Тасдиқлайман” Ибн Сино номли Шахар 1-сон Клиник Шифохонаси Бош шифокори А. Ю. Ибрагимов



Download 22,21 Kb.
bet2/3
Sana24.02.2022
Hajmi22,21 Kb.
#199330
1   2   3
Bog'liq
Дилдора - мед.хисобот

Мени кунда бажарадиган вазифам:
Доимо асептикага риоя қилишим, тиббий формада бўлишим, этика-демонтологияга риоя қилишим, субординацияга риоя қилишим, маъмурий ишларда, ўқув семинарларида фаол қатнашишим, беморлар ҳуқуқини ҳурмат қилишим, катталарга ҳурмат билан қарашим, бўлим мудири ва катта хамшира буйруқ, кўрсатмаларини сўзсиз бажариш мени бурч ва вазифам.
Энди қайси буйруқ, тартиб, қонун меъёрларга асосланиб ишлашим ҳақида айтмоқчиман. Тозалаш ва зарарсизлантириш ишларини СанҚваМ 0342-17 га асосан шприц, система, қўлқоп ва инструментлар, штатив, муолажа ашёлари, жгут, подушка ишлатилганидан сўнг 1% дез.эритмада 10 дақиқа зарарсизлантирилади. Пандемия сабабли дез.эритмалар 1% ли миқдорда тайёрланмоқда.
Шприц – система ССВнинг СанҚваМ 0317-15 га асосан игналаригача утилизацияга топширдим. Мукаммал тозалаш ишларини 1 ойда 4 маротаба бажариш, 20 дақиқа шамоллатиш, дез.эритма 1% + 50 гр. Ювувчи воситада тепадан пастга қарата ювиш. Ҳар бир квм 100 мл дез.модда харж қилиш. Қайта тепадан пастга қарата тоза сувда ювиш. 30 дақиқага кварц ёқиш. Намлаб тозалаш ишларини 2-3 махал амалга ошириш. Ҳамма тозалаш инвентарлари алохида бўлиши, санитар хонасида туриши, хамма инвентар жойида ишлатилиши, СанҚваМ 0342-17 да кўрсатилган. Шунга амал қилган холда ишлаймиз. Тиббий кўрикдан ўтишимиз, Риск гурухига кирувчи ходим эканимиз ССВнинг №200-сонли буйруғига асосан ҳар 6 ойда шаҳар тиббий кўригидан ўтамиз.
Дори-дармон дорихонадан олиниши, сарфланиши ССВнинг 2020 йил 31 декабрдаги №363-сонли буйруғига асосан
Этил спирти 960 лиси граммда, 700лиси мл да сарфланаши. ССВнинг №462-сонли буйруғига асосан сарфланади. Тери ости муолажасига, мушак орасига 1.5 мл спирт. Кўк томир муолажасига 1.5 мл спирт, қон қуйишга 5 мл спирт, компресс қўйишга 20 мл спирт, қўлни зарарсизлантиришга 10 мл, флакон устини зарарсизлантиришга 0.5 мл спирт ишлатилади. Пахтали шарик, докали салфетка, шариклар, трундалар ССББнинг 2004 йил ноябрь ойидаги №89-сонли буйруғига асосан тайёрланади. 100 гр пахтадан 200 дона пахтали шарик тайёрланади. Докали салфеткалар 20х20, 20х70 тайёрланади. Хамма тайёрланган пахтали шарик, салфеткалар марказий буғлаш бўлимига стерилизация учун топширилади.
ССВнинг №116-сонли буйруғига асосан мурувват дориларини беморларга сарфлаймиз ва касаллик тарихига “МЁ” белгиси қўйилади. МЁ, МТ, Назорат дорилари сарф харажати алохида-алохида юритилиб кундалик сарф учун бемор бир маротаба имзосини қўяди.
ССВнинг №19-сонли буйруғига асосан “Марказлашган тўлов” – дориларнини беморларга сарфлаймиз ва касаллик тарихига “МТ” белгисини қўямиз.
Гиёхванд, психотроп, дори-дармонлари ССВнинг №489, №527-сонли буйруғи ва №1090 сонли Низомига асосан дорихонадан рецепт билан олинади, метал сейфда сақланади алохида беморни касаллик тарихидаги шифокор хирург асосига қараб хамширага берилади. Беморга муолажа бажарилганидан сўнг касаллик тарихига наркотик варағи тўлғизилиб ёпиштирилади. Бемор фамилияси, исми, ёши, касаллик тарихи №, қилинган гиёхванд дорисининг номи, фоизи кўрсатилади. Ким бажарди фамилияси, шифокор фамилияси, имзолар қўйилади. Ишлатилган ампула хисобдан ўчирилади, катта хамширага топширамиз. Гиёхванд, психатроп дорилари Интенсив палатада метал сейфда полга деворга махкамланган ССВнинг 1090-НИзомига асосан сақланади. Гиёхванд дориларидан Промедол 1%-1мл, омнопон 2%-1мл, морфинг/х – 1%-1мл, психатроп дориларидан – кетамин, сибазон, реланиум ва бошқа дорилар ишлатилади. Мен операцияга кираётган беморга ва анестезиолог кўрсатмасига асосан промедикация ишларини қиламан. Операциядан олдин анестезиолог беморни дориларга реакцияси бор, йўқлигини қайта сўроқлайди, кейин операция столида беморга наркоз дориси томчи яъни кўк томир ичига юборилади. Кўк томирга қўйилган томчи дори жуда секин томчилатиб қўйилади, уйқуга кетганида жаррохлик амалиёти ўтказилади. Беморни холатини анестезиолог билан биргаликда операция тугагунча назорат қилиб турамиз. Бемор тезда уйғониб кетмаслигини кузатамиз, анестезиолог кўрсатмаларини бажариб тураман. Беморга интубацион трубка қўйилади ёшига қараб, бўйин йўғон-ингичкалигига қараб, №7 8 гача ўлчамда қўйилади. Стерил интубацион трубкалар аппарат ИВЛга уланади. Аппаратга ётган беморни нафас олиши, трубкада яхши нафас олаётгани, назорат қилиб турилади. Операциядан кейин ҳамма ишлар бажарилиб бўлгач бемор ўзига келганида, экстубация қилинади. Интубацион трубка олиб ташланади. Интубацион трубка, система, шприцлар, қўлқопчалар охирида 1% дез эритмада 10 дақиқа зарарсизлантирилиб СанҚваМ 0317-15 га асосан утилизацияга топширилади. Аппарат ИВЛ-наркоз аппарат ҳамма метал ечиладиган қисмлари, амбу, гафрирован шланглар ечилиб, 1% ювувчи воситада 15 дақиқа бўктирилади. Яхшилаб тозалаб ювилади, қайта чайилади. Ювувчи 1% восита 1 литр сувга 20 грамм перигидрол 5 грамм порошок солиб 500 ча иситилади, кейин ҳам ашёлар солиниб бўктирилиб ювилади, кейин химиявий зарарсизлантириш 3% перекис водородга бўктирилади кейин яхшилаб чайилиб марказий стерилизация бўлимига топширилади. МСБда 6% перекис водородда 6 соат бўктирилади, кейин олиниб стерил сувда яхшилаб чайилади, қуритилади. Стерил биксга стерил салфеткасига ўралади. Стерилизация куни устига белгиланади. Шлангларни тозалиги қон юқи бор йўқлигини текшириш учун азопирам синамаси қўйилади. Гафрирован шлангларда ювувчи воситаси қолдиғини текшириш учун фенофталин синамаси қўйилади. Стерил бикслар ишлатиш учун очилмаса сақланиш муддати 3 кун, очилса 1 кун. СанҚваМ 0342-17 га асосан.
Дорили флаконлар натрий хлор 0.9%, новокаин 0.5% 200 мл, димедрол 1% - 10 мл хаммаси очилишидан олдин устига сана, ой, соати белгиланади. СанҚваМ 0342-17 га асосан.
Қўл ювиш учун 6 хил тартибдан иборат, бу учун стандарт усул хисобланади. Шу тартибда қўллар ювилиб, зарарсизлантирилса беморга касалхона ичи инфекцияси юқиши холати юзага келмайди. Ҳамма муолажалар бемор ёнида, кўзи олдида очиб бажарилади. Бемор ўзига қандай холатда муолажа бажараёганини кўзи билан кўради. Беморга бир маротабалик шприц ва система ишлатилаётганини кўради. Ҳамма муолажалар бемор хоналарда бажарилади. Муолажа бажарилишида стерил қўлқопча кийилади. СанҚваМ 0342-17 га асосан. Қўлқопчалар бир маротаба ишлатилади. Мушак орасига, тери остига муолажа бажарилишида қўлқопчадан фойдаланмаса ҳам бўлади. Қон билан ишлаганда томчи ва струйно инъекциялари бажарилишида албатта стерил қўлқопчадан фойдаланилади. Бу холатда ўзимизга юқумли касаллик юқтирмаймиз. Ҳар қандай авария холатини олдини оламиз. Авария холатини олдини олиш мақсадида ССВнинг №277-сонли буйруғининг 7-иловасига асосан ОИВ инфекциясини юқишини олдини олиш мақсадида доимо кўзойнак, қўлқоп, ниқоб, кленка фартукда томчи дорилар амалга оширилади. Фақатгина муолажа хамширасигина эмас, доя, хирург, стоматолог ва бош мутахассислар хам авария холатини олдини олиш ва ўзини химоя қилиш учун химоя воситаларидан доимо фойдаланишлари зарур. Авария холати содир бўлса, дархол тоза сувда яхшилаб чайилиб лейкопластр ёпиштириб, авария холати рўйхатга олинади. ССВнинг №277 буйруғининг форма-512-У дафтарига, 72 соат ичида ОИТС марказига 5 мл қон топширилади. Доимо асептика риоя қилинган холда химоя воситаларидан фойдаланган холда муолажаларни амалга ошираман.
Бўлимда мен ССВнинг 336, 277, 542, 6-сонли буйруқларига, хамда ССВнинг СанҚваМ 0342-17, 0317-15 талабларига амал қилган холда вазифаларимни бажараман. Муолажалар бажарилиш вақтида албатта химоя воситалари кўзойнак, ниқоб, кленка фартукдан фойдаланган холда муолажаларни бажараман, чунки авария холати содир бўлиши мумкин. Авария холати нима? Авария холати бу беморларга томчи дори қўйишда бармоқ ва қўлларга игна санчилиб кетиши, боғлов, операция вақтида ўткир тиғда кесиб олиши, қон қуйиш вақтида қон тўкилиб ўзимизга оғиз, бурун, кўзга қон сақраб кетиши, боғлов вақтида биологик суюқлик сачраб кетиши мумкин. шу холатлар юзага келишини олдини олиш мақсадида юқорида айтилган химоя воситаларидан фойдаланаман. Булар мени ҳар хил юқумли касалликларни, ОИВ инфекциясини, гепатит В, С ни юқишидан асрайди. ССВнинг №277-сонли буйруғининг 7-иловасига (2015 йилда чиқарилган буйруқ) асосан оқиб турган илиқ сувда юваман, ҳеч қандай дори-дармон ишлатмайман, қон тўхтагач пластрь билан бармоғимни ўрайман ва напальчик кияман. Кўзимга қон сачраб кетс адархол ёрдамга тиббий ходимни чақираман, кўзимни яхшилаб зарарсизлантиришда ёрдам бериши учун кўз қовоқлари очилиб бош юқорига кўтарилиб, кўз илиқ сувда ёки натрий хлор 0.9% эритмада ювилади, яхшилаб ювилиб ташланади ва қуруқ салфеткада артилади. Оғизни ҳам шундай зарарсизлантирилади, лекин олдин яхшилаб туфлаб ташланади кейингина илиқ сувда чақиб ташланади. Ҳамма олиб борилган чора тадбир авария холатини рўйхатга олиш дафтарига белгиланади. Соати, қаерда, қандай содир бўлгани ҳақида тўлиқ маълумотни ёзамиз. Ўзимизда шу касаллик бор йўқлигини аниқлаш мақсадида биринчи қонни 72 соат ичида ОИТС марказига топширамиз. Кейингиларини 3-6 ойда топширилади. Авария холати содир бўлмаслигига доимо харакат қиламан. Муолажа хонамизда доимо анафилактик шок холатини бартараф этиш учун жамламамиз тайёр туради: адреналин 0.18%, 1 мл – 1 уп; димедрол 1 % - 10 мл – 1 фл; дексаметазон 4 мг – 1 мл № 5 амп; преднизалон 30 мг – 1 мл №8 амп; фуросемид 2% - 2 мл – 1 уп; кальций хлор 10% - 10 мл – 5 амп; эуфиллин 2.4% - 10мл – 6 амп; шприцлар 2.5, 5.0, 10.0 лик; система – 4 та; полиглюкин 200 мл – 2 фл; дофамин 5мл – 10 амп.
Мен ўз бурч вазифаларимдан ташқари ҳар 5 йилда марказда йўлланма орқали 144 соат ўқиб малакамни ошираман. Булардан ташқари ҳар ойда клиникада бош хамшира томонидан ўтказиладиган ўқув семинарларига вақтида қатнашаман. Ўтиладиган темалар этика – деонтология, маънавият-маърифат, шошилинч тез тиббий ёрдам, куйган беморларга 1-чи ёрдам хамшира вазифалари, қон кетиш турлари, ШОК, шок турлари, хар хил юқумли касалликлар юқиши йўллари, клиникаси, давоси, профилактикаси, мавсумий касалликлар – ЎРИ, грипп, менингит, ЎИЮК, ЎХЮК, ОИВ-ОИТС- 18 соатли Covid-19 ўқув машғулотларига вақтида қатнашдим.
2019-2020 йиллардаги пандемия даврида бизнинг шифохонамизга Covid-19 билан касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилди. Бунда мен 1 ой давомида Covid-19 га чалинган беморлар парваришида ҳамда даволаниши давомида Вазирлар Маҳкамисининг 23.03.2020 йилдаги 176-сонли қарорига мувофиқ иш олиб бордим.
Хизматим жараёнида, беморлар ҳамда тиббий ходимлар ўртасида илиқ таасуротлар билан ёдда қолишликка ҳаракат қилдим.
Хамшира журналларини вақтида олиб ўқийман, бу ҳам бир малака ошириш хисобланади.

Даволанган беморлар ҳақида маълумот:


2019 йилда даволанган беморлар: 456 та


2020 йилда даволанган беморлар: 510 та

Хамшира: Юсупова Д.





Download 22,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish