3-мавзу. Тижорат банкларида рақамли активлар хавфсизлигини таъминлаш Блокчейнда электрон тижорат хавфсизлигини таъминлаш



Download 19,57 Kb.
bet1/2
Sana10.06.2022
Hajmi19,57 Kb.
#650058
  1   2
Bog'liq
РА-ММ-3 (3)


3-мавзу. Тижорат банкларида рақамли активлар хавфсизлигини таъминлаш
1. Блокчейнда электрон тижорат хавфсизлигини таъминлаш
Биткоин блокчейни АҚШ Стандартлар ва технологиялар миллий институти томонидан чиқарилган ва ахборотни қайта ишлаш федерал стандарти сифатида қабул қилинган ША-256 шифрлаш стандартида ишлайди. Блок ечимини топиш учун зарур бўлган кўп марталик математик ҳисоб-китобларни такрорлаш мураккаблиги ҳисоблаш қурилмасидан масалани ечиш ва янги биткоинлар ишлаб топиш учун кўп электр энергияси сарфлашни талаб қилади.
Фойдаланувчиларнинг маълумотларини ҳимоя қилишнинг ишончли усулларидан бири бўлиб, хавфсизликнинг аппаратли модулларидан (HSM) фойдаланиш ҳисобланади. Ушбу моделларнинг жисмоний ва логик архитектураси фойдаланувчининг маълумотларини шифрлаш калитларини ташқи хавфлардан ва инсайдерлик хавфларидан ҳимоя қилишни таъминлайди. Бу ерда инсайдерлик хавфлари деганда мазкур сервисларнинг эгалари ва администраторлари билан боғлиқ бўлган рисклар тушунилади.
Криптовалюталарнинг хавфсизлигини HSM орқали таъминлашнинг нисбатан кенг тарқалган шакли бўлиб, HSM Wallet лойиҳаси ҳисобланади.
HSM Wallet лойиҳаси 2014 йилдан бошлаб ишлаяпти.
HSM Wallet – бу криптовалюталар билан амалга ошириладиган операцияларни бошқаришга мўлжалланган рақамли платформа ҳисобланади. У nShield Connect хавфсизлик модули орқали криптовалюталар билан амалга ошириладиган операцияларнинг хавфсизлигини таъминлайди.
HSM Wallet шундай ташкил қилинганки, унда барча конфиденцциал ҳаракатлар ҳимояланган қурилманинг ичкарисида амалга оширилади. Ҳар қандай ҳолатда мижознинг операцияларига доир маълумотлар очиқ форматда ташқарига чиқмайди. Бунинг натижасида барча хавфлардан, шу жумладан, компаниянинг ходимлари ва администраторлари билан боғлиқ хавфлардан юқори даражада ҳимояланиш имкони юзага келади.
устроен таким образом, что все конфиденциальные действия выполняются внутри защищенного и доверенного устройства — HSM. Приватные ключи клиента ни при каких обстоятельствах не могут быть экспортированы за пределы хранилища ключей в открытом формате. Это и обеспечивает максимальную защиту в том числе от сотрудников и администраторов компании.
Агар қурилма бузилиб қолса резерв модуль автоматик равишда ишга тушади.
Шифрлашнинг аддитив усулларига биноан дастлабки информация символларига мос келувчи рақам кодларининг кетма-кетлиги гамма деб аталувчи қандайдир символлар кетма-кетлигига мос келувчи кодлар кетма-кетлиги билан кетма-кет жамланади. Шу сабали, шифрлашнинг аддитив усуллари гаммалаш деб ҳам аталади. Ушбу усуллар учун калит сифатида гамма ишлатилади. Аддитив усулларнинг криптотурғунлиги калит узунлигига ва унинг статистик кўрсатгичларининг текислигига боғлиқ. Агар калит шифрланувчи символлар кетма-кетлигидан қисқа бўлса, шифроматн криптоаналитик томонидан статистик усуллар ёрдамида расшифровка қилиниши мумкин. Калит ва дастлабки информация узунликлари қанчалик фарқ қилса, шифроматнга муваффақиятли ҳужум эҳтимоллиги ҳам шунчалик ортади. Агар калит узунлиги шифрланувчи информация узунлигидан катта бўлган тасодифий сонларнинг даврий бўлмаган кетма-кетлигидан иборат бўлса, калитни билмасдан туриб, шифроматнни расшифровка қилиш амалий жиҳатдан мумкин эмас. Амалиётда асосини псевдотасодифий сонлар генераторлари (ёки датчиклари) ташкил этган аддитив усуллар энг кўп тарқалган ва самарали ҳисобланади. Бундай генераторлар псевдотасодифий сонларнинг чексиз кетма-кетлигини шакллантиришда нисбатан қисқа узунликдаги дастлабки информациядан фойдаланилади. Псевдотасодифий сонлар кетма-кетлигини шакллантиришда конгруент генераторлардан ҳам фойдаланилади. Бу тоифага мансуб генераторлар сонларнинг шундай псевдотасодифий кетма-кетликларини шакллантирадики, улар учун генераторларнинг даврийлиги ва чиқиш йўли кетма-кетликларининг тасодифийлиги каби асосий кўрсаткичларини қатъий математик тарзда ифодалаш мумкин. Бундай генераторларни аппарат ёки дастурий воситалар ёрдамида осонлик билан яратиш мумкин. Очиқ калитли шифрлаш тизимларида иккита калит ишлатилади.
Информация очиқ калит орқали шифрланса, махфий калит ёқдамида расшифровка қилинади. Очиқ калитли тизимларни қўллаш асосида қайтарилмас ёки бир томонли функциялардан фойдаланиш ётади. Бундай функциялар қуйидаги ҳусусиятларга эга. Ҳеч кимга сир эмаски, х маълум бўлса, й = ф(х) функцияни аниқлаш жуда осон. Аммо й = ф(х) функциянинг маълум қиймати бўйича х ни аниқлаш амалий жиҳатдан жуда ҳам қийин.
Криптографияда яширин деб аталувчи йўлга эга бўлган бир томонли функциялар ишлатилади.
Очиқ калит сифатида ишлатилса, маҳфий калит сифатида ишлатилади. Очиқ калитни ишлатиб, шифрлаш амалга оширилса, ўзаро мулоқотда бўлган субъектлар орасида маҳфий калитни алмашиш зарурияти йўқолади. Бу эса ўз навбатида узатилувчи информациянинг криптоҳимоясини соддалаштиради. Очиқ калитли криптотизимларни бир томонлама функциялар кўриниши бўйича фарқлаш мумкин.


Download 19,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish