Тошкент давлат аграр университети


 Балиқчилик маҳсулотлари таннархини ҳисоблаш



Download 379,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/17
Sana21.02.2022
Hajmi379,84 Kb.
#41086
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
chorva

 
1.9. Балиқчилик маҳсулотлари таннархини ҳисоблаш 
Балиқчиликда сотиладиган балиқлар ва урчитиш учун қолдирилган 
балиқлар таннарх объекти ҳисобланади. Урчитиш учун қолдирилган балиқлар 
қиймати балиқчиликдаги тугалланмаган ишлаб чиқаришга олиб борилади. 
Сотиладиган ва урчитиш учун сув ҳавзаларида қолдирилган балиқлар 
таннархи йиллик харажатлар суммасини балиқчиликдан олинган товар 
балиқларнинг ҳақиқий вазни ва йил охирида урчитиш учун қолдирилган 
балиқларнинг шартли вазнига бўлиш йўли билан аниқланади. 
Урчитишга қолдирилган балиқларнинг шартли вазнини аниқлашда бир 
дона балиқнинг ўртача тахминий вазни 30 грамм деб олинади. 
 
1.10. Ипакчилик маҳсулотлари таннархини ҳисоблаш 
Ипакчиликда маҳсулот таннархини ҳисоблаш объекти бўлиб ипак 
қуртидан олинган пилла қабул қилинган. 
Пиллачиликдан ғана, даста ва тут ўтинлари каби қўшимча маҳсулотлар 
олинади. Булар харид нархларида баҳоланиб киримга олинади. Пилла таннархи 
ипак қурти уруғларини сотиб олиш ва уларни парваришлаш билан боғлиқ 
бўлган харажатлар суммасидан қўшимча маҳсулотлар қийматини чегириб 
ташлаб қолган суммани ҳақиқий олинган пилла миқдорига бўлиш йўли билан 
аниқланади. 


18 
ХУЛОСА 
1. Фермер хўжаликларида бугунги кунда чорвачилик маҳсулотлари 
таннархини ҳисоблашда маълум камчиликлар мавжудлигини айтиб ўтиш 
лозим: 
- кўпчилик фермер хўжаликларида таннарх умуман ҳисобланмайди, 
айримларида бутун хўжалик бўйича аниқланади; 
- ҳатто чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида ҳар бир 
чорва ва олинган маҳсулот тури бўйича алоҳида ҳисобланмасдан, умумий 
ҳолда ҳисобланмоқда. 
2. Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш шароитида калькуляциянинг 
моҳияти ишлаб чиқариш шароитлари харажатларни таққослаш учун таннарх 
кўрсаткичларига эга бўлиш, баҳо белгилаш, назорат ва бошқарув қарорларини 
қабул қилиш ҳамда таннарх ҳисоблаш усулларини белгиланган мақсадлар учун 
қўллаш зарурати билан изоҳланади. Чорвачиликда фермер хўжаликларининг 
катта-кичиклиги, ихтисослашганлиги ва бошқа хусусиятлари ҳамда бозор 
муносабатлари шароитида ҳар хил бошқарув мақсадларидан келиб чиққан 
ҳолда таннарх ҳисоблашнинг ҳар хил усуллари қўлланилади. 
3. Харажатлар ва маҳсулотлар таннархини тезкор бошқариш мақсадида 
нафақат якуний маҳсулотлар, балки, технологик жараѐннинг маълум 
босқичларидан олинган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва тугалланмаган 
ишлаб чиқариш ҳам калькуляция объекти ҳисобланади. 
4. Чорвачиликда калькуляция бирликларини қуйидаги белгилари бўйича 
гуруҳлаш тавсия этилади: 
- қўлланиладиган ўлчов турига кўра: натурал, меҳнат, қиймат; 
- калькуляция мақсадига кўра: режалаштириш, хўжалик ҳисоби, баҳо 
белгилаш ва ҳоказо. 
5. Фермер хўжаликларида таннархнинг хилма-хил турлари қандай 
мақсадда 
ҳисобланишидан, 
ушбу 
кўрсаткичдан 
қандай 
фойдаланилаѐтганлигидан: харажатларни бевосита ишлаб чиқариш жараѐнида 
бошқариш ва назорат қилиш, хўжалик ва унинг бўлинмалари фаолиятининг 
молиявий натижаларини бутун ишлаб чиқариш циклида ҳам, унинг алоҳида 
босқичларида ҳам аниқлаш; маҳсулот (иш, хизматлар) ларга бозор баҳоси ва 
трансферт баҳо белгилаш учун ҳисоб-китоб қилинишидан келиб чиқиш зарур. 
Биринчи ҳолатда технологик жараѐн босқичининг давомийлиги калькуляция 
даври бўлиб хизмат қилса, иккинчисида, калькуляция даврини ишлаб 
чиқаришнинг якунланган алоҳида босқичлари (бўлаклари) бўйича аниқлаш 
зарур.

Download 379,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish