Тарбия ва таълимнинг ёш хусусиятларига боғлиқ жиҳатлари қадимги даврлардан буён ўрганилади. Ёш даврлари ва педагогик психология фан сифатида хих асрнинг иккинчи ярмида шаклланди



Download 20,4 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi20,4 Kb.
#62634
Bog'liq
1.1bob


Тараққий етаётган ҳозирги бир вақтда таълим масалалари бўйича қарорларни қабул қилиш ва самарасиз амалиётларни тузатиш зарур екан, бизни ўқитувчилар ва тадқиқотчилар сифатида фаолиятимиз ҳақида ўзимиз танқид қилишимиз ва мавжуд билим ва мантиқий асослаш мумкин бўлган енг яхши йечимларни излашга интилишимиз керак. Бу борада биз енг аввало, ўқувчиларимиз билан дўстона алоқаларни ўрнатишимиз, дарс жараёнини сўнгги педагогик методлардан фойдаланган ҳолда самарали ташкил етишимиз лозим. Енг муҳими, уларнинг қизиқишлари, психология ва дунёқарашидан келиб чиқиб дарсларни ўтиш хорижий тилларни ўқитишнинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Тарбия ва таълимнинг ёш хусусиятларига боғлиқ жиҳатлари қадимги даврлардан буён ўрганилади. Ёш даврлари ва педагогик психология фан сифатида ХИХ асрнинг иккинчи ярмида шаклланди. Бу психология фанига генетик ғояларнинг кириб келиши билан боғлиқдир. Ривожланаётган психологик–педагогик фикрга машҳур рус педагоги К.Д.Ушинский ва, биринчи навбатда, унинг «Инсон – тарбия предмети сифатида» деган асари катта ҳисса қўшган еди. Ёш психологияси фанининг ривожланишига инглиз олими CҲарлъз Дарвиннинг еволюсион ғоялари жиддий таъсир кўрсатди. Психология томонидан ўрганиладиган омилларининг рефлектор моҳиятини тушуниш учун психик фаолият аҳамиятини машҳур физиолог олим И.М.Сеченов ҳам таъкидлаб ўтган. Ёш ва педагогик психологияда Вебер ва Фехнернинг психофизик кашфиёти, Еббингаузнинг хотирага оид тадқиқоти, Г.Гелъмголъснинг сезги органларининг психофизиологиясига оид иши, Вундт томонидан физиологик психология ҳиссиёти ва ҳаракатларининг ўрганилиши ва бошқалар асосий аҳамиятга ега.
20-30-йилларда педагогик психология соҳасида бой тадқиқот материалларини ўз ичига олувчи кўп илмий ишлар амалга оширилди. Бу тадқиқотлар: Н.К.Крупская (танланган асарлар), A.С.Макаренко-нинг бола шахси ва болалар жамоаси бўйича қарашлари тизими (у қаровсиз қолган болалар учун мўлжалланган болалар коммунаси раҳбари бўлган), Л.С.Вигоцкий ва унинг олий психик функсиялар ривожланиши назарияси. СҲунингдек, психолог олимларнинг ХХ аср иккинчи ярмидаги ишлари – Б.Г.Aнанъев, Л.И.Божович, П.ЙA.Галъпе-рин, В.В.Давидов, A.В.Запорожес, Л.В.Занков, Г.С.КостЮк, Н.A.Мен-чинская, Н.Ф.Тализина, Д.В.Елъконин ва кўплаб бошқа олимларнинг ёш ва педагогика психологияси соҳасида амалга оширган ишлари ҳам шу жумладан. Бу масала шунингдек, Ўзбекистон психолог олимлари томонидан ҳам тадқиқ етилмоқда.
Бу борада 1996-йили Гёте Институти ҳузурида ташкил етилган “Ерта ёшда хорижий тилларни ўрганишга доир Нюрнберг тавсиялари” номли ўқув дастурининг дунёнинг йигирма икки мамлакатидан иштирок етган бир қатор експертлар томонидан ишлаб чиқилиши кичик ёшда хорижий тилларни ўрганиш соҳасидаги ягона пойдевор бўлиб хизмат қилади. Унда тўрт ёшдан ўн ёшгача таълим олаётган болаларнинг салоҳият ва еҳтиёжлари аниқ тавсифлаб берилади. Бунда хорижий тилларни ўрганишни кичик ёшдан бошлаш масаласига маълум бир таълим тизими, ҳатто маълум бир муассасанинг нуқтаи назаридан емас, балки имкон қадар умумеътироф етилган нуқтаи назардан қаралиши талаб етилади. Бироқ қўлланма яратилганига йигирма йилдан ортиқ муддат бўлган бўлсада, Нюрнберг тавсияларида келтирилган мулоҳазалар асосан ўз кучини сақлаб келмоқда. Бироқ, шунга қарамасдан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар, технологик тараққиёт ҳамда у билан боғлиқ болаларнинг ахборот воситаларидан фойдаланиш борасидаги кўп қиррали тажрибалари, орзулари ерта ёшда таълим олиш жараёнига ўз таъсирини кўрсатади. Боланинг ўқув жараёнига муносабати тўқърисидаги таълим олиш психологиясига оид маълумотлар ҳам хорижий тилларни ўрганишнинг дастлабки йилларида муҳим аҳамият касб етади. Қўлланмада олимларнинг боланинг чет тилларини ўрганиш компетенсияси шаклланиш ёши ва уларни қўллаш хусусидаги текширишлари, изланишлари натижалари қуйидагича берилади:
“Инсон дунёга келмасидан бурун тилга монанд бўлади. Гўдаклар интиутив тарзда атрофдаги тил оҳангига мослашадилар. Уларнинг илк маротаба товуш бирикмаларини такрорлашга ҳаракат қилишлари коммуникатив ҳодиса ҳисобланади. Тахминан 2 ёшдан бошлаб бола тилни онгли равишда қабул қила бошлайди. Унда тил ва тафаккурнинг ривожланиши биргаликда рўй беради. Бола - ўйин тарзида, ҳамма нарсани ўзи билан боғлаган ҳолда, бироқ доимий ижтимоий интерфаол муносабатда - дунё тўғрисидаги тассаввурни ўзлаштириб боради ва бу жараёнда тилнинг тузилиш тартибини ўрганиб олади. Боланинг келгусида тил жиҳатидан, когнитив ва емоционал ривожланиши у яшайдиган ижтимоий ва маданий муҳитга ҳамда унинг еҳтиёжлари, қизиқиши ва қобилиятларига мос тарзда жамиятда индивид сифатида қабул қилинишига боғлиқ.”
Психологик жиҳатдан таҳлил қилсак, боланинг ривожланиш даражасига қараб чет тилларини ўрганиш жараёнига доир қуйидаги тавсиялар берилади:
- Беғуборлик ва ҳозиржавоблик хислатлари туфайли болаларда ҳайратланиш қобилияти кучли бўлади, улар ўйин шаклидаги фаолликларни ёқтирадилар. Улардаги одатда ўта синчковлик, ҳар нарсани билишга интилиш, тадқиқ етиш еҳтиёжи, илм олишга шайлиги ҳамда қабул қилиш қобилиятларидан амалий, ўйин ва ҳаракатли машқлар воситасида дарс ўтиш ва синаб кўриш учун фойдаланиш лозим.
- Болалар замон ва макон жиҳатидан бевосита реалликка йўналтирилган бўладилар. Улар ўрганилаётган чет тили муҳитида тушунарли бўлган импулсларга муҳтож бўладилар.
- Тушуниш учун болаларга аниқ тасвирланган кўргазмали қуроллар керак бўлади. Мавҳум тушунчаларни еса улар маълум ёшдан бошлаб қабул қила бошлайдилар. Шунинг учун, ҳаракатли машқларга йўналтирилган ўқув имкониятлари ва услублари боланинг ўқишда ютуқларга еришиши ва унга қизиқиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга ега.
- Болалар қисқа вақтгина фикрларини бир жойга жамлаб тура оладилар; болалардаги одатий яхши еслаб қолиш қобилиятини ўйинлар орқали ишга солиш ва уни янада ривожлантириш лозим.
- Болалардаги самимийлик маданиятлараро мулоқотга доир мавзулар билан шуғулланишга имкон беради;
Тўрт йиллик бошланғич таълим мактабининг биринчи босқичи сифатида қаралади, унинг олдига таълим ривожининг глобал тенденцияларига мос келадиган вазифалар қўйилган. Ушбу босқичда ёш ўқувчининг шахсиятининг шаклланиши, унинг қобилиятини аниқлаш ва ривожлантириш, билим ва кўникмаларни шакллантириш юзага келади. Биболетова МЗ, педагогика фанлари номзоди,, чет тилларида талабаларни ерта ўқитишнинг шубҳасиз афзалликлари бор, деб ҳисоблайди.
Ёш тилларда хорижий тилларни ўрганиш бошланғич қобилиятидан қатъи назар, барча болалар учун фойдалидир, чунки бу боланинг ақлий функциялари - хотира, еътибор, фикрлаш, идрок етиш, тасаввур қилиш ва ҳоказоларнинг ривожланишига шубҳасиз ижобий таъсир кўрсатади. Ўқиш боланинг умумий нутқ қобилиятига таъсир етувчи таъсир кўрсатади, бу ҳам тилни билиш даражасига ижобий таъсир кўрсатади. [М. З. Биболетова]
Чет тилларини ерта ўқитиш бошланғич мактабда ўқишни давом еттириш учун замин яратиб, чет тилини билиш сифати жиҳатидан катта амалий самара беради.
Чет тилларини ерта ўрганишнинг таълимий ва информацион аҳамияти беқиёсдир, бу болага илгари унга янги тилда дарс бериш орқали умумжаҳон маданиятига кириб боришида намоён бўлади. Шу билан бирга, боланинг тажрибасига доимий равишда мурожаат қилиш, унинг психикасини, воқеликни идрок етиш усулини ҳисобга олиб, болалар ўрганилаётган тил маданияти билан таққослаганда, ўз миллий маданиятининг ҳодисаларини яхшироқ тушунишга имкон беради.
Бошланғич мактабда ўқитиладиган фанлар сонига чет тилининг киритилиши сўзсиз прагматик афзалликларга ега, у ушбу даражада ўрганиладиган гуманитар фанлар доирасини кенгайтиради ва бошланғич таълимни болалар учун янада қувноқ ва жозибали қилади.
Маълумки, биринчи босқичда инглиз тили ўрганишнинг асоси "пойдевори" яратилади. Мактабда бу босқичлар ўртасидаги фарқ аниқ ажратилмаган ва шунинг учун ҳам ўқитиш жараёнида бир босқичдан иккинчи босқичга ўтиш аста-секин бир маъромда олиб борилади. Шунинг учун ҳам босқичлар ўртасидаги чегара шартли равишда ўқув йилининг охири деб олинади. Aслини олганда айрим бир босқичнинг ўзига хос томонлари иккинчи босқичга ўтилганда ҳам маълум бир пайтгача давом етиши мумкин.
Биринчи босқич чет тили ўргатишнинг ва ўқитишнинг бошланғич босқичи бўлганлиги туфайли ҳам унда оғзаки нутққа ва ўқиш техникасини ўстиришга катта еътибор берилади. Ушбу босқичда талаффузга ўргатиш чет тили нутқий механизмининг айрим елементи бўлмиш чет тили нутқининг идрок етиш ва оғзаки нутқий мулоқотнинг енг содда ва оддий савол-жавобдан иборат нутқий бирикмалардан фойдаланишга ўргатиш катта аҳамиятга ега. Биринчи ўқув йилида айниқса, инглиз тили талаффузига ўргатишга алоҳида еътибор берилмоғи керак, чунки бу даврда талаффуз кўникмалари шакллантирилади ва кейинги босқичларида еса у кенгайтирилиб, ривожлантириб борилади. Aгар ўқувчиларда бошланғич босқичда инглиз тили товушларининг аниқ талаффузига, артикуляциясига еришилса, кейинги босқичларда ушбу масаласини хал етиш анча мушкул бўлади.
Нутқ товушларининг коррекцияси махсус машқларни ва иш усулини талаб қилганлиги учун ҳам бу ишга юқори босқичда қуйи босқичдагига нисбатан кўпроқ вақт сарф қилишга тўғри келади.
1. Биринчи босқичдаги енг асосий вазифа танлаб олинган лексик материални маълум граматик структуралар асосида нутқда қўллашни ўрганишдир. Бу еса нутқ ҳосил қилиш механизмининг шаклланишига ёрдам беради. Ушбу ўрганилаётган грамматик структураларни юқори даражадаги автоматлашувига еришмоқ талаб етилади. Биринчи йили чет тили ўргатишнинг ўзига хос томони бўлмиш лексик ва грамматик жиҳатдан чегараланганлиги ўқув жараёнини маълум тематик асосида ташкил қилишга тўсқинликинлик қилади. Шундай қилиб бошланғич босқичда ўқитишнинг кейинги босқичларида ўрганилиши керак бўлган тематика асосида ташкил қилиш учун шароит яратиб беради.
2. Aгар бошланғич босқичда чет тили ўқитишни нутқ фаолияти турлари бўйича кўриб
чиқадиган бўлсак, уларни ўргатишда қуйидаги вазифаларни бажариш зарур:
а) ўқиш механизмини ҳосил қилиш;
б) оғзаки ўқиш техникасини ўстириш;
c) ўқиганини тушинишга ўргатиш.
3. Бу жараённи ўзига хослиги шундаки, бу иш аввал тўла ўрганилган - лексикграмматик, грамматик материал асосида текстларни овоз чиқариб ўқиш орқали амалга оширади. 4. Бошланғич босқичга ёзма нутқни ўстириш инглиз тили хусни-хати оғзаки нутқда ўзлаштирилган сўзларни ёзишни ўрганиш билан характерланади. Чет тили ўқитишнинг оғзаки илгарилаб кетиш тамойилига (принципига) кўра тил материалини ўрганиш оғзаки нутқда ва ўқишда бир вақтда олиб борилмайди. Бу босқичда тил материалини ўрганиш қуйидаги схема асосида олиб борилади: тинглаб тушуниш – гапириш – ўқиш - ёзиш Бундан кўриниб турибдики бошланғич босқичда нутқ фаолияти турининг оғзаки нутқий ҳарактерга ега турларига кўпроқ еътибор берилади. Оғзаки илгарилаб кетиш даврида иш оғзаки асосга кўрилгани учун ҳам уни кўпроқ ёритиб ўтилгани мақсадга мувофиқдир, бу даврдаги иш, асосан қуйидагилардан иборат:
1. Ўқувчиларда тўғри инглизча талаффуз кўникмаларини ўстириб ва ўрганилаётган тил материал яни ўз ичига олган грамматик структураларни интонацион жиҳатдан тўғри тузланишига еришиш.
2. Грамматик структураларни тинглаб тушуниш ва гапириш жараёнида ўрганиб, уларни бошланғич босқичда ўрганиш учун танлаб олинган лексик материал билан тўлдириш ҳамда савол-жавоб ҳарактерига ега бўлган машқлар ёрдамида тўғри талаффуз қилишга ва оғзаки нутқда қўллашга ўргатиш.
3. Лексик бирликлардан грамматик структураларни ўрганишда унинг айрим қисмларининг ўрнини алмаштириб турли гаплар тузиш ва ўрни алмаштирувчи машқлар ёрдамида нутқ фаолиятининг бошқа турларини ўрганиш учун замин тайёрловчи восита сифатида фойдаланис
4. Инглиз тили алфавитидаги кириш курсига инглиз тили харфларини, харф бирликларини ёзилиши ва ўқилишини ўрганиш. Гарчи оғзаки нутқ кириш курсига инглиз тили хафрларини, харф бирикмаларини ва айрим сўз ва гапларни ёзиш киритилса ҳам бу
оғзаки илгарилаб кетиши тамойилига зид бўлмайди, чунки бу даврда ўқувчиларда қилинадиган ёзув ва ўқиш кўникмалари нутқ фаолиятининг шу турларини егаллаш учун тайёргарлик вазифасини бажаради холос.
Бошланғич босқичда ўқишнинг асосан овоз чиқариб ўқиш турига кенг ўрин ажратилган. Ўқиш учун ажратилган текстлар ҳам енг содда ва оддийдан аста-секин мураккаблашиб борди. Лекин шуни айтиш керакки, бошланғич босқичлардаги иш фаолияти асосан оғзаки нутқий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган бўлишига қарамай инглиз тилида оғзаки нутқий ўстириш масаласини хал қила олмайди. У ҳақиқий оғзаки нутқ устида ишлаш учун фақат тайёргарлик босқичини ўтайди.
Ушбу босқичда оғзаки нутқ устида ишлашнинг асосий оғирлиги ўқувчиларнинг алоҳида гаплар емас, балки боғлиқ гаплар ҳам тузишларига имкон берувчи маълум лексик бирликларни егаллаб олган даврига тўғри келади.
Бундан ташқари ўқувчилар бошланғич босқичда Тҳе Пресент ин дефините Тенсе., Тҳе Паст ин дефините Тенсе. , Тҳе Футуре Тенсе ин дефините Тенсе каби феъл замонларини яхши билишлари ва феъл шаклларидан ушбу замонларда ёрқин фойдалана оладиган бўлишлари талаб етилади. Ўқувчилар отларни бирликда ва кўпликда ишлатилишини, ҳозиргина ноаниқ замонда келган феълнинг ИИИ шахс бирликдаги шаклига "с" ёки "ес" қўшимчаларини қўшилишини, гапларнинг сўроқ, инкор ва буйруқ шаклларини ҳам бошланғич бошқичда ўқиш даврида егаллайдилар. Aгар ўқувчилар оддий саволларга жавоб бера олмасалар ва улар фақат бир хил грамматик конструкция ёрдамидагина гаплар тузсалар биз уларнинг бу нутқини ҳақиқий инглиз тили нутқи деб қабул қилмаслигимиз керак.
Бундан ташқари оддий сўроқларга жавоб бериш ҳам инглиз тилида нутқни егаллаш деган нарсани билдирмайди. Шунда ҳарактердаги машқларни ҳам оғзаки нутқни ўстирувчи машқларни ҳам шу босқичда чет тилини ўрганаётган фаолиятига ва ўқувчилар томонидан инглиз тилини ўрганишда қуйидаги вазифа ва асосий диққат еътиборни қаратмоқ лозим. Инглиз тили талаффузи устида ишлаш ва уни ўзтириш ўқувчилар нутқини товуш ва интонацион тузилишни ўз ичига олади. Бу даврда ўқувчиларнинг инглиз тилидаги талаффузига бўлган диққат еътибор сира ҳам сусаймаслиги керак.
Кўпинча ўқишга оғзаки нутқда шакллантирилган товушлар артикуляциясининг бузилиш холлари учрайди. Бунга йўл қўймаслик ва керак бўлганда қўшимча оғзаки машқлар бажариш лозим.
Янги сўзларни ўрганиш аввал ўзлаштирилган график констругадаялар асосий олиб борилади. Бу еса ушбу босқич учун танлаб олинган материал асосида нутқий механизмини шакллатирган томонидан енг оддий мулоқотни ўляб боришга имкон яратади ва келгусида инглиз тилидаги нутқни тинглаб тушунишга ва инглиз тилида гапиришга имкон беради.
Ўқиганини тушунйб олиш ва техникасини ўзлаштириш.
Ўқиш техникасини ўстириш аввал оғзаки нутқда ўрганилган сўзлар асосида олиб борилади. Ўқувчиларнинг оғзаки нутқида ўзлаштирилган сўзларнинг ўрфографиясини ўрганишни ёзма машқлар асосида олиб бориш ва ўрганилган лексик ва грамматик материални ёзув орқали мустаҳкамлаш. Бошланғич босқичда тинглаб, тинглаб-тушуниш ва гапиришга ўргатиш грамматик структураларини нутқда қўллашни машқ қилиш жараёнида олиб борилади.
Гапирувчи ва тингловчининг ўрни алмашиб тургандаги нутқ шакли "Диалогик" нутқ деб аталади. Монологик нутқ айрим бир киши бераётган малумот монолог дейилади. У маъруза усулида, радио орқали бериш мумкин. Монологик нутқнинг ўзига хос ҳусусиятлари бўлиб, қуйидагилардан иборат Монологик нутқгач фанга йўналтиридган бўлади.
Aйрим методист олимлар Ретелл ҳам монологик нутқни бир тури, деб ҳисоблашади. Чунки нутқда бир киши қатнашади. Лекин бошқа гуруҳ олимлари Ретелл монологик нутқ емас, чунки ўз фикрини ифодалаш кўникмаси мавжуд емас, деб ҳисобланади. Монологик нутқ тайёрлган ёки тайёрланмаган ҳолда учрайди. Биз бошланғич босқичга тайёрланган монологик нутқдан фойдаланамиз. Тайёрланмаган монологик нутқ юқори синфлар учун мўлжалланган бўлиб, қуйидаги турлари мавжуд:
1. Мавзуни.ўйлаб топинг ва изоҳланг.
2. Расмларни тасвирлаш.
3. Aввал ўзлаштирилган ахборотга мувофиқ ситуасия тузиш.
4. Фарқтларни изоҳлаш.
5. Қисқача еълон қилиш.
6. Диалогик нутқ
Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тил қоидаларидаги маълум меъёр ва тил ҳодисаларининг қонунийлиги тўғрисида таасаввурга ега бўлиш ерта ёшда хорижий тилларни ўргатиш машғулотларида унинг яна ҳам тушунарли бўлишига ёрдам беради ва келажакда тил ўрганишни таҳлил қилишга замин яратади. Aммо бу грамматика машғулотлари билан алмаштириб юборилмаслиги, аксинча у коммуникатив ёки мазмун жиҳатларидан келиб чиқиши лозим. Схематик тарздаги машқлар, грамматик қоидаларни дедуктив тарзда бола онгига киритиш, мураккаб атамалардан фойдаланиш тўрт ёшдан ўн ёшгача бўлган болаларнинг когнитив ривожланиш ҳолатига асло тўғри келмайди ва тилдан коммуникатив мақсадда фойдаланишга олиб келмайди.
Download 20,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish