Оқсил доначалари. Ҳужайранинг органеллалари-да оқсил доначалари кристалл ёки аморф (юнон. а — ин-кор қилиш, мор фе — шакл) яъни бир шаклга эга бўлма-ган ҳолатда учрайди. Оқсил кристаллари кўпинча ядро-
4 -расм. Крахмал доначалари: А — сули дони ҳужайрасидаги
мураккаб; Б — картошка тугунакларидаги оддий; В — сутлама
ҳужайрасидаги оддий; Г— геран шохчаси ҳужайрасидаги; Д — ловия
уруғи ҳужайрасидаги; Е — маккажўхори; Ж— буғдой дони
ҳужайрасидаги оддий крахмал доначалари.
нинг нуклеоплазмасида, гиалоплазмада (картошка тугу-иаклари, нилуфар гулининг устунча паренхимасида), лей-копластларнинг стромасида (ловия, бирпаллали ўсимлик-ларни ўтказувчи найларида), эндоплазматик ретикуланинг кенгайган цистерналарида (буттулдошлар, пиденанинг без-ларида), митохондрия ва вакуолада тўпланади. Оқсил кри-сталлари 8—12 нмк катталикда бўлади.
Одатда уруғлар оқсилга бой бўлади. Оқсилга анча бой бўлган ўсимликлар (нўхат, ловия, соя, ясмиқ, нут, ерёнғоқ) ва бошқалар киради. Оқсилли уруғлар озиқ-овқат си-фатида ниҳоятда қимматли маҳсулотдир, Аморф.шаклдаги оқсилларга капалакгулдошларнинг уруғлари, гуруч, мак-ка дони мисол бўла олади.
Оддий оқ-силлардан протеинлар, гиалоплазма ва вакуолада кристалларга ўхшаш эллипсоид шаклдаги алей-рон доначалар алейрон ҳосил қилади. Алей-рон доначалар ичида тиниқ ёки ялтироқ, юмалоқ шаклда
5-расм. Канадона (клешевина) уруғи
таркибидаги алейрон доначалари: / — алейрон доиачалари; 2—алейрон доначаларининг пўсти; 3 — кристаллар; 4—глобоид.
глобоидлар бўлади (5-расм). Кристаллга айланган оқсил-лар мураккаб бўлиб, улар кўпинча мойли уруғларда (зи-ғир, кунтабоқар, писта, канакунжут, ошқовоқ ва бошқа-ларда) бўлади.
Уруғларнинг униши олдидан оқсил доначалари шишади ва ферментлар таъсирида эрийдиган ҳолатга ўтиб. кимё-вий жиҳатдан соддароқ бирикмаларга айланади. Бу мод-далар униб чиқаётган эмбрионга (муртакка) озиқ бўлади ва майсанинг ўсишига сарф этилади. Алейрон доначалари сарф этилгандан сўнг уларнинг ўрнига вакуолалар ҳосил бўлади, кейинчалик бу вакуолалар бир-бирига қўшилиб аминокислоталарга бой бўлган марказий вакуолага айланади.
Уруғларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланиши вақтида рибосомаларда вужудга келган оқсил доначалари вакуола-да тўпланади. Уруғ пишган вақтда вакуола таркибидаги сув буғланиб чиқиб кетгандан кейин оқсил кристалларга (алейрон доначаларига) айланади ва уруғ таркибида ғамловчи модда сифатида тўпланади.
Липидлар (юнон. л и п о с — ёғ) ўсимликяарнинг ҳамма ҳужайраларида учрайди. Одатда, ёғ томчилари иитоплаз-манинг гиаолоплазмасида тўпланадр?. улар ёруғлик мик-роскопида қора доғлар шаклида кўринади. Ёғлар асосан пиштан уруғларда (чигит, кунгабоқар, зиғир, ёнғоқ, ерён-ғоқ, соя) бўлади ундаги қурук модданинг 40% ни ташкил
этади. Ўсимлик ёғлари истеъмол қилинади ва саноатда (совун, мойли бўёклар, двигателларни мойлашда) ишла-тилади.
Кальций оксалат кристаллари. Оқсил, ёғ томчиларидан ташқари ҳужайранинг вакуола ва бошқа органла-рида (каротиноидлар, хромопласт) кальций оксалат кристаллари учрайди. Уларнинг шакли ҳар хил бўлиб, асосан, вакуолада тўпланади (4-расм, г). Друзлар (чех, друза — тўплам)нинг шакли шарсимон, қўшалоқ-қўшалоқ бўла-ди. Улар кўпинча илдизмева ҳужайраларида, баргларнинг бандларидаги тўқималарда ва эпидермис ҳужайраларида тўпланади. Рафид (юнон. р а ф и с — нинасимон шаклда) — икки учи ўткир кристаллар тўпламидан иборат (4-расм, б). Бундай кристаллар токнинг новда ва барг ҳужайрала-рида тўпланади. Баъзи ўсимликларнинг вакуоласида сон-саноқсиз дўмбоқчали қопчиқсимон пуфак шаклдаги крис-таллар тўплами ҳам учрайди, уларга цистолит (юнон. цистис — пуфак; л и т о с — тош) деб аталади. Цистолит ҳужайра бўшлиқларида осилиб туради (3-расм, А). Цис-толйт кальций карбонат тузларидан ташкил топган бўлиб наша, ачитқи ўт, тут баргларининг ҳужайраларида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |