Тижорат банкларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб китоблар. Илмий – оммабоп рисола.–Т.: Тдиу, 2020. 35 бет


НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ КИТОБЛАРНИ КЕЛГУСИДА



Download 141,16 Kb.
bet4/11
Sana21.02.2022
Hajmi141,16 Kb.
#72318
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
RISOLA 2

НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ КИТОБЛАРНИ КЕЛГУСИДА


РИВОЖЛАШТИРИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Бозор муносабатларининг субъектлари ўртасида ҳисоб-китоблар механизмини ташкил этиш, тўловлар узлуксизлиги ва бир маромда ўтишини таъминлаш бозор иқтисодиёти фаолиятининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тўловлар тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасига мувофиқ ҳозирги кунда Марказий банкнинг ягона банклараро тўлов тизими 29 та тижорат банкларининг ички тўлов тизимлари, шунингдек банк карталари бўйича барча тижорат банкларини қамраб олган “Uz-Kart” банклараро чакана тўлов тизими, аҳолидан уяли алоқа хизмати, коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилиш бўйича “Uz-Paynet” тўлов агенлик тармоғи ҳамда “SMS-TO’LOV” чакана тўлов тизимлари фаолият юритмоқда.
Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида” 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори 1-иловаси 17-банди ижросини таъминлаш юзасидан 2011 йилдан бошлаб барча тижорат банкларида банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари, жумладан “Интернет-банкинг” хизмати жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида” ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар мажмуасининг 1-иловаси 17-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида” 1730-сонли Қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасида 2012-2014 йилларда ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш дастури 1-иловаси 17- банди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сонли Фармони талабларининг ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

  • кичик бизнес субъектлари – микрофирмалар томонидан замонавий ва қулай банк хизматлари, жумладан банк ҳисобварақларига масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизимларидан кенг кўламда фойдаланиш учун шарт-шароит яратилиб, ушбу тизимдан фойдаланиш доимий равишда кенгайтирилмоқда;

  • улар томонидан республика ва маҳаллий бюджетга тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни банк ҳисобварақларига масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизимлари орқали тўлаш имконияти яратилди;

  • банк ҳисобварақларига масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланиб, тўловларни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлардан уларнинг ҳисобварағига хизмат кўрсатганлик учун ундириладиган (кўрсатилган хизматлар бўйича абонент ва воситачилик ҳақлари) тўловларни 20 фоизга камайтирилган;

  • хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан кичик бизнес субъектлари учун банк ҳисобварақларига масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланиш имкониятлари тўғрисида доимий тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда кейинги йилларда интернет ва мобил банкинг тизимларини жорий этиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Ушбу турдаги банк хизматлари тадбиқ этиш банк учун ҳам, мижоз учун ҳам қўшимча қулайликлар яратади.
Жумладан, мижоз ўз ҳисобварағи бўйича банк амалларини банкка бормасдан, Интернет орқали ҳохлаган жойидан, ҳохлаган вақтда бажариш имкониятига эга бўлиб, ҳисобварағининг ҳолати, маблағнинг келиб тушиши, тўловларнинг акс
эттирилиши каби амаллар ҳақида маълумотларни олиши мумкин. Бу эса мижозни ўз вақти ва маблағини тежашга, манзилнинг узоқ-яқинлигига қарамасдан банкни ихтиёрий равишда танлаши ва ўз маблағларини тезкор бошқариш афзалликларини яратади. Ҳозирги кунда банк ҳисобварақларига масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланувчилар сони 2013 йил 1 май ҳолатига 163 294 тани ташкил этиб, Шундан 119 229 таси sms-банкинг ва мобил-банкинг хизматларидан фойдаланишса, 44 065 таси интернет банкинг ва банк мижоз тизимларидан фойдаланишмоқда. “Uz-Paynet” чакана тўлов тизими 2005 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги кунда 25 мингдан ортиқ тўлов агентлари мавжуд. Мазкур чакана тўлов тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 21 апрелда 2099-сон билан давлат рўйхатига олинган “Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда “Uz-Paynet” тўлов агентлик тармоғи орқали бир кунда ўртача транзакциялар сони 2,5-3 миллионтани ва ўртача транзакциялар суммаси 7-8 млрд сўмни ташкил этмоқда. Шунингдек “SMS-TO’LOV” чакана тўлов тизими 2011 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, тизимга 12 та тижорат банклари тўлов тизими аъзоси сифатида уланган. Бошқа банклар томонидан ушбу тизимга уланиш бўйича синов ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда мазкур тизим орқали 20 дан ортиқ хизмат кўрсатувчилар учун тўловлар амалга оширилиши мумкин. Бундан ташқари тўлов тизимини ривожлантириш бевосита ахборот-телекоммуникация соҳаси билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, бу соҳада дунёда рўй бераётган янгиликлар ҳам инобатга олиниши зарур. Шу муносабат билан мамлакатимизда ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари, жумладан пластик карточкалар, интернет-банкинг, мобил-банкинг ва смс- банкинг каби тизимлардан кенг фойдаланиш, ушбу тизимларни такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган омилларни чуқур таҳлил қилиш, айниқса мазкур соҳадаги илмий- назарий фикрлар ва қарашларни ҳамда хориж тажрибасини батафсил синчиклаб ўрганиб амалиётга тадбиқ қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.
Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан биргаликда “Банклараро тўлов тизими ва банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимлари масалалари бўйича тижорат шунингдек, ҳудудларда тўлов тизимини самарали ташкил этиш ва замонавий банк хизматлари мавзуларида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда амалий семинар ва давра суҳбатлари доимий равишда ташкил этиб борилмоқда. Шу билан бирга, Марказий банк томонидан “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси банк тизимида Бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича ахборот тизимларини жорий этиш ҳамда интерактив хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш Концепцияси” ишлаб чиқилиб тасдиқланди. Мазкур концепцияга мувофиқ, банк мижозларининг, жумладан аҳоли турмуш даражасини ўстиришга имкон яратувчи ахборот алмашув тизимларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, банк тизими томонидан кўрсатиладиган интерактив хизмат турларини кенгайтириш асосий вазифа этиб белгиланди.
Жумладан қуйидаги масалаларни амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди:

  • чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш шохобчаларида ўрнатилган тўлов терминаллари орқали “VISA” ёки “DUET” тизимида муомалага чиқарилган банк пластик карточкаларидан қатъий назар, улар орқали узлуксиз тўловларни қабул қилиш имконини берувчи дастурий таъминотни жорий этиш;

  • тўлов терминалларининг савдо карталарини савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш шохобчалари жойлашган жойнинг ўзида инкассация қилинишини таъминловчи дастурий таъминотни яратиш;

  • ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан банклараро пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловларни бир банк иш кунидан кечиктирмаган ҳолда банклардаги тегишли ҳисобварақларда акс эттирилишини таъминлаш;

  • банк пластик карточкаларидаги маблағлар бутлигини таъминлаш мақсадида йўқотилган карточкаларни «on-line» тизимини жорий этиш орқали зудлик билан блокировка қилинишини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўриш;

  • интернет тармоғи орқали электрон тижорат доирасида амалга оширилган операциялар бўйича ҳисоб-китобларни банк карталари ёрдамида бажариш имконини берувчи дастурий таъминотни жорий этиш.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда ахборот технологиялари инфратузилмасининг автоматлаштирилган бошқариш ва мониторинг тизимини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Бунда локал ҳисоблаш тармоғидаги мавжуд техника жиҳозларининг иш унумдорлиги ва ҳисобини юритиш, тизимларда юзага келадиган носозлик ҳолатларини аниқлаш, тегишли дастурий таъминотни масофадан туриб ўрнатиш ҳамда тармоқ хизматининг сифат кўрсаткичларини марказлашган ҳолда назорат қилиш каби функциялар кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий ва миллий тажрибани чуқур таҳлил этиб 2013 йилнинг 1 февралидан бошлаб республика аҳолисига чет эл валютасини сотишнинг такомиллаштирилган тартиби жорий қилинди. Ушбу тартиб халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган, шунингдек мамлакатимизда ҳам ўз ижобий жиҳатларини кўрсатган жисмоний шахсларга чет эл валютасини халқаро тўлов карточкасидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда сотиш усулини қўллашни кенгайтиришни назарда тутади.
Бугунги кунда мамлакатимизнинг йигирмадан ортиқ ваколатли тижорат банки томонидан халқаро тўлов карточкалари муомалага чиқарилмоқда ҳамда улардан 233 мингдан зиёд жисмоний шахслар кенг фойдаланмоқда. Ўзбекистондаги барча тижорат банклари «VISA International», «MasterCard» ва бошқа нуфузли халқаро тўлов тизимларининг тўлақонли аъзоси ҳисобланиб, улар реал вақт режимидаги банклараро тўловларни амалга ошириш имконини берувчи «СВИФТ» халқаро тизимига уланган. Халқаро тўлов карточкасидан фойдаланиш дунёнинг исталган мамлакатида товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни ўша давлатда муомалада бўлган валютада амалга ошириш бўйича ўз эгасига унинг банк ҳисобварағидаги маблағларни тасарруф этиш имкониятини яратиши билан анча устунликка эга эканлигини кўрсатмоқда. Бунда мазкур ҳисоб-китобларнинг амалга оширилиши нуфузли, умумэътироф этилган халқаро тўлов марказлари томонидан кафолатланган. Шу билан бирга, халқаро тўлов карточкаларидан фойдаланиш, нақд ва лютадан фойдаланишдан фарқли равишда, маблағларнинг хавфсизлиги ва
сақланишини кафолатлайди. Хусусан, тўлов карточкаси йўқолган тақдирда ҳам маблағлар банк ҳисобварағида сақланаверади ҳамда ундан фақат эгасининг ўзи фойдаланиши мумкин бўлади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, валюта айирбошлаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида, 2013 йилнинг 1 февралидан бошлаб ваколатли банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча жисмоний шахсларга чет эл валютасини нақдсиз шаклда, уларнинг шахсий банк пластик карточкасидаги миллий валютани чет эл валютасидаги халқаро тўлов карточкасига ўтказиб бериш йўли билан сотиш механизмини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Чет эл валютасининг жисмоний шахсларга нақд пулсиз шаклда сотилиши билан боғлиқ барча операциялар ваколатли банкларнинг вилоят, шаҳар ва туман филиалларида очилган ҳамда аҳолига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш бўйича барча зарур техник ускуналар билан таъминланган махсус конверсион операциялар бўлимлари орқали амалга оширилади.
Жисмоний шахслар чет эл валютасини сотиб олиш учун ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлимига фақат қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари зарур:

  • шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, яшаш гувоҳномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун ҳарбий билет);

  • чет эл валютасини сотиб олиш учун белгиланган шаклдаги ариза;

  • валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш учун банк ҳисобида етарли миқдордаги миллий валюта мавжуд бўлган шахсий банк пластик карточкаси.

Банкнинг масъул ходимлари тез ва қисқа муддатда ариза берувчи-жисмоний шахснинг хорижда барча ҳисоб-китобларни чекланмаган ҳолда амалга ошириш имконини берувчи халқаро тўлов карточкасига чет эл валютасини ўтказиб бериш орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга оширишга мажбур.
Мамлакатимиз аҳолиси ва чет эл фуқароларидан чет эл валютасини сотиб олишнинг амалдаги тартиби ўзгармасдан қолади.
Яъни ваколатли банклар аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ваколатли банклар ва уларнинг филиаллари биноларида, аэропортларда, темир йўл вокзаллари, меҳмонхоналар, божхона постларида ҳамда бошқа жамоат жойларидаги
айирбошлаш шохобчалари орқали чет эл валютасини чекланмаган миқдорда сотиб оладилар. 2013 йилнинг 1 февралидан жорий этилаётган чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш тартиби фақат жисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган валюта айирбошлаш операцияларига татбиқ этилиб, юридик шахслар учун жорий халқаро операцияларни амалга оширишда чет эл валютасини сотиб олишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
Мустақиллигимизнинг кейинги йилларида республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш, унинг барқарорлигини ошириш ва юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича олиб борилаётган ишлар барча банклар томонидан тизимли амалга оширилиши, электрон тўловлар ва электрон тижорат бўйича ахборот коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш банк мижозларига сифатли банк хизматларини кўрсатишни таъминлаш билан бирга Ўзбекистон банк тизимининг муқаррар юксалишига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши шубҳасиз. 2017 йил давомида нақд пул муомаласи мамлакатимиз иқтисодиётида, шу жумладан пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар таъсирида ўзгариб борди. Бунда 2017 йилнинг биринчи ярми давомида тижорат банклари кассаларидан нақд пул чиқимларининг умумий ҳажми банк кассаларига келиб тушган нақд пул миқдорига нисбатан сезиларли даражада кўпроқ бўлди.
Хусусан, январь-июнь ойлари давомида банк кассаларига 11,8 трлн. сўм нақд пул тушган бўлса, банк кассаларидан амалга оширилган чиқим 17,1 трлн. сўмни ташкил этди. Натижада, муомаладаги нақд пуллар миқдори йил бошига нисбатан 5,3 трлн. сўмга ошиб, 2017 йилнинг 1 июль ҳолатига 18,6 трлн. сўмни ташкил этди. 2017 йилнинг иккинчи ярмида мамлакатимиз валюта бозорини эркинлаштириш бўйича дастлабки чораларнинг кўрилиши ва сентябрь ойидан бошлаб хорижий валютани сотиш ва харид қилишнинг эркинлаштирилиши нақд пул муомаласига ижобий таъсир кўрсатди. Нақд пулларни банк тизими орқали айланишини кўпайиши ва банкдан ташқари муомаладаги нақд пул миқдорини босқичма-босқич қисқариш жараёнлари кучайди. Ўтган йил июль-декабрь ойларида банк кассаларига 27,7 трлн. сўм нақд пул тушган бўлса, банк кассаларидан амалга оширилган чиқим 28,6 трлн.
сўмни ташкил этди. Натижада, июль-декабрь ойларида муомаладаги нақд пуллар миқдори 0,9 трлн. сўмга ошиши кузатилиб, бундай ўсиш сентябрь-декабрь ойлари давомида аҳолидан нақд валютани сотиб олиш ва пахта йиғим-терим мавсуми билан боғлиқ харажатлар ҳамда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақаларни оширилиши натижасида қўшимча 8,5 трлн. сўм миқдоридаги нақд пулга бўлган талабнинг юзага келиши билан изоҳланади. Ўтган 2017 йилда банк кассаларига тушган нақд пуллар ҳажми 39,5 трлн. сўмни ташкил этди. Ушбу даврда жами нақд пул тушумларида товарларни сотишдан тушум улуши 47% (18,7 трлн. сўм), пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидан тушум – 15% (5,9 трлн. сўм), аҳолининг банк омонатларига жойлаштирган пуллари – 14% (5,6 трлн. сўм), солиқлар ва бошқа мажбурий йиғимлар – 11% (4,2 трлн. сўм), бошқа соҳалардан тушум – 13% (5,1 трлн. сўм)ни ташкил этди.

Download 141,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish