ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
АҲОЛИНИНГ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 майдаги 106-сонли «Ишга жойлаштиришга муҳтожмеҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Аҳолининг иш билан таъминланганлик даражаси ва таркиби халқаро стандартларга мувофиқ тўлиқ ва холис баҳоланишинитаъминлаш, минтақаларда аҳолини иш билан оқилона таъминлаш ва янги иш ўринларини барпо этиш муаммосини самарали ҳал этишюзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш, аҳолининг иш билан таъминланганлигиниҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигитомонидан халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларнианиқлаш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
тасдиқланган методика асосида 2002 йилдан бошлаб ҳар чоракда ишчи кучининг иш билан таъминланганлиги масалалари бўйичаўрганиб чиқишлар ўтказилишини ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларнинг сони аниқланишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатдаМеҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш бўйича ўқув-методик қўлланмани нашргатайёрласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги биланбиргаликда, жорий ўқув йилидан бошлаб олий ўқув юртлари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва бошқа ўқув муассасаларинингтегишли фанлар бўйича таълим дастурларига меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлашнингтасдиқланган методикаси ўрганилишини киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:
Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш методикаси асосида бир ой муддатдаиқтисодиёт ва статистика органлари амалиётига меҳнат ресурслари бўйича ҳисобот ва прогноз балансларини тузишни жорий этиш бўйичайўриқномаларни ишлаб чиқсин;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда иқтисодиёт ва статистикаорганлари тизимининг амалиётчи ходимлари учун меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларнианиқлаш бўйича ўқув семинарларини ташкил этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда2002 йилнинг биринчи чорагида Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш методикасини ваўқув-методик қўлланмани нашр этсин ҳамда уларнинг минтақавий иқтисодиёт ва статистика органлари, меҳнат органлари, таълиммуассасалари ва бошқа манфаатдор тузилмалар ўртасида тарқатилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасигаюклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |