Танланган асарлар — 4 уч томлик Зьиринчи тпом цовесть ва ҳикоялар



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana21.02.2023
Hajmi0,97 Mb.
#913458
  1   2   3
Bog'liq
19.Chexov. Knyaginya



ТАНЛАНГАН
АСАРЛАР

4
уч томлик
Зьиринчи тпом
ЦОВЕСТЬ ВА ҲИКОЯЛАР
1883-1890
УЗБЕКИСТОН ССР
ДАВЛАТ БАДИИЙ АДАБИЁТ НАШРИЕТИ 
Т О Ш К Е Н Т - 1 9 5 7
www.ziyouz.com kutubxonasi


к н я г и н я
N шаҳридаги эркаклар монастирининг «Қизил дар- 
зоза» деб аталадиган катта дарвозасига тўртта чиройли 
семиз от қўшилган соявон арава кириб келди; меҳмон- 
хона корпусининг дворянлар хонаси олдида тўдаланиб 
турган паст даражали руҳонийлар ва монах шогирдлари 
узоҳдан кучерни ва отларни кўриш биланоқ соявон арава- 
да ўтирган хоним ўзларига яхши таниш княгиня Вера 
Гавриловна эканини дарров пайқашди.
Ливрея1 кийган чол аравадан сакраб тушди-да, кня- 
гиняни қўлтиғидан олиб, тушириб қўйди. Хоним қора ур- 
тигини кўтарди-да, шошмасдан, дуо ўқиб турган паст 
даражали руҳонийлар олдига борди; кейин монах шогирд- 
ларига мулойимгина бош ирғади-да, оромгоҳга қараб 
йўл олди.
—• Ҳа, княгинясиз зерикиб қолдингларми?— деди у, 
нарсаларини олиб кираётган монахларга қараб.— Сизлар- 
никида бир ой бўлмадим. Мана, энди келдим, княгиня- 
нгизга қараб тўйиб олинг. Архимандрит2 ота қанилар? 
Водариғ, у кишини қачон кўраман деб, тоқатим тоқ бўл- 
ди-ку! Ажойиб бебаҳо чол! Сизлар шундай архимандри- 
тимиз бор деб фахрлансанглар арзийди!
Архимандрит кириб келганида, княгиня қувонганидан 
қичқириб юборди, қўлларини кўкрагига қўйиб, фотиҳа 
олмоқ учун олдига борди.
— Йўқ, йўқ! Сизни ўпмасам бўлмайди!— дейди кня- 
гиня ва архимандритнинг қўлини ушлаб уч марта эҳтирос 
билан ўпади.— Ниҳоят, сизни кўрмоқ насиб бўлди-я, па-
1 Ливрея — хизматкорлар киядиган уқали кийим. 
1 Архимандрит — олий диний унвон.
587
www.ziyouz.com kutubxonasi


дар бузруквор, мен жуда хурсандман! Сиз-ку, ўз княги- 
нянгизни унутиб юборгандирсиз-а, аммо мен ўзимни ҳар 
дақиқа сизнинг меҳрибон монастирингизда яшаётгандай 
хис этдим. Бу ер хўп яхши-да! Бу ерда, дунёнинг ғовур- 
ғувуридан узоқда, ёлғиз тангри ҳаёлида яшамоқнинг 
аллақандай латофати бор, падар бузруквор, мен бу лато- 
фатни бутун вужудим билан хис этаману, сўз билан ифода 
қила олмайман!
Княгинянинг юзлари қизариб, кўзларида ёш пайдо. 
бўлди. У тўхтовсиз, куйиб-пишиб гапирар эди, ёши етмиш- 
ларга борган, кўримсиз, жиддий ва тортинчоқ чол—архи- 
мандрит эса, .жим турар, фақат ҳар замонда бир, бўлиб- 
бўлиб, ҳарбийчасига гапириб қўярди:
— Худд» шундай, хоним зоти олийлари.. . Эшита- 
ман-н.. . Тушуняпман-н.. .
— Биз томонга узоқ муддатга қадам ранжида қил- 
диларми?— деб сўради чол.
— Бугун шу ерда ётиб қоламан, эртага Клавдия Ни- 
колаевнанинг олдига бораман — у қиши билан ҳам кў- 
ришмаганимизга анча бўлди, индинга яна шу ерга қайтиб 
келиб, уч-тўрт кун тураман. Шу ерда, сизнинг ҳузурингиз- 
да руҳан ором олмоқчиман, падар бузруквор.. .
Княгиня N монастирига келиб-кетиб туришни яхши 
кўрарди. У, кейинги икки йил ичида бу жойга ишқивоз 
бўлиб қолди, ёз кунлари ҳар ойда шу ёққа келиб, икки- 
уч кун, баъзан эса ҳафталаб ҳам туриб кетади. Тортин- 
чоқ хизматкорлар, сокинлик, хоналарнинг пастак шифт- 
лари, сарв дарахтининг хушбўйи, жўнгина таомлар, 
арзонгина дарпардалар—ҳаммаси кўнглига таъсир қилар 
ҳам ширин хаёллар бахш этар эди. Оромгоҳда ярим соат 
турса кифоя, ўзи ҳам гўё уятчан ва камтарин бўлиб қол- 
гандай, ундан ҳам сарв дарахтининг иси келаётгандай 
бўларди; ўтмиш аллақаёқларда қолиб, ўз қимматини 
йўқотар, княгиня эса, йигирма тўққизга кирган бўлса 
ҳам, кекса архимандритга жуда ўхшаб қолаётгандай бў- 
ларди, мол-давлат учун, ҳашамат, улуғворлик ва муҳаб- 
бат учун ўша чол сингари эмас, ёруғ дунёдан четда, 
оқшом каби сокин хилватда яшаш учун туғилгандай 
бўларди.. .
Баъзан шундай бўлади: ибодат қилиб турган рўзаоғиз 
монахнинг қоронғу ҳужрасига фавқулодда бир ёруғ нур 
тушиб қолади, ё бўлмаса ҳужра деразасига бирор пар- 
ранда қўниб олиб, сайраб юборади; бадқовоқ рўзаоғиз
588
www.ziyouz.com kutubxonasi


монах беихтиёр илжайиб қўяди ва унинг гуноҳлар туфайли 
кўксида тўпланган оғир хасратлари остидан, худди тош 
тагидан чиққан булоқдай, сокин, покиза шодлик қайнаб 
чиқади. Княгиня ҳам бу ерга худди ўша нур ёки ўша пар- 
ранда каби, бир овунчоҳдай бўлади. Унинг мулойим, 
дилхуш табассумлари, беозор боҳишлари, овози, ҳазил- 
лари, оддийгина қора кўйлак кийиб олганида хушбичим 
жуссасининг ихчамлиги, умуман княгинянинг бутун ту- 
риш-турмуши оддий, бадфеъл одамларнинг ҳам кўнглини 
эритиб юбориши, уларда шодлик ҳислари уйғотиши керак 
эди. Уни кўрган ҳар бир монах: «худо бизга фаришга 
юборипти...» деб ўйлаши керак эди. Ҳар бир монах беих- 
тиёр шундай ўйлашини княгинянинг ўзи ҳам сезиб, яна- 
да мулойимроҳ табассум ҳилар, ўша паррандага тақлид 
ҳилишга уринар эди.
Княгиня чой ичиб, дам олиб бўлгандан кейин сайр 
қилгани чиқди. Кун ботиб қолган эди. Монастир гулзори- 
даги ҳозиргина суғорилган қалампир гулнинг хушбўй ҳиди 
думоғига урар, черковдан эркаклар куйлаётган ҳазин 
қўшиқ эшитилар, бу қўшиқ олисдан жуда ёқимли ва мунг- 
ли туйиларди. Кечки ибодат давом этмоҳда эди. Шамчи- 
роқларнинг ғира-шира нурлари милтиллаётган қоронғу 
деразаларда, қўлида хайр-эҳсон косасини ушлаб, икона- 
нинг ёнидаги супада ўтирган кекса монахнинг қоматида 
шундай ажойиб сокинлик бор эдики, княгинянинг нега- 
дир йиғлагуси келиб кетди.
Ташқарида эса, девор билан қайинлар ўртасидаги 
скамейкалар турган хиёбонни аллақачон қоронғулик бос- 
ган эди. Кун тобора қоронғулашмоқда.. . Княгиня хиё- 
бонда сайр қилиб юриб, скамейкага ўтирди-да, хаёлга 
чўмди.
У. шу монастирга кўчиб келиб, бутун умрини шу ерда, 
худди ёз оқшоми каби сокин ва беғовға ерда ўтказиш 
тўғрисида ўйларди; ёмон йўлга кирган ношукур князни, 
ўзининг беҳисоб кўп мол-дунёсини, ҳар куни ўзини безор 
қилувчи қарз берувчиларни, ўз шўр пешоналигини, ва- 
жоҳати бугун эрталаб жуда хунук кўринган оқсоч Дашани 
бутунлай унутиш яхши бўлур эди. Бутун умр бўйи шу 
скамейкада ўтириб, пастга, тоғ этакларида кечки парча- 
парча туманнинг жимирлаб юрганини йироқларда, ўр- 
мон устидаги тўр каби булут орасида тунашга кетаётган 
қора қарғанинг учиб кетаётганини, бири отлиқ ва бири 
пиёда — икки 
монах шогирдининг отларни отхонага
589
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳайдаб кетаётганини, эркинликда уларнинг худди ёш бо- 
лалардай шўхлик қилганини оққайинлар танаси орасидав 
томоша қилиб ўтириш нақадар яхши бўлур эди, уларнинг 
шўх-қувноҳ овозлари сокин ҳавода шундай жаранглайди- 
ки, ҳар бир сўзини тушуниб олиш мумкин. Жимжитликка 
қулоқ солиб ўтириш қандай нашъали: гоҳ шамол эсиб, 
қайинларнинг учини тебратади, гоҳ қуруқ барглар ораси- 
да бақалар шитирлайди, гоҳ девордаги қўнғироқли соат 
чоракка занг уради.. . Қимир этмай ўтириб, жимликка 
қулоқ солсангу, муттасил ўйлайверсанг, ўйлайверсанг.. .
Ш у ердан елкасига халта осган бир кампир ўтиб қол- 
ди. Қнягиня мана шу кампирни тўхтатиб, унга бирор му- 
лойим, кўнглини кўтарадиган гап айтиб. ёрдам берсам 
яхши бўларди, деб ўйлади.. . Бироқ, кампир княгиняга 
бирор марта ҳам ўгирилиб қарамасдан, муйилишдан бу- 
рилиб кетди.
Бир оздан кейин хиёбонда, соқол мўйлови оқарган, 
похол шляпа кийган новча бир киши кўринди. У, княгиня- 
нинг тўғрисига келгач, шляпасини олиб, таъзим қилди; 
тепакалини ва қаншари пастлигини кўриб княгиня уни 
таниди: бу бундан беш йил муқаддам Дубовкада ўз қўли- 
да ишлаган доктор Михаил Иванович эди. Княгиняга 
кимдир бултур докторнинг хотини ўлди, деган эди, ҳозир 
шу эсига тушиб кетиб, унга таъзия билдириш ва тасаллн 
беришни истаб қолди.
— Доктор, сиз мени таниёлмадингиз, шекилли?— деб 
сўради княгиня мулойимгина табассум қилиб.
— Иўқ, княгиня, танидим,— деди доктор, яна бир бор 
шляпасини бошидан олиб.
— Ҳайрият, раҳмат, сал бўлмаса сиз ҳам ўз княгиня- 
нгизни унутиб юборгандирсиз деб ўйлаган эдим. Одамлар 
ўз душманларини эсда сақлаб, дўстларини унутиб юбори- 
шади. Сиз ҳам ибодатга келдингизми?
— Мен ҳар шанба кечаси шу ерда хизмат юзасидан 
бўламан.
— Хўш, аҳволингиз қалай?—деб сўради уҳ тортиб.— 
Қаллиғингиз қазо қилипти деб эшитдим! Қандай бахт- 
сизлик!
— Ҳ а, княгиня, менинг учун бу катта бахтсизлик 
бўлди.
— Иложимиз қанча! Биз шукур қилиб бахтсизликка 
чидашимиз керак. Худодан беамир одамнинг бир тола 
сочи ҳам тўкилмайди.
590
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Ҳа, княгиня.
Княгинянинг кўнгилчанлиги, ёқимтой табассуми ва уҳ 
тортишларига доктор қуруққина қилиб: «Ҳа, княгиня» деб 
қўяқолди. Унинг юзида қуруққина совуқ бир ифода акс 
этар эди.
«Унга яна нима десамикан?» деб ўйлади княгиня.
— Сиз билан кўришмаганимизга ҳам анча бўлди-я!— 
деди княгиня.— Беш йил! Бу орада қанча сувлар оқиб 
кетди, қанча ўзгаришлар бўлди, буни ўйлаб кўришнинг 
ўзи бир даҳшат! Хабарингиз бордир, мен эрга тегдим,. .
Графиня эдим, княгиня бўлдим. Эрдан чиқдим ҳам.
— Ҳ а, эшитган эдим.
— Бошимга 
худо анча-мунча 
мушкулларни солди. 
Эшитган бўлсангиз керак, мен бутунлай деярли хонавай- 
рон бўлдим. Бебахт эримнинг қарзига Дубовкамни, Кирья- 
ковони, Софьинони ҳам сотиб юборишди. Қўлимда фақат 
Бароново билан Михальцово қолди. Утмишга назар со- 
лиш даҳшат: қанча ўзгаришлар, қанча бахтсизликлар, 
қанча хатолар!
— Шундоқ, княгиня, хатолар жуда кўп.
Княгиня бироз хижолат тортди. У ўз хатоларини би- 
ларди; бу хатолар шу қадар махфий эдики, булар ҳақида 
ёлғиз ўзигина ўйлай олар ва гапира оларди. Княгиня ўзи- 
ни тутолмай сўради:
— Сиз қайси хатоларни ўйлаяпсиз?
— Узингиз айтиб бердингиз-ку, демак, билар экан- 
сиз-да.. . — деб кулди доктор.— Буларни 
гапириб ўтир- 
маса ҳам бўлади!
— йўқ, айтинг-да, доктор. Мен сиздан жуда миннат- 
дор бўламан! Кейин, марҳаматқилинг, тортиниб ўтирманг. 
Мен ҳақиқатни эшитишни яхши кўраман.
Мен судья эмасман-ку, княгиня.
— Судья эмасман? Ие сиз бундай оҳангда гапириши- 
нгиздан, демак, бирор нарсани билар экансиз-да, айтинг!
— Агар истасангиз, унда рухсат этинг. Фақат, бахтга 
қарши, мен гапга уста эмасман, баъзан гапимга тушуниб 
ҳам бўлмайди.
Доктор ўйлаб туриб, бошлади:
— Хатолар жуда кўп, лекин тўғрисини айтганда, бу- 
лар орасида менинг фикримча, энг каттаси ҳалиги.. . Сиз- 
нинг бутун мулкларингизда ҳукм сурган умумий бир кай- 
фият. Кўряпсизми, гапга нўноқман-да. Яъни, бу хатолар- 
нинг энг каттаси — шундан иборатки, ҳамма ерда одам-
591
www.ziyouz.com kutubxonasi


ларга бемеҳрлик билан, нафрат билан қараларди. Бу 
нарса деярли ҳамма жойда, ҳамма ишда сезилиб турар- 
ди. Ҳаётингизнинг бутун ҳоидалари мана шу нафрат 
асосида қурилган эди. Одамнинг овозидан, башарасидан, 
гардонидан, қадамидан.. . хуллас, инсоннинг ҳамма нар- 
сасидан нафратланиларди. Қийим-кечаги нобоп одамлар- 
ни уйга киритмаслик учун ҳамма эшикларда ва зиналарда 
уқали кийим кийган семиз, дағал, иш ёқмас гайдуклар 
турарди; базм бўлган кезларда, қабул маросимларида 
малайлар девордаги қоғозга гардони билан тегиб доғ 
қилиб қўймаслиги учун даҳлизда суянчиғи баланд мах- 
сус стуллар турарди; одам юрганда қадам товуши эши- 
тилмаслиги учун ҳамма уйларга пат гиламлар солиб 
қўйилган эди; уйга кириб келган ҳар бир одамни албатта 
огоҳлантириб, секинроқ ва камроқ гапиришини ҳамда 
хаёлга ва асабга ёмон таъсир этадиган гаплардан гапир- 
маслигини тайинлаб қўйишарди. Сизнинг бўлмангизда 
эса, худди ҳозир сиз менга қўл бермаганингиз ва ўтириш- 
га таклиф этмаганингиз сингари, ҳеч ким бировга қўл 
бермасди ва ўтиришга ҳам таклиф этмасди.. .
— Марҳамат, ўтира қолинг бўлмаса!— деди княгиня, 
қўлини узатиб ва жилмайиб.— Ш у арзимаган нарсаларга 
ҳам хафа бўлавераркан-да одам .. .
— Ҳа, мен хафа бўляпманми?— деб кулиб юборди 
доктор, лекин шу ондаёқ жиғи-бийрони чиқиб, шляпасини 
бошидан олиб, уни силкитиб гапириб кетди:— очиғини 
айтсам, кўпдан буён сизга бутун гапни гапирмоқчи бўлиб, 
пайт пойлаб юрган эдим.. . Яъни мен демоқчиманки, сиз 
Наполеонга ўхшаб одамларга тўп еми деб қарайсиз. 
Аммо Наполеонда ҳар ҳолда бирор ғоя бор эди, сизда-чи, 
сизда нафратдан бошқа ҳеч бало йўқ!
— Менда одамларга нафрат!— Ҳайрат билан елкаси- 
ни қисиб илжайди княгиня.— Менда-я!
— Ҳ а, худди сизда! Хўш, далиллар керакми? Марҳа- 
мат! Михальцевоншзда сизнинг учта собиқ ошпазингиз ти- 
ланчилик қиляпти, улар сизнинг ўчоқ бошингизда хизмат 
қилиб, оловда кўзлари кўр бўлган. Ун минглаб десятина 
ерингиздаги соғлом, бақувват одамларнинг ҳаммасини 
ўзингиз, сизнинг ҳаромхўрларингиз хизматкор, қўшчи, 
аравакаш қилиб олгансизлар. Б у икки оёқли вужудлар- 
нинг ҳаммаси малайликда таълим олди, бировга қарам 
бўлиб, еб-ичиб, қўпол одамларга 
айланди, қисқасини 
лйтганда, инсонлик қиёфасини йўқотди. £ш медикларни,
592
www.ziyouz.com kutubxonasi


агрономларни, ўқитувчиларни, жамики зиёлини ишйдая 
ажратиб, э худо-ей, ҳалол меҳнатидан маҳрум этишади, 
бир бурда нон учун ҳар хил ҳўғирчоқ ўйинларида масхара- 
боз бўлишга мажбур қиладилар, бу ҳолдан ҳар бир эси бор 
одам хижолат тортади! Баъзан ёшгина йигитчалар уч 
йил ишламасдан риёкор, писмиқ, чақимчи бўлиб қолади... 
Хўш, шу яхшими? Сизда иш бошқарувчи бўлиб турган 
поляклар энг разил айғоқчиларнинг ўзи-ку; бу Казимир- 
лар, бу Каэтанлар эрталабдан кечгача ерларингизда 
изғиб юриб, сизга яхши кўриниш учун бир ҳўкиздан учта 
тери шилиб олишга уринади. Рухсат этинг, мен тартибсиз 
гапиравераман, аммо ҳечқиси йўқ! Сизларда оддий ки- 
шилар одам ҳисобланмайди. Э , қўйинг-чи, сизнинига кел- 
ган князлар, графлар ва руҳонийларни .ҳам одам сана- 
масдингиз, уларга қўғирчоқ деб қарардингиз. Аммо энг 
муҳими.. . Менга энг ёмон таъсир қилгани шуки, милли- 
он-миллион бойликка эга бўла туриб, одамларга заррача 
фойдангиз тегмаса-я!
Княгиня ўзини қандай тутишни билмай, ранжиб, 
чўчиб, нима дейишини билмай, ҳайрон бўлиб, ўтирарди. 
Илгари у билан ҳеч ким бу оҳангда гаплашмаган эди. 
Докторнинг ёқимсиз, жаҳл билан дудуқланиб, пойинтар- 
сойинтар гапириши княгинянинг қулоғини битириб, мия- 
сини ғовлатиб юборди; кейин назарида, имо-ишоралар 
билан гапираётган доктор унинг бошига худди шляпаси 
билан ураётгандай бўлди.
— Елғон!— деди княгиня аранг, ялинган бир оҳанг- 
да.— Мен одамларга кўп яхшилик қилганман, буни ўзи- 
нгиз ҳам биласиз!
— Э қўйинг!— деди жеркиб доктор.— Наҳотки, ҳали 
ҳам ўзингизнинг берган садақаларингизни масхарабозлик 
эмас, фойдали бир жиддий йш деб ҳисобласангиз? Ахир 
унинг турган-битгани майнавозчилик эди-ку, бу ишлари- 
нгизнинг ҳаммаси ўйинчоқ, очиқдан-очиқ ўйинчоқ эди-да, 
буни ёш болалар ҳам, анқов аёллар ҳам тушунарди, ахир! 
Мана анави жойингизниёқ олайлик, ҳа, оти қурғур, ни- 
майди? Ғариб кампирлар учун ғалати уйингиз бор эди-ку, 
мени ўша ерга аллақандай бош докторга ўхшаш бир 
нима қилиб қўйиб, ўзингиз фахрий васий бўлган эдингиз. 
Е тавба, ё парвардигор, бу қандай маҳкама бўлди1 Поли- 
га паркет тўшаб, тунукаларини жимжимадор қилдириб, 
уй қурдирдингиз, қишлоқлардан ўнтача кампирни йиғиб, 
уларни байко одеяли ёпиб, Голландия полотносидан қи-
38
А. П . Чехов, 1 т.
593
www.ziyouz.com kutubxonasi


линган чойшабда ётиш ва новвот ейишга мажбур қил- 
дингиз.
Доктор заҳарханда қилиб шляпасига пирқ этиб 
кулди-да, яна тез-тез, тутилиб-тутилиб гапида давом 
этди:
— Майна қилинган эди! 
Қампирлар 
ифлос қилиб 
қўймасин деб, етимхонадаги паст амалдорлар одеял ва 
чойшабларни қулфлаб, яшириб қўярдилар — жин урган 
кампирлар ерда ётаверсин деярдилар! Қампирларнинг на 
кроватга ўтиришига, на кофта кийишга, на силлиққина 
полдан юришга ҳадди бор. 1Бу нарсаларнинг ҳаммаси хў- 
ж а кўрсинга бўлиб, кампирлардан худди ўғридан асра- 
гандай асраларди, уларни худо йўлига, ўлмаснинг куни 
боқиларди, кийинтириларди; лекин кампирлар эса, кечаю- 
кундуз худога нола қилиб, бу ифлос авахтахонадан
сизнинг назоратчиларингиз қўлидан қутилиш йўлини 
ахтаришарди. Хўш, юқори мансабдорлар нима қилишди? 
Уларники ҳаммадан ошиб тушади! Уттиз беш минг чопар 
ҳафтасига икки мартаба кечқурун дувуллашиб келиб: 
«Эртага етимхонага княгиня (яъни сиз) ташриф буюра- 
дилар» деб эълон қилишарди. Бу деган сўз, эртага касал- 
ларни ташлаб, кийиниб парадга бориш керак. Яхши, 
келдим ҳам. Кампирларга топ-тоза, янги кийим-бошлар 
кийдириб, радлаб қўйилган, улар кутиб туришипти. Гар- 
низондан истеъфо бериб чиққан чақимчи айёр каламуш- 
назоратчи уларнинг олдида тиржайиб айланиб юради 
Кампирлар эснаб, у ёқ бу ёққа аланглашади-ю, лекин 
бирор 
нарса дейишга қўрқишади. Кутиб тураверамиз. 
Кичик бошқарувчи ғириллаб келади. Орадан 
ярим 
соат ўтгач, катта бошқарувчи, ундан 
кейин мулк 
конторасининг 
бош 
бошқарувчиси 
келади, 
ундан 
кейин яна биттаси, хуллас, кетма-кет келишаверади! 
Ҳамманинг юзида аллақандай сирли, тантанали бир 
ифода. Кутиб турганимиз-турган, оёқлар толиб, ҳали 
унисини — ҳали бунисини алмаштирамиз, соатга қарай- 
миз — худди тобут устида мотам тутиб тургандай жим- 
лик ҳукм суради, чунки ҳаммамиз бир-биримизви ўлгу- 
дай ёмон кўрамиз. Бир соат ўтар, икки соат ўтар, ниҳоят, 
мана узоқдан соявон арава кўринади в а .. . в а .. .
Доктор ингичка товуш билан хиринглаб кулиб, ингич- 
ка овоз билан гапирди:
— Соявон аравадан сиз чиқиб келасиз, шу он гарни- 
вон каламушининг командаси билан жодугар кампирлар
594
www.ziyouz.com kutubxonasi


қўшиқ бошлаб юборишади: «Коль славен наш господь в 
Сионе, не может изъяснить язи к ...» Дурустми?,
Доктор йўғон овоз билан хахолаб юборди ва кулги* 
дан ўзини тиёлмай гапира олмаётганини билдириш учун 
қўлларини қимирлатиб қўйди, У худди шум одамлар 
сингари оғзини юмиб-юмиб, қаттиқ кулди, унинг овози- 
дан, афтидан ва чақнаб турган андек бехаё кўзлари- 
дан княгинядан ҳам, етимхонадан ҳам, кампирлардан 
ҳам ғоят нафратланаётгани сезилиб турарди. Доктор- 
нинг ношудлик билан қўполдан-қўпол қилиб айтиб бер- 
ган нарсаларида бирорта кулгили ва кўнгилли жойи 
йўқ эди, лекин у ҳузур қилиб, ҳатто хурсанд бўлйб ку- 
ларди.
— Хўш, 'мактаб-чи?— деб гапида давом этди у кулги- 
дан энтикиб.— Эсингизда борми, мужикларнинг болала- 
рини ўзингиз ўқитмоқчи бўлган эдингиз? Уқитишни ҳам 
жуда қотирган бўлсангиз керак, сал кунда ҳамма бола- 
лар қочиб кетиб бўлди, кейин уларни уриб-сўкиб, пул 
бериб, сизнинг олдингизга олиб келишга тўғри келди. 
Хўш, эсингизда борми, далада ишловчи аёлларнинг эми- 
зукли болаларини ўз қўлингиз билан сўрғич бериб 
боқмоқчи бўлган эдингиз? Аёллар эмизикли болаларини 
сизнинг марҳаматингизга топширмай, далага кўтариб кет- 
ганлари учун қишлоқда юриб, кўз ёш қилгандингиз. 
Қейин оқсоқол сизга эрмак бўлсин учун оналарга ёш 
болаларини навбатма-навбат ташлаб кетиш тўғрисида 
буйруқ берди. Ажиб ишлар экан-да! Худди мушукдан 
қочган сичқондай, сизнинг марҳаматингиздан ҳамма қо- 
чарди. Хўш, нега бунақа? Сабаби маълум! Халқимиз сиз 
айтганча нодон, ярамас эмас, сизнинг бутун қилмишла- 
рингизда, 'мени кечирасиз-у, тирноқча ҳам шафқат ва 
муҳаббат деган нарса йўқ эди! Сиз фақат бир мақсадни 
кўзлардингиз, яъни, жонли кўғирчоқлар билан ўзингизни 
овунтирдингиз, холос, шундан ўзга эм ас.. . Одам билан 
лайчани фарқ қилмаган кишига ҳайри-эҳсон қилишнинг 
мутлақо ҳожати йўқ. Мен сизни ишонтириб айтаман, одам 
билан лайча ўртасида жуда катта фарқ бор!
Қнягинянинг юраги дукиллаб, қулоқлари шанғиллаб 
кетди, назарида доктор худди шляпаси билан бошига 
ураётгандек бўлди. Доктор жиғи-бийрон бўлиб жуда тез 
гапирар, баъзан дудуқланиб, ортиқча ҳаракатлар қилиб 
юборарди; княгин-яга фақат шу нарса аён эдики, у билан 
қўпол, беодоб, жоҳил, ярамас бир одам гаплашяпти, ле-
595
www.ziyouz.com kutubxonasi


кин бу одам ундан нима истайди ва нималар тўғрисида 
гапиряпти — бунга тушунолмасди.
— Жўнанг!— деди у йиғламсираган 
овоз 
билан; 
княгиня докторнинг шляпасидан бошини пана қилмоқ 
учун қўлларини ҳам кўтариб олган эди.— Жўнанг, дей- 
ман!
— Сиз ўз хизматкорларингиз билан қандай муноса- 
батда бўласиз!— гапида давом этаверди доктор куйиб- 
пишиб.— Сиз уларни одам санамайсиз, яна худди энг 
ярамас фрибгар сингари камситасиз. Мана масалан, рух- 
сат этинг-чи сўрашга, мени нега ишдан бўшатдингиз? Ун 
йил отангизда, кейин сизда ишладим, на байрамни, на 
отпускани билмай ҳалол хизмат қилдим, ҳамманинг му- 
ҳаббатини қозондим, бир куни тўсатдан келиб, эълон қи- 
лишдики, мен ишдан бўшаган эмишман! Нима учун? Ҳа- 
лизгача тушунолмайман! Мен медицина доктори, дворян, 
Москва университетининг студенти, бир оиланинг отаси 
бўлсам-у, ҳеч нарсага арзимас, кичкина бир махлуқдай, 
сабабини айтмай ҳайдаб юборишаверса-я! Ҳ а, мени деб 
бош қотириб ўтиришнинг нима ҳожати бор? Кейинчалик 
эшитишимча, хотиним мендан бесўроқ, мен учун яширин- 
ча уч марта сизга илтимос қилиб борган экан, сиз би- 
рор марта ҳам қабул қилмапсиз. Даҳлизда ўтириб йиғ- 
лаб келипти, деб эшитдим. У марҳумнинг бу иши учун 
ҳеч қачон кечирмайман! Ҳеч қачон!
Доктор жим бўлиб. бирор гап айтмоқ учун тишларини 
баттар қисиб қўйди. Бир нарса унинг эсига тушиб қолган 
эди, хўмрайган совуқ чеҳраси бирдан очилиб кетди/
— Сизнинг, лоақал мана шу монастирга бўлган муно- 
сабатингизни олайлик! — деб гап бошлади ғазаб билан,— 
Сиз ҳеч қачон ҳеч кимга шафқат қилмагансиз, бу жой 
қанча муқаддас бўлса, сизнинг марҳаматингиз ва му- 
лойимлигингиздан «баҳраманд» бўлиши учун гўё имкон 
мавжуд эди. Сиз нега бу ёққа келасиз? Бу ердаги манах- 
лардан сизга нима керак? Гекуба сизга нима бўлади ва 
сиз Гекубага нима бўласиз? Яна сизга шу овунчоқ, ўйин- 
кулги, одамларни масхара қилиш, бошқа ҳеч нарса эмас. 
Ахир, сиз монахларнинг худосига ишонмайсиз-ку, сизнинг 
дилингизда ўзингизнинг худойингиз бор, сиз спиритизм1 
сеансларида ўз ақлингиз билан ўшангача бориб қолган-


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish