3. Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг асосий шакллари. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг асосий омиллари


Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг асосий қонуниятлари



Download 137,61 Kb.
bet2/7
Sana24.02.2022
Hajmi137,61 Kb.
#252908
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 mavzu (2)

2.Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг асосий қонуниятлари.
Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда муайян қонуниятлар намоён бўлмоқда. Улар муайян тарихий босқичда ижтимоий тараққиёт қонунларининг ўзаро ҳаракати натижасида шаклланади. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш қонуниятлари ишлаб чиқариш кучлари ва ҳудудлар ўртасидаги умумий муносабатларда намоён бўлади. Иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштиришда ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигига, максимал даромад олиш имкониятларига катта эътибор бериш лозим. Айни пайтда, табиий-ресурс салоҳиятларидан тежамкорлик билан фойдаланиш, экологик шароитни яхшилаш масалалари ҳам ҳисобга олинади.Бозор шароитида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг асосий қонуниятлари қуйидагилардан иборат:
-ишлаб чиқариш кучларини оқилона ва самарали жойлаштириш;
-минтақаларни комплекс ривожлантириш;
-минтақалар ўртасидаги ҳудудий меҳнат тақсимоти;
-минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тенглаштириш.2
Ишлаб чиқариш кучларини оқилона ва самарали жойлаштириш деганда маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини минимал ҳолатга келтириш ва ишлаб чиқаришнинг барча (тайёр маҳсулотгача бўлган) босқичларини муайян ҳудудга жойлаштириш тушунилади. Мамлакатимизнинг турли ҳудудлари табиий ресурслар заҳираларининг миқдори, компонентларнинг таркиби, геологик салоҳиятларига кўра ўзаро фарқ қилади. Бунда ишлаб чиқаришнинг хом ашё, ёқилғи, энергиява истеъмол манбаларига яқинлигини таъминлайдиган транспорт омили катта аҳамиятга эга.
Кооперасиялаштириш ва комбинатлаштириш ҳамда чиқиндисиз технологияларни ишлаб чиқаришга жалб этиш ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг муҳим шартларидан ҳисобланади.
Минтақаларни комплекс ривожлантириш учун бозор инфратузилмаси элементлари, ишлаб чиқариш тармоқлари, аҳоли эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ соҳалар ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма тармоқларининг муштараклигига эришиш лозим. Минтақалар хўжалигининг комплекслилиги турли тармоқлар ва соҳалар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кучайтиришни тақозо қилади.
Минтақалар ўртасида ҳудудий меҳнат тақсимоти бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш кучларини самарали жойлаштиришнинг муҳим шартларидан ҳисобланади. Минтақаларнинг иқтисодий ривожланиш даражаси, табиий-ресурс салоҳияти, тарихий ва демографик хусусиятларига кўра ўзаро фарқ қилади.3 Шунинг учун ҳар бир минтақа фақат ўзигагина хос бўлган хусусиятлар асосида муайян соҳага ихтисослашади ва иқтисодий алоқалар асосида бошқа минтақалар билан маҳсулот айирбошлайди.
Хўжалик юритишнинг янги шароитида минтақалар орасида ҳудудий меҳнат тақсимотини янада такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунда ҳукумат ва алоҳида ҳудудлар манфаатларининг муштараклиги ҳисобга олиниши, турли маъмурий-ҳудудий бирликлар ресурсларининг умумлаштирилиши лозим.
Минтақаларижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тенглаштириш. Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатнинг барча минтақалари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тенглаштириш катта аҳамиятга эга. Ҳозирги босқичдаги муҳим вазифалардан бири, ҳукумат томонидан алоҳида эътиборга молик минтақалар белгиланиб, уларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таъминлаш учун давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилиши ва аниқ режалар тузишдан иборат.
Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш қонуниятлари бозор иқтисодиётининг ривожланиши қонунларида намоён бўлади. Улар ўзаро ажралмаган ҳолда ривожланади ва бир-бирларини тақозо қилади.


Download 137,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish