Амалий машғулот 1-2
PHP бу бутун Web-сайтлар, динамик ва интерактив Web-сахифалар яртишга HTML-сахифа асосида сервер томондан ишлашга имкон берувчи тил. HTML тили воситасида яратилган анъанавий статик Web-сахифалар Web-сервер қаттиқ дискида сақланади. PHP тилидан фойдаланганда Web-сахифа биринчи марта фойдаланувчи унга мурожат қилгандан сўнг яратилади. Бу ҳолатда Web-серверда Web-сахифанинг ўзи эмас, фақатгина унинг яратилиши бўйича шаблон ташкил топади. Бу шаблон ўзида PHP тили сценарийларини қурган одатдаги HTML-коди тўпламларини тасвирлайди. PHP тилида Web-сахифа яратиш учун оддий матн мухаррири, масалан блокнот етарли. Бундан ташқари Macromedia Dreamweaver ёки Notepad++ да ҳам генерация қилиш мумкин.
Бу ҳолатда PHP нинг HTML дан фарқи шундаки, PHP кодни тестлаш учун файлни Web-браузерда очишнинг ўзи етарли эмас, уни Web-сервер ёрдамида чақириш керак.
Асосий муаммо шундаки, PHP-скриптни тестлаш учун серверга ҳар бир хужжат махсус каталогларга юкланиши керак ва ундан кейин Web-браузерда чақирилиши керак. Бунинг учун компьютер ҳар доим Интернетга уланган бўлиши керак.
Лекин PHP-скриптни ишга туширишни бошқа йули ҳам бор. Локаль Web-сервердан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун Denwer мажмуаси очиқ кодли дастурлаш таъминотидан фойдаланиш мумкин. Берилган мажмуа Web-серверда қўллаш учун барча керакли функциялар ташкил топган дастурий пакетни ўзида мужассамлайди. Унинг ёрдамида PHP-сахифани тестлаш учун Apache серверининг локал версиясини ўрнатиш мумкин.
Denwer каталогида home номли папка бор. Унда сайт манзиллари билан мос келувчи папкалар мавжуд, масалан localhost. Берилган каталогда Apache Web-сервери ўзининг Web-каталоги деб ҳисоблайдиган www қисм каталог жойлашган. Бу қисм каталогга Web-саҳифани сақлаш керак.
PHP-скриптни яратиш учун исталган матн мухарририда кодни териб, уни .php кенгайтмали файл кўринишида сақлаш керак. Матн PHP сценарийлари қурилган HTML-коддан ташкил топади. Бу ҳолатда РНР тили элементлари “?” белги орасига ёзилади.
php коди
?>
PHP тилида Web – саҳифада матнни акс эттириш учун echo операторидан фойдаланилади.
Синтаксис:
echo(string $arg1, [string [$argn]...]),
бу ерда $arg1… $argn – киритилаётган сатр ёки сатрлар.
echo оператори билан ишлаш учун мисол.
< HEAD>
< TITLE>
echo operatoridan foydalanish
< /TITLE>
< /HEAD>
< BODY>
< H1>
matnni aks ettirish
< ?php
echo "PHP dan salom!";
?>
< /BODY>
< /HTML>
< HEAD>
< TITLE>
php ni ko’p marta chiqarish
< /TITLE>
< /HEAD>
< BODY>
< P>
matnni aks ettirish
< ?php
echo "PHP dan salom!";
?>
< P>
qo’shimcha ma’lumotni aks ettirish
< ?php
echo "PHP yana bir bor!";
?>
< img src="2.jpg">
< /BODY>
< /HTML>
Скриптларга изоҳлар
PHP да уч хил изоҳ мавжуд. Биринчи тур сизга изоҳларни бир нечта сатрларга жойлаштиришга имкон беради, улар "/ *" белгиларидан бошланиб, "* /" белгилари билан тугайди:
/*Бир нечта сатрларни қамраб олувчи изоҳ. */
echo "Салом! ";
?>
Қолган иккита тур битта сатрни қамраб олувчи изоҳ ҳисобланади. Улар “//” белги билан ёки “#” бошланиб, сатр охиригача давом этади. Бу тип изоҳларнинг қулайлиги шундаки, уларни PHP коддан ўнг томонда жойлаш мумкин, масалан:
echo "Xayrli tong! "; // Биринчи изоҳни чиқариш
echo "Xayrli kun "; # Иккинчи изоҳни чиқариш
?>
PHP да ўзгарувчилар ва константалар
$temperature = 24;
$kilo = 1,5;
$message = "Xayrli tong!";
?>
echo "Bugungi ob havo: ", 12; ?>
$temperature=36;
echo " Bugungi ob havo: ", $temperature;
?>
O'zgaruvchilar bilan ishlash
O'zgaruvchilar bilan ishlash
echo "Olmalar soni 1 ta.
";
$apples = 1;
echo "Olmalar soni: ",$apples, "
" ;
echo "3 ta qo'shildi.
";
$apples = $apples+3;
echo "Olmalar soni: ", $apples, "
";
?>
O'zgaruvchilar
$apples = 4;
$oranges = 3;
$fruitname = "oranges";
echo "Apelsinlar soni: ${$fruitname}
" ;
$fruitname = "apples";
$apples = $apples+3;
echo "Olmalar soni: ${$fruitname}
";
?>
Do'stlaringiz bilan baham: |