Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш У. К. томонидан 2022 йилнинг январ-август ойларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича қилинган ишлар тўғрисида



Download 15,78 Kb.
Sana11.11.2022
Hajmi15,78 Kb.
#864194
Bog'liq
Murojaatlar bo`yicha



Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш У.К.томонидан 2022 йилнинг январ-август ойларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича қилинган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида “Е-мурожаат” тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ишга туширилган, (95) 621-81-11 рақамли “Ишонч телефони” мавжуд. Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларининг назорати махсус назорат карточкалари орқали олиб борилмоқда.


2022 йилнинг январ-август ойларида жами 69 та, шу жумладан Автомобиль йўллари қўмитасидан 1 та, Хоразм вилояти автомобиль йўллари худудий бош бошқармасидан 42 та, корхонанинг ўзига 27 та мурожаатлар келиб тушган, уларнинг 60 таси жисмоний, 9 таси юридик шахслар ҳисобланади, мурожаатларнинг 53 таси ( 79 фоизи) шаҳар ва бошқа аҳоли пункти кўчалари тоифасига кирувчи йўлларни таъмирлаш,тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, 3 таси (4 фоизи) ушбу худудлардаги пиёдалар йўлакчасини таъмирлаш ва йўл белгисини ўрнатиш, 9 таси ( 13 фоизи) корхона фаолияти билан боғлиқ, 4 таси ( 6 фоизи) бошқа масалалар юзасидан ҳисобланади.
Мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 17 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонунида белгиланган муддатларда ўрганиб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ-117-сонли “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунида шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 февралдаги ПҚ-2776 сонли қарорида шаҳарлар, шаҳар поселкалари, қишлоқ ва овуллар кўчаларини сақлаш, ободонлаштириш ва ёритиш ишлари тегишли шаҳар ( туман) хокимликларининг ободонлаштириш бошқармалари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги тўғрисида фуқароларга тушунтиришлар берилди ҳамда 39 та мурожаатчининг шаҳар ички йўлларини таъмирлаш билан боғлиқ муаммолари бўйича давлат дастурларига киритилишида, молиялаштириш манбасини аниқлаштиришда амалий ёрдам сўраб Урганч шаҳар хокимлиги, Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига таклифлар киритилди, 3 таси бўйича бошқа тааллуқли ташкилотларга мурожаат қилинди. Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси ҳал қилинди, 60 тасига тушунтиришлар берилди, 4 таси рад қилинди.
Мурожаатчиларнинг муаммосини ҳал қилиш мақсадида Урганч шаҳар ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармаси томонидан мурожаатларда кўрсатилган ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ишларига киритиш ишлари, корхона фаолияти билан боғлиқ умумий фойдаланишдаги 4р162 “Урганч айланма йўли” автомобиль йўлининг 9 ва 21 км қисмларига светофор , 4р 158 “Урганч ш-Хива ш” автомобиль йўлига бекат ўрнатиш ишлари назоратга олинди.
Download 15,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish