Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚҲтбт порталида «Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини эълон қилди, у 021 йил январдан кучга кириши керак



Download 167,79 Kb.
bet6/18
Sana22.04.2022
Hajmi167,79 Kb.
#573568
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
карор

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 374-модда)
Соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолининг соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғини даражасида ва туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмаларида сифатли тиббий хизматлар олишини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Қуйидагилар:

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 сентябрдаги ПҚ–1614-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиявий ҳамкорликда «Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)» лойиҳаси (кейинги ўринларда Лойиҳа деб аталади) амалга оширилаётганлиги;

  3. 2013 йил 7 мартда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши Лойиҳани қўшимча молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмасининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига оладиган, қайтариш муддати 25 йил бўлган қарз олишнинг махсус ҳуқуқли 60,6 млн миқдоридаги кредитини беришни маъқуллаганлиги;

  4. Лойиҳани амалга ошириш даври 2018 йилгача узайтирилганлиги ва саккиз йилни (2011 — 2018 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Белгилансинки:

  2. Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасидаги қўшимча молиялаштириш тўғрисидаги битим асосида берилади;

  3. Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини қайтариш билан боғлиқ харажатлар ҳамда кредит бўйича фоиз ва воситачилик тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

  1. Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини қайтаришнинг ҳамда Лойиҳа бўйича фоиз ва воситачилик тўловларининг прогноз жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

  2. *Илова берилмайди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Халқаро тараққиёт уюшмаси билан қўшимча молиялаштириш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.

  2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасидаги қўшимча молиялаштириш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий хулоса берсин.

  3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Лойиҳанинг тузатилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ва молиялаштириш режасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш ва киритишни таъминласин.

  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммага юклатилсин.


Download 167,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish