Самарқанд шахри туризм сайёҳлик хизматлари брендини яратиш



Download 15,18 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi15,18 Kb.
#96425
Bog'liq
The brand of samarkand


Самарқанд шахри туризм сайёҳлик хизматлари брендини яратиш
Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасидаги халқаро имиджини шакллантиришда айрим ҳудудлар, хусусан, Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳияти беқиёс ўрин эгаллайди. Самарқанд вилоятида жами 69 та туризм операторлари хамда 107 та жойлаштириш воситалари фаолият кўрсатиб келмоқда.
2001 йилда Самарқанднинг ўрта асрлар меъморчилигининг ноёб архитектура шаклларига эга бўлган ёдгорликлари, маданий мерос объектлари, ўз аҳамиятини йўқотмаган илмий, тарихий ва санъат асарлари ҳақли равишда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган. Бундан ташқари, вилоятдаги 37 та диққатга сазовор жой, 18 та монументал масканда 120 дан ортиқ маданият ходими фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар меҳмонларга тарихий объектлар ҳақида маълумотлар билан яқиндан таништиришади.
Бугунги кунда Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш, ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, туристларни ноёб маданий мерос объектлари билан кенг таништириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудда замонавий туризм инфратузилмасининг изчил ривожланишини таъминлаш ҳамда «Samarkand city» туризм зонасини барпо этиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Самарқанд шаҳрининг мавжуд туризм имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб келинмоқда, жумладан, ҳудуддаги мавжуд жойлаштириш воситаларининг сиғими, уларда кўрсатилаётган хизматлар тури ва сифати, туризм объектларига олиб борувчи йўллар ҳолати, кўнгилочар объектларнинг сони ва улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар, экскурсовод ва гидларнинг касб маҳоратлари ва ҳ.з .
Мавсумда ҳар куни 100 дан ортиқ меҳмонхоналарда маҳаллий ва хорижий сайёҳларларга хизмат кўрсатилиб, шаҳар маркази, шунингдек, туташ ҳудудлардаги 30 дан зиёд ресторанларда миллий, корейс, рус ва европа таомлари тайёрланиб, кўнгилочар тадбирлар ташкил қилинмоқда. Меҳмонларнинг ушбу масканларда бўлиши вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, уларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини кучайтириш бўйича масъул комиссияси томонидан муҳофазаланган.
Туризм салоҳиятини янада кенгайтириш, хорижий сайёҳлар ва вилоят аҳолиси дам олишлари учун қўшимча инфратузилма объектлари сонини кўпайтириш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан, 2017-2018 йилларда қиймати 26 миллиард 150 миллион сўмлик 14 та янги меҳмонхона қурилиши белгиланган. Шундан 6 таси Самарқанд шаҳрида, Самарқанд ва Ургут туманларида 2 тадан, Жомбой, Нуробод, Булунғур, Қўшработ туманларида биттадан янги меҳмонхона бунёд этилади. Умуман, 2021 йилга бориб, ҳудудда 40 та янги меҳмонхона барпо этилади.
Ўрганилган маьлумотлардан хулосалар шуни кўрсатадики, соҳани ривожлантиришда Самарқанд шаҳрининг туристик марказ сифатидаги ўзига хос брендини яратиш чора тадбирлари тўғрисидаги лойиха ва таклифлар зарур. Шунинг учун ҳудудда туризмни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқиладиган асосий чора-тадбирлар ҳудуднинг турғун “бренди”ни яратишга қаратилиши лозим. Бундай тадбирлар фақат давлат ва маҳаллий Ҳокимиятларнинг қўллаб-қувватлаши орқалигина амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун ҳудуддаги туристик фаолият пухта ўйланган маркетинг сиёсатига асосланган бўлиши лозим. Зеро, аниқ мақсадни кўзлаган ва ресурлар билан таъминланган ҳудудий иқтисодий сиёсат туризм салоҳиятига салбий таъсир этувчи аксарият заиф нуқталарни бартараф этиши мумкин.
Бренднинг туризмга татбиқ этилиши кенг миқёсда ўрганиб чиқилган, аммо уларнинг аксарияти сайёхлик маҳсулотларининг чекланган турига қарамасдан, сайёхлик маҳсулотлари билан чегараланиб турибди.
Аслида, брендлар сайёҳлик маҳсулотлари ва хизматларининг деярли барча қирраларини, сайёҳларни қамраб оладиган хатти-ҳаракатлар, танлов ва мақсадли тасвирларни ўз ичига олиб, ички ва ички воситалар орқали тарғиб этилиши лозим.
Download 15,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish