Товар – моддий захираларининг таннархини хисоблаш ва уларни бахолаш тартиби



Download 36,35 Kb.
Sana06.06.2022
Hajmi36,35 Kb.
#641191
Bog'liq
– моддий захираларининг таннархини хисоблаш ва уларни бахолаш т


Aim.uz

Товар – моддий захираларининг таннархини хисоблаш ва уларни бахолаш тартиби.

Товар-моддий захираларнинг хисобини юритиш жараёнида улар куйидаги тартибда, яъни товар-моддий захиралар куйидагиларнинг энг кам киймати буйича бахоланади:


а) таннарх буйича махсулотларни ишлаб чикариш ёки моддий захираларнинг харид бахосига транспорт-тайёрлов сарфлари кушилган холда;
б) соф реализация киймати буйича келишилган баходан уларни сотишга тайёрлаш ва сотиш билан боглик сарфларни чегиргандан кейин колган кийматда.
Товар-моддий захираларни таннарх буйича бахолаш тартибида товар-моддий захираларнинг таннархи куйидагилардан ташкил топади:
а) товар-моддий захираларининг сотиб олиш харажатлари, жумладан, харид киймати (счёт-фактурада курсатилган суммадан харид чегирмаларининг айирмаси), божхона туловлари ва бошка соликлар (коплашга мулжалланганларнинг айирмаси билан), фрахт киймати (юклаш, тушириш ишлари ва товарнинг йулдаги сугчртасини хисобга олган холда), харид билан бевосита боглик булган бошка харажатлардан;
б) кайта ишлаш харажатлари ва тайёр махсулотларни ишлаб чикариш билан бевосита бялик харажатлардан, жумладан:
1. хом-ашё ва материалларни тайёр махсулотга айлантиришда станок ва асбоб-ускуналарда бевосита банд булган ишчиларнинг мехнат хакини тулаш ва ижтимоий сугурталаш харажатлари;
2. хом ашё ва материалларни тайёр махсулотга айлантириш учун сарфланган до и мий ва узгарувчан ишлаб чикаришнинг устама харажатларни доимий тартибда таксимлашдан иборат.
в) жорой даврда ТМЗни тайинланган жойга элтиб бериш учун транспортировка ёки уларни керакли холатга келтириш жараёнида (тайёр махсулотни омборга олиб бориш, товарни шахсий буюртмалар асосида бичиш ва йигиш харажатлари ва бошкалар) сарфланган бошка харажатлар.
Хизмат килувчи сохадаги субъектлардаги товар-моддий захираларнинг таннархи куйидаги харажатлардан ташкил топган:
а) хизмат курсатиш билан билвосита боглик (урта буги ндаги рахбар ход имлар ни куш ган холда) ходимларга хисобланган мехнат хаки ва ижтимоий сугурта ажратмалари;
б) ёрдамчи хизмат курсатувчи тармоклар ва бошка хужаликларнинг харажатлари;
в) хизмат курсатиш жараёнида бевосита сарфланган устама сарфлар.
Товар-моддий захираларнинг таннархига киртилмайдиган куйидаги харажатлар (хизмат курсатишни кушган холда, хамма сохаларга кулланиладиган) мавжуд:
а) меъёрдан якори булган (субъект томонидан урнатилган мукобил (оптимал) харажат меъёрларидан) материаллар, ишчи кучи ва бошка режалаштирилмаган ишлаб чикариш сарфлари;
б) агар технологии жараёнда куриб утилмаган булса, ишлаб чикариш циклининг алохида боскичлари уртасида ТМЗни саклаш харажатлари;
в) маъмурий-бошкарув харажатлари;
г) реализация билан боглик харажатлар.
Масала: Ишлаб чикариш харажатлари ва давр харажатлари.
"А" фирмаси офис мебелининг битта моделини ишлаб чикаради. хамма махсулотлар бир хил. Йил давомида куйидаги харажатлар амалга оширилган:
Мехнат хаки:
— ишлаб чикаришдаги ишчиларга; 8000000 сум
— ноишлаб чикаришдаги ишчиларга; 2500000 сум
— сотувчиларга; 300000 сум
— маъмурият ходимларига; 150000 сум
Ижтимоий сутурта ажратмалари; 4200000 сум
Ишлаб чикаришда ишлатилган хом ашё; 15200000 сум
Бинонинг ижараси; 1500000 сум
Ишлаб чикаришдаги асбоб-ускуналарининг амортизацияси; 500000 сум
Бинони электр энергияси билан таъминлаш харажатлари; 800000 сум
Кушимча маълумотлар:
— Йил бошида товар-моддий захиралар йук эди;
Йил давомида 800 бирлик махсулот ишлаб чикарилган;
Йил охирида бутун махсулот ишлаб чикарилиб булди;
— 600 бирлик махсулотнинг хар бир бирлиги 45000 сумдан
сотилди;
— Бино майдонининг 2/3 кисми ишлаб чикариш учун ишлатилади, колган кисми маъмурият офислари учун ишлатилади;
— Электр энергиянинг 3/4 кисми ишлаб чикаришни таъминлаш учун сарфланади;
— Январда компания акциядорлар курган 50000000 сум устав капитала билан фаолият бошлади. хисобот даврида компания кредитга хеч нима олмаган ва сотмаган.
Ушбу жараённинг сарфларини хисобга олиб куйидаги амалларни бажариш лозим:
1. Харажатларнинг ишлаб чикарилган махсулот бирликларига таксимланиш тартиби.
2. Харажатларнинг йил охирида колган махсулот бирликларига таксимланиш тартиби.
3. Йил учун соф фойда хажмини аниклаш.
1. Харажатларнинг ишлаб чикарилган бирликларига таксимланиши.
Бевосита ишлаб чикариш мехнат харажатлари 11200000 с.
Билвосита ишлаб чикариш мехнат харажатлари 3500000 с.
Бевосита материал харажатлар 15200000 с.
Бинонинг ижараси (15.00000х2/3) 1000000 с.
Ишлаб чикаришдаги асбоб-ускуналарнинг амортизацияси 500000 с.
Электр билан таъминлаш харажатлари (800000х3/4) 600000 с.
Жаъми ишлаб чикариш харажатлари 32000000 с.
Махсулот бирлигининг таннархи 32000000/800 = 40000 с.
2. Харажатларнинг йил охирида субьектда колган махсулотнинг бирликларига таксимланиши. 800-600 = =200х40000 = 8000000 с.
3. Йил учун соф фойда хажмини аниклаш.
Реализациядан олинган даромад (600х45000) 32000000 с.
Реализацияга тайёр TM3 таннархи 240000 с.
Минус давр охиридаги TM3 24000000 с.
Реализация килинган махсулотнинг таннархи 24000000 с.
Сотувчиларнинг мехнат хаки 3000000 с.
Маъмурият ходимларнинг мехнат хаки 150000 с.
Бинонинг ижараси (1500000x 1/3) 500000 с.
Бинонинг электр таъминоти (800000х1/4) 200000 с.
Жаъми харажатлар 25150000 с. Солик солингунча булган фойда (таксимланмаган фойда) 1850000 с.
Фойда солиги 370000 с.
Соф фойда 1480000 с.
31-декабрга булган синов баланси
Пул маблаглари 43350000
ТМЗ 8000000
Хисобланган амортизация 500000
Туланадиган соликлар 370000
Устав капитала 50000000
Таксимланмаган фойда 1480000
Жаъми: 51850000 51850000

Товар-моддий захираларнинг таннархини хисоблаш усуллари куйидагилардан ташкил топган:


а) ялпи идентификация усули, аник харажатларга асосланган булиб узаро алмаштирилмайдиган конкрет бирликлари махсус индивидуал буюртмалар буйича ишлаб чикарилган махсулот, товарлар ва хизматларнинг таннархини хисоблаш учун кулланилади.
б) уртача тортилган киймат усули-ТМЗ хар бир бирлигининг киймати хисобот даврининг бошида бир турли ТМЗ бирликлари ва хисобот даври давомида сотиб олинган ёки ишлаб чикарилган бир турли ТМЗ бирликларининг уртача тортилган киймати буйича аникланади. ТМЗ бирлигининг уртача тортилган киймати ТМЗнинг бутун кийматини ушбу захиралар бирликларининг сонига булиш билан аникланади.
в) биринчи харид бахолари буйича бахолаш усули (FIFO-биринчи кирим биринчи чиким) биринчи навбатда сотиб олинган товарларнинг таннархи биринчи навбатда сотиб юборилган товарларга олиб борилиши керак деган тартибга асосланган.
г) охирги харид нархлари буйича бахолаш усули (LIFO)- охирги харид килинган товарларнинг таннархи биринчи навбатда сотилган товарларнинг кийматини аниклаш учун, хисобот даврининг охирига булган захираларнинг таннархи эса биринчи навбатда харид Килинган товарларнинг таннархи асосида хисобга олинади, деган тахминга асосланган.
Масалан: Товар-моддий захираларнинг таннархини хисоблаш усуллари.
"Махмуд" компанияси йил давомида куйидаги ТМЗни харид
Йил охирида омборхонада 400 бирлик махсулот бор эди. Реализациядан келган соф тушум 1250000 сумни ташкил этди.
1. Биринчи харид нархларида бахолаш усули (FIFО) ни куллаб, сотилган махсу-лотнинг таннархини ва давр охиридаги захираларга таксимланган харажатлар куйидаги тартибда аникланади:




Бирликларнинг хажми

Махсулот бирлигининг бахоси

Умумий киймат

15 январь

500

600 сум

300000 сум

22 май

800

700 сум

560000 сум

10 сентябрь

600

800 сум

480000 сум

Жами:

1900

-

1340000 сум

Реализациядан тушган даромад 1250000
Сотишга тайёр махсулотларнинг таннархи 1340000
Давр охиридаги TM3 (400х800 сум) 320000
Сотилган махсулотларнинг таннархи 1020000
Реализациядан олинган ялпи фойда 230000
2. Уртача тортилган киймат усулини куллаб, сотилган махсулотнинг таннархини ва хисобот даврининг охиридаги захираларга таксимланган харажатлар куйидаги тартибда аникланади:
Товар бирлигининг уртача хисобланган киймати (1340000/1900) 705,3 сум
Реализациядан тушган даромад 1250000
Сотишга тайёр махсулотларнинг таннархи 1340000
Давр охиридаги TM3 (400х705,3) 282120
Сотилган махсулотларнинг таннархи 1057880
Реализациядан олинган ялпи фойда 192120.
3. Охирги харид нархларида бахолаш усули (LIFО) ни куллаб, сотилган махсулотларнинг таннархи ва давр охиридаги захираларга таксимланган харажатлар куйидаги тартибда аникланади:
Реализациядан тушган даромад 1250000
Сотишга тайёр махсулотларнинг таннархи 1340000
Давр охиридаги TM3 (400х600) таннархи 240000
Сотилган махсулотларнинг таннархи 1100000
Сотувдан келган ялпи фойда 150000

Усулларни таккослаш





Курсаткичлар усуллар

FIFO усули

Уртача тортилган киймат солиги

LIFO усули

Реализациядан тушган даромад

1250000

1250000

1250000

Сотишга тайёр мах-сулотнинг таннархи

1340000

1340000

1340000

Давр охиридаги ТМЗ

320000

282120

240000

Сотилган махсулотнинг таннархи

1020000

1057880

1100000

Реализациядан олинган ялпи фойда

230000

192120

150000

Товар-моддий захираларни соф реализация киймати буйича бахолаш


Товар-моддий захиралар шикастланганда, кисман ёки бутунлай эскирганда, комплектлашга ёки сотувни ташкил килиш харажатлари ошганда, сотув нархи пасайган холатларда, товар-моддий захиралари уз таннархидан паст бахода реализация кийматида бахоланиши мумкин.
Соф реализация киймати – товар сотилишининг тахминий кийматидан товарларни сотув олдидан тайёрлаш ва уни сотиш харажатларининг айирмасидир.
Товар-моддий захиралари соф реализация кийматигача куйидаги усуллар асосида кисман хисобдан чикарилади:
а) моддалар буйича усули – бунда товар-моддий захираларининг хар бир тури бахоланади;
б) асосий товар гурухларининг усули – бунда товар-моддий захираларининг гурухи бахоланади;
в) захираларнинг умумий даражаси усушки- бунда хамма товар-моддий захиралари бахоланади.
Даврий хисобга олиш тизимини куллаганда, товар-моддий захираларнинг баланс счётларидаги колдиги инвентаризация якунланмагунча бошлангич даражада колади. ТМЗнинг бутун харакати харажатларнинг вактинчалик счётларида акс эттирилади, масалан. материалларнинг хариди "Товар моддий захиралари" баланс счётида эмас, балки 1510- "Материалларни тайёрлаш ва харид килиш" счётининг дебетида акс эттирилади. Хисобот даврининг охирида ТМЗ колдик„ларининг инвентаризацияси натижалари буйича ТМЗни хисобга олиш баланс счётларининг дебетланиши ёки кредитланиши, "Товар-моддий захиралар буйича тузатишлар" ёки "Материалларни харид килиш буйича харажатлар" счётлари билан корреспондентликда тузатувчи ёзувлар амалга оширилади.
Бутун хисобот даври давомида сотилган ТМЗнинг таннархи "Товар-моддий захиралар буйича тузатишлар" счётининг колдигига тузатилган, "Материалларни тайёрлаш ва харид килиш» счётининг дебети буйича йигилиб борилади.
ТМЗни узлуксиз хисобга олиш тизимини куллаганда ТМЗнинг баланс счётларида товар-моддий захираларнинг келиб тушиши ва чикиб кетиши батафсил акс эттирилади. ТМЗни даврий хисобга олишда кулланиладиган харажатларнинг вактинчалик счётлари бу холда кулланилмайди. Натижада бутун хисобот даври давомида ТМЗнинг маълум турларининг мавжудлиги ва сотилган захираларнинг таннархи маълум булади.
Сотилган ТМЗнинг таннархи сотилиш буйича "Сотилган махсулот (товар)нинг таннархи" счётида акс эттирилади.
Бухгалтерия хисобида узлуксиз ва даврий тизимларнинг асосий фарки шуки, узлуксиз хисоб тизимига мувофик "Товарлар" счётида доимо инги харидлар, сотувлар ва товарлар билан боглик булган бошка муомалалар акс эттирилади. Захираларнинг даврий хисоб тизими юритилганда ушбу счёт буйича маълумотлар хисобот даврининг охирида мавжуд товар-моддий захираларининг инвентаризацияси утказилмагунча, бошлангич холода колади. Натижада даврий хисоб тизими шароитида ишлатиладиган "Товарларнинг хариди", "Сотиб олинган товарларнинг кайтариб берилиши ва нархининг пасайтирилиши", "Харидорлардан чегирмалар" ва "Товарларни сотиб олиш буйича транспорт харажатлари" каби счётлар захираларни узлуксиз хисобга олиш тизими шароитида ишлатилмайди.
Ушбу фаркларни намоён килиш учун канцелярия товарларининг улгуржи савдоси буйича муомалаларни икки хил тизимда хисобга олишни курсатамиз.
Узлуксиз хисоб усулини куллаганда йил охирида "Товарлар" счёти колдигининг тузатилишини ва "Даромад ва харажатларнинг йигилиши" счётининг кредити ва дебети буйича тегишли ёзувларни утказишнинг хожати йук, чунки товарларнинг харакати доимо "Товарлар" счётида акс эттирилади. Шу сабабли хисоб регистрида йил охирига булган колдикни хам аникпашнинг кераги йук. Факат "Сотилган товарларнинг таннархи" счётининг колдигини "Даромад ва харажатларнинг йигилиши" счётига утказиш лозим.
Товар-моддий захираларни сотганда уларнинг баланс киймати реализациядан олинган тушум тан олинган давр учун харажат деб эътироф этилиши керак (тегишлилик принципи).
Товар-моддий захиралар кийматининг соф реализация кийматигача пасайиш суммаси ва хамма ТМЗ йукотишлари ТМЗнинг камайиши руй берган даврда харажат деб эътироф этилади. Бу молиявий натижалар тугрисидаги хисоботда "Сотилган махсулотларнинг таннархи" каторида купайиш деб акс эттирилади.
Олдин соф реализация кийматигача туширилган товар-моддий захиралар кийматининг усиш суммаси "Молиявий натижалар тугрисидаги" хисоботда товар-моддий захиралар кийматининг усиши руй берган даврда "Сотилган махсулотларнинг таннархи" моддаси буйича камайиш деб акс этт глади.
ТМЗ кийматининг кайта бахоланиши факат олден соф реализация кийматигача кисман хисобдан чикаришга дучор булган товар-моддий захираларга нисбатан амалга оширилиши мумкин.
Асосий воситаларнинг счётларида хисобга олинган товар-моддий захиралар (уз эхтиёжларига караб, субъект томонидан хужалик усулида курилган бинолар, иншоотлар ёки асбоб-ускуналарининг компонентлари) тизимли равишда улар компонент булиб хизмат киладиган асосий воситасининг фойдали ишлаш муддати давомида харажат деб эътироф этилади.
Субъектга тегишли хом ашё, материаллар, ёкилги, эхтиёт кисмлар, идишлар ва шунта ухшаш бошка моддий бойликлар, уларнинг киймати, микдори ва харакати тугрисидаги маълумотларни йигиб бориш учун 1000-"Материаллар" синтетик, актив счётлар кулланилади. Бу счётларда юкорида таърифланган хом ашё ва материалларни келтириш-тайёрлаш хакикий таннархда, улгуржи бахода, хисоб нархларида, ёки халкаро стандарт LIFO ёки FIFO усулларида хисобга олиб борилади.
Хом ашё ва материалларни тайёрлаш ва келтиришнинг хакикий таннархи уларни сотиб олиш, субъектнинг худудига келтириш киймати, тайёрлаш ва ташиб келтириш бил ан боглик харажатлардан иборат. Хом ашё ва материалларни тайёрлаш харажатларининг таркибига киритиладиган сарфлар тегишли тартибга солувчи хужжатларга асосан белгиланади ва субъектга олиб келинган хом ашё ва материалларнинг таннархи куйидаги математик формулага асосан хисобланади:

Мхшхт бунда,


Мх - хом-ашё ва материалларнинг хакикий таннархи;
Мш - хом-ашё ва материалларнинг келишилган шартнома бахо си;
Тх - транспорт харажатлари — темир йул тарифи, саклаш, тушириш, ортиш ва омборга келтириш харажатлари;
Мт - хом ашё ва материалларни тайёрлаш харажатлари. Таш кар идан ва махаллий мол етказиб берувчилардан ТМЗларни субъектнинг экспедитора ёки бошка жавобгар шахс олиб келади. Ушбу кийматликларни кабул килаётганда экспедитор аввало идишларнинг холати, пломбаларининг бузилмаганлигига эътибор беради, агарда ушбу холатлар бузил-ган булса ушбу кийматликларни текшириб, улчаб ва санаб кабул килишни талаб килади.
Мабодо кабул килиш жараёнида камомад аникланса, кийматликлар бузилган ёки зарарланган булса, тижорат далолатномасини тузадилар ва бир нусхасини мол етказиб берувчига ёки унинг ишончли вакилига топширадилар, натижада ушбу далолатномага асосан даъво билдирилади.
Марказлаштирилган холда TM3 автотранспорт ташкилоти ёрдамида субъектларга ташиб келтирилса товар-юк хати (М-5 ва М-6 шакли) турт нусхада тулгазилади:
1-нусха — сотиб олувчиларга-кирим ордери урнига фойдаланиш учун;
2-нусха — мол етказиб берувчиларга-юборилган TM3 хисобдан чикариш учун;
3-нусха — транспорт ташкилотига - курсатилган хизматларнинг кийматини ва хайдовчиларга мехнат хаки хисоблаш учун;
4-нусха — мол етказиб берувчиларга, TM3 кийматини истеъмолчидан ундириб олиш учун банкка берадилар.
М-7 шакли - "Материалларни Кабул килиб олиш далолатномаси" ТМЗ кузатувчи хужжатларсиз (фактурасиз) келган такдирда ёки кузатувчи хужжатлардаги маълумотлар (суммаси, микдори, сифати ва хоказолар) хакикий мавжудлигига тугри келмаган холатларда икки нусхада тузилади ва 1 нусхаси бухгалтерияга ушбу маълумотларни кайд килиш, камомад ёки ортикча суммани кайд килиш учун ва мол етказиб берувчига жунатиш максадида маркетинг булимига берилади. Ушбу далолатнома тузилгандан кейин кирим ордерини ёзишга зарурият колмайди.



Aim.uz



Download 36,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish