Суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг агрокимёвий хоссалари



Download 167,15 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi167,15 Kb.
#73703
Bog'liq
Mirzajonov Ibrohim



СУҒОРИЛАДИГАН ЎТЛОҚИ САЗ ТУПРОҚЛАРИНИНГ 
АГРОКИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ 
М.Исағалиев – б.ф.д., Х.Абдухакимова – докторант, И.Мирзажонов – 
магистрант
Ўтлоқи саз тупроқлари чўл минтақасида жойлашган бўлиб, табиий ва 
антропоген омил таъсирида тупроқларда кўпчилик тадқиқотчилар томонидан 
таъкидланганидек, гумус миқдори бошқа чўл тупроқларига нисбатан кўплиги 
билан ажралиб туради. Гумус мураккаб тизимли органик модда бўлиб, ўз 
таркибини доимий равишда ўзгартириб, янгиланиб туради. Бу ўзгариш энг 
аввало, гумуссимон моддалар, углеводлар, органик кислоталар, спиртлар, 
углеводородлар, эфирлар, альдегидлар, азотли моддалар ва бошқалар билан 
бирга бевосита гумус моддалари гумин ва ульмин кислоталари
фульвокислоталар (крен ва апокрен), гиматомелан кислотаси, гумин ва 
ульминлар миқдори ва сифатига боғлиқ. 
Тупроқ ва она жинсини ўзгаришида буюк ролни микроорганизмлар 
фаолияти билан В.Р.Вильямс ўз даврида боғлаган. В.И.Вернадский 
микроорганизмларни тоғ жинси ва минералларга таъсирини буюк кучга 
тенглаштирган. Тупроқ ва оналик жинси ҳозирги даврда ҳам доимо турли 
даражадаги таъсир остида туради. Бу таъсир натижасида ундаги О
2
, СО
2
, Si 
ҳамда силикатлар, алюмосиликатлар, гипс ва бошқалар органик, органо-
минерал, минерал бирикмалар сифат ва миқдор жиҳатидан ўзгариб туради. 
Шуни унутмаслик керакки, организмларнинг тури кўп, хили кўп, уларга 
бўладиган таъсирлар ҳам кўп ва хилма-хил. Организмларни тупроққа таъсирига 
келсак, аввалам бор, бу таъсир кучи тупроқнинг ҳолати билан боғлиқ равишда 
ўзгаради, яъни қўриқ, суғориладиган, лалмикор ерларда турлича бўлади. 
Табиийки, тупроқни гетерогенлиги бошқа таъсирлар билан бирга кечади 
ва шу йўл орқали кўп компонентлиги, фазалиги, дисперслиги пайдо бўлади. 
Органик моддалар тупроқда қандай миқдор ва сифатда бўлмасин, улар 
ўсимликлар учун карбонат ангидриди, озиқа элементлари манбаи ролини 


ўйнайди. Бу ўринда органик углеродни роли бениҳоя катта бўлиб, 
Ничипорович маълумотларига кўра ердаги умумий углерод миқдори 6

10
15
ѐки 
6.000.000 млрд. тоннани ташкил қилади. 
Органик углеродни катта қисми гумус таркибига кириши бизга маълум. 
Гумусни тупроқ таркибидаги тақсимоти, миқдори мураккаб бўлиб, у ташқи ва 
ички омилларга боғлиқ. Гумус миқдори, заҳираси, таркиби тупроқ учун муҳим 
кўрсаткичлар қаторидан жой олади. Бу кўрсаткичлар миқдори билан 
тупроқнинг деярли барча агрономик хоссалари боғлиқ, айни вақтда агрономик 
тадбирлар таъсирида бу кўрсаткичлар ҳам ўзгариб туради. 
Деҳқончилик тизимида гумус айрим салбий таъсирлар кучини 
камайтириб, мувофиқлаштириб туради. Бунга тупроқ ва ўсимлик ҳолатини 
етарли эътиборга олмаган ҳолда юқори меъѐрларда минерал ўғитлар солгандаги 
ҳолатни мисол қилиб келтириш мумкин. Гумус тупроқда бўладиган 
деҳқончилик таъсирини турғунлигини оширади. Тупроқни шаклланишида 
гумус кўпчилик функцияларни бажаради, яъни гумус тупроқдаги оптимал 
миқдори иссиқлик тартиботини бошқаради, қимматли структурани вужудга 
келтиради. 
Марказий 
Фарғона 
суғориладиган 
ўтлоқи 
саз 
тупроқларида 
ўсимликларнинг илдиз тизими тупроқни устки қатламларида жойлашади, шу 
боис гумус қатлами бу тупроқларда кичик бўлиб, ўзлаштирилганлик даражаси 
ортиши билан қатлам қалинлиги ва унинг заҳираси ортиб боради. Умумий олиб 
қарайдиган бўлсак, ўтлоқи саз тупроқларида гумус заҳираси бошқа тупроқларга 
нисбатан кам. 
Деҳқончилик таъсирида, айниқса, қўриқ ерларни ўзлаштириш натижасида 
ҳамда ўзлаштирилган ерларни маданийлашганлик даражасини ортиб боришида 
тупроқдаги гумус миқдори ва сифатини ўзгариши кўпчилик олимлар (Расулов 
А.М., Рисқиева Х.Т., Самойленко В., Ревич Б.А., Янин Е.П. Санько П.М., 
Лазовский Л.И., Сатторов Д.С. ва бошқалар) томонидан ўрганилган ва 
тупроқни маданийлашганлик даражаси ортиши билан гумус миқдорини ортиб 


бориши аниқланган. Бу жараѐн биз томонимиздан ўрганилган ўтлоқи саз 
тупроқларида ҳам ўз кучини сақлаб қолганлигини жадвал маълумотларидан 
ҳам кўриш мумкин. 
Суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг агрокимѐвий хоссалари 
Кесма 
т/р 
Чуқурлиги, 
см 
Гумус, 

С:N 
Ялпи, % 
Харакатчан, мг/кг 



N-NO
3
P
2
O
5
K
2


0-30 
30-49 
49-68 
68-91 
91-120 
1,461 
1,321 
0,603 
0,405 
0,202 
7,84 
11,57 
9,88 
10,11 
10,13 
0,186 
0,114 
0,061 
0,040 
0,021 
0,161 
0,145 
0,104 
0,103 
0,020 
2,25 
2,37 
1,86 
1,70 
1,65 
21,8 
8,7 



22,9 
18,3 



265 
136 



Жадвал маълумотларига кўра, эскидан суғориладиган ўтлоқи саз гуруҳли 
тупроқлари ҳайдов ва ҳайдов ости қатламида гумус миқдори 1,461-1,321% ни 
ташкил қилади ва гумус миқдори М.Тошқўзиев таснифига кўра ўртача гуруҳга 
мансуб. Кейинги қатламларда гумус миқдори кескин камайиб бориш 
хусусиятига эга. Тупроқдаги С:N нисбатлари гумусни азотга бойлигини 
кўрсатувчи нисбий катталик ҳисобланади. Биз ўрганган суғориладиган ўтлоқи 
саз тупроқларида бу нисбат 7,8-11,6 атрофида тебранади. Бу кўрсаткич бўйича 
ўтлоқи саз тупроқлари ҳайдалма қатлами юқори, ҳайдов ости паст ва В қатлами 
ўртача гуруҳга киради. 
Ялпи азот, фосфор, калий миқдорларига келсак, ўрганилган ўтлоқи саз 
тупроқларида буларнинг кўрсаткичлари унча юқори эмас. Суғориладиган 
тупроқлардаги ялпи азот миқдори 0,04-0,19%, фосфор 0,10-0.16% ни ташкил 
қилса, калий 1,7-2,3% атрофида тебранади. 
Ҳаракатчан азот ва фосфор таснифга кўра паст даражада таъминланган 
гуруҳга киради ҳамда мос равишда ҳайдов қатламида 22 ва 23 мг/кг ни ташкил 
қилади. Алмашинувчи калий миқдори бўйича ўртача таъминланган гуруҳга 
мансублиги исбот қилинди. 
Ушбу тупроқлар турли даражада шўрланганлиги муносабати билан 
унумдорлиги паст ҳисобланади. 

Download 167,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish