Таълимотлари ва тилшунос алломалар хакида маълумот берилади



Download 9,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/125
Sana22.04.2022
Hajmi9,49 Mb.
#573317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik (Ravshanxo\'ja Rasulov)

Маорифгшиз фидоийси Расулхужа
отамизнинг ва Матлубахон онамизнинг
порлоцхотираларига багишлайман.
«Умумий 
тилшунослик» 
фани 
тилшунослик 
фанлари 
сирасида энг мураккаб ва кенг камровли илмий-назарий
фалсафий фан сифатида ажралиб туради. Ушбу фаннинг 
мураккаблиги, кенг камровли ва фалсафий фан эканлиги 
бевосита урганиладиган ута жиддий муаммолар билан, фикр 
юритиладиган долзарб масалалар билан, лисоний ходисаларнинг 
(фактларнинг) мохияти билан, уларга кайси нуктаи назардан 
ёндашиш билан, уларни чукур тахлил килиш ва улардан 
объектив илмий хулосалар чикариш билан белгиланади.
«Умумий тилшунослик» фанининг фаоллик курсатиш 
чегараси «чексиз» булиб, айни фан уз кузатишларини жахон 
тилшунослиги тарихидан - етакчи мактаблар ва йуналишлардан 
бошлаб, хозирги тилшуносликнинг энг мухим ва мураккаб 
назарий муаммоларини, гояларини, шунингдек, 
лисоний 
тадкикот 
методларини 
уРганиш 
билан 
-
нафакат 
тилшуносликнинг, балки барча фанлар учун методологик асос 
булиб хизмат киладиган диалектик фалсафа хамда тарих, 
психология, мантик каби фанларга хам бевосита алокадор 
булган масалаларни камраб олиши билан якунлайди.
Айтилганларнинг исботи сифатида «Умумий тилшунослик» 
фани урганадиган асосий муаммолар каторига куйидагиларни 
киритамиз:
1. Тил ва жамият (миллат).
2. Тил ва тарих.
3. Тил ва тафаккур.
4. Тил ва тараккиёт.
5. Тил ва маънавият.
6. Тил ва дин.
7. Тил ва нутк.
8. Тил( нутк) бирлиги ва маъно (мазмун).
www.ziyouz.com kutubxonasi


9. Тил ва ёзув.
10. Тил семиотик объект сифатида.
11. Тил система ва структура сифатида.
12. Тилда субстанция ва форма.
13. Тилни тадкик килиш методлари ва бошкалар.
«Умумий тилшунослик» фани талабаларга нима учун керак?
«Умумий тилшунослик» фани, даставвал, талабаларни наза­
рий жихатдан тайёрлаш учун, уларни шу йуналишда пухта, 
«хушёр» килиш учун зарур. Назарий масалалар билан мукам­
мал куролланган талабаларгина (нафакат талабалар) том маъ- 
нодаги филолог - тилшунос сифатида шаклланади. Шунингдек, 
улар тил ходисалари 
тахдилидан илмий хулосалар, гоялар 
чикара олади, ходисалар мохиятига алохида эътибор беради, 
назария билан амалиётни диалектик муносабатда олади. Тил ва 
нуткни, 
уларнинг бирликларини чукур урганиш жараёнида 
диалектик фалсафанинг катор конунлари хамда умумийлик ва 
хусусийлик, мохият ва ходиса, сабаб ва окибат, имконият ва 
вокелик, шакл ва мазмуни каби катор категориялари нуктаи на­
заридан, шуларга асосланган холда, фикр юритади, кузатишлар 
олиб боради.
«Умумий тилшунослик» фани талабаларнинг умумлингви- 
стик тайёргарлигини, назарий ва амалий билим даражасини 
кенгайтиради ва чукурлаштиради, тилшунослик тарихидан 
атрофлича хабардор 
килади. 
Янги 
назария 
ва фактик 
материаллар билан таништиради, мустакил, ижодий фикр- 
мулохаза юритишга, изчилликка ургатади, назарий савиясини 
юксалтиради, уларни илмий - лисоний тадкикотнинг методо- 
логияси, методикаси ва методлари билан куроллантиради.
«Умумий тилшунослик» фани хакида айтилган фикрлардан 
келиб 
чикиб, 
ушбу 
фан 
буйича 
рус 
хамда 
узбек 
тилшунослигида яратилган ишларга ижодий ёндашган ва 
улардан фойдаланган холда дарсликда куйидаги долзарб 
масалаларга куйидаги тартибда тухталдик, фикр юритдик.
Булар:
1. Тилшунослик тарихи.
2. Тилшуносликнинг назарий масалалари.
3. Тилшуносликнинг тадкикот методлари.
www.ziyouz.com kutubxonasi


БИРИНЧИ ЦИСМ
ТИЛШ УНОСЛИК ТАРИХИ
1. КАДИМГИ АСРЛАР Т И Л Ш У Н О С Л И ГИ
Тилшунослик алохида, мустакил фан сифатида XIX асрнинг 
биринчи чорагида (1816 йилда) фанлар оламига кириб келди. 
Шак-шубхасиз, тилшунослик хам бошка катор фанлар каби 
тадкикотлар, тажрибалар, изланишлар, гоялар, 
кузатишлар 
натижаси, «махсули» сифатида узининг алохида урганиш 
объектига ва текшириш методига эга булди.
Катъий айтиш мумкинки, жахон тилшунослиги фани хам шу 
кунги тараккиёт боскичига етиб келгунча узок тарихий 
тараккиёт даврини, «усиш» даврини босиб утди. У турли 
мактаблар, окимлар, таълимотлар таъсирида булди, олимлар 
томонидан лисоний ходисалар хакида айтилган фикрлар карама 
каршилигига, тил ходисалари хакида яратилган жуда куплаб 
манбаларга «гувох булди», шаклланди. Аниги, тилшунослик 
фани хам жахон фанлари системасида узига хос ва узига мос 
доимий мустахкам урин эгаллади.
Тилшунослик фанининг кадимги энг мухим манбалари, 
таълимотлари, мактаблари илк бор кадимги Х,индистон, 
Юнонистон, Рим ва Хитой мамлакатларида майдонга келди.
У рта ва янги асрларда эса тил хакидаги фан Европада, 
Арабистонда ва У рта Осиёда тараккий килди.
КАДИМГИ ХДНД ТИ ЛШ У Н ОСЛИГИ
Кадимги 
Х,индистон 
жахон 
тилшунослиги 
тарихида 
тилшунослик фанининг бешиги, маркази сифатида тан олинади 
ва умум томонидан эътироф этилади. Бу - мутлак хакикат. 
Чунки тил масалаларига булган кизикиш, тилга оид ходисалар 
билан жиддий ва пухта шугулланиш илк бор Хиндистонда -
хинд олимлари, филологлари томонидан бошлаб берилди. Айни 
жараённинг бошланиши даставвал соф амалий ахамиятга эга
www.ziyouz.com kutubxonasi


булди. Аникроги, 15 аср илгари ёзилган кадимги хинд адабий 
тили ёзувида - санскритда яратилган кадимги хиндларнинг 
диний мадхиялари - Ведалар1 тили даврлар утиши билан 
мамлакат 
ахолисининг 
сузлашув 
тилидан 
(пракритдан) 
фаркланиб кола бошлади. Бошкача айтганда, кадимги ёзма 
ёдгорликлар тили (ёзма нутк) билан сузлашув тили (жонли 
нутк) орасида ажралиш, номослик, «зиддият» юзага келди. 
Ушбу зидциятни, фаркланишни йукотиш учун хинд олимлари 
кадимий ёзма ёдгорликлар тилини урганишга, тадкик килишга, 
уларни 
оммавийлаштиришга 
жиддий 
киришдилар. 
Улар 
кадимги Хиндистонда алохида эътиборга, хурматга сазовор 
булган Ведалардаги маъноси тушунарли булмаган сузларни 
аниклаб, уларнинг маъносини изохладилар, шархладилар. 
Ведалар тилига оид махсус изохли лугатлар туздилар, матнни 
фонетик ва грамматик жихатдан тахлил килдилар.' Хуллас, 
Ведалар тилидаги суз ва жумлалар маъносини, уларнинг аник 
талаффузини, шаклини саклаб колишга булган катъий интилиш 
кадимги Хиндистонда тилшуносликнинг юзага келишига 
асосий сабаб булди.
Хиндлар кадимий даврнинг энг буюк фонетикачилари ва 
грамматикачилари сифатида танилганлар. Улар фонетика 
сохасида юнонлардан хам олдин унли ва ундощ товушларни 
фарклаганлар, портловчи ва сиргалувчи, жарангли ва жарангсиз 
товушларни, товуш бирикмаларини, бугин, ургу, интонация, 
чузиклик ва кискалик каби фонетик ходисаларни, жараёнларни 
билганлар. 
Шулар 
юзасидан 
мукаммал 
маълумотлар 
колдирганлар. Кдцимги хинд тилшунослигида фонема хакида 
хам муайян тушунчалар булган.
Кадимги хиндлар сузларнинг факат маъно томонидагина 
эмас, балки товуш томонида хам узгаришлар булишини билган­
лар. Шунга кура улар сузларнинг товуш жихатига ало-хида 
эътибор берганлар. Товуш хакида, товушларнинг узгариши 
хакида тадкикот ишларини олиб борганлар. Шунингдек,
1 Ведалар-ун китобдан иборат булган диний мадхия лар-гимнлар, диний кушиклар 
ва афсоналар туплами. Буларнинг ичида энг кадимийси ва энг мухими Ригведа 
(мадхиялар туплами) хисобланади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


кадимги хиндлар товушларнинг физиологик - артикуляцион ху- 
сусиятлари, бошка товушлар билан алмашиниши, бир товуш­
нинг бошка товуш таъсири билан узгариши (комбинатор 
узгариш) каби ходисаларни аниклашга хам эътибор берганлар. 
Улар товушларнинг артикуляцион - физиологик хусусиятлари­
ни хисобга олган холда тасниф килганлар. Шу асосда, юкорида 
айтилганидек, товушларни унли ва ундошларга ажратганлар, 
нутк аъзоларининг якинлашувидан унлилар, бир-бирларига 
таъсиридан, яъни тегишидан ундошлар хосил булишини кайд 
этганлар.
Агар юнон филологлари товуш алмашинуви масаласига 
умуман ахамият бермаган булсалар, хинд тилшунослари бу 
жараёнга алохида эътибор берганлар, тадкикот олиб борганлар, 
айни жараённинг узига хосликларини аниклаб берганлар. 
Киёсланг: санскрит тилига оид сузларда, масалан, vidma - сузи 
«биз биламиз» маъносини берса, veda «мен биламан» тушунча- 
сини, vaidyas - сузи эса «олим», «илмли» маъносини беришини 
курсатиб берганлар. Кайд этилган маъно (тушунча) узгаришлари 
эса i — е - ai унли товушларнинг алмашинуви натижаси эканлиги 
хакида ишонарли, асосли фикрларни баён килганлар.
Кадимги хинд тилшунослари грамматика - морфология 
сохасида хам анча ишларни амадга оширдилар. Улар бу 
йуналишда хам 
грек тилшуносларидан 
анча 
илгарилаб 
кетдилар. Аникроги, хинд тилшуноси Гуру морфологиянинг уч 
булимдан ташкил топишини аник курсатиб беради ва унга 
куйидагиларни киритади: 1. Сузлар таснифи (суз туркумлари).
2. Суз ясалиши. 3. Суз узгариши.
Хиндлар туртта суз туркумини фарклаганлар: от, феъл, олд 
кумакчи ва юклама.
Хиндларда от предмет ифодаловчи, феъл эса харакат, холат 
ифодаловчи суз сифатида берилади. Олд кумакчилар эса отлар- 
нинг, асосан, феълларнинг маъносини белгилайди. Юкламалар 
эса маъноларига кура 1) богловчи ва 2) киёсловчи каби турлар- 
га ажратилади. Олмош ва равишлар эса от ва феъл туркумлари- 
га кушиб юборилган, алохида ажратилмаган.
Юнонлардан фаркли холда хиндлар суз туркумларини гап
и
www.ziyouz.com kutubxonasi


булакларидан 
фарклаганлар, 
яъни 
улар 
билан 
кориштирмаганлар, адаштирмаганлар. Шунга кура хиндлар
юкорида айтилганидек, отларни предмет, феълларни харакат 
ифодаловчи суз сифатида «бахолаганлар».
Кадимги хиндлар сузларни тахлил килиш, таркибини 
урганиш жараёнида уларни куйидаги булакларга ажратганлар: 
1) узак, 2) суффикс, 3) кушимча (турловчи кушимча). Шунинг- 
дек, суз ясовчи ва суз узгартирувчи морфемалар фаркланган.
Европа олимлари хинд тилшуносларининг ишлари билан 
якиндан танишиб, 
сузлардан узак> СУ3 ясовчи ва суз 
узгартирувчи морфемаларни ажратишга «киришганлар».
Хиндлар отларда еттита келишикни кайд этганлар: 1) бош 
келишик, 2) караткич келишиги, 3) жуналиш келишиги, 4) 
тушум келишиги, 5) курол келишиги, 6) чикиш (аблатив) 
келишиги, 7) урин келишиги.
Хинд тилшунослари кушма сузларнинг уттизга якин турини 
фарклаганлар. 
Улар 
кушма 
сузларнинг 
тузилишида 
компонентлар орасидаги муносабатлар га эътибор берганлар. 
Масалан: 
от+от//феъл; 
сифат// 
сифатдош 
//равиш+от// 
сифат//феъл; сон+от ва бошкалар.
Хинд грамматикачилари феъл туркумининг морфологик 
категориядарини мукаммал ишлаган эдилар. Улар феълнинг уч 
замонга бирлашадиган етти хил замон формасини: хозирги 
замон, утган замоннинг тугалланган, тугалланмаган, узок уттан 
замон турларини, келаси замон, одатдаги келаси замон ва жуда 
кам кулланиладиган шарт феъли шаклини ажратганлар.
Хиндлар кадимги даврлардаёк феълнинг туртта майлини -
аниклик, истак, буйрук ва шарт майлларини билганлар.
Феълнинг аник, у рта ва мажхуллик нисбатлари ажратилиб, 
хар бири алохида таърифланган, тавсифлантн.
Хиндлар санскрит тилида феълнинг учта шахе ва учта сон: 
бирлик, 
жуфтлик 
ва 
купликларга 
кура 
тусланишини 
курсатганлар.
Хинд тилшунослари фикр ифодалаш бирлиги булган гапнинг 
мухимлигини инкор килмаган булсаларда, синтаксис масалала­
ри 
билан 
махсус 
шугулланмаганлар. 
Улар синтаксисда
www.ziyouz.com kutubxonasi


сузларнинг бирикиш тартиби, келишик, замон ва майл форма- 
ларининг бирикиши каби масалаларни урганиш билан чегара- 
ланганлар. Суз фикр ифодалаш имкониятига эга эмас, яъни суз 
гапдан ташкари мавжуд эмас деб, гапни тилнинг асосий бирли­
ги хисоблаганлар.
Хуллас, кадимги хиндлар фонетика ва 
морфологияга 
нисбатан синтаксис масалаларида анча буш булганлар.

Download 9,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish