Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси


Корхоналар операцион фаолияти харажатлари ва даромадлари



Download 286,38 Kb.
bet5/10
Sana27.03.2022
Hajmi286,38 Kb.
#513334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Махкамова М.

3. Корхоналар операцион фаолияти харажатлари ва даромадлари
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг
олдига қўйган асосий мақсади бу фойда олишдир. Фойда ижтимоий ишлаб
чиқаришни ҳамма босқичларининг иқтисодий категориясидир. Фойда
иқтисодий категория ва молиявий якун сифатида ўзининг энг юқори
аҳамиятига бозор муносабатлари, бозор иқтисодиёти даврида кўтарилади.
Фойдани барпо этиш, уни реализация қилиш бу кенгайтирилган қайта ишлаб
чиқаришни, қиймат қонунини ва хўжалик юритиш усули сифатида
фойдаланадиган хўжалик ҳисобининг объектив талабидир.
Кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш ишлаб чиқаришнинг доимо
кенгайишинини, унинг техникавий даражасини мунтазам кўтариб туришни
талаб этади. Бунинг учун ишлаб чиқаришда ҳамма вақт фойдага эришилиши,
реализация қилиниши ва ундан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун
фойдаланиш лозим.
Фойда (даромад) иқтисодий ҳаракатнинг зарурий шарти мақсади
сифатида қаралади. Жаҳон амалиғтида фойда дейилганда кўпинча бизнес
самарадорлигининг тадбир воситаси сифатида қаралади. Фойда бу
даромадлар ва харажатлар фарқланишидаги юқори ўзгарувчанликдир. Улар
орасидаги қуйи ўзгарувчанлик эса зарарни ифодалайди.
Даромадлар ва харажатлар молиявий натижларни характерловчи
фойдани ўлчашга дахлдор бўлган элементлар ҳисобланади. Даромадлар ва
харажатларни, яни фойдани аниқлаш ва ўлчаш - корхона ўз молиявий
ҳисоботини тайёрлашда фойдаланиладиган капитал концепцияси ҳамда
капиталнинг сақланишига боғлик бўлади. Даромадлар ва харажаталар элементлари қуйидагича аниқланади.
Даромадлар - бу ҳисобот даврида иқтисодий фойданинг активларнинг
оқими ғки кўпайиши шаклида ўсиши ғки пассивларнинг қатнашчиларнинг
капиталдаги омонатларидан фарқ этувчи ўсишига олиб келувчи
камайишидир.
Харажатлар – ҳисобот даврида иқтисодий фойданинг активларнинг
чиқиб кетиши ғки улардан фойдаланиш шаклида камайиши, шунингдек ,
қатнашчилар ўртасида капиталнинг камайишига олиб келувчи
мажбуриятларнинг юзага келишидир.
Асосий фаолиятнинг бошқа жарағнларидан даромад ва
харажатлар таҳлилида асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг маҳсулот иш ва
хизматларни сотишдан ташқари фаолиятлардан олинган даромад ва
йўкотишлари таҳлил этилади. Асосий фаолиятнинг бошқа жарағнлардан
олинган даромад ва харажатлар кўпинча операцион даромадлар ва
харажатлар деб ҳам айтилади. Операцион харажатлар ва даромадлар
қаторига бошқа сотишлардан олинган даромадлар ғки улар бўйича
йўқотишлар киради.
Корхонанинг бошқа операцион харажатларига қуйидагилар киради:
кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари, лойиҳа ва
қурилиш-монтаж ишларида чалаликни бартараф этиш харажатлари, маслаҳат
ва ахборот тизимларига ҳақ тўлаш, аудиторлик хизматлари учун тўловлар,
саломатликни муҳофаза қилиш ва ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида
бевосита қатнашуви билан боғлиқ бўлмаган дам олишларни ташкил этиш
тадбирлари харажатлари, шаҳар ободончилик ишлари ва қишлоқ хўжалигига
ёрдам бериш билан боғлиқ харажатлар, компенсация ва рағбатлантириш
тусидаги тўловлар иш ҳақини ҳисоблашда эътиборга олинмайдиган тўловлар
ва харажатлар, яъни, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш объектлари, қариялар
ва ногиронлар уйлари, болалар мактабгача тарбия муассасалари,
соғломлаштириш лагерлари, маданият ва спорт объектларини асраш
харажатлари, вақтинча тўхтатиб қўйилган ишлаб чиқариш қувватлари ва
объектларини сақлаш харажатлари, банк хизмати учун тўловлар, ҳар хил
хайрия жамғармалари, экология, соғломлаштириш, маданият, халқ таълими,
ижтимоий таъминот ва шу каби ташкилотларга бадаллар, бюджетга
мажбурий тўловлар, солиқлар ва йиғимлар ва бюджетдан ташқари
жамғармаларга ажратмалар, зарарлар, жарималар, пенялар ва бошқа
харажатлардан иборатдир.

Download 286,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish