Солиқларнинг иқтисодий моҳияти деганда нимани тушунасиз?



Download 0,72 Mb.
Sana21.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#72751
Bog'liq
Xaydaraliyeva Nozima.17.59Soliq. 1






1-Савол


Солиқларнинг иқтисодий моҳияти деганда нимани тушунасиз?
Жавоб.
Солиқларнинг яна бир муҳим функцияси иқтисодий (изга солиб турадиган) вазифани адо этишидир. Давлат солиқлар орқали ишлаб чиқариш шароитларини, товарлар ва хизматларнинг сотилишини изга солиб боради, иқтисодий фаолият учун муайян «солиқ иқлимиª яратади. Солиқлар ỹзининг иқтисодий функцияси орқали такрор ишлаб чиқаришга таъсир кỹрсатади, унинг ỹсиш суръатларини рағбарлантиради ёки пасайтиради, маблағ тỹпланишини тезлаштиради ёки секинлаштиради, аҳолининг тỹлов қобилияти талабини кенгайтиради ёки
камайтиради.


Солиқларнинг изга солиб турувчи сифатидаги функциясининг аҳамияти бозор шароитида ỹсиб боради, бу даврда тадбиркорларни маъмурий қарам қилиш усуллари йỹқ бỹлиб кетади ёки жуда оз ҳолда қолади, корхоналар фаолиятини фармойишлар,
кỹрсатмалар ва буйруқлар ёрдамида идора қилиш ҳуқуқига эга бỹлган «юқори
ташкилотª тушунчасининг ỹзи аста-секин йỹқола боради. Бироқ иқтисодий фаолликни изга солиб туриш, унинг ривожланишини жамият учун мақбул бỹлган йỹналишда рағбатлантириш зарурати сақланиб қолади. Солиқ тушунчаси иқтисодий категория
сифатида давлатнинг пайдо бўлиши ва уни фаолиятининг давомийлиги билан бевосита боғлиқдир. Шу ўринда солиқ категорияси давлатни иқтисодий сиёсати орқали иқтисодий воқейлик сифатида юзага чиқишини таъкидлаш лозим. Солиқ тушунчаси тор маънода давлат ихтиёрига солиқ тўловчилардан мажбурий тартибда ундириладиган пул
тушумларини ифодалайди.


2-Савол


Солиқларнинг объектив зарурлиги нималарда кўринади?
Жавоб.
Солиқларнинг объектив зарурлиги - бу солиқ солинадиган даромад, оборот ёки мулк ҳисобланади. Унга фойда, иш ҳақи, қỹшимча қиймат, ер,
иморат кабилар киради. Объект доимо субъект билан боғлиқ ва субъектники
бỹлади. Солиқ субъектисиз объект бỹлмайди. Масалан ҚҚСда объект орттирилган маҳсулот оборотидир, даромадга солинадиган солиқда даромад, мол-мулк солиғида мулк қиймати, ер солиғида ер майдони ва б.қ.


Солиқлар бевосита давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ тушунча булиб, давлат ўзининг ваколатига кирувчи вазифаларни бажариш учун молиявий манба сифатида солиқлардан фойдаланади. Солиқларнинг амал қилиши бу объективликдир, чунки
жамиятни ташкил этувчи барча субъектлар ҳам реал секторда, яъни ишлаб чиқариш
соҳасида фаолият кўрсатмайди. Жамиятда бошқалар томонидан рад этилган ёки фаолияти иқтисодий самарасиз бўлган соҳалар ҳам мавжудки, булар солиқларни объектив амал қилишини талаб этади. Аниқроқ қилиб айтганда жамиятни норентабел (мудофаа,
медицина, фан, маориф, маданият ва бошқ.) ва рентабел соҳага ажралиши ҳамда
норентабел соҳани молиялаштиришнинг табиий зарурлиги солиқларни объектив амал қилишини зарур қилиб қўяди, ваҳоланки, норентабел соҳанинг ижтимоий хизматлари асосан давлат томонидан амалга ошириладики, уларни молиялаштириш усули сифатида
юзага чиқувчи солиқлар ҳам шу туфайли бевосита давлатга тегишли бўлади.


Савол
Солиқлар белгиларининг моҳиятини тушунтириб
беринг.
Жавоб.


У ёки бу иқтисодий категориянинг моҳиятини чуқурроқ англаш учун унга хос умумий белгиларни аниқлаш лозим бўлади. Масалан, кредит иқтисодий категория сифатида муддатлилик, қайтаришлик, муайян миқдорда устама ҳақ (фоиз) тўлаш каби умумий белгиларга эгаки, ушбу белгилар кредит категорияси моҳиятини кенгроқ ёритиш учун хизмат қилади. Худди шу каби солиқ категорияси ҳам бир қатор ўзига хос белгиларга эгаки, ушбу белгилар солиқларнинг бошқа тўловлардан фарқлаш учун
хизмат қилади.


Савол
Солиқларнинг фискал функциясини тушунтириб
беринг?
Жавоб.
Солиқларнинг асосий функцияси — фискал функция ҳисобланиб (лотинча fiscus сўзидан
олинган бўлиб, хазина деган маънони англатади), бу функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият кўрсатиши учун моддий шароит яратилади. Солиқлар орқали корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир
бўлагини давлат аппаратини, мамлакат мудофаасини, ноишлаб чиқариш соҳасининг умуман ўз
даромадлари манбаига эга бўлмаган қисмини (кўпгинамаданият муассасалари, жумладан, кутубхоналар, архивлар ва бошқалар) ёки лозим даражада ривожланишини таъминлаш учун ўзининг маблағи етишмайдиган тармоқларни (фундаментал opган, театрлар, музейлар, кўплаб ўқув юртлари ва ҳоказо) сақлаб туриш мақсадида ундириб олиш йўли билан давлат бюджетининг
даромад қисмини шакллантириш солиқлар фискал функциясининг энг муҳим элементи
ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан фискал функциянинг аҳамияти ошиб боради.


Ишлаб чиқариш ижтимоий тусдалигининг чуқурлашиши фан-техника тараққиётининг ривожланиш муносабати билан асосан солиқлар ҳисобига шакллантириладиган молиявий ресурслар
оқимини кўпайтиришнинг реал зарурати юзага келади. Давлат иқтисодий ва ижтимоий тадбирларга
кўпроқ эътибор берган сари кўп молиявий ресурсларни сарфламоқда, лекин солиқ тизими ўзининг фискал функцияси вазифаларини бажариши жараёнида ишлаб чиқариш ўсишига, жамғариш жараёнига халал бермаслиги, ижтимоий адолатни бузмаслиги ҳамда халқ хўжалигининг умумий тузилмасида бузилишлар ва четга чиқишлар содир бўлишига йўл қўймаслиги, бозор жараёнига путур
етказмаслиги керак. Солиқларнинг ушбу функцияси орқали ҳосил бўладиган пул ресурслари давлат
фонди (давлат бюджети) орқали қайта таксимланади, улар ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, устувор тармоқларни инвестициялашга йўналтирилади. Жаҳон амалиётида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун солиқ имтиёзлари ва юқори даромад
олувчи шахслар учун прогрессив ставкалар белгилаш ҳам қўлланади, яъни аҳолининг кам даромад
оладиган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида даромадларни бир қисми қайта тақсимланади. Бундай ёндашувлар солиққа тортиладиган даромад аниқланаётганида солиққа тортилмайдиган минимум миқдоридаги даромад қўшилмайди, айни пайтда ортиқча даромадлар солиққа юқори прогрессив ставкалар бўйича тортилади.


Солиқларнинг кўпчилиги ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда жойларда корхоналар фаолиятининг иқтисодий шарт-шароитларини ўзгартиришга мажбур этиб, молиявий ресурсларни макродаражада қайта
тақсимлашга олиб келади. Бу ỹринда функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар
ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият кỹрсатиши учун моддий шароит яратилади, ҳозирги вазиятда эса бутун бозор хỹжалиги тизими ишлаб туриши учун моддий имконият вужудга келтирилади. Солиқлар орқали
корхоналар ва фуқаролар даромадининг бир бỹлагини давлат аппаратини, мамлакат
мудофаасини, ноишлаб чиқариш соҳасининг умуман ỹз даромадлари манбаига эга бỹлмаган қисмини (кỹпгина маданият муассасалари, жумладан, кутубхоналар, архивлар ва бошқалар) ёки лозим даражада ривожланиши таъминлаш учун ỹзининг маблағи
етишмайдиган тармоқларни (фундаментал кутубхона, театрлар, музейлар, кỹплаб ỹқув
юртлари ва ҳоказо) сақлаб туриш мақсадида ундириб олиш жараёни рỹй беради.


Савол
Солиқларнинг тартибга солувчилик функциясини
тушунтириб беринг?
Жавоб.
Солиқларнинг тартибга солувчилик функциясини - Бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши шароитида солиқларнинг иккинчи муҳим функцияси уларнинг иқтисодиётдаги тартибга солувчилик роли ҳисобланади, яъни давлат солиқлар орқали товарлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг иқтисодий шарт-шароитини тартибга солади ва бу билан иқтисодиёт тармоқларининг иқтисодий фаолиятини амалга ошириш учун муайин «солиқ муҳитиªни яратади.


Ушбу функция орқали солиқ тизимига таъсир кўрсатади, яъни муайян тармоқда ишлаб чиқариш суръатларини рағбатлантиради ёки жиловлаб туради, сармоянинг биртармоқдан солиқ муҳити энг маъқул бўлган бошқа тармоққа қўйилишини кучайтиради ёки пасайтиради, шунингдек, аҳолининг тўловга қобил талабини кенгайтиради ёки камайтиради. Солиқларнинг тартибга солувчи сифатидаги функциясининг аҳамияти бозор шароитида ўсиб боради, бу даврда тадбиркорларни
маъмурий қарам қилиш усуллари йўқ бўлиб кетади ёки жуда оз ҳолда қолади,
корхоналар фаолиятини фармойишлар, кўрсатмалар ва буйруқлар ёрдамида идора қилиш ҳуқуқига эга бўлган «юқори ташкилотª тушунчасининг ўзи аста-секин йўқола боради. Бироқ иқтисодий фаолликни изга солиб туриш, унинг ривожланишини жамият
учун мақбул бўлган йўналишда рағбатлантириш зарурати сақланиб қолади.


Савол
Солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясини тушунтириб

Жавоб.
беринг?

Солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясини- Рағбатлантириш функцияси солиқ тизимининг энг муҳим функцияларидан бири бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом ашё ресурслари, шунингдек молиявий ва меҳнат ресурслари, жамғарилган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, яъни солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, молиявий аҳволни мустаҳкамлашга ва инвестиция фаолиятини жонлантиришга рағбатлантиради. Солиқларнинг рағбатлантириш функцияси орқали давлат иқтисодиёт тараққиётини таъминлайди, бу билан фискал функцияни бажариш учун базани кенгайтиради, ишлаб чиқаришни солиқларнинг
рағбатлантириш функцияси орқали қўллаб-қувватлаб, давлат оқилона солиқ сиёсатини олиб
бориш билан солиқ юкини кучайтирмасдан хўжалик юритувчи субъектларнинг эркин фаолият кўрсатиши таъминланади.



Савол
Солиқларнинг назорат функциясини тушунтириб
беринг?
Жавоб.
Солиқларнинг назорат функциясини- Солиқларнинг назорат функцияси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган, солиққа тортиш оъекти, солиққа тортиладиган база, имтиёзлар сингари ва ҳоказо тегишли солиқ кўрсаткичларининг
ҳисоб-китобларини текширишдек анча мураккаб жараёнбдан иборат. Солиқ ҳисоби
солиқ идораларига белгиланган солиқ ҳисоби шакллари мажбуриятларини қандай бажараётганликларини янада самарали назорат қилиш имконини орқали солиқ
тўловчилар ўзларининг солиқ беради


Савол
Солиқларнинг ахборот билан таъминлаш функциясини тушунтириб беринг?
Жавоб.
Солиқларни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминлаш функцияси ҳам муҳим аҳамият касб этиб, бу функция орқали харажатлар ҳажми ва конкрет солиқли тушумлар давлатнинг қандай ижтимоий-иқтисодий функцияларини бажаришга сарфланганлиги тўғрисида ахборот бериб турилиши жуда зарурдир. Шундай қилинса, солиқларнинг бюджетга тушиши
тўлиқ, ўз вақтида ва осон кечади. Бизнинг солиқ функцияларини қисқача кўриб чиқишимиз
солиқлар молия ресурсларини тиклаш, хўжалик фаолиятини тартибга солиш ва даромадларни ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли мақсадлар учун қайта тақсимлаш бўйича муҳим вазифаларни бажаради деб хулоса чиқаришимиз учун имкон беради. Солиқларнинг иқтисодиётдаги юқорида таъкидланган муҳим ўрнини белгиловчи бир қанча функциялари мавжуд. Ўзбекистон
Республикаси иқтисодиётининг ҳозирги ривожланиш босқичида солиқларнинг ўрнини
белгиловчи қуйидаги асосий омилларни кўрсатиб ўтиш мумкин:


1. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг зарурлиги. Бизга маълумки, республикамизда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва давлат қурилишини амалга ошириш Республика 1-президенти И. А. Каримов томонидан илгари сурилган беш асосий тамойилига асосланади. Бу қоидалардан бири кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишдир. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида аҳоли, айниқса, унинг кам таъминланган қатламлари етарли даражада ижтимоий ҳимояланган бўлиши керак.


2. Аграр сектордаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш зарурлиги омили. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг асосий тармоқ аграр сектор ҳисобланади. Масалан, иккинчи жаҳон
урушидан кейин тикланаётган Япония иқтисодиёти учун машинасозлик етакчи тармоқ сифатида
ривожлантирилган эди. Бу тармоқ Япония иқтисодиётини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Бу, энг аввало, унинг мамлакатга чет эл валюта тушумларини олиб келишда намоён бўлди. Ўзбекистан Республикасида қишлоқ хўжалиги ана шундай асосий тармоқ вазифасини ўтамоқда. Юқоридагилардан
кўринадики, қишлоқ хўжалигида солиқ, кредит воситалари ёрдамида иқтисодий ислоҳотларни амалга
ошириш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Шу сабабли,Ўзбекистон Республикаси 1-Президентининг 1998 йил 10 октябрдаги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 декабрдаги 539-сонли қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун умумийбелгиланган тартибдаги солиқ ва йиғимлар ўрнига бюджетга 1999 йилнинг 1 январиданрдамида идора қилиш ҳуқуқига эга бўлган «юқори ташкилотª тушунчасининг ўзи аста-секин йўқола боради. Бироқ иқтисодий фаолликни изга солиб туриш, унинг ривожланишини жамият учун мақбул бўлган йўналишда рағбатлантириш зарурати сақланиб қолади.


Савол
Солиқ кодексида белгилаб берилган солиқ
тамойилларининг моҳиятини тушунтиринг?
Жавоб.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида эса солиққа тортиш тамойиллари ўрнига солиқ қонунчилиги принциплари берилган булиб улар узига хос тенглик адолат тушунчаларини ифодалайди. Улар куйдагилар: Солиқ солиш мажбурийлик, аниқлик ва солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ҳамкорлиги,
адолатлилик, солиқ тизимининг ягоналиги, ошкоралик ва солиқ тўловчининг
ҳақлиги презумпцияси принципларига асосланади.
1-топшириқ.
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ɺзинг.


№ Умумбелгиланган солиқлар Соддалаштирилган солиқлар (махсус солиқ режимлари)
1 қўшилган қиймат солиғи 1 айланмадан олинадиган солиқ
2 акциз солиғи; 2 маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ
солишнинг алоҳида тартиби
3 фойда солиғи 3 махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги
солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби.


4 жисмоний шахслардан Жисмоний шахслардан бирор мулкни ёки шу кабилардан
олинадиган даромад солиғи олинадиган даромадидаг солиқ тўланиши
5 ер қаъридан фойдаланганлик Одатда юридик шахслар томонидан ( корхонаб завод...) ер қаъридан
учун солиқ фойдаланганлик учун солиқ
6 сув ресурсларидан юридик шахслар ва жисмоний шахслар томонидан сув
фойдаланганлик учун солиқ ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
7 мол-мулк солиғи уй жойлар квартиралар дала ховли ва яшаш учун бошқа жойлар
8 Ер солиғи юридик шахслар ва жисмоний шахслар томонидан ердан
фойдаланганлик учун солиқ


Ўзбекистон Республикаси мажбурий тўловлар тизими.





Мажбурий тўловлар

1

Ижтимоий жамгармаларга мажбурий
туловлар

2

Йул жамгармаларга мажбурий туловлар

3

Давлат божи

4

божхона туловлари

2-топшириқ.
Солиқларни гуруҳланг.
Солиқларни
гуруҳланиши



Иқтисодий
моҳиятига кўра
1.тўгри солиқ
2. Эгри солиқ
Тўловчиларига кўра


1.Юридик шахслар
2.Жисмоний
шахслар


Объектига кўра Бюджетга
тушишига кўра
1.Оборотдан
олинадиган солиқ 1.умумдавлат
2.Даромаддан 2.махаллий олинадиган солиқ
3. Мол- мулк кийматидан
олинадиган солиқ
4.Ер майдонига караб
олинадиган солиқ


3-топшириқ. Солиқ
элементларини мос келувчи
шарҳини топинг.
№ Солиқ элементи № Шарҳ

1 Солиқ субъекти


2 Солиқ объекти


3 Солиқ базаси
5 юридик ва жисмоний шахслардан солиқни ушлаб қолиш ва давлат
бюджетига ўтказиб берувчи юридик шахслар
6 солиқ солинадиган даромад, оборот, мол-мулк ва бошқаларга бўлган
ҳуқуқ эмас, балки уларнинг ўзи
4 объектнинг ҳар бир бирлиги учун давлат томонидан белгилаб қўйилган
меъёр

4 Солиқ ставкаси 1 солиқ тўлаш мажбурияти юкланган юридик ва жисмоний шахслар

5 солиқ агенти
2 солиқ тўловчининг солиқ ҳисобланадиган ва солиққа тортиш учун асос
бўлиб хизмат қиладиган даромади, обороти ва мол-мулки

6 Солиққа тортиш предмети 3 солиқ объектининг солиқ ставкаси қўлланиладиган миқдори

7 Солиқ имтиёзлари


8 Солиқ юки
8 солиқ тўловчининг муайян вақт оралиғидаги фаолияти натижасида
тўлаган солиқларининг йиғиндисини ифодалайди
9 солиқ тўловчиларнинг давлат бюджети олдида солиқ
мажбуриятларининг бажариш муддати ифодаланади

Солиқларни тўлаш 7 солиқ тўловчиларга солиқлар бўйича турли хил енгилликлар


9

муддатлари ва тартиблари
Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ажратинг.





Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Мажбурият/
ҳуқуқ

1

Солиқ органларидан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари масалалари бўйича ахборот ва маслаҳатлар олиш

Ҳуқуқ

2

Солиқ органларининг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларини бартараф этиш тўғрисидаги талабларини бажариш

Мажбурият

3

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет олдидаги ўз солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан солиқ органларидаги мавжуд
маълумотлар билан танишиш

Ҳуқуқ

4

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тегишли суммасини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаш

Мажбурият

5

Бюджетга ортиқча миқдорда тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини қайтариш тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилиш

Ҳуқуқ

6

белгиланган тартибда ва муддатларда солиқ органларида рўйхатдан ўтиш, почта манзили ўзгарган тақдирда эса (нотижорат ташкилотлар қайта
рўйхатдан ўтказилган тақдирда ҳам), бу ҳақда солиқ органларини ўн кунлик муддат ичида ёзма равишда хабардор этиш.

Мажбурият

7

Солиқ кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва асосларда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш.

Ҳуқуқ

8

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш масалаларини текшириш учун солиқ органларининг мансабдор шахсларини
даромад олиш ёки солиқ солиш объектларининг сақланиши билан боғлиқ бинолар ва жойларга киришига рухсат бериш

Мажбурият

9

Солиқ органлари ўтказган текширув материаллари билан танишиш ва текширув далолатномаларини олиш, текширувларнинг натижаларидан
норози бўлган тақдирда солиқ органига ўзининг ёзма эътирозларини ўн кунлик муддат ичида тақдим этиш

Ҳуқуқ

10

Солиқ органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатлари устидан юқори солиқ органларига ёки судга шикоят қилиш

Ҳуқуқ

11

Солиқ солиш объектини ҳисобга олишда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни
мустақил равишда тузатиш

Мажбурият

12

Бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоб ҳужжатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ юритиш

Мажбурият

13

Молиявий ҳисоботни, солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ёки даромадлар тўғрисидаги декларацияларни қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда солиқ органларига тақдим этиш

Мажбурият

14

Молиявий ҳисоботни, солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ёки даромадлар тўғрисидаги декларацияларни қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда солиқ органларига тақдим этиш.

Мажбурият

15

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни, шунингдек солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлар юзасидан имтиёзлар ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш

Ҳуқуқ



Эътиборингиз учун рахмат!!!
Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish