1.1. Шайбонийлар сулоласи тарихига оид манбалар таҳлили
Шайбонийлар сулоласи ва давлати тарихини ѐритишда турли тарихий
манбалардан фойдаланиш, яъни ѐзма манбалардаги маълумотлар билан бирга
археологик, эпиграфик, нумизматик ва бошқа тарихий тадқиқотлар
натижаларидан фойдаланиш мавзуни тўлароқ ѐритишга ѐрдам беради.
Дашти Қипчоқда ҳамда Мовароуннаҳр ва Хуросонда XV-XVI асрларда
бўлиб ўтган тарихий воқеалар ҳақида қимматли маълумотлар берувчи
маҳаллий (эски ўзбек, форс-тожик тилларида битилган) ѐзма манбалар
анчагина.
Шайбонийлар сулоласи тарихига оид манбаларни қуйидаги турларга
ажратиш мумкин:
I. Моддий (ашѐвий) манбалар; этнографик манбалар; лингвистик манбалар;
халқ оғзаки адабиѐти; ѐзма манбалар; мўжаз расм - миниатюралар.
Шайбонийлар даврига оид ѐзма манбаларни қуйидаги туркумларга
ажратиш мумкин:
II. Ислам манбашунослиги асослари ва араб тилида ѐзилган манбалар; форс
тилидаги манбалар; ўзбек тилидаги манбалар; XVI асрга оид ҳужжатлар;
география ва космографияга оид манбалар; ўзбек халқининг шаклланишига
оид манбалар; биографик асарлар; агиографик асарлар; маноқиблар ѐки
ҳолатлар; мемуар асарлар; сайѐҳлар ва элчиларнинг эсдаликлари.
Биринчи турдаги манбалар сирасига кирувчи моддий-ашѐвий манбалар
асосан, Шайбонийлар даврида оид меъморий иншоотлар, маиший
буюмлардир. Этнографик манбалар халқларнинг келиб чиқиши билан
боғлиқ бўлиб, халқ, қабила ва уруғ номлари, қурол ва буюмларнинг
безаклари, оғзаки ва ѐзма адабиѐтда сақланиб қолган ўша давр урф-одатлари
ва анъаналаридир. Лингвистик манбалар асосан XV-XVI асрларга оид
ижтимоий-иқтисодий, маъмурий ва юридик (хирож, ушр, закот, суюрғол,
вақфнома) атамалар ҳисобланади.
Бу даврга оид ѐзма манбалар жуда кенг қамровли бўлиб, аввало ѐзма
манбаларни тадқиқ этишнинг илмий методик асосларини чуқур ўрганиб
чиқишни талаб этади.
XIX аср охирида пайдо бўлган Европа мамлакатларидаги каталоглар
ичида инглиз олими Ч.Рьѐнинг кўп томлик араб, форс ва туркий тиллардаги
шарқ қўлѐзмалари каталогларидаги ѐзма манбани тавсифлаш принципи
ўзининг мукаммаллиги билан ажралиб туради. Мавжуд каталоглар асосида
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Абу Райҳон Беруний
номидаги Шарқшунослик институти олимлари ҳам қўлѐзма манбаларни
илмий тавсифга олиш усулларини Д.Ю.Юсупова ва Р.П.Жалиловлар тартиб
берган “Тарих” номли каталогда берганлар.
М.Ҳасаний “Шарқ қўлѐзмаларини тавсифлаш ва фиҳристлаш” номли
рисоласида ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик
институти қўлѐзма фонди тажрибасини умумлаштириб, тушунтиришга
ҳаракат қилган. Шунингдек, ѐзма манбаларни тавсифлашнинг қомусий ѐки
энциклопедик принципи ҳам мавжуд. Ҳ.Н.Бобобеков ўз тадқиқотларида
қомус
принципидан
ва
қомусдаги
ѐзма
манбалар
тўғрисидаги
маълумотлардан фойдаланган.
Б.А.Аҳмедов ўз асарларида манбаларнинг ѐзилган тилларига қараб ва
яна ҳуқуқий ҳужжатлар, ѐзишмалар, география ва космографияга оид
асарлар, биографик, мемуар асарлар, сайѐҳлар ва элчиларнинг эсдаликлари
мавжудлигини қайд этади. А.Ҳабибуллаев эса ўз қўлланмасида адабий
манбашуносликка катта эътибор қаратган.
Ушбу махсус каталоглар ва дарсликлардан ташқари қўлѐзма китоб
тўғрисида ва шарқ манбашунослигига оид тўплам ва китобларда ҳам ѐзма
манбаларнинг энг муҳимлари тўғрисида матн орасида маълумотлар
келтирилади ҳамда манбаларнинг умумий хусусиятлари тадқиқ этилган.
Ушбу махсус каталоглар ва дарсликлар Шайбонийлар даврига оид
манбаларни ўрганишда илмий-методик асос бўлиб хизмат қилди.
1. Бу даврга оид манбалар ичида туркий-ўзбек тилида яратилган асарлар
алоҳида ўрин тутади. Бу ѐзма манбалар фақат ҳозирги Республикамиз ҳудуди
билан чгараланиб қолмай, балки Алишер Навоий ибораси билан айтилса,
Хитойдан то Хуросонгача, ҳатто Идил (Волга) дарѐси бўйларигача бўлган
жойларда туркий тил тушунилган, ѐзма манбалар, маданият обидалари
яратилган
3
.
“Таворихи гузида, Нусратнома” (Сайланма солномалар, Ғалабалар
китоби) номли тарихий асар XVI асрда яратилган, бироқ муаллифи
аниқланмаган.
Шарқшунослардан
А.А.Семѐнов,
Р.Г.Мукминова
ва
В.П.Юдин ушбу китобни Шайбонийхон томонидан ѐки унинг фаол
иштирокида ѐзилган, дейишсалар, В.М.Икромов унинг ижодкори
“Шайбонийнома” достонининг муаллифи Муҳаммад Солиҳдир деган фикрни
билдиради.
Асар муқаддимасида муаллиф ўзини “Ожиз”, “Ғариб”, “Ҳокисор” деб
атайди. У “Таворихи жаҳонкушой”, “Таворихи гузида”, “Мунтаҳаб ут-
таворихи илоҳий” номли китоблардан сайлаб тартиб қилиш ҳақида буйруқ
олганлиги ва унга Шайбонийхон тарихини ҳам қўшиб бир асар
яратганлигини айтади
4
.
Ушбу асар 1502-1505 йилларда ѐзилган бўлиб, икки мустақил қисмдан
– “Таворихи гузида” ва “Нусратнома”дан иборат. Иккинчи қисмида
Шайбонийхон таваллудидан то унинг Мовароуннахрни истило қилишигача
Дашти Қипчоқ ҳамда Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-сиѐсий аҳволи баѐн
қилинган. Асарнинг қимматли томони шундаки, унда содир бўлган
воқеаларнинг вақти аниқ кўрсатилган. Бундан ташқари Фарғона вилоятининг
босиб олиниши фақат бу асарда тўғри ва тўлиқ ѐритилган.
“Зубдат ул асар” (Солномалар сари) номли туркий-ўзбек тилидаги
тарихий асарнинг муаллифи Абдуллоҳ Насруллоҳий бўлиб, бу асарни 1525
йили Суюнчхожанинг ўғли, Шоҳрухия ҳокими Султон Муҳаммад (Келди
3
Тарихий манбашунослик, кўрсатилган нашр, 24-бет.
4
Таворихи гузиде, Нусратнома. – Т., 1977. 18-19-бетлар.
Муҳаммад) нинг топшириғи билан ѐзган. Асарнинг иккичи қисмида
Шайбоний султонлар Суюнчхожахон, Кўчкинчихон, Жонибек Султон,
Убайдуллахон, Муҳаммад Темур Султон, Султон Саидхон, Қосимхонлар
ҳақида бирмунча кенг баѐн этилган
1
.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” (Вақойиъ) асарида
Бобурнинг Самарқанд тахти учун Шайбонийхон билан олиб борган кураши
батафсил ѐритилган. Шунингдек, 1512 йилнинг баҳорида Кўли Малик деган
жойда Шайбонийлардан Убайдуллахон, Муҳаммад Темур Султон, Жонибек
Султоннинг бирлашган кучлари билан жанги ҳам қаламга олинган. Асарда
кўчманчи ўзбеклар қўшинининг тузилиши тўғрисида ҳам тафсилотлар ўрин
олган
2
.
Муҳаммад Солиҳнинг тарихий достони “Шайбонийнома”да Муҳаммад
Шайбонийхоннинг ҳаѐти ва олиб борган урушлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Асарда Шайбонийхон туғилгандан то 1505 йилгача Дашти Қипчоқ,
Мовароуннаҳр ва Хоразмнинг ижтимоий-сиѐсий тарихи баѐн қилинади
3
.
Хива хони ва тарихчи олим Абулғози Баҳодирхон ѐзган (1643-1663)
“Шажарайи турк ва мўғул” (1664) асарининг VIII бобида Шайбонийхон ва
унинг Мовароуннаҳр, Қозоғистон, Сибирь ва Қримда ҳукмронлик қилган
авлодлари билан боғлиқ воқеалар ѐритилади
1
.
II.Форс тилидаги манбалар сирасига кирувчи “Фатҳнома” номли
тарихий мавзудаги шеърий достон муаллифи Мулла Шодийдир. Асар
Шайбонийхоннинг иниси Маҳмуд Султон топшириғи билан 1502 йилда
ѐзилган. Унда Шайбонийхон таваллуд топгандан (1451) то 1501 йил июнь
ойигача бўлган асосий ижтимоий-сиѐсий воқеалар кенг ѐритилган
2
.
Шоир ва тарихнавис олим Камолиддин Биноийнинг (1453-1512) форс
тилида битилган “Шайбонийнома” шеърий достонида (1505-1507)
Шайбонийхон таваллудидан то Дашти Қипчоқ ўзбеклари томонидан
1
Абдуллоҳ Насруллоҳий. Зубдат ул-асар. ЎзР ФАШИ, Инв. № 608.
2
Бобур З.М. Бобурнома. – Т.: Юлдузча, 1989.
3
Муҳаммад Солиҳ. Шайбонийнома. – Т., 1990.
1
Абулғози Баҳодирхон. Шажараи турк. – Т.: Чўлпон, 1990.
2
Мулла Шодий. Фатҳнома. ЎзР ФАШИ, Инв.№ 5369.
Мовароуннаҳр ва Хоразмни 1505 йили бўйсундирилишига қадар бўлган
воқеалар ҳикоя қилинади. Асарнинг қўлѐзма нусҳалари кўп, булардан бирини
Шайбонийхоннинг шахсий котиби Муҳаммад Мўмин кўчирган, айрим
сатрлари эса Шайбонийхоннинг ўз қўли билан кўчирилган. Яна бир қўлѐзма
нусҳаси бўлиб, ушбу асарнинг хоразмлик машҳур тарихчи ва таржимон
Муҳаммад Юсуф Баѐний (1858-1923) томонидан қилинган ўзбекча
таржимасидир
3
.
Шайбонийхон ва Убайдуллахон саройида хизмат қилган Фазлуллоҳ
ибн Рузбехоннинг 1509 йил яратилган “Меҳмонномайи Бухоро” асарида
Шайбонийхоннинг 1508-1509 йил қиш ойларида қозоқ султонлари Жоний ва
Аҳмад Султонлар улусига уюштирган ҳарбий юриши баѐн қилинади.
Фазлуллоҳ ибн Рўзбехон бу юришда шахсан иштирок этган.
Шунингдек, XV аср охири – XVI асрдаги ижтимолий-сиѐсий вақеалар,
Шайбонийлар ҳукмронлигининг ўрнатилиши тарихини тарихчилар
Ғиѐсиддин Хондамир, Мирзо Муҳаммад Ҳайдар, Ҳасанбек Румлу, Ҳофиз
Таниш Бухорий, Абулфазл Алламий, Муҳаммадѐр ибн Қатағон, Амир Аҳмад
Розий, Маҳмуд ибн Вали ўз асарларида батафсил ѐритганлар. Бу асарларда
Шайбонийлар сулоласи ҳукмдорларининг сиѐсий портретлари тўла ўз аксини
топган.
III. География ва космографияга оид асарлар
2
сирасига кирувчи Абу
Тоҳирхожанинг “Самария” асарида ҳам Муҳаммад Шайбонийхон ҳақида,
Шайбонийлар даврига оид осори-атиқалар ҳамда ўша даврнинг машҳур
тарихий шахслари ҳақида маълумотлар учрайди.
Балх хони Шайбоний Пирмуҳаммадхон I (1546-1566)нинг топшириғи
билан 1569 йили олим Султон Муҳаммад томонидан ѐзилган “Мажмуаъ ал-
ғаройиб” (Ғаройиботлар мажмуаси) асарида Шайбоний ҳукмдорлардан
Ҳуррамшоҳ султон (1506-1511), Кистинқора султон (1526-1544) ва бошқа
ҳукмдорлар ҳақидаги қисмлари муҳим аҳамиятга эга.
3
Баѐний. Шайбонийнома. ЎзР ФАШИ қўлѐзмаси, Инв. № 3422.
2
Абу Тоҳирхожа ва бошқ. Самария. – Т., Камалак, 1991; Муҳаммад Тоҳир. Ажойиб ат-табоқат. ЎзР ФАШИ
қўлѐзмаси, Инв.№ 411.
Балх хони Аштархоний Надр Муҳаммадхон (1606-1642) нинг
топшириғи билан Муҳаммад Тоҳир томонидан ѐзилган “Ажойиб ат-табоқат”
(1648) асарида шаҳид этилган Шайбоний Абдулмўъминхоннинг қисқа вақт
ҳукмронлиги даврида (1598) Бухорода қилинган ишлар хусусида баѐн
қилинган.
IV. Ўзбек халқининг шаклланишига оид манбаларда
3
асосан
Абулхайрхон давлатига асос солган ва XVI асрда Шайбонийхон билан бирга
Мовароуннаҳрга кўчиб ўтган қавмлар ҳақида маълумотларни учратамиз.
Шундай асарлардан бири Шайбоний Абдулатиф Султон (Самарқанд хони,
1540-1551) ҳукмронлигининг бошларида Шайбоний Кўчкунчихон (1510-
1530)нинг собиқ котиби Масъуд ибн Усмон Кўқистоний тарафидан ѐзилган
“Тарихи Абулхайрхоний” асаридир.
V. Биографик асарлар турига мансуб бўлган хожа Баҳоуддин Ҳасан
Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” (Дўстлар зикрида) номли тазкирасида
шеъриятда қалам тебратган Шайбоний султонлар: Шайбонийхон,
Убайдуллахон, Абдулатиф Султон, Рустам Султон, Абдулазизхон, Султон
Саъид Султон, Жуванмард Алихон, Дўстмуҳаммад Султон, Абулғози
Султонлар ҳақида қисқача маълумот ва шеърларидан намуналар
келтирилган.
XVI асрнинг иккинчи ярми – XVII асрнинг 30-йилларида яшаган шоир
ва тазкиранавис Мутрибийнинг асарларида ижодкорлар қаторида Шайбоний
ижодкорлар ҳам санаб ўтилади. “Хотироти Мутрибий” асарида Бобурий
Жаҳонгир подшоҳнинг Мутрибий билан Абдуллахон ва Абдулмўминнинг
суратлари хусусидаги суҳбати берилган
1
.
VI. Агиографик асарлар – маноқиблар ѐки ҳолатлар йирик дин ва
жамоат арбоблари - 62 тариқат пешволарининг ҳаѐти ва фаолияти, уларнинг
кароматлари ҳақидаги биографик асарлардир. Уларда ҳам Шайбоний
ҳукмдорларга оид маълумотларни учратиш мумкин.
3
Масъуд ибн Усмон Қўҳистоний. Тарихи Абулхайрхоний. ЎзР ФАШИ қўлѐзмаси, ИНв.№ 9889.
1
Нисорий, Ҳасанхожа. Музаккири аҳбоб. – Т., 1993.
Бадриддин Кашмирийнинг “Расулнома” (1593) достонида Шайбоний
Абдуллахон тарихи баѐн қилинган. Унинг “Равзат ур-ризвон” асарида 1556
йили Бухоро тахтини Абдуллахон эгаллаши ва бунда хожа Исломнинг
иштироки ҳақида маълумотлар мавжуд. Шунингдек, Шайбоний султонлар –
Муҳаммад Амир Султон, Динмуҳаммад Султон, Хисрав Султон, Абдуқуддус
Султонларнинг ҳазрати эшон хожа Муҳаммад Ислам ва Хода Саъдга
йўллаган арзномалари келтирилган.
Нақшбандия тариқатининг йирик намоѐндаси Маҳмуд Аъзам Косоний
Шайбоний Убайдуллахон ижоди тадқиқига бағишлаб 3 та рисола ѐзган:
“Рисолаи чаҳор калима” (Тўрт калима шарҳи), “Шарҳи як ғазали
Убайдуллахон” (Убайдуллахоннинг бир ғазали шарҳи), “Рубоийлар шарҳи”.
Маҳдуми Аъзам Косонийнинг набираси Абулбақо ибн Баҳоуддин ѐзган
“Жомиъ ул-мақомати Маҳдуми Аъзам Косоний” (Маҳдуми Аъзам Косоний
мақоматлари мажмуъи), Муҳаммад Толибнинг “Матлаб ут-толибин”
(Ҳақиқат изловчиларнинг мақсади) каби асарларида ҳам Шайбонийлар
ҳақида ўта муҳим маълумотлар бор.
VII. Муаллифларнинг шахсий хотиралари асосида ѐзилган мемуар
асарлардан Зайниддин Восифийнинг “Бадойиъ ул-вақойиъ” (Нодир
воқеалар), турк адмирали Сейди Али Реиснинг “Мирот ул-мамолик”
(мамлакатлар кўзгуси) асарларида Шайбонийларнинг Туркия ва Эрон билан
муносабатлари ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган
2
.
Сайѐҳлар ва элчиларнинг эсдаликларида ҳам Шайбонийлар ҳақида
маълумотлар баѐн қилинган. Хусусан, “Москва компанияси” элчиси
Антоний Женкинсоннинг “Россиядаги Москва шаҳридан Бақтриядаги Бухоро
шаҳригача 1558 йилга саѐҳат” номли эсдаликларида уни Абдуллахон
томонидан қабул қилиниши қайд этилган
3
.
2
Восифий, Зайниддин Маҳмуд. Бадоеъ ул-вақоеъ. – Т., 1979; Сейди Али Реис. Мирот ул-мамолик. – Т.,
1963.
3
XVI-XVII асрларда рус элчиларининг саѐҳатлари. Мақола рўйҳатлари. Масъул муҳаррир Д.С.Лихачев. –
М., 1954; Лунин Б.В. Ўзбекистон тарихи манбалари. XVI-XIX аср саѐҳатчилари, жуғрофиюн олимлари,
ѐзувчилари. – Т., 1988.
Турли
жойларда
сақланаѐтган
Ўзбекистон
тарихига
оид
ҳужжатларнинг 34 тури мавжуд бўлиб, Шайбонийлар даврига оид: Жўйбор
хожаларининг ҳужжатлари, васиқа (Мажмуайи васойиқ), Хатти иқрор,
Мактуботи Алломий, “Силсилат ас-салатин” асаридаги мактубларда XVI
асрга тегишли маълумотлар учрайди
4
.
4
Чехович О.Д. Бухоро хонлигидаги деҳқончилик муносабатлари тарихига доир ҳужжатлар. – Т., 1954.
Do'stlaringiz bilan baham: |