23 – Амалий машғулот zxj10 рақамли дастурий коммутаторнинг функционал схемаси ва имкониятларини ўрганиш



Download 41,18 Kb.
bet1/3
Sana23.07.2022
Hajmi41,18 Kb.
#840306
  1   2   3
Bog'liq
23 амалий машғулот


23 – Амалий машғулот


ZXJ10 рақамли дастурий коммутаторнинг функционал схемаси ва имкониятларини ўрганиш


Амалий машғулот мақсади ва вазифаси. ZXJ10 рақамли дастурий коммутаторнинг бўйича тушунчалар, конвергент тармоқларида унинг асосий амалга оширадиган вазифаси, қурилманинг қисмлари, модуллари, компо-нентлари ва функционал схемаси ва имкониятларини ўрганиш.


Амалий машғулотга топшириқ
Амалий машғулот бўйича талабаларга мавзу юзасидан назарий билим-ларни эгаллаш талаб этилади.
Талаба лаборатория машғулоти учун шахсий топшириқ олади. Бу топ-шириқ бўйича талаба ZXJ10 рақамли дастурий коммутатор бўйича тушунча-лар, конвергент тармоқларида унинг асосий амалга оширадиган вазифалари, қурилманинг қисмлари, модуллари, компонентлари ва функционал схемаси ва имкониятларини тўғрисидаги тушунчаларга эга бўлиши талаб этилади. Ҳар бир талаба учун шахсий топшириқ 1-жадвалда берилган.
1-жадвал
Топшириқ вариантлари

Вариант
Т/Р

Топшириқ вариантлари

1.

ZXJ10умумий тушунча

2.

ZXJ10 хизмат турлари

3.

ZXJ10 дастурий таъминоти

4.

ZXJ10 биллинг тизими

5.

ZXJ10 сигнализация тизими

6.

ZXJ10 интерфейслари

7.

ZXJ10узоқлаштирилган модул

8.

ZXJ10 тизими сиғими

9.

ZXJ10 тизимининг архитектураси

10.

ZXJ10 бошқа тизимлар билан ўзаро боғланиши

12.

ZXJ10 тизимига хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш

12.

ZXJ10 интеграллашган шлюз қурилмаси

13.

ZXJ10 интеграллашган трафик бошқаруви

14.

ZXJ10 аутентификацияси механизми

15.

ZXJ10 тизими: Е1 интерфейси

16.

ZXJ10 тизими: STM-1 интерфейси

17.

ZXJ10 абонент линия ва магистрал линия канали сиғими

18.

ZXJ10 тизимининг ISDN модули

19.

ZXJ10 тизимининг электр таъминоти

20.

ZXJ10 тизимининг CRC платаси вазифаси

22.

ZXJ10 тизимининг V5 интерфейси

22.

ZXJ10 тизимининг V5.1/V5.2 интерфейси

23.

ZXJ10 тизимининг интеллектуал хизматлари

24.

ZXJ10 тизимида УКС№7

25.

МТР2, МТРЗ ва TUP функцияси

26.

ISUP ва SCCP функцияси

27.

ТСАР ва ОМАР функцияси

28.

SNM модули вазифаси

29.

RSM модули вазифаси

30.

РНМ модули вазифаси


Назарий қисм
Сигнализация–бу тармоқдаги фойдаланувчилар орасидаги улашни ҳо-сил қилиш, қўллаш ва узишни бошқариш учун керак бўлган ахборотлар билан 2 та тармоқ элементлари орасидаги ахборот алмашинувидир.
Тўғри ва тескари йўналишда абонент ва улаш линиялари бўйича узатила-диган сигналлар 3 гуруҳга бўлинади: линиявий, бошқариш (регистрли), маъ-лумот (акустик).
Линиявий сигналлар алоқа ўрнатишнинг турли босқичларини (эгаллаш, озод қилиш, узатиш ва х. к.), канал ва линияларнинг ҳолатини (бўш, банд) белгилаш учун ишлатилади. Бу сигналлар алоқа ўрнатишни бошидан то охирагача бўлган босқичларда узатилиши мумкин.
Бошқариш (регистрли) сигналларига фақат алоқа ўрнатиш жараёнида абонент терминали билан бошқариш қурилмаси, ҳамда станция ва тугунлар бошқариш қурилмалари орасида узатиладиган сигналлар киради. Бундай сигналлар ёрдамида алоқа йўли, чақиралаётган абонент линияси аниқланади ва абонентлар орасида улаш тракти ҳосил қилинади. Бошқариш сигналлари асосини манзилгоҳ (адрес) маълумоти ташкил қилади. Бундан ташқари, бошқариш сигналларига тармоқни эксплуатация қилиш ва бошқариш, ҳамда бошқариш қурилмалари ўртасидаги сигналлар ҳам киради.
Маълумот(акустик) сигналлар абонент ва операторларни алоқа боғла-ниш босқичларида хабардор қилиш учун ишлатилади. Бундай сигналлар ли-ния ва бошқариш сигналларидан фарқли ўлароқ АТС қурилмаларига таъсир этмай, фақат абонент ва телефонисткаларнинг эшитиш (ва кўриш аъзолари) орқали қабул қилингани учун акустик сигналлар деб аталади.
Абонент ва станциялараро сигнализация мавжуд. Абонент сигнализация-си оддий муложамалардан иборат: буларга “мен алоқа олишни хоҳлайман” билдирувчи харакат микротелефон гўшагини кўтарди ёки тугмани босди; акустик сигналларни узатиш; абонент номер терди; у терган номерга хизмат кўрсатмайди ёки ўзгарганлиги, ISDN сигнализацияси ва хоказоларни билди-рувчи эълонларни абонент эшитиши киради. Буни User-Networк Interface (UNI) интерфейсида, яъни абонентни улаш тармоғида сигнализация деса ҳам бўлади. UNI интерфейсидаги кенг тарқалган сигнализация номер импульсли териш ва кўп частотали териш DTMF деб атаса бўлади. Бу интерфейсни замонавий мисоли ISDN ни асосий улаш имкони, яъни 2В+D=144 Кбит/с бўлиши мумкин. Бунда В иккита ахборот канал ва умумий бўлган D сигнал канал хизмат кўрсатади.
Станциялараро сигнализация, яъни Netvork - to – Networқ Interface (NNI) интерфейсида сигнализацияга мисол бўлиб, иккита ажратилган канал бўйича сигнализацияси 2АКС, “6 дан 2” кодли кўп частотали сигнализацияси, 7 сон-ли сигнализация тизими УКС ва бошқалар ҳисобланади. Каналлар коммута-цияси билан тармоқда улаш ўрнатишга мисол 1-расмда соддалаштириб кўрсатилган.





Download 41,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish