13
дМҚ тошкент вилоят бошқармаси ва «аммофос» аж
ўртасида тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ 2005 йил
21 октябрда бўлиб ўтган биржа савдосида объект ажга 17 216 918
сўмга сотилган.
Вилоят прокуратураси хўжалик судига мурожаат қилиб, сав
-
до ўтказиш жараёнида бир қатор қонун бузилиш ҳолатларига
йўл қўйилган, объект паст нархда сотилган деб ҳисоблаб, мазкур
олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
даъвогар бунга асос қилиб х. сулайманова номидаги суд–
экспертиза республика Маркази томонидан «иссиқхона»нинг бо
-
зор нархи 172 252 395 сўмга баҳоланганлигини, бундай объект дав
-
лат манфаатларига зарар етказган ҳолда паст нархда сотилганлиги
учун дМҚ тошкент вилоят бошқармасининг мансабдор шахслари
-
га нисбатан жкнинг 205-моддаси 2-қисмининг «а» ва «б» банд
-
лари ҳамда 208-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилганлигини
кўрсатган.
иш ҳужжатларига кўра, ушбу объект Ўзбекистон Республи
-
каси президентининг 2005 йил 14 мартдаги «2005–2006 йилларда
корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
тўғрисида»ги пҚ 29-сон Қарорида назарда тутилган. ушбу Қарор
ижросини таъминлаш мақсадида «давлат мулк объектларини дав
-
лат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги
низом талаблари асосида бундай
тоифадаги объектларнинг
бошланғич нархини белгилаш учун «тошкент вилояти баҳолаш ва
консалтинг маркази» жалб қилинган. баҳолаш маркази томонидан
иссиқхона бозор нархида 66 540 258 сўм ёки 62 892 аҚш доллари
миқдорида баҳоланган.
биржа савдосига қўйилган иссиқхона узоқ вақтгача, яъни
2005 йилнинг апрелидан сентябрга қадар сотилмаганлиги, талаб
-
горлар бўлмаганлиги боис «давинком» ГиФнинг бош директори
бошланғич нархни пасайтиришни илтимос қилиб, дМҚнинг тош
-
кент вилоят бошқармасига мурожаат қилган.
дМҚ тошкент вилоят бошқармаси, «хусусийлаштирилган
корхоналарнинг давлат активлари бошланғич нархини босқичма-
босқич пасайтириш тартиби тўғрисида»ги
низомга асосан объ
-
ектнинг нархини пасайтиришга розилигини билдирган. ушбу
низомда сотилмаётган объектларнинг нархи босқичма-босқич
пасайтирилиши назарда тутилган, лекин сотиш нархи объектнинг
14
баланс қийматидан паст бўлмаслиги белгиланган. иссиқхона объ
-
ектининг баланс қиймати 17 749 400 сўмни ташкил этган ва биржа
савдосида ҳам ушбу объект айнан шу нархда сотилган.
Фкнинг 381-моддасига мувофиқ қонунда белгиланган
қоидалар бузилиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс
талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш кимошди савдосида
ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмас
-
лигига сабабчи бўлади. Мазкур ҳолатда биржа савдолари қонун
талабларига асосан ўтказилганлиги сабабли,
суд даъво талабла
-
рини рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган. биржа
савдолари ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги сабабли,
шартнома
-
ни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб ҳам рад этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: