эшкак винт(пропеллер)нинг иши. Винт (сув кемасини ёки самолётни ҳаракатга келтирувчи паррак-тарж), малум массага эга бўлган ҳаво (суюқлик)ни ўзидан орқа томонга олиб ташлаб, унга винтнинг ўқи бўйлаб йўналган тезлик беради. Агар, отиб ташланаётган ҳаво (сув)ни ва самолёт (кема)ни бир система деб ҳисобласак, винт ва муҳит(ҳаво, сув)нинг ўзаро таoсир кучлари ички кучлар бўлганлиги учун, системанинг ҳаракат миқдорини ўзгартира олмайди. Шу сабабли, ҳаво (сув)ни орқага итариб (отиб) юбориш натижасида самолёт (кема) олдинга йўналган тезлик олади. Натижада, орқага отиб юборилган ҳаво(сув)нинг ҳаракат миқдори билан, самолёт (кема)нинг олдинга қараб ҳаракатдаги ҳаракат миқдорларини йиғиндиси ҳар доим нолга тенг бўлади, чунки ҳаракат бошлангунча системанинг умумий ҳаракат миқдори нолга тенг бўлган эди.
Худди шундай ҳолат, қайиқни эшкак билан ёки сузувчи ғилдирак билан ҳаракатлантиришда ҳам содир бўлади.
Р е а к т и в ҳ а р а к а т. Реактив снаряд (ракета)ларда ёнилғининг ёнишида ҳосил бўладиган газсимон маoсулотлар, ракетанинг думидаги тешик (ракета двигателининг соплоси)орқали, жуда катта тезлик билан чиқариб юборилади. Ракета ва газсимон маoсулотларнинг ўзаро босим кучлари ички кучлар бўлган учун, системанинг умумий ҳаракат миқдори ўзгармайди. Лекин, соплодан чиқариб юборилаётган газсимон маoсулотлар орқа томонга йўналган ҳаракат миқдорлари олганликлари учун, ракета ҳам худди шунча миқдорда олдинга қараб йўналган ҳаракат миқдори олади. Ракетанинг оладиган тезлигининг миқдори §114 да алоҳида кўриб ўтилади.
Шуни эoтиборга олиш лозимки, винтли двигателда (олдинги мисолда), винтнинг ҳаракати натижасида, винт ўзи жойлашган муҳит (ҳаво, сув)нинг бир қисмини ўз олдидан орқасига олиб ташлаш эвазига, обҳектга, масалан, самолёт(кема)га ҳаракат беради. Хавосиз фазода, бундай ҳодиса рўй бермайди (яҳни йўқ ҳавони суриб бўлмайди). Реактив двигател эса, двигателнинг ичидаги ёнилғини ёқиш ҳисобига ҳосил бўладиган газларни орқага отиб туради ва шунинг эвазига ракетага ҳаракат беради. Шу сабабли, ракетани ҳаво бор жойда ҳам, ҳавосиз жойда ҳам ҳаракатга келтириш мумкин экан.
Масалаларни ечишда, бу теоремани қўллаш натижасида, ички кучларни тенгламалардан чиқариб юборишга ёрдам беради. Шу сабабли, кўрилаётган системани шундай танлаб олиш лозимки, олдиндан номаoлум бўлган кучларнинг барчасини (ёки бир қисмини) ички кучлар қаторига ўтказиш лозим.
Агар, системанинг бирор қисмини илгариланма ҳаракатдаги тезлигини ўзгариши бўйича, унинг иккинчи қисмининг тезлигини аниқлаш зарур бўлган ҳолларда, ҳаракат миқдорини ўзгариш теоремасидан фойдаланиш яхши натижалар беради.

Download 108,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish