25
торни ижарага берган. жавобгар трактордан 2005 йил сентябрь,
октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида фойдаланган. бироқ, жа
-
вобгар тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун даъвогар
2006 йил 30 январда ҳисоб-фактурани унинг вакилига топширган.
Қўшимча билдирги билан бу ҳисоб-фактура бўйича 1 807 000 сўм
тўланиши лозимлиги маълум қилинган.
шартномага кўра, тўловлар ҳар ойнинг 25-санасида
кальку
-
ляцияга асосан амалга оширилиши лозим бўлса-да, даъвогар ҳар
ойда калькуляция тақдим этмасдан, жамлаган ҳолда юқорида қайд
этилган ҳисоб-фактурани жавобгарга топширган. тўлов 2006 йил
февраль ойида амалга оширилиши лозим бўлган, лекин даъвогар
хўжалик судига 2007 йил 18 июнда даъво тақдим этган вақтида
ҳам қарз тўланмаган, яъни жавобгар 16,5 ой давомида даъвогарга
қарзни тўлаб бермасдан унинг маблағларидан фойдаланиб келган.
даъвогар шартномада жавобгарлик чоралари белгиланма
-
ганлиги сабабли Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асо
-
сан жавобгар ижара ҳақи ҳисобидан тўлаши лозим бўлган пул
маблағларини тўлашни кечиктирганлиги ҳамда
улардан фойда
-
ланганлиги учун ушбу маблағлар суммасига тўлов кечиктирилган
кунлар учун банк фоизи ундиришни талаб қилган.
Фк 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра,
бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб
қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни
бошқача тарзда кечиктириш, ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш, ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун
ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши лозим.
Фоизлар миқдори
кредитор яшайдиган жойда, кредитор юри
-
дик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурия
-
ти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган
банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тар
-
тибида ундириб олинганида суд
кредиторнинг талабини даъво
қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизи
-
нинг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. ушбу қоидалар
қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган
бўлмаса қўлланилади.
банк фоизининг ҳисоб ставкаси 14
фоизни ташкил этган
бўлиб, тўлов кечиктирилган 16,5 ой учун жами 19,22 фоизни таш
-
кил этади. Ўз навбатида тўлов кечиктирилган 1 807 000 сўмнинг
19,22 фоизи 347 305 сўмни ташкил қилади.
26
биринчи инстанция суди томонидан асосий қарз иш
ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги учун 1 807 000 сўм унди
-
рилган. бироқ, банк фоизининг қарз суммасига нисбатан 14 фоиз
миқдорида ҳисобланиши кўрсатилган бўлса-да, суд томонидан
банк фоизининг ҳисоб ставкаси нотўғри равишда ҳисоб-китоб
қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 25 298 сўм миқдорида
банк фоизи ундирилган.
Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув
қарорининг банк фоизи ундириш қисмини ўзгартириб, жавоб
-
гардан даъвогар фойдасига 347 305 сўм банк фоизи ундириш
тўғрисида қарор қабул қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: