Режа: Қушлар синфига хос умумий хусусиятлар



Download 2,77 Mb.
bet30/30
Sana10.05.2023
Hajmi2,77 Mb.
#936934
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
11-мавзу. Маъруза матни

Қушларнинг келиб чиқиши
Қушларнинг келиб чиқиши тўғрисида масала умуман ҳал қилинган бўлсада, лекин уларнинг яқин аждодлари ҳозиргача топилган эмас. Қушларнинг аждодлари қадимги калтакесакчаноқли судралиб юрувчилар-архозаврлардан келиб чиққанлиги ҳеч кимда шубҳа туғдирмайди. Қушлар мезозой эрасининг учламчи ва юра даврларида вужудга келган бўлиб, улар қадимги судралиб юрувчиларнинг дарахтларда ҳаёт кечиришга мослашган псевдозухиялар (Pseudosuchia) ёки текодонтларга (Tecodontia) яқин туради. Маълумки, псевдозухиялардан динозаврлар, тимсоҳлар ва бошқа судралиб юрувчиларнинг вакиллари ҳам келиб чиқкан. Псевдозухияларнинг орнитозухиялар (Ornitosuchus) деган вакиллари морфологик жиҳатдан айниқса қушларга ўхшаб орқа оёқлари билан юрган, думи узун бўлган, оёқлари эса озиқ тутишга хизмат қилган. Улар дарахтларга ўрмалаб чиқа олган, бунда орқа оёқларига таяниб, олдинги оёқларидаги бармоқлари билан шохларни ушлаган. Кейинчалик улар бир шохдан иккинчи шохга сакрай олган. Олдинги оёқлари устида жойлашган шох тангачалари узайган ва аста-секин пат-парлар пайдо бўла бошлаган, чунки оғир тангача уларни ҳавода учишига ёки сакрашга ҳалақит берган. Пат ва парлар бу қушлар учун нафақат учишга ёрдам берадиган орган, балки термоизоляция вазифасини ҳам бажаради, яъни қушларнинг иссиққонли бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Қушларнинг ҳозирги турларидан Жанубий Америкада яшовчи гоацин мисолида қуш қанотини қандай пайдо бўлганлигини тушуниб олиш мумкин. Улар аввало дарахтга бармоқли қаноти билан чиққан. Даставвал уларнинг қанотида ва думида патлар ҳосил бўлиб, кейин бутун танасида пат ва парлар пайдо бўлган. Гоацин жўжа очувчи қуш бўлиб, уясини дарахтга кўяди. Жўжаларининг тузилиши дарахтда яшашга мослашган, олдинги оёғи - қанотида тирноқлари бўлиб, дарахтда ҳаракатланишга имконият туғдиради. Палеонтологик текширишлар натижасида айрим қазилма ҳайвонларнинг из колдиқлари топилганки, уларни ўрганиш натижасида қушлар билан судралиб юрувчилар ўртасидаги оралиқ ҳайвонлар эканлиги аниқланган. Бундай из қолдиқлари 1861-1877 йилларда Германияда (Баварияда) топилган, яъни ер пўстлоғининг юра қатламларидан номаълум мавжудоднинг тошга айланган 5 та скелет суяклари, ёнида эса патларининг излари топилган. Шу топилмалар асосида олимлар уларнинг тахминий қиёфасини тиклаганлар ва археоптерикс (Archaeopteryx lithographica) деб номлаганлар. Археоптерикс дастлабки қуш демакдир. Археоптерикс шубҳасиз қуш бўлган. Унинг ҳажми ҳаккадек бўлиб, гавдаси пат -парлар билан қопланган, олдинги оёқлари ўзгариб қанотга айланган. Археоптерикснинг курак суяги қиличсимон бўлган. Ўмров суяклари қўшилиб айри суяк ҳосил қилган. Орқа оёқлари қушларникига ўхшаб 4 бармоқли, учтаси олдинга ва биттаси орқага қараган. Патнинг бўлиши, тана ҳароратининг юқори бўлганлигидан далолат беради (186-расм). Тахминларга кўра бу қушлар ўрмонда яшаб, дарахт мевалари билан озиқланган. Уларнинг жағида тишлари ривожланган. Археоптериксда рептилиялар учун хос бир қанча белгилар бўлган. Масалан: думи судралиб юрувчиларникидек узун 20 та амфицел типдаги умуртқалари бўлган. Уларнинг кўкрак умуртқалари бир-бирига қўшилмай қолган, тўш суягида кўкрак тож суяги тараққий этмаган. Суяклари пневматик эмас, ковурғалари битта бошчали бўлган. Бош скелети судралиб юрувчиларнинг бош скелетига ўхшаш, лекин суяклари юпқалашган, кўз косаси йириклашган (187-расм). Археоптерикслар 150 млн йил илгари яшаган. Археоптерикс қадимги қушларнинг примитив ён шохчаси бўлган. Бирламчи қушлардан ҳозирги қушлар келиб чиққан. Аммо бирламчи қушлар билан ҳозирги учувчи қушлар ўртасидаги боғловчи вакиллари тўлиқ аниқланмаган. Кейинги йилларда ҳам олимлар томонидан ҳайвонларнинг бир қатор қазилма суяклари топилган. Улар археоптерикслар авлодиники бўлса керак. Археоптерикснинг кўплаб қадимги турлари яқин вақтлардагина йўқолиб кетган. Масалан: 500 йил илгари Янги Зеландияда Моа деган қуш яшаган. У Африка туяқушларидан икки марта катта бўлган. Унинг териси ва скелети ҳозиргача сақланган. ХУII аср бошларида жуда йирик Додо деган қуш Маврикия оролида яшаганлиги аниқланган. Бу қуш йирик бўлганлигидан уча олмаган. Бу оролга европаликлар келиб, уларни йўқотиб юборган. Европаликларга улкан туяқушлар ўтган асрдагина биринчи марта маълум бўлган. Улар бу қушларни эпиорнис деб атаган. Унинг бўйни илондай узун, боши кичкина, оёклари йўғон, катта, қанотлари ўрнида эса ўсмай қолган қўллари бўлган. Бу қушларнинг бўйи 3-5 метрга ва оғирлиги ҳўкиздан сал енгилроқ бўлган.
Бўр даври қатламларидан ҳам 2 та гуруҳга кирувчи қушларнинг қазилма қолдиқлари топилган, улар ихтиорнислар (Ichthyornis) ва гесперорнислар (Hesperornis) деб аталган. Гесперорнислар сув қушлари бўлган, қаноти бўлмаган, учолмаган, жағларида майда тишлари бўлган. Тўшида кўкрак тож суяги йўқ, бош мияси ҳозирги қушлар бош миясига нисбатан кичикроқ бўлган, тўртта бармоғи ҳам олдинга қараган, орқа оёклари ёрдамида сувда сузиб ҳаёт кечирган (188-расм). Бу қуш ҳозирги гагараларни эслатади. Улар балиқлар билан озиқланган. Ихтиорнислар эса яхши уча олган. Чунки, уларнинг узун қанотлари, тўшида кўкрак тож суяги ва жағларида тишлари бўлган.
Кайнозой эрасида қушлар турлари жуда кўп бўлган. Бу эрада ёпиқ уруғли ўсимликлар билан ҳашаротлар ҳам кўп бўлган ва улар қушларнинг асосий озиғи ҳисобланган. Бу даврда яшаган қушлар ҳозирги қушларга жуда яқин бўлган. Масалан: эоцен даврида чумчуқсимонлар, қизилиштонлар, кўкқарғалар пайдо бўла бошлаган. Олигоцен ва миоцен даврларида эса ҳозирги қушлардан уккилар, бойўғлилар, фламинголар, карқаралар, чибислар, чиллар, гагаралар, балиқчилар, ғозлар ва бошқа кўплаб қушлар пайдо бўлган. Демак, қушларнинг аждоди мезозой эрасида яшаган рептилиялар бўлиб, систематик жиҳатдан псевдозухияларга яқин турган. Уларнинг учишга мосланиши тузилишларидаги прогрессив белгиларини келтириб чикарган. Бу белгилари, жумладан учишга мосланиши уларни қисқа вақт ичида дунёнинг ҳамма бурчакларига тарқалишига имкон берган. Юқорида таъкидланганидек, бирламчи қушларнинг аждодлари асосан, ўрмонларда дарахтларда яшаган. Ҳозирги кунда ҳам қушлар синфининг кўпгина турлари ўрмонларда яшайди. Қушларнинг қадимги аждодларида парвоз қилиш кўникмалари шакллана борган сари, улар бир мунча кечроқ дашт ҳамда чўлларда, сув ҳавзалари қирғокларида ва бошқа жойларда яшашга мослаша борган. Учишга мослашиш органларининг шакллана бориши билан қушларнинг бошқа органларида ҳам ўзгаришлар бўлган. Қушларнинг териси пат ва парлар билан қопланиши уларни иссиқ қонли бўлишига олиб келган.



Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish