Режа: Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг назарий асосларини яратилиши ва уларнинг умуминсоний ҳамда миллий жиҳатлари


Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг фуқаролик жамиятидаги ўрни



Download 0,59 Mb.
bet7/11
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#29372
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
fuarolik zhamiyati institutlarining s

1. Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг фуқаролик жамиятидаги ўрни

Фуқаролик жамиятининг асосий институти бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) дастлаб жамиятни ўзини ўзи бошқариши асосида, яъни фуқаролик жамиятининг мустақил ижтимоий бирлик сифатида яшашини таъминлаш эҳтиёжлари ва манфаатлари асосида пайдо бўлди. ХХ асрга келиб нодавлат нотижорат ташкилотлар фуқаролик жамиятининг муҳим ва асосий институтларидан бирига айланди.


Нодавлат нотижорат ташкилотлартўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун, аввало, манфаатлар, шунингдек, ижтимоий ва сиёсий манфаатлар тушунчаларига аниқлик киритишга эҳтиёж сезилади. Маълумки, манфаатлар - индивидлар ва гуруҳларнинг ижтимоий хатти-ҳаракатларини белгиловчи сабаблардир. Ўз вақтида Томас Гоббс «ҳокимиятга интилиш, инсон хулқини ҳаракатга келтирувчи кучларнинг ўзаро душманлиги - шахсий манфаатларнинг мантиқий натижасидир»42, деб кўрсатган эди.
Гегель эса: «инсон ўз эркинлигини ҳаётга татбиқ қилиши лозим, бу унинг бош манфаатини ташкил қилади, унинг фаолияти шундан ташкил топади... Манфаат, “interest mea”43, мен фақат ҳаракатдаман, менинг ҳаракат қилиш ва манфаатли бўлишимнинг субъектив иродаси шунга тенгки, мен ҳаракат қилаётганимда мен иштирок этишим лозим»44, - деб кўрсатган эди.
Маълумки, ривожланган мамлакатларда ҳукумат алоҳида олинган фуқароларга нисбатан улар аъзо бўлган ижтимоий гуруҳлар воситасида таъсир кўрсатади. Ижтимоий гуруҳларни бирлашишга, ҳаракат қилишга ундовчи куч, бу уларнинг манфаатларидир. Манфаатлар алоҳида ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари сифатида шаклланган бўлса-да, бу гуруҳларнинг аъзолари фақат мазкур бир гуруҳнинг эмас, балки бир вақтнинг ўзида бошқа ижтимоий гуруҳларнинг ҳам аъзоси бўлиши мумкин.
Фуқароларнинг маълум бир ижтимоий гуруҳга мансублигидан келиб чиқиб нодавлат нотижорат ташкилотларга уюшиши натижасида манфаатлар уйғунлашуви рўй беради. Қайси индивиднинг қандай ижтимоий аҳамиятли гуруҳга аъзолиги, унинг манфаатларининг қай бири устувор ва барқарор аҳамиятга эга эканлигидан келиб чиқиб, у ўзининг муҳимроқ бўлган ижтимоий гуруҳ аъзолигига кўпроқ эътибор беради. Ана шундай аҳамиятли гуруҳлар таъсири ижтимоий тузулмалар иродасини ифодалайди.
Институтлашган ижтимоий гуруҳлар шаклини олган манфаатлар гуруҳлари турли мамлакатларда уларнинг тарихий тажриба ва анъаналаридан келиб чиқиб турлича номларда аталади. Масалан, АҚШда манфаатлар гуруҳлари фуқаролик институтлари, волонтёрлар ташкилотлари, умумий манфаатлар гуруҳлари, босим ўтказиш гуруҳлари, деб аталса, Ғарбда нодавлат нотижорат ташкилотлари, хайрия ташкилотлари, жамғармалар каби номлар билан аталади. Шунингдек, АҚШ ва Ғарб социологиясида эса бу ташкилотлар «манфаатлар гуруҳлари» номи билан кенг тарқалди. Ўзбекистонда эса мустақилликнинг илк давридан бошлаб бу ташкилотлар жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ижтимоий ташкилотлар, жамғармалар, уюшмалар каби номлар билан кенг оммалашди.
Ривожланган мамлакатларда ишчилар, деҳқонлар, фермерлар, ишбилармонлар, турли касбларга доир уюшмалар, хотин-қизлар, ёшлар, фахрийлар, диний бирлашмалар каби юз минглаб жамоат ташкилотлари бўлиб, улар ўзларига аъзо бўлган индивидларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини қондиришнинг ўзига хос зарурий фаолият кўрсатиш майдонига айланган. Ижтимоий фанларнинг сўнгги натижаларига мувофиқ, манфаатлар гуруҳлари, бу - унга аъзо бўлган кишиларнинг манфаатларини бошқа гуруҳлар ва сиёсий институтларнинг ўзаро муносабатларида, шунингдек, ўз гуруҳи ичида ифода қилиш учун тузилган ихтиёрий ташкилотлардир.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар жамиятда мавжуд бўлган барча манфаатларни қамраб олиб, уларни ифодалагандагина, улар ўз мақсадларини самарали бажарадилар. Жамиятда турлича, жумладан, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, миллий, мафкуравий, маданий, экологик, ҳудудий, минтақавий, диний ҳамда яна ўнлаб айрим соҳаларга доир манфаатлар мавжуддир. Манфаатлар гуруҳлари ана шу манфаатларнинг ифодачиси сифатида пайдо бўлади ва фаолият юритади. Манфаатларнинг гуруҳлар воситасида ифода этилиши сиёсий қарорлар қабул қилиш учун ёрдам беришдан ташқари, улар давлат ва ҳукумат органлари учун зарур бўлган ахборотлар ва бошқа маълумотларни етказиб бериб туриши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар индивидларнинг ихтиёрий бирлашмаларидир. Улар сиёсий партиялардан фарқ қилиб, ҳокимиятни эгаллаш, лавозимларга номзодлар кўрсатиш билан шуғулланмайдилар. Лекин, улар ҳукумат ва бошқа сиёсий ташкилотларга таъсир қилиш учун ҳаракат қиладилар. Бу соҳадаги фаолият сиёсий ташкилотлар воситасисиз бўлиши лозим. Манфаатлар гуруҳларининг ҳаракат усуллари давлат органлариниишонтириш, маслаҳат бериш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, сиёсий арбобларга ижтимоий гуруҳларнинг эҳтиёжларини етказиш, ўз манфаатларини қондириш учун ташкилий тадбирлар ўтказиш билан чегараланади45.
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг функциялари турли-тумандир. Бироқ, уларнинг асосий функцияларидан бири - турли ижтимоий гуруҳлар ва қатламлар манфаатларини артикуляция46 қилишдир. Манфаатлар гуруҳлари индивидлардаги турли йўналишдаги қарашлар ва фикрларни бир тизимга келтиради, бирон бир ташкилотнинг бир қолипга солинган манфаатлар тизими асосида ташкилотнинг ҳаракат дастурининг шаклланишига ёрдам беради. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўплаб айрим манфаатларни агрегация қилиш(мунозаралар ва муҳокамалар ёрдамида турли манфаатларни уйғунлаштириш ва улар ўртасида маълум бир муносабатлар тизимини ўрнатиш) фаолиятини ҳам олиб боради. Бу жараёнда энг асосий ва муҳим аҳамият касб этадиган, гуруҳ аъзоларининг кенг қатламлари қарашларини ифода эта оладиган манфаатлар танлаб олинади ва уларни амалда қондиришнинг зарурий чора-тадбирлари кўрилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан маълум бир ижтимоий гуруҳнинг турли манфаатлари бир тизимга солиниб, уларнинг кенг жамоатчиликнинг хоҳиш-иродаси сифатида давлат ва ҳукумат органларига етказилиши - сиёсий қарорлар қабул қилиш учун муҳим аҳамиятга эгадир. Қолаверса, бунда кўплаб манфаатлар гуруҳлари ва ижтимоий қатламларўртасида ўзаро келишув ва мувофиқлашув рўй беради.
Манфаатлар гуруҳларининг яна бир функцияси – манфаатларни интеграция қилишдир (бир бутунликка бирлаштиришдир). Бу - айрим ижтимоий гуруҳлар ташқарисида ўз аъзолари манфаатлари асосида фаолият кўрсатаётган турли ижтимоий гуруҳлар билан бошқа бир гуруҳманфаатларини яқинлаштириш демакдир. Ана шу жараёнда турли гуруҳлар ўртасида битимлар тузилиб, ижтимоий келишувлар ва муросасозликлар мустаҳкамланиб боради47.
Фуқаролик жамиятининг илк шаклланиш даври нодавлат ташкилотларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқдир. Сиёсий тизимда демократик қадриятлар кенг ўринга эга бўлиб боргани сари муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал этишда «учинчи сектор» деб аталувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар муҳим ўрин тута бошлади. Ҳозирги даврда «учинчи сектор» тушунчаси дунёдаги барча мамлакатларда хайрия мақсадларида ташаббус кўрсатаётган ва кенг фаолият юритаётган нодавлат ташкилотларга (ННТ) нисбатан қўлланиши кенг тус олди (биринчи сектор - давлат, иккинчи сектор - тижорат сектори ёки шахсий сектор дейилади).



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish