Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

БИРИНЧИ ҚИСМ
21, 22, 23 АПРЕЛЬ
КЎҲНА АРК ХАРОБАЛАРИДА
Б
ўм-бўм-бўм! Бьем-лбом, бьем-лбом! – били-
били-лбом! – ноғоралар ғамгин нидо таратади. 
– Били бўм!.. Би-ли-бўм! Бўм-бўм, били, били-лбом... 
бўм! Бўм! Бўм!
Барча арзон ошхоналардан олағовур, гавжум кўча-
ларга судралиб чиққан ғарибу ғураболар қаққайиб тур-
ган зимистон шаҳарни тарк этиб, кўҳна Арк харобалари 
томон имиллаб боришади. 
Осмон юлдузларга тўлган паллада ташландиқ Арк 
остидаги майдонга етиб келиб, эски зинапоялардан қў-
ним топадиган бечора одамларга бошпана бериб, боши-
ни силайдиган меҳрибон қайда дейсиз? Қашшоқлик ва 
ғарибликдан бошқа мулки йўқ бу бахтиқаро кимсалар 
ён-атрофга бахиллик билан кўз олайтиришади, тишла
-
рини ғижирлатиб сўкинишади, итдек ириллашади. Улар 
бир-бирларига қўшилмасдан, жулдур кийимларини еч
-
масдан ёлғиз ўтиришади; тунда уйқуга ётганда ҳам кун 
бўйи қўлга тушган ўлжалари – эски қоғозларга ўралган 
сарқит овқатлар, йиртиқ бошмоқлар, шам қолдиқлари, 
чириган апельсину бананлар солинган тўрваларини 
ўғриларга ўхшаб бошларига ёстиқ қилиб қўйиб олиша
-
ди.
Кўпчилиги кенг пиллапояларда чўзилиб ётиб, майда 
чақаларини санашар, тишлаб кўришар, нималарнидир 
ғўнғиллаб, қайлардандир қўлга туширган матоҳлари 
(аниқроғи, турли тошлару ҳатто туморлари)ни сара
-
лашар ва ўзгалар кўриб қолмасин деб, тош қотган 


4
ушоқларни чала-чулпа ямлаб ютишар эди. Бу зиқна, 
қуримсоқ кимсаларда бирон луқмани бирга баҳам 
кўриш одати йўқ – бировга бергандан кўра итга таш
-
лашни афзал кўришади.
Қорни тўйгандан кейин қолган сарқитларни латтага 
тугиб, белига боғлаб, ёнбошлаб уйқуга кетишади. Улар
-
нинг уйқуси ҳам нотинч, алағда-чалағда бўлар, тушла
-
рида ориқ чўчқалар, нимжон кампирлар, қўтир итлар, 
аллақандай ғилдиракларни кўрар, ой ёруғида муз қотган 
суякларни тепкилаб ўтиб, ибодатхонага кириб кетаётган 
руҳоний оталарнинг шарпалари орасида изғиб юришар
-
ди. Кўпинча, ярим кечаси алаҳсираб, адашиб қолдим 
деб нола чекадиган телба боланинг қичқириғидан 
уйғониб кетишарди. Сиёсий маҳбусларни кечаси турма
-
га ҳайдаб кетаётган миршаб орқасидан қон ютиб йиғлаб 
қолган аёл фарёди уйқу бермас эди. Яра-чақа босган 
маймоқнинг баланд хурраги, қорни қаппайган соқов 
хотиннинг пишиллаб йиғлаши, ту шида ўзини керагага 
осилгани ва пашша талаётган гўшт ўрнида кўрганини 
айтиб дийдиё қилаётган кўр кампирнинг мунгли ҳасрати 
уйқуни қочирмасинми? Аммо телба боланинг қичқириғи 
ҳамманикидан ошиб тушарди. Унинг оҳ-фиғони осмону 
фалакни тешиб юборгудек бўларди.
Якшанба кечаси бу олақуроқ жамоага бир бадмаст 
қўшилар ва болалардек уйқусираб, онасини йўқлаб 
йиғларди. Унинг оғзидан чиқаётган ҳам маъюс, ҳам 
ҳақоратомуз сўзларни эшитган телба ўрнидан сакраб 
турар, атрофга олазарак қараб, мастга қўшилиб нола 
кўтарар ва ҳаммани жонидан безор қилиб юборар эди.
Итлар увлашар, қашшоқлар сўкинишарди, кимдир 
ўрнидан туриб тартиб ўрнатишга уринарди. «Ҳой, жим 
бўлинглар, полиция чақираман!» – деб қўйишарди. 
Аммо бу ёққа кечаси полиция ўлиб қолса ҳам келмасди. 
Жарима солишдан наф йўқ. Ниҳоят, оқсоқнинг ҳайқи-
риғи телбаникидан ўтиб тушарди: «Яшасин Франция!»
Қашшоқлар бора-бора бу аҳволга кўникиб кетишди: 
деярли ҳар оқшом ярамас чўлоқ кўринмай қолган бад
-


5
мастга тақлид қилиб бақирар, ҳар бир қаттиқ товуш тел
-
ба Пелелени даҳшатга соларди, жулдур кўрпачаларга 
ўралган одамлар жунуни қўзиб кетган бола бечорани ти
-
нимсиз мазах қилишарди. У эса бу даҳшатли қиёфаларга 
қарамас, ҳеч нарсани кўрмас, ҳеч нарсани эшитмас, ҳеч 
нарсани англамас, ғингшиб, инграб-инграб, тинка-мадо
-
ри қуриб кўзи илиниб қолар, айни шу дамда чўлоқнинг 
«Она-а!» деган қичқириғидан яна уйғониб кетарди.
Пелеле қўрқа-писа кўзларини уқаларди, тушида 
жарликка қулаб кетаётганини кўрган одамлар шунақа 
безовта ухлашади. У ғужанак бўлиб олар, яра-чақа 
босган бадани тиришиб-тортишар, кўзларидан дув-
дув ёш тўкиларди. Аста-секин у тинчланар, ёнбошига 
ағдарилиб ухлашга уринар, аммо жунбушга келган мия-
сидаги ғалаёнлар алламаҳалгача ҳаловатини бузар эди. 
Ниҳоят, кўзи илинай деганда бошқа бир:
– Онажон! – деган товушдан уйғониб кетарди.
Ярим телба мўлат Сўққабош қичқиришга тушади. У 
оғзидан кўпик сочиб, кампирларга ўхшаб бидиллайди:
– Онажон, онагинам, азиз авлиёлар, мадад беринг-
лар. – Телба ҳиқилларди. Балки у ҳам ўзининг забун, 
оч-юпун аҳволини ўйлаб кўз ёши тўкармикан? Ҳамма-
си тинмай хохолашарди: ха-ха-ха... хо-хо-хо... Қорни 
қаппайган, узун мўйлови осилиб қолган гадо герда йиб 
юрарди; ғилай ётган жойида сийиб, деворни тепар
-
ди, кўрлар ғўнғиллашарди, Искабтопар лақабли бир 
оёғи йўқ сўқир ҳаммадан баланд товушда валдирар
-
ди. Бе корчи эрмаклар эркак кишига ярашмайди, деб 
ҳисобларди у.
Кўрларнинг овози ҳеч кимнинг қулоғига кирмас, 
айниқса, Искабтопарни эшитадиган кимса йўқ эди. 
Мақтанчоқлигидан ҳаммани безор қилганди. Нуқул 
мен, мен деб, кўкрагига урарди. Мен казармада кат
-
та бўлганман, хачир тепиб мени чўлоқ қилган, мени 
зобитлар қамчи билан савалаган, қийналиб одам 
бўлганман, кўчаларда шарманка чалиб юрганман
муштлашувда бир кўзим, ўнг оёғимдан ажралганман,


6
чап оёғимни машина мажақлаб кетган, аммо бу фожиа
-
лар қачон бўлгани эсимда қолмаган...
Гадолар орасида «Она» десанг Пелеленинг жунуни 
қўзийди, деган гап тарқалди. У шаҳардаги майдонлар, 
бозорлар, черковлар эшигию жин кўчаларда дайдиб юр
-
ганда бу хитоб шарпага айланиб, уни таъқиб қилар эди. 
У уйларга қочиб беркинмоқчи бўлар, аммо итлар та
-
лар, хизматкорлар уриб ҳайдашарди. Саждагоҳлардан, 
дўконлардан – ҳамма ердан қувиб чиқаришарди. Ҳеч 
ким унинг силласи қуриб бораётганини сезмас, шафқат 
сўраб жавдираб турган кўзларида қанчалик мунг, ҳасрат 
яширинганини ҳис қилмас эди.
Мадори қолмаган Пелелега шаҳар катта, чексиз-чега
-
расиз туюларди, Пелеле кезиб чиқиши учун у ниҳоятда 
улкан эди, ғам-ғуссаларини кўтариш учун ниҳоятда тор 
эди. Одамлар уни кўрди дегунча бақиришарди: «Ҳой 
жинни!.. Телба!.. Онанг кела япти!.. Онанг!.. Она! Она! 
Она!» Уни уришарди. Яғир кўйлагини йиртишарди. У бо
-
лалардан қочиб кам бағаллар маҳалласига яширинмоқчи 
бўлар, аммо ав валгидан бешбаттар ҳақоратларга дуч ке
-
лар эди. Бу ердаги шафқатсиз ғарибу ғураболар ҳимоясиз 
телбага ўлик каламушларни отар, тош, темир-терсаклар 
билан урар эдилар.
Бир куни у санғиб-санғиб яна Кўҳна Арк таги
-
га келиб қолди. Пешонаси ёрилган, бошида шапкаси 
йўқ, орқасида эрмак учун ёпиштириб қўйилган қоғоз 
илон судралиб келарди. Уни ҳатто биноларнинг сояси, 
митти кўппаклар, хазон япроқлари, тебраниб кетаёт-
ган файтонлар ҳам ваҳимага соларди... Қоронғи туш
-
ди. Арк пиллапояларидаги қашшоқлар майдонга орқа 
ўгириб ўлжаларини юзинчи марта санаб ўтирар эди- 
лар. Маймоқ ва Искабтопар жанжал чиқариш илинжи
-
да эди. Соқов тобора катталашиб бораётган қорнига 
ҳайрон тикиларди. Кўр кампир ўзини керагага осилган 
ва пашша талаб ётган гўштга қиёс қилиб безовта тебра
-
нарди.


7
Телба пиллапояга қулади. У аранг нафас оларди. 
Анча кундан бери кўзини юммаган эди. Бит ва кана
-
га ем бўлган қашшоқлар ғирчиллатиб қашинишар, 
уйқусизлик азобида тўлғонишарди. Хира ёғду тушиб 
турган майдонда жандармлар кезарди. Йўл-йўлакай 
панчо кийган соқчилар – тунги шарпалар деразалар 
тагида қиличларини шарақлатиб юриб, Республика 
Президентини қўриқлашади. У қаерда ором олаётгани-
ни ҳеч ким билмайди. Бировлар шаҳардан ташқарида 
деса, бошқалар шу ерда – уйлардан бирида, деб гапини 
маъқуллайди. Қандай ухлаши ҳам номаълум, кимдир 
телефон ёнида узун қамчи ушлаб ётади, деб башорат 
қилади; қай пайтда ухлаши ёки бутунлай ухламаслиги 
ҳам номаълум.
Арк олдига бир киши келди. Қашшоқлар ҳаша-
ротлардек ғимирлашди. Чеки йўқ зулмат қўйнида увил-
лаётган бойқушнинг ёқимсиз товуши этиклар ғижирига 
қоришиб кетди...
Маймоқ кўзини очди. Осмонга даҳшатли суратлар 
осиб қўйилгандай эди. У чор-ночор бойўғлига илтижо 
қилди:
– Бойўғлижон, бойўғли, бу ердан тез кета қол, ғам-
ҳасратларимизни кўк денгиздан нарига олиб кет...
Искабтопар юзини қашиди. Шарпалар ҳавода су
-
зиб юргандек кўринади. Сўқирлар орасида Сўққабош 
тентирарди. Фақат Пелеле ўликдек донг қотиб ётарди. 
Ниҳоят, у ухлаш бахтига эришган эди.
Номаълум киши тўхтади. У телбани кўргач, кулги
-
дан зўрға ўзини тийиб, уни оёғи билан туртиб қичқирди:
– Она!
Тамом. Пелеле чақмоқ ургандек сакраб турди-ю, 
унга ёпишиб кетди: бармоқларини кўзига санчди, 
қимирлашига қўймай, юзини тишлади, тиззасини 
қорнига тираб, номаълум одамнинг нафаси чиқмай 
қолгунча босиб турди. Гадолар қўрқувдан қотиб 
қолдилар. Бойўғли ув тортди. Пелеле қоронғу кўчалар 
бўйлаб елдек ғизиллаб чопиб кетди, у ҳали ўзига келма
-
ган, даҳшатли тутқаноқдан халос бўлмаган эди.
Ёвуз куч Чавандоз лақаби билан машҳур полковник 
Хосе Парралес Сонриентенинг бошига етди.


8

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish