Шаҳар транспорти



Download 1,2 Mb.
bet1/9
Sana09.06.2022
Hajmi1,2 Mb.
#646684
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-amaliy mavzusi


1-амалий машғулот: ШАҲАР КЎЧА-ЙЎЛ ТАРМОҒИ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТАФСИЛОТИ

    1. Шаҳар транспорти

1.2. Ташқи транспорт
1.3. Кўча ва йўлларнинг вазифалари ва асосий элементлари.

Кўча ва йўлллар қадимдан шаклланиб, инсоният тарихида уларнинг жамоа сифатида фаолияти билан боғлик равишда ривожланиб келган. Табиий ва тарихий шарт шароитларнинг хусусиятига қараб уларнинг худудий мутаносиблиги шаклланиб борган. Тарихдан маълумки, тахминан эрамиздан 1000 йил олдин қуруқликдаги сунъий йўллар шакллана бошлаган. Бунга мисол қилиб қадимги Хитой билан Европани боғлаган «Буюк ипак йўли» ни келтириш мумкин.


Бугунги кунда замонавий шаҳарларда кўча-йўл тармоғи шаҳар транспорт тизимининг асосини ташкил қилиб, йилдан-йилга уларга қуйиладиган талаблар ортиб бормоқда.
Шаҳарсозликда транспорт тизими алоҳида ўрин тутади. Транспорт тизими шаҳар аҳолисининг актив ҳаётини таъминлайди ва унинг самарадорлигини оширади. Акс ҳолда транспорт тизимисиз айниқса бугунги шаҳар ҳаётини тасаввур қилиб бўлмайди. Транспорт ва пиёдалар ҳаракатини лойиҳалаш ва уни ташкил этиш - шаҳарнинг меъморий - лойиҳавий ечимида асосий муаммолардан биридир.
Шаҳарнинг лойиҳавий таркибида кўча-йўл тармоғини оқилона ечимини топиш бирламчи масаладир.
Кўча тармоғининг эски шакллари замонавий шаҳарсозликка мос келмайди: кичик кварталларни чегаралаган кўчаларда чорраҳаларнинг кўплиги, транспорт оқимини ўтказишни камайтиради, қийинлаштиради. Марказий туманларда маъмурий-жамоат ва савдо биноларининг ҳаддан ташқари кўплиги катта миқдордаги аҳоли ва транспортни у ерга келиши сабаб бўлиб, уларнинг ҳаракатини ташкил этишни қийинлаштиради.
Шаҳарда транспорт тизими ер ости ва ер усти транспорт иншоотларидан иборат. Кўчалар шаҳарларнинг дастлабки пайдо бўлиши билан шаклланиб бошлаган.
Шаҳарда транспорт тизимини ташкиллаштириш, шаҳардаги аҳоли зичлигига, ҳар 1000 кишига тўғри келадиган автомобиллар сонига, тарихан шаҳарнинг шаклланишида кўча-йўл тармоғининг қайси схема асосида шаклланганлигига боғлиқдир.
Замонавий шаҳарсозликда транспорт тизимини маҳбул ечимини яратиш шаҳарни шакллантиришда асосий рол ўйнайди.
Шаҳарнинг транспорт инфраструктураси, шаҳар таркиби фаолиятини таъминловчи, бир-бири билан узвий боғлик бўлган ягона транспорт тизимини ҳосил қилувчи ташқи ва ички транспорт тизими элементларидан иборат бўлади.
Шаҳарнинг транспорт инфраструктураси қуйидагилардан иборатдир:
- аҳолини шаҳарнинг барча режавий таркибларига боришини ва зарурий юкларни ташишни таъминловчи кўча-йўл тармоғи (КЙТ);
- кўча-йўл тармоғидан ташқари (ер ости ва ер усти) даги транспорт тармоғи;
- шаҳар режавий таркибига боғланган ташқи (шаҳарлараро) транспорт;
- транспорт хўжалигига хизмат қилувчи иншоотлар (транспортларни сақлаш ҳаракат таркибини таъмирлаш парклари ва деполари, юкларни қайта ишлаш таянчлари ёки юк тушириш майдонлари, энергетика хўжалиги, вокзаллар ва ҳ.к.).
Шаҳарнинг транспорт инфраструктураси ўз таркибига қуйидагиларни қабул қилади:

  1. Барча турдаги ташқи (шаҳарлараро) транспорт: -автомобиль йўллари; -темирйўл; - сув транспорти; - ҳаво транспорти; -транзит қувур тармоқлари.

2. Барча турдаги шаҳар транспорти:
а) шаҳар йўловчи транспорти: - автомобиль (автобус, микроавтобус, шахсий автомобиллар); - рельсли (трамвай); - электр тармоқли кўча (троллейбус); - монорельсли ер усти; - рельсли ер ости; -рельсли ер усти (электрпоездлари); - сув транспорти.
б) шаҳар юк ташувчи транспорти: - автомобиль; - рельсли электр (махсус поездлар).
в) шаҳар махсус транспорти: - санитар-техник; - тиббий; - ёнғинга қарши ва ҳ.к.


Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish