Вазирлиги тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти


Назарий таълим ва ишлаб чиқариш таълим методлари



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/125
Sana20.06.2022
Hajmi1,7 Mb.
#686152
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   125
Bog'liq
КАСБИЙ ПЕДАГОГИКА

2.Назарий таълим ва ишлаб чиқариш таълим методлари: 
Педагогик амалиѐтда қуйидаги методлар – оғзаки метод (оғзаки баѐн, 
тушунтириш, суҳбат), китоб билан ишлаш (инструктив материаллар), 
кўргазмали метод (кўргазмалар, кино, видеофильм, кузатув), амалий метод 
(машқлар, лаборатория, амалий ишлар) лардан кенг фойдаланилади. 
Дидактик вазифаларга боғлиқ ҳолда қуйидаги методлар қўлланилади – 
билимларни ҳосил қилиш, кўникма ва малакаларни шакллантириш, 
билимларни қўллаш, мустаҳкамлаш, билим, кўникма ва малакаларни 
текшириш. 
Таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятига мос равишда икки метод 
ажратилади ва улар 2 гуруҳга бирлаштирилади: репродуктив ва муаммоли 
изланиш методлари. 
Ўқитишнинг 
репродуктив ва муаммоли-изланиш методлари 
энг аввало, 
ўқувчи-талабаларнинг янги тушунча, ҳодиса ва қонунларни билишдаги 
ижодий фаолликлари даражасини баҳолаш асосида қисмларга ажратилади. 
Репродуктив методлар 
биринчи навбатда, ўқувчи-талабаларнинг ўқув 
материалларини мустаҳкамроқ эслаб қолишларини таъминлаш, билишга 
доир фаолиятни бевосита бошқариш, камчиликларни тез аниқлаш учун 
амалий кўникма ва малакаларни таркиб топтириш мақсадида қўлланилади. 
Ҳикоя қилиш усули репродуктив тузилганда ўқитувчи қоидаларни, 
далилларни, тушунчаларнинг таърифини тайѐр ҳолда беради, у асосий 
эътиборини мустаҳкам ўзлаштириб олиниши зарур бўлган асосий 
томонларга қаратади. 
Маъруза ҳам худди шундай тарзда тузилади: ўқитувчи муайян илмий 
маълумотларни баѐн қилади, доскага тегишли ѐзувларни битади, 
тингловчилар эса уларни қисқача ѐзиб оладилар. 
Муаммоли таълим дейилганда, 
ўқув материалини ўқувчи-талабалар 
онгида илмий изланишга ўхшаш билиш вазифалари ва муаммолари пайдо 
бўладиган қилиб ўрганиш тушунилади. Ўқувчи-талабанинг фикрлаш 
фаолиятида мантиқий тўғри, илмий хулосаларни излаш ва ўзлаштиришга 


87 
рағбатлантирадиган муаммоли вазиятлар юзага келади. Пайдо бўлаѐтган 
муаммони ҳал қилиш учун, у ўрганилаѐтган қоидаларни тўғри тушуниб 
олишга интилади. 
Таълим методини 3 та асосий гуруҳга бўлишимиз мумкин: 
1. Ўқув билиш ва ўқув ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш ва 
амалга ошириш методи. 
2. Ўқув фаолиятига қизиқтириш ва рағбатлантириш методи. 
3. Таълим олувчилар ўқув фаолияти самарадорлигини назорат қилиш ва 
ўз-ўзини назорат қилиш методи. 
Методларнинг ҳар бир тури гуруҳларга бўлинади ва ўз навбатида 
уларнинг ҳам алоҳида методлари бор, булар эса таълим жараѐнининг 
қуроли ҳисобланади. 
Ўқув билиш ва ўқув ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш ва 
амалга ошириш методига қуйидагилар – суҳбат, кўргазмали ва амалий метод, 
ўқитувчи бошчилигида индуктив ѐки дедуктив, репродуктив ѐки продуктив 
йўналишлардаги методлар киради. 
Ўқув фаолиятига қизиқтириш ва рағбатлантириш методига – ўқув 
билиш ва ўқув ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш ҳамда ўқиш 
фаолиятига қизиқтириш методлари киритилган. 
Ҳар бир метод бошқа бир метод ѐрдамида қўлланилади. Масалан, 
репродуктив ва муаммоли изланиш методи суҳбат, кўргазмалар, амалий 
фаолият ѐрдамида қўлланилади. Шу навбатда суҳбат, кўргазмали ва амалий 
фаолият методлари ҳам репродуктив ѐки изланиш методлари орқали 
қўлланилиши мумкин. 
Ҳаѐтий ўқув жараѐнида эса энг муҳими бу методларни турларга бўлиш 
эмас, балки ўқитувчининг чуқур билимга эга бўлиши, методлардан унумли 
фойдалана олиши, таълим олувчиларга ўқув ишлаб чиқариш, ўқув 
фаолиятида методларни тўғри қўллай олишга ўргатишдир. 
Ўқув муассасаларида бошланғич касбий таълимни ўқитишнинг назарий 
қисми қуйидаги фанларни 3 та циклини ташкил қилади: умумий таълим, 
умумий техник таълим ва касбий таълим.
1
Умумий таълим фанлари бўйича таълим методининг умум дидактик
хусусий дидактик ва хусусий методик аспектлари педагогик адабиѐтларда 
чуқур баѐн қилиб берилган. 
Умумтехника ва касбий фанларни ўқитиш методлари кўпинча ўзига 
хос мазмунга кўра аниқланади: 


Ў.Қ.Толипов. ва бошқалар. Касбий педагогика (Маърузалар матни). – Т.: ТДИУ, 2001. 


88 
- кўп компонентли тузилма, объектларни турли хил йўналишларда 
ўрганиш; 
- таълим олувчиларнинг ишлаб чиқариш таълими билан ўзаро боғлиқлиги; 
- материалнинг кенг қамровлилиги, тажрибавий изланиш сони ва сифати 
жиҳатидан, хизмат кўрсатиш усулларини амалий ўрганиш; 
- ўқув материали мазмунига янги техника ва технологияларни киритиш
маҳаллий шарт-шароитни акс эттириш. 
Таълим методларида буларни инобатга олиш зарур. 
1

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish