Тошкент -2011 Қосимова М. С., Юсупов М. А., Эргашходжаева Ш. Д. Маркетинг. Дарслик. – Т.: Тдиу, 2010. 287 б



Download 1,38 Mb.
bet2/93
Sana14.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#550462
TuriУчебник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93
Bog'liq
МАРКЕТИНГ Дарслик (1)

Тақризчилар:
«Ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор Қориева Ё.Қ.
«Маркетинг» кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди Самадов А.Н.


К И Р И Ш

Бозор муносабатларининг равнақ топишида, эркин рақобат ва аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда маркетинг фаолияти муҳим аҳамият касб этади.


Ҳозирги вақтда дунё бўйича маркетингнинг икки мингдан ортиқ таърифи мавжуд. Бу бир томондан, «Маркетинг» тушунчасининг жуда мураккаблиги ҳамда кўп қирралилигидан далолат берса, иккинчи томондан эса, маркетинг бўйича турли оқимдаги жуда кўп мактаблар, бизнес гуруҳлари ва жамоатчилик мавжудлигини кўрсатади.
Демак, маркетингнинг таърифи турли-туман. Аммо бундан қатъий назар, улардан кўпчилиги маркетинг - харидорларнинг аниқ гуруҳлари эҳтиёжларини қондириш, бозор муаммоларини ечишга ҳар томонлама ёндашиш, эҳтиёжларни айирбошлаш ёрдамида қондиришга қаратилган фаолият тури эканлигини ифодалайди, шунингдек, бошқа бир қанча умумий қоидаларни қамраб олади.
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, маркетинг ҳақидаги барча таърифлар мазмуни, умуман олганда, харидор ва истеъмол соҳасини яхлит тадқиқот қилишга бориб тақалади. Бу эса, бозор иқтисодиётидаги рақобат кураши шароитида, корхона иши сифати бўйича ўз рақобатчиларига нисбатан, истеъмолчиларни муҳтожлигини қондиришга йўналтирилган фаолиятда, доимо устунликка эришишни тақазо этади.
Маркетинг - бозорда вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни фаоллаштириш услубларини, товарларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш муаммоларини яхлит, тизимли ечиш услубларини, бозорда вужудга келадиган ўзгаришларга тезда мослашиш, истеъмолчиларга табақали ёндашиш, рақобатбардош янги товарларни вужудга келтириш ва уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, конъюнктурани ўрганиш ва башорат қилиш ҳамда таъсирчан рекламани ривожлантириш масалаларини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйгандир. «Маркетинг» фани корхоналар (фирмалар)ни бозорда иқтисодий мақсадларга эришиш қуроли (яъни, фойда оладиган бозорлар ҳиссасига эришиш) сифатида қарашга алоҳида эътибор беради.
Мамлакатимизда маркетинг ҳақидаги дастлабки мақолалар ўтган асрнинг олтмишинчи йиллари ўрталарида пайдо бўлди. Тўғри, у пайтдаги барча мақолалар танқидий руҳда ёзилган эди. Лекин маркетингни фан тариқасида ўрганиш ХХ асрнинг саксонинчи йиллари охирида бошланди. Бозор ҳамда товар-пул муносабатларини аста-секин ривожланиши, айниқса, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларидан бу йўналишда фаол ҳаракат қилишни талаб этди. Шу сабабли, иқтисодиёт йўналишлари учун мутахассисликлар тайёрлайдиган олий ўқув юртлари биринчилар қаторида «Маркетинг» фанини ўрганишга киришишди.
«Маркетинг»ни ўрганиш ҳамда ўқитиш имкониятларини кўриб чиқиш биланоқ, биз бир қанча муаммоларга дуч келамиз. Жумладан, «Маркетинг» фани ривожланган мамлакатларда қай даражада ўрганилаётган бўлса, шундай қабул этишга уринамиз. Табиийки у ҳолда, биз турли тўсиқларга дуч келамиз. Дарҳақиқат, иқтисодиётимиз, салоҳиятимиз ҳамда шароитларимиз ҳали маркетингни у даражада қабул ҳам эта олмайди. Чунки, Ўзбекистонда бозор муносабатлари сўнгги даврларда ривожлана бошлади. Шунинг учун ҳам биз «Маркетинг» фани ривожланишининг бошланғич босқичларига кўпроқ эътиборни қаратиб, унинг шундай босқичларини топишимиз керакки, улар мамлакатимиз иқтисодиёти фаолияти даржасига кўпроқ жавоб берсин.
Юртдошларимиз, шу жумладан, кўпгина мутахассислар маркетингдан фақат бозор товарларга мўл-кўл бўлгандагина унумли фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблайдилар. Табиийки у, бозор нормал шароитда бўлганда самаралидир. Лекин, «Маркетинг» фанининг бозор муносабатлари эндигина ривожланаётган пайтдаги аҳамияти жуда катта.
Иқтисодиёт, бизнес ва тижорат соҳаси бўйича тайёрланаётган мутахассисликлар учун «Маркетинг» - бозор фаолиятининг услубий асосларини ўргатадиган асосий фан. Маркетинг энг аввало, уни ўрганувчиларни бозор фаолияти тизими сифатида жалб этади. У корхоналарнинг бозордаги ҳаракати ва ҳолатини ўрганади. «Маркетинг» - бу фаол ассортимент сиёсатини, нарх, олди-сотди, реклама, истеъмолчиларни ўрганиш, томонлар билан муносабатларга киришиш, тижорат қалтислигини ва рақобатчиларни ўрганадиган фандир.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов ўзининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузасида «... олий ўқув юртларини битириб чиқаётган ёшларимиз эгаллаётган энг замонавий билим ва кўникмаларни амалда жорий этиши учун уларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш масаласиги принципиал аҳамият берилиши ва бу вазифа дастурда ўзининг муносиб ўрнини топиши даркор»1.
Шунинг учун ҳам, олий ўқув муассасаларини битириб чиқаётган ёшларимизга бозор иқтисодиёти шароитида энг замонавий билим ва кўникмаларни «Маркетинг» фани орқали сингдирилади.
Фақат «Маркетинг» фанигина ҳаммамиз учун жуда мураккаб бўлган «рақобат» тушунчасини тўғри ёритади. Биз рақобатни тушуниб этишимиз ва унинг қуршовига тушганда ҳам дадил ва самарали ишлашни ўрганишимиз зарур.
«Маркетинг» фани шу билан бир қаторда истеъмолчи хулқини моделлаштириш, товар сифатини, унинг рақобатбардошлигини, рағбатлантиришни, рекламани ва бозорни чуқур ўрганади.
«Маркетинг» фани бозорни хўжалик фаолиятини соҳаси, ташқи муҳити, яъни уларни у ерда намоён бўлиб, ҳаракат қиладиган жойи сифатида кўради. Шу туфайли барчамиз бозорни хўжалик фаолиятимизнинг ҳал қилувчи соҳаси сифатида қабул қилиб, у ерда ҳаракат қила олиш қобилиятига эга бўлишимиз керак.
Шуни қайд этиш лозимки, «Маркетинг» бўйича хорижий тажрибани корхоналаримиз ва ташкилотларимиз амалиётига тўғридан-тўғри татбиқ этиш жуда чекланган. Бизнинг корхоналаримизда маркетинг функцияларини тўлиқ ҳолда, яъни бизнинг корхоналаримиз ва ривожланган хорижий мамлакатлар фирмалари фаолияти ўртасидаги принципиал фарқлар бўйича татбиқ этиш мумкин эмас. Бу борада масалага иқтисодиётимизнинг ўзига хос хусиятларини, маҳаллий шар-шароитларни ҳисобга олган ҳолда ёндашиш зарур.
Мазкур дарслик Ўзбекистон Республикасининг барча олий таълим муассасаларида фойдаланиб келинаётган намунавий ўқув дастури асосида ёзилди. Ундаги назарий хулосаларни бевосита амалиёт билан боғлиқ ҳолда ёритишга ҳаракат қилинди.
«Маркетинг» фани кенг қиррадаги олий маълумотли замонавий рақобатбардош иқтисодчиларни шакллантирадиган асосий мутахассислик фанлардан бири ҳисобланади. Маркетингнинг бош вазифаси талабаларга маркетингни асосий услубларини ва тамойилларини ўргатишдан иборатдир.



Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish