4-мавзу. Психодиагностик текширув ва тадқиқотлар


Психодиагностик методикани ва текширув натижаларини стандартлаштириш муаммоси



Download 39,58 Kb.
bet3/6
Sana25.02.2022
Hajmi39,58 Kb.
#310338
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4 - мавзу

Психодиагностик методикани ва текширув натижаларини стандартлаштириш муаммоси.
Психодиагностик натижаларга қўлланилган методикадан ташқари воқеа ҳамда ҳодисалар ҳам таъсир қилади, яъни берилган кўрсатмаларни синалувчининг тўғри тушунмаслиги ва тест вақтида синовчининг хулқи ва шахс хусусиятлари ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Агар воқеликни синалувчи имтиҳон сифатида қабул қилса, ўзини шу воқеликка мос тарзда тутади. Юқори хавотирли одамни ҳамиша ва ҳамма пайт Юқори «хавотирлик» ҳолати қамраб олади, ҳар қандай ҳодисани хавф сифатида қабул қилади. Кичик даражали хавотирли одам бунинг аксидир, яъни ўзини эркин тутади.
Синалувчиларнинг хулқи, хатти-ҳаракати ва уларнинг кўрсатган натижалари кўрсатмаларни қандай тушуниши билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам психологик ташхисда кўрсатмаларнинг аниқ тузилиши ва уларнинг тез англаб олинишига қатъий талаблар қўйилади:
кўрсатма содда ва тушунарли бўлиши;
бир хил маънодаги сўз ва талаффузларни ўзига қамраб олмаслиги;
кўрсатманинг иложи борича ёзма шаклда бўлиши (кўрсатма бераётган шахс, кўрсатмани ҳар хил паралингвистик таркибий қисмлар орқали ифодалаши мумкин: мимика, талаффуз, темп, пауза ва хатти-ҳаракатлар).
Баъзан тадқиқот натижаларига синовчининг хулқи ва хатти-ҳаракати ҳам таъсир қилиши мумкин. Масалан, экспериментатор ҳақида синалувчининг фикри ижобий бўлса, унинг хатти-ҳаракатида, муносабатида имкони борича синовчига яхши натижа беришга ҳаракат қилади. Бунинг акси бўлса, экспериментаторга нисбатан синалувчида антипатия бўлади.
Асосий кўрсатма: экспериментатор босиқ, мувозанатли, хатти-ҳаракати синалувчиларга нисбатан яхши ва дўстона бўлиши керак.
Тарбиячи қанча кўп экспериментал психологик тадқиқотлар ўтказса, унинг тажрибаси шунча ортиб боради. У қуйидагиларни ўз ичига олади: бола фаолиятининг хусусиятларини ўйин ва ўқув вазиятларида таҳлил қилиш; мактаб, мактабгача таълим муассасаси, оила шароитига мослашиш, мослаша олмаслик даражасини аниқлаш; боланинг ички дунёсини тушуниб олиш истаги; шахси хусусиятларини ҳар томонлама ривожлантиришда унга ҳар қандай ёрдам кўрсатиш.
Психолог-експериментатор фаолияти тадқиқотда таъсир қиладиган алоҳида хусусиятларга эга. Шунинг учун М.П.Кононова (1963) таъкидлаганидек, бўлажак тадқиқотчи ўзида қуйидаги сифатларни шакллантирмоғи лозим:
а) тадқиқот қарорларини тез ва аниқ тузиш;
б) бола топшириқни қандай бажараётганлигига ва унинг хулқ-атворини кузатишга диққат қаратиш;
в) бола билан яхши алоқага киришиш, унинг ҳамма айтганини ёзиб, хулқидаги баъзи реактсияларни тўғри баҳолаш қобилиятини йўқотмаслик ва бошқалар.
Бундан ташқари, тадқиқотчи экспериментал текширувга турлича муносабатда бўлиши керак. Масалан, боғча ёшидаги болаларни шунга қизиқтириш керакки, болалар экспериментатор хонасида кўпроқ бўлиб, унинг ҳамма талабларини бажаришга интилсин. Бунга болаларга қизиқарли расмларни кўрсатиб, уларни ҳикоя қилиб бериш кубиклардан ҳар хил нарсалар ясаш орқали эришиш мумкин. Болада қизиқиш пайдо бўлиши билан бирга унинг хотираси, диққати, мантиқий жараёнлари ўрганилади. Бошланғич синф ўқувчилари ва ўсмирлар билан тадқиқот ўтказган пайтда улар билан шундай киришиб кетиш керакки, болаларда тажрибага қизиқиш, тадқиқотчига ишонч ва ўз ички дунёсини очиш истаги пайдо бўлсин. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳамма болалар ҳам текширувга қизиқадилар. Лекин баъзи ҳолларда, улар такроран тадқиқотда иштирок этишдан бош тортадилар. Кўпинча бу тенгдошларига нисбатан ёмон натижалар олганда экспериментатордан ортиқча сўз эшитганда пайдо бўлиши мумкин. Бундай болаларга ўзгача муносабатда бўлиш даркор. Улар арзимас сабаб учун ҳам мақтовга муҳтожлар.
Експериментал-психологик тадқиқот натижалари ишончли бўлиши учун, тадқиқотчи уни ўтказишда маълум схема (умумий режа)га амал қилиши керак. Тадқиқотчи ишини боланинг ҳаёти, унинг жисмоний ва психик тараққиётининг хусусиятлари, оилада, мактабда, МТМда таълим ва тарбиянинг ижтимоий-маданий шароитларини акс эттирадиган материаллар билан танишишдан бошлаши керак. Тадқиқотчи учун бола туғилиши билан боғлиқ(онасида ҳомиладорлик токсикозлари бўлганлиги, чала туғилганлиги ва ҳ.к.), 3 ёшгача бўлган даврдаги тараққиётининг хусусиятлари ҳақидаги маълумот ҳам муҳимдир (неврологик хусусиятлар ва танасида касаллик мавжудлиги – титраб-қалтирайдиган хуруж, кундузги ва тунги энурез (сийиб қўйиш), дудуқланиш, бош мия ва марказий нерв системаси касалликлари, бола қачондан бошлаб Юра бошлаган, гапира бошлаган, боғчага ва мактабга келишдан олдин қандай ривожланган). Бу маълумотларни ота-оналар билан танишганда, боланинг шахсий дафтарини кўриб чиққанда, у билан бевосита суҳбатлашганда олиш мумкин.
Бола ривожланиши ҳақида маълумотларни хронологик кетма-кетликда баён этиш мақсадга мувофиқдир (1-жадвал).

Download 39,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish