Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун


Форс тилидаги тарихий манбаларнинг умумий хусусиятлари ва



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

8.4. Форс тилидаги тарихий манбаларнинг умумий хусусиятлари ва 
аҳамияти 
Форс тилида битилган тарихий асарлар анъанага биноан араб тилида 
номланар, уларда ҳам исломий манбалар ва ислом тарихий асарлар 
хусусиятлари яққол кўзга ташланар эди. Хатто ёзув ёки хат тури араб 
алифбосида бўлиб, кейинча форсий ва туркий тил хусусиятларини ҳисобга 


олган ҳолда йигирма саккиз араб ҳарфига тўрт ҳарф қўшилди ва натижада 
араб ёзувига асосланган форс ва туркий тил ёзуви вужудга келди. 
ХIV асргача асосан араб ёзуви мумтоз турлари куфий, насх ва сулс 
истеъмол этилган бўлса, ХV асрдан бошлаб янги ёзув настаълиқ Темурийлар 
даврида Мир Али Табризий номли хаттот томонидан ихтиро этилиб, 
истеъмолга киритилди бу ёзув бадиий ва тарихий асарларда етакчи ўрин 
эгаллади. 
Аммо тарихий асар матни ичида келган “Қуръони карим” оятлари, 
“Ҳадиси шариф”лар анъанага биноан араб тилида, куфий, насх ва сулс 
ёзувларида барча ҳаракатлари кўрсатилган ҳолда ажратилиб битилар ва 
сўнгра уларга форсий ёки туркий тилда изоҳ, тафсир келтирилар эди. 
Форс тилининг тарихий манбалар тилига айланиш даври ва тараққий 
этиши китобат санъатининг Мовароуннаҳр ва Хуросонда юксак даражада 
ривожланиш замонига тўғри келди. 
Аксарият форс тилидаги тарихий асарлар бксак сифатли қоғозга 
битилар, китоб турли ажойиб нақшлар ва мўъжаз расмлар билан 
зийнатланиб, сарой кутубхоналари ва аёнлар учун яратилган мўътабар 
қўлёзмалар олтин ва кумуш сувлари, турли бўёқлар билан безатилиб, китобат 
санъатининг шоҳ асарлари даражасида яратилиб, юксак санъат намуналарига 
айлантирилар эди.
Анъанавий тарихий асарлар, яъни улкан умумий тарихга оид, барча 
халқлар тарихини ўз ичига қамраб олувчи маҳобатли китоблар ўрнини аста-
секин алоҳида давр ва бирон бир сулолалар тарихига бағишланган асарлар 
пайдо бўлиб, уларнинг ўрнини эгаллай бошлади. 
Энг қадимги форс тилида битилган манбалардан бири Наршахийнинг 
“Бухоро тарихи” асари бўлса, Темурийлар даврида Низомиддин Шомий, 
Шарафуддин Али Яздий, Ҳофизу Абру, Абдураззоқ Самарқандий, Муҳаммад 
Мирхонд, Ғиёсиддин Хондамир каби йирик муаррихлар бу тилда асарлар 
яратдилар. Сўнгги форс тилида яратилган тарихий манбалардан бири 
сифатида Аҳмад Донишнинг тарихий асарларини намуна сифатила кўрсатиш 
мумкин. 
Форсий тилда битилган тарихий манбаларга хос хусусиятлардан бири 
матн орасида, воқеалар баёни давомида шеърий лавҳаларнинг 
келтирилишидир. Бу шеърий лавҳалар тарихчининг ўз асари бўлиши мумкин 
ва у бошқаларнинг шеърий асарларидан ҳам бемалол фойдаланиши мумкин. 
Бу бадиий-шеърий лавҳаларда конкрет тарихий шахслар номлари образ, 
тимсол сифатида жуда кўп ишлатилишидир. 
Форс тилида битилган айрим тарихий асарларда ўхшатиш, муболағалар 
кўп ишлатилиб, баён услуби ўта жимжимадор бўлиши мумкин. Мана шундай 
асарлар тўғрисида Амир Темур тарихчи Низомиддин Шомийга шундай 
деган: “Шу услубда ёзилган, ташбиҳ ва муболағалар билан оро берилган 
китобларда кўзланган мақсадлар ўртада йўқолиб кетади, агар сўз қоида-
қонунидан насибадор бўлганлардан биронтаси маънини фаҳмлаб қолса 
қолар, аммо қолган ўнтаси, балки юзтаси унинг мазмунини билишдан


мақсадга етишдан ожиз. Шу сабабли, унинг фойдаси барчага баробар 
бўлмайди.”
35
Юртимиз ҳудудида форс тилида яратилган тарихий манбаларда ҳам 
арабий, ҳам туркий, айрим ҳолларда мўғул тили элементлари, сўзлар, 
иборалар, атамалар ва ҳужжатлар учраши ва мавжуд бўлиши биз учун бир 
табиий ҳолдир. Чунки ўтмишда халқимиз зиёлилари ва намоёндалари учун 
бир неча тилни билиш ва уларни ишлатиш одатий ҳол эди. 
Ушбу қўлланмада барча форс тилидаги тарихий манбаларни тўла 
қамраб олишни мақсад қилиб қўймай, уларнинг ичидан энг муҳимларни 
намуна сифатида танлаб олиб, улар тўғрисида ихчам, қисқа маълумотлар 
келтирдик, халос. Чунки бу билимларни талабалар ўзлари мустақил 
кенгайтирадилар деган умиддамиз. Бизнинг мақсадимиз, келтирилган ушбу 
маълумотлар асосида талабада форс тилидаги тарихий манбалар хусусида 
умумий тасаввурни шакллантириш ва уни мустақил фикрлашга ўргатишдир. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish