Шахарсозлик нормалари ва қоидалари


ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ, ЭВАКУАЦИЯ



Download 0,73 Mb.
bet11/35
Sana23.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#138136
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
ШНК 2.08.01-05

5. ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ, ЭВАКУАЦИЯ
ЙЎЛЛАРИ


5.1. Т урар-жой биноларни лойиҳалашда Ушбу нормалар ва ШНҚ 2.01.02 талабларини, шу жумладан функционал ёнғин хавфи бўйича бинолар классификациясини хисобга олиниши керак.
ф1.1 – қариялар ва ногиронлар уй-интернати;
ф1.2 – ётоқхоналар;
ф1.3 – кўпквартирали турар-жой уйлар, шу жумладан қариялар ва ногиронлар квартирали уйлар;
ф1,4 – бирквартирали ва блоклаштирилган турар-жой уйлар.
Квартирали турар-жой биноларнинг йўл қўйилаган баланлиги ва ёнғинга оид бўлинма чегарасида қават юзаси ўтга чидамлилик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи классига қараб 4 жадвалга мувофиқ қабул қилинади.
Бинони баландлиги юқори қаватни жойлашиш баландлигибилан аниқланади, устки техник қават ҳисобланмайди, қаватни жойлашиш баландлиги ўт ўчириш машиналари юрадиган юза сатхи билан, ташқи девордаги очиладиган дераза таги сатхининг фарқи билан аниқланади.
Квартирали турар-жой биноаларининг йўл қўйилган баландлиги ва ёнғинга оид бўлинма чегарасида қават юзаси ўтга чидамлилик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи классига қараб 4 жадвалга мувофиқ қабул қилинади.
Бинони баландлиги юқориги қаватини жойлашиш балагдлиги билан аниқланади, устки техник қават ҳисобланмайди, қаватни жойлашиш баландлиги эса ўт ўчириш машиналари юрадиган юза сатхи билан, ташқи девордаги очиладиган дераза таги сатхининг фарқи билан аниқланади.

4 жадвал

Бинонинг ўтга чидамлилик даражаси

Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик класси

Бинонинг йўл қўйилган энг катта баландлиги, м

Қаватнинг ёнғинга оид бўлинмасини йўл қўйилган энг катта юзаси, м2

I, II



50

2500

II

СI

28

2200

III

CO
CI

22
16

1800
1600

IV

CO

CI


C2

5
3
5
3
5
3

1000
1400
800
1200
500
900

V

Нормаланмайди

5
3

500
800

Изоҳлар: 1. Бинонинг иситилмайдиган жуфтланган қурилишларни ўтга чидамлилик даражасини, бинонинг иситиладиган қисмининг ўтга чидамлилик даражаси бўйича қабул қилиш лозим.
2. Шамолнинг ойлик ўртача тезлиги 4м/сек ва ундан юқори худудларда, жадвал кўрсаткичлари 0,7 коэффицент Билан қабул қилинади.

5.2. Қариялар ва ногиронлар оиласи квартирали уйлари, кариялар ва ногиронлар уй-интернатларини ўтга чидамлилик даражаси II дан паст бўлмаслиги керак.
5.3. Ётоқхона биноларида ёнғинга қарши деворлар оралиғидаги қаватнинг юзаси ва бинони энг катта баландлиги, ўтга чидамлилиги даражаси ва конструктив ёнғин хавфлилиги классига қараб: секция типидаги турар-жой бинолардаги ётоқхоналар учун – 4 жадвал бўйича, йўлакли типдаги бинолардаги ётоқхоналар учун эса – 5 жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

5 жадвал

Бинонинг ўтга чидамлилик даражаси

Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик класси

Бинонинг йўл қўйилган энг катта баландлиги, м

Қаватнинг йўл қўйилган энг катта юзаси,
м2

I, II


СI

28
16

2500
1000

III

CO
CI

15
9

1000
1200

IV, V

Нормаланмайди

3

400


IV ва V ўтга чидамлилик даражали ётоқхона бинолари ёнғинга оид бўлинмаларни улар иккитагача бўлганда 2-типдаги ёнғинга қарши девор билан ажратишга йўл қўйилади.
5.4. I, II ва III ўтга чидамлилик даражали биноларнинг юк кўтарувчи унсурларини (элементларини) ўтга чидамлилигини талаб даражасини таъминлаш учун фақат конструктив ўтдан ҳимоялаш қўллашни йўл қўйилади.
I, II ва III ўтга чидамлилик даражали биноларда секциялараро девор ва пардеворлар, бошқа хоналардан умумий йўлакни ажратувчи пардеворларни чидамлилик даражаси(чегараси) камида ЕI45, IV даража ўтга чидамли биноларда-камида ЕI15 бўлиши керак.
I, II ва III ўтга чидамлилик даражали биноларда квартиралараро юккўтарувчи девор ва пардеворларни ўтга чидамлилик даражаси камида ЕI30 ва ёнғин хавфи класси КО, IV даража ўтга чидамли биноларда-ўтга чидамлилик даражаси камида ЕI15 ва ёнғин хавфи класси – К1 дан паст бўлмаслиги керак.


Хоналараро пардеворларнинг (шу жумладан шкафли, йиғилиб-ажралувчи, эшикли ва суриладиган) ёнғин хавфи класси нормаланмайди.
5.5. I, II ва III даража ўтга чидамли галереяли (бинонинг олд томонида узун умумий йўлакли) уйларни галерея (узун айвон, йўлак)си конструкциясини R аломати бўйича ўтга чидамлилик даражаси, бинони қаватёпмалари учун қабул қилинган қийматларга мос бўлиши ва ёнғин хавфи КО бўлиши керак. IV даража ўтга чидамли бинолардаги галерея конструкцияларини ўтга чидамлилик даражаси камида R15 ва ёнғин хавфи класси КО бўлиши керак.
5.6. IV даража ўтга чидамли 2 қаватли биноларнинг юк кўтарувчи элементларини ўтга чидамлилик даражаси R30 дан кам бўлмаслиги керак.
5.7. Юқоризичли камқаватли қурилишларда (1-2 қаватли уйлар билан) яшов блоклари оралиғи ШНК 2.07.01 бўйича қабул қилиниши керак. Бунда ёнғинга қарши деворлар оралиғидаги юза 600м2 дан ошмаслиги керак.
5.8. I, II ва III даража ўтга чидамли бинолар устига 4 жадвалда ўрнатилган бинонинг баландлигидан қатъий назар, юк кўтарувчи элементлари ўтга чидамлилик даражаси R45 дан кам бўлмаган ва ёнғин хавфи класси КО бўлган болохона (мансард) қаватлар қурилиши мумкин. Ушбу қават ташқи деворлари, устига қурилаётган қуйи қават конст-рукцияларига қўйиладиган талаб-ларга мувофиқ келиши керак.
5.9. Биноларда 150м оралиқда транспорт ўтадиган эни 3,5 м дан, баландлиги 4,25 м дан кам бўлмаган йўлаклар кўзда тутилиши керак. зинапоя бўлмаларида ўтиш йўлаклари хар 100м масофада бўлиши керак.
Транспорт ўтиш йўлак-ларини икки қарама-қарши томонида ўт ўчириш гидрантлари ўрнатилганда, зинапоя бўлмаларида ўтиш йўлаклари бўлмаслиги мумкин.
5.10. 3 ва унда ортиқ қаватли биноларда лоджия ва биноларни ўраш (ойнаванд конструкциялардан ташқари) ёнмайдиган материаллардан бажарилиши керак.
5 ва ундан ортиқ каватли I, II ва III даража ўтга чидамли биноларда ташқи соябонлар ёнмайдиган материаллардан бажарилиши керак. Бунда соябон конструкцияал ўт ўчирувчи ва қутқарувчини квартирага Кириши ва ундан яшовчиларни эвакуация қилиш имконаятини таъминлаши керак.
5.11. Ичига – ёпиштириб қурилган қисми томининг юк кўтарувчи конструкцияларини ўтга чидамлилик даражаси R45 дан кам бўлмаслиги ва ёнғин хавфи класси КО бўлиши керак. Турар-жой уйда, бинонинг ичига – ёпиштирилган қисмига қаралган деразалар бўлганда, туташган жойда том сатхи, асосий бинонинг юқори қаватиларида жойлашган яшаш хоналари поли сатхидан баланд бўлмаслиги керак; том ёпма иситгичи (утеплитель) ёнмайдиган бўлиши керак.


5.12. Чордоқли томларда томқопламаси, стропила ва обрешеткаларни ёнадиган материаллардан қилиш мумкин. Чордоқли биноларда (V даража ўтга чидамли бинолардан ташқари ) стропила ва обрешёткалар ёнувчи материаллардан қилинганда, томқоплама ёнмайдиган бўлиши, стропила ва обрешёткаларга эса ўтдан ҳимоялаш ишлови берилиши керак. Бу конструкцияларни конструктив ҳимоялаш таъминланганда, улар ёнишни ичкарисидан тарқалишига имкон туғдирмасликлари керак.
5.13. Жамоат ҳоналари яшаш қисми хоналаридан 1-тип пардевор ва 3 тип тешикларсиз қаватёпма билан I даража ўтга чидамли биноларда 2-тип қаватёпма билан ажратилиши керак.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish