270
қилинмоқда. Бироқ, у билан боғлиқ бўлган кўплаб муаммолар бўйича ҳали ҳам
ечимини топгани йўқ. Чунки, рақобатдошлик даражаси ва динамикасини
қайси омиллар белгилаши ва ушбу мақсадга қандай эришиш мумкинлиги
тўғрисида якдиллик мавжуд эмас. Шунингдек, ушбу концепциянинг орқасида
нима борлиги ва рақобатбардошликни қандай баҳолаш мумкинлиги ҳақида
умумий тушунча мавжуд эмас. Айнан шу сабаблар мазкур тадқиқот ишига
тўртки бўлиб, илмий ишда рақобатбардошлик
тушунчасини унинг турли
даражаларида таҳлил қилишга ҳаракат қилинган.
Сўнгги йилларда нафақат миллий ишлаб чиқарувчиларининг ишлаб
чиқариш ҳажмларининг суръатлари, балки унинг мамлакат кичик бизнеснинг
ялпи ички маҳсулотидаги улушининг ўсиши ҳам давом этмоқда. Бозор
механизмларини фаоллаштириш, энергия тежовчи технологияларни татбиқ
қилиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, корхоналарнинг моддий, молиявий
ва
меҳнат
фаолиятининг
яхшиланиши,
миллий
иқтисодиёт
рақобатбардошлигини таъминловчи тармоқларга
ииновацияларни жорий
этиш кузатилмоқда.
Шу вақтнинг ўзида миллий тадбиркорларнинг ташқи бозордаги савдо
ҳажмини ўсишини таъминлаш салоҳияти бир қатор йўналишлар бўйича
пасайиб бормоқда, бу эса асосий ишлаб чиқариш воситаларининг эскириши ва
инвестицион имкониятларининг чекланганлиги билан боғлиқдир. Ҳозирги
кунда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар асосий воситалар таркибини тўлдириш
ва янгилашда, кредит ва молиявий ресурсларда, ташқи
бозордаги
рақобатбардошлигини бошқаришда, хорижий ҳамкорларни жалб қилишда,
менежмент тизимига илғор халқаро тажрибаларни жорий қилишда катта
танқисликни ҳис этмоқда.
Бугунги кунда дунёнинг ривожланган давлатлари (АҚШ, Буюк Британия,
Германия, Япония ва Хитой)да иқтисодиёт тармоқларида кластерларни
шакллантириш асосида миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш
тенденцияси кўзатилмоқда. Бу ўз навбатида миллий иқтисодиётда
фаолият
юритишдан жаҳон ҳўжалик тизимга ўтишида миллий компанияларнинг ташқи
271
бозордаги узоқ муддатли фаолият юритишнинг самарали усулларини ишлаб
чиқиш,
иқтисодиёт
рақобатбардошлигини
бошқариш
функциялари
(режалаштириш, ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш ва назорат)ни
такомиллаштиришни тақозо этади.
Деярли барча собиқ иттифоқ республикаларида режали иқтисодиётдан
бозор иқтисодиёти тизимига ўтиш ишлаб чиқаришнинг кескин пасайишига,
истеъмол товарлари билан таъминланишнинг ёмонлашишига олиб келди.
Тадбиркорлар қийин аҳволга тушиб қолишди, бу салбий ҳолат асосан халқ
фаровонлигига таъсир ўтказди.
Табиийки, бозор муносабатлари чуқурлаштириш, иқтисодиётда
замонавий инфратузилмани ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири
сифатида тадбиркорлик фаолияти энг муҳим соҳага айланди ва бугунги кунда
ишлаб чиқариш, тақсимлаш,
алмашинув, истеъмол каби иқтисодий
жараёнларнинг барча босқичларида фаол иштирокчи ҳисобланади
3
.
Тадбиркорлик ижтимоий-иқтисодий ҳодиса саналиб, у ўз ичига
ижтимоий муносабатларни қамраб олган. Унда ҳуқуқий, руҳий, ташкилий,
иқтисодий ва тарихий томонлар мавжуд. Мазмуни ва моҳият жиҳатдан эса
барча учун унумли фаолиятни англатади
4
.
Тадбиркорликнинг ривожланишида назарий ёндашувларни М.Болтабоев
раҳбарлигида бир қатор муаллифлар классик олимларнинг Адам Смит,
Ричард Кантильон,
Жон Батист Сей, Жон Бейц Кларк, Й.Шумпетер ва
Г.Пиншо фикрларини батафсил ёритганлар
5
Демак, XVIII асрда иқтисодчи
Ричард Кантильон (1680-1734) “Умумий савдо табиати юзасидан иншо” (Essay
on the Nature of Trade in General) номли китобида қўллаган эди
6
. Ричард
Кантильоннинг фикрича, тадбиркор – риск (хавф-хатар) шароитида фаолият
3
Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Проф. Н.Х.Жумаевнинг таҳрири остида. Т.: Adib nashriyoti.2011
4
Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Проф. Н.Х.Жумаевнинг таҳрири остида. Т.: Adib nashriyoti.2011
5
.Болтабоев М.Р ва бошқалар. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т: Фан. 2011 й.
6
Nevin, Seamus. "Richard Cantillon: The Father of Economics".
Do'stlaringiz bilan baham: