Ўқувчилар онгида ахлоқий қадриятлар шакллантириш учун


Жавоб: Ота-она таълим-тарбия жараёнини мақсадга йўналтирилган ҳолда муваффақиятли олиб бориши учун аввало асоциал хулқ-атвор



Download 1,86 Mb.
bet6/6
Sana21.05.2022
Hajmi1,86 Mb.
#605578
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ассоциал ва миллий қадриятлар

Жавоб: Ота-она таълим-тарбия жараёнини мақсадга йўналтирилган ҳолда муваффақиятли олиб бориши учун аввало асоциал хулқ-атвор билан аномал хулқ-атвор ўртасидаги фарқни ва уларнинг нималигини тушуниб олиши керак. Одатда ахлоқ нормаларига ва жамият талабларига жавоб бермайдиган хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатларни асоциал хулқ-атвор деб аталади. Аномал хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатлар бола миясининг патологияси (касаллиги) туфайли рўй беради.
Асоциал хулқ-атвор эса микромуҳитнинг салбий таъсир кўрсатиши, оиладаги мавжуд нонормал ўзаро муносабатлар, оила ва мактабда бериладиган тарбияда йўл қўйиладиган камчиликлар ва ҳоказолар туфайли рўй беради. Бундай хулқ-атворли болалар жамиятимизда баъзан учраб турадиган балоғатга етмаган тартиббузар болалар турини ташкил қилади.
Тарбияси оғир болалар – булар тарбияда эътибордан четда қолган, ўз ҳолича ташлаб қўйилган болалардир. Улар қаердадир, қачонлардир, кимларнингдир томонидан йўл қўйилган хатолар, тарбиялашда уларга индивидуал ёндоша билмаслик оқибатида пайдо бўлган. Бошқача айтганда, нормал таълим ва тарбия жараёнидан четда қолган, ўқитувчилар, ота-оналар, ўртоқлари билан нормал муносабат ўрната олмаган, қалб туғёнларини ошкор этишнинг тўғри йўлларини топа билмаган болалар – тарбияси оғир болалар турига киради. Бундай болаларни ўз вақтида пайқаб, улар билан яхши иш олиб борилмаса, уларга жамоатчилик таъсири ўтказилмаса, нохуш кўнгилсиз воқеалар содир бўлиши мумкин.
Тарбияси оғир болалардаги айрим камчиликлар ва нуқсонлар, чунончи: қайсарлик, ўжарлик, қўполлик сингари салбий кўринишлар мактабга келмасданоқ бошланиши мумкин. Бу, албатта, оила тарбияси ёки боғча-ясли, мактаб, иш фаолияти билан боғлиқдир.
Олимларнинг кузатишича, кичик ёшдаги болаларнинг ўндан тўққиз қисми оила шароитида тарбияланади. Бундай оилаларда ота-оналар фарзандларига етарли даражада эътибор бермайдилар ёки уларни эрка қилиб ўстирадилар. Оналар эса болаларининг ёмон хулқ-атворини, хатти-ҳаракатларини оталаридан яширадилар. Оқибатда бундай оиладаги болалар кўзбўямачи, худбин, фақат ўз фойдасини кўзлайдиган, калтафаҳм, бачкана, қўрс, бировга озор берадиган бўлиб ўсадилар.
Баъзи ота-оналар фарзанди уст-бошининг бут бўлишини ўйлайдилар-у, уларнинг ички дунёси, маънавий эҳтиёжлари ҳақида қизиқмайдилар. Тарбияга нисбатан бундай муносабат тарбияси оғир болаларнинг кўпайишига сабаб бўлади.
Болангизни феъл – атворига туғилганидан эътибор беринг. Халқимиз хотин бошидан, бола ёшидан деб бежиз айтмаган. Оналар бир ёшгача болага жуда эътиборли бўлишади. Чақалоқ гапирмасада она унинг ҳатти – ҳаракатидан дарҳол гап нимадалигини англайди. Ҳолатидан таглигини алмаштириш ёки эмизиш вақти келганлигини ёки нимадир безовта қилаётганлигини дарҳол тушунади. Бу ҳаммаси синчковлик туфайли. Бола ўзлигини англагунча ана шундай эътибор керак. Гўдаклигида қандай авайлаган бўлсангиз ана шундай авайлаб, кайфиятини англаб туриш лозим.
Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish