Ўқув юкламалари, ўқув методикаси ва илмий ишларни режалаштириш



Download 107,5 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi107,5 Kb.
#81465
  1   2   3
Bog'liq
Мавзу3.





3-маъруза
Ўқув юкламалари, ўқув методикаси ва илмий ишларни режалаштириш


Таълимнинг мазмуни унинг мақсадидан келиб чиқади. Таълимнинг мазмуни деганда, ўқувчиларниг ўқиш жараёнида эгаллаб олиши лозим бўлган ҳамда тизимга солинган билим, малака ва кўникмаларни аниқ белгиланган доираси тушунилади.


Таълимнинг мазмуни бир қатор эҳтиёжларни ҳисобга олиш билан белгиланади:
а) ижтимоий ишлаб чиқаришнинг энг зарур эҳтиёжлари, ижтимоий тузумнинг хусусиятлари;
б) давлатнинг халқ таълими ва муайян турдаги ўқув юрти олдига қўядиган мақсад ҳамда вазифалари;
в) ўқитиш қоидаларидан келиб чиқадиган ва ўқувчиларнинг имкониятларини (ёш имкониятлари ва бошқалар) эътиборга олувчи дидактик талаблар.
Жамият тарихий тараққиётининг ҳамма босқичларида таълим муассасаларида ёшларга бериладиган таълимнинг мазмуни, ҳажми ўша ижтимоий тизимнинг иқтисодий талаб ва эҳтиёжлари, фан ва техника тараққиёти даражаси билан белгилаб келинган.
Педагогика тарихида таълим муассасаларида ўқитиладиган ўқув фанларини танлаш ва уларнинг мазмунини белгилашда икки йўналишдаги қоидага амал қилинган:

  1. кўпчилик назариётчилар «шакл маълумот» тарафдорлари – таълим муассасаларида ўқитиладиган фанлар ёшларни фан асослари билан қуроллантириш, илмий билимлар тизимини эгаллашлари учун хизмат қилмай, балки ёшларнинг қобилиятларини, тасаввур ва хотираларини ўстиришга хизмат қилмоғи керак, деб қарайдилар. «Формал маълумот» тарафдорлари таълим муассасаларида ўқув фанларини ёшларнинг фикр қилиш қобилияти ва ақлини ўстириш учун хизмат қиладиган фанлар – тиллар, лотин ҳамда юнон тиллари, математика каби фанлардан иборат бўлишини илгари сурадилар.

Россияда бу назария рус гимназиялари ўқув режасида ўз аксини топди. Гимназияларда қадимги рус тили билан бир қаторда Греция ва Римнинг қадимги тиллари, антик дунё адабиёти ва тарихини ўқитиш, тил қоидалари ва қадимий матнларни ёдлаш – ўқув режасининг қарийиб учдан икки қисмини ташкил қиларда. Табиий фанлар ўқитилмас, гимназия тамоман турмушдан ажраб қолган эди;

  1. ХВИИИ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларига келиб, «формал маълумот» қоидалари асосидаги таълим муассасалари тараққий этиб бораётган жамият талабларига жавоб бера олмай қолди. Шунга кўра таълим муассасалари таълими тизимида янги бир оқим – «Моддий маълумот» назарияси пайдо бўлди. Бу назария тарафдорлари таълим муассасалари тизимида инсон ҳаёти учун зарур бўлган, турмушда фойда келтирадиган маълумотлар берилиши керак, деган ғояни илгари сурдилар. Улар ўқувчилар қобилиятини ривожлантириш учун зарур бўлган алоҳида фанларни ўқитиш шарт эмас, балки «фойдали билимларни» ўқитиш жараёнида бола қобилияти ривожланиб бораверади, деб қарадилар.

Рус педагоги К.Д. Ушинский, демократлар Н.Г.Чернишевский, Н,А, Добролюбовлар таълим фақат бир томонлама «формал» ёки «моддий» маълумот бериш қоидаси асосига қурилмаслиги лозимлигини кўрсатиб бердилар.
ХИХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг бошларига келиб, педагогика тарихида «таълим муассасаларида бериладиган маълумотнинг мазмунини бола хоҳишига бўйсундириш»га қаратилган назария кенг ёйилди. Мазкур назариянинг кўзга кўринган вакили Америкалик файласуф – педагог Жон Дюидир. Унинг қарашича, таълим муассасалари азалдан мавжуд бўлган табиий лаёқатларни, қизиқиш ва одатларни ривожлантиришга хизмат қилмоғи лозим. Шундай экан, таълим муассасаларида ҳамма ўқувчилар учун умумий бўлган ўқув режаси ва дастурларнинг бўлиши ҳам шарт эмас, балки алоҳида – алоҳида шахслар (болалар) лаёқатига мосланган маълумотлар берилиши лозим.
ХХ аср бошларига қадар бўлган даврда Ўзбекистон ҳудудида ВИИ – ВИИИ асрлардан бери давом этиб келган эски – «усули қадмия», ХИХ асрнинг охири ва ХХ аср бошларида пайдо бўлган – «усули савтия» таълим муассасалари, хат – савод ўргатадиган диний таълим муассасалари бўлган.
1905 йилдан сўнг, ўлканинг баъзи йирик шаҳарларида «жадид» таълим муассасалари пайдо бўла бошлади. Мазкур таълим муассасаларида савдо – сотиқ ишлари учун зарур бўлган айрим фанлар (ҳисоб, тиббиёт, география ва бошқалар) ўқитилар эди.
Шундай қилиб таълим муассасаларининг ҳаммаси шу ижтимоий тузум – муҳит талабларидан келиб чиқда ва шу давр иқтисодий, маънавий мақсадлари учун хизмат қилди.
Ҳозирги замон таълим муассасаларида таълимнинг мазмуни умуминсоний фазилатларга эга бўлган иймонли, эътиқодли ёшларни тарбиялаб етиштиришдан иборатдир.
Бундан ташқари, мактабларда ёшларга фақат илмий билимлар берилмасдан уларга турмушда зарур бўладиган халқ ҳунармандчилиги, табобат асослари, одоб-ахлоқ йўналишидаги фанларни кўпроқ ўқитиш талаб этилмоқда.
Халқ таълимидаги бундай жумбоқларни ижобий ечими, жамиятга, ўқув тарбия ишига катта фойда келтириши табиий. Таълим мазмуни ўқув режаси, дастури ва дарсликларда ифодаланган.
Ўқув режаси - давлат ҳужжатидир. Ўқув режаси барча умумтаълим таълим муассасаларида сўзсиз амал қилиниши лозим бўлган давлат ҳужжатидир. Унда синфлар бўйича ўрганилиши лозим бўлган ўқув фанлари ва ўша фанлар учун ажратилган ўқув соатлари кўрсатилган бўлади.
Таълим муассасаларининг ягона ўқув режаси таълим вазирликлари томонидан тасдиқланади.
Ўқув режаси деб, ўқитиладиган фанлар, ўқитиш учун ажратилган соатлар ва ўқув йилининг тузилишини белгилаб берувчи давлат ҳужжатига айтилади.
Ўқув режасини тузишда қуйидаги омилларга асосланилади:

  1. Ўқув режаси ўқув-тарбия ишининг мақсад ва вазифаларига асосланади. Мақсад – илмий билимлар бериш, олган билимларини ҳаётда қўллай олишга ўргатишдир.

  2. Таълим муассасаларининг бирлиги ўз қоидаларига асосланади.

  3. Тълим муассасаларида бир бутун тугал билим берилади.

  4. Ўқув режасига киритилган фанларнинг ҳажми қайси синфда ўқитилиши, ажратилган соати, болаларнинг ёши ва билим савиясига қараб берилади. Фаннинг ҳажми, оғир – енгиллиги, дидиактик аҳамияти ҳам эътиборга олинади. Ўқув режасига киритилган фанлар, биринчи навбатда, умуминсоний тарбиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилгандир. Унда таълимнинг илмийлиги, ғоявийлик ҳамда Ўзбекистонинг келажагига муносиб баркамол инсонни тарбиялаб, вояга етказиш назарда тутилади. Шунинг учун ҳам унда табиат ва жамият ҳақидаги илмий билимлар, ишлаб чиқариш асослари, санъат ва жисмоний тарбия, соғлом авлоднинг маънавий қиёфаси асосий ўринни эгаллайди.

Ўқув режасида табиий фанлар – табиий жуғрофия, биология, физика, астрономия, химия, математика ва информатика марказий ўринни эгаллайди.
Ижтимоий фанлар – тарих, тил ҳақидаги илмий билимлар – она тили, ингилиз тили, рус тили ва бошқа чет эл тиллари, бадиий ва санъат асослари – адабиёт, тасвирий санъат, мусиқа ва ашула; жисмоний тарбия асослари билан бир қаторда ҳамма синфларда меҳнат таълимини ўқитиш учун соатлар ажратилади.
Булардан ташқари, ўқув режасида айрим табиий фанлар, айниқса математика, информатика, физика фанлари, айрим гуманитар фанлар бўйича ҳам ўқувчиларнинг қизиқиши, хоҳишларини қониқтириш, қобилиятларини ривожлантириш мақсадида ўтказиладиган факултатив машғулотлар кўрсатилган бўлади.
Ҳар бир ўқув фани учун ўқув дастури тузилади. Ўқув дастури ўқув режаси асосида ишлаб чиқилади. Ўқув дастури ҳар бир ўқув фанининг ўқитиш учун ажратилган билим ҳажми, тизими ва ғоявий-сиёсий йўналишини аниқлаб берадиган давлат ҳужжатидир.
Ўқув дастурида ўқув йили давомида ҳар қайси синфда алоҳида фанлар бўйича ўқувчиларга бериладиган илмий билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми белгилаб берилади. Дастурда ҳар қайси ўқув фанларининг мазмуни изчиллик билан ёритилади ва маълум мавзулар орқали кўрсатилади.
Маълум мавзу юзасидан ўқувчи ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар қисқача ифодалаб берилади.
Ўқув дастури қуйидаги бир қатор қоидаларга амал қилган ҳолда тузилади.
1. Дастурнинг қатъийлиги. Ўқув дастурлари жамиятимиз тараққиётининг ҳар бир босқичида фан, техника, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий муносабатлар соҳасида эришилган даражани акс эттириши лозим. Бу, улар ҳар йили кўриб чиқилиши керак, деган гап эмас, аксинча ҳамма ўқув фанларига оид дастурларнинг бир неча йиллар мобайнида қатъий бўлишига эришмоқ даркор. Дастурнинг қатъийлиги қатъий дарсликлар ишлаб чиқиш учун катта аҳамиятга эгаки, бу дарсликлар узоқ яшаши ва ўқув жараёнида узоқ фойдаланиши керак.

  1. Ўқув дастурида илмийлик қоидаси.

Дастурга борлиқни аниқ, ҳаққоний акс эттирган, илмий жиҳатдан текширилган ишончли материаллар киритилади.
Илмий билимларнинг тобора ривожланиб бориши ва уни ишлаб чиқаришда тадбиқ этилишига доир маълумотлар таълим муассасалари ўқув фанларига ҳам ўзгаришлар киритишга олиб келганидек, ўқув дастуридаги айрим эскирган масалалар ўқув фанларидан чиқариб ташланади.
3. Ўқув материаллари мазмунини тўғри танлаш, фан материалларини танлашда унда исботлар, мисоллар, мантиқий умумлашма ва хулосаларнинг тўғри уйғунлашувига алоҳида эътибор берилади. Аниқ мисоллар бўлмаса ўрганилаётган ҳодисаларни назарий жиҳатдан тушуниш мумкин эмас.
4. Назариянинг амалиёт билан бирлиги қоидаси. Ўқув дастурида назариянинг амалиёт билан бирлиги қоидаси, биринчи навбатда, энг аввало, илмий билимларнинг турмушда, ишлаб чиқариш амалиётида тутган ўрни кўрсатиб берилади. Илмий билим кўникма ва малакаларнинг ўзаро мустаҳкам боғлиқ бўлиши ҳамда таълим жараёнидаги назарий маълумотларнинг амалда қўлланиб бориш жараёнида ўз аксини топади.
5. Ўқув дастурларида тарихийлик қоидаси. Ўқув дастурлари тарихийлик қоидасига асосланган ҳолда тузилади. Бунда ўқув фанларининг ҳарактери назарда тутилади. Масалан, тарих фанини ўқитишда тарихий воқеалар изчиллик ва хронолигик тарзда баён этилса, математика информатика, физика ва бошқа қатор фанларни ўқитишда фан оламидаги маълум бир илмий ҳодиса, қоида ва қонунларнинг пайдо бўлиши, унинг келажак истиқболига оид маълумотлар бериб ўтилади.
6. Дастур икки усул билан: кетма – кет (мунтазам) ва концентрик (марказлашган) тарзда жойлаштирилиши мумкин. Кетма – кет жойлаштирилганда ўқув материлаининг ҳар бир кейинги қисми аввалги қисмининг давоми бўлади, ҳар бир қисмдаги материалнинг мазмуни унинг мазкур олий синф ўқувчиларига тушунарли бўлишини ҳисобга олган ҳолда тўла ёритилади.
Дастурнинг марказлашган тузилишида мазкур фанга тегишли ўқув материали ўқитишнинг кейинги босқичларида мураккаблашган кўринишда такрорланади.
Таълим муассасалари дастурининг тузилиши уч бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда мазкур дастурга амал қилиш юзасидан йўл – йўриқлар – қисқача уқтириш хати; иккинч бўлимда – ўқув материалларинин мазмуни; учунчи бўлимда эса ўқувчиларнинг қўшимча равишда ўрганишлари лозим бўлган адабиётлар рўйхати берилади.
2-илова






































































Download 107,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish