Ишлаб чиқариш жараёни тушунчаси ва унинг таркиби
Режа:
Ишлаб чиқариш жараёни тушунчаси.
Ишлаб чиқариш операцияси ва унинг классификацияси.
Ишлаб чиқариш жараёнини рационал ташкил қилиш принциплари
1. Ишлаб чиқариш жараёни тушунчаси.
Ишлаб чиқариш жараёни - бу хом-ашёнинг тайёр маҳсулотга айлангунча бўлган барча жараёнлар тушунилади. Корхонанинг мураккаб негизи бўлиб ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланадики, бунда хом-ашё тайёр маҳсулотга айланади. Демак, ишлаб чиқариш жараёни хом ашёни тайёр маҳсулотга айланишига бевосита алоқадор бўлган жараёнларни ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш жараёни инсоннинг меҳнат предметига меҳнат воситалари таъсири орқали амалга оширилади. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни ёки ишлаб чиқариш жараёни меҳнат предметлари, меҳнат воситалари ва жонли меҳнатнинг ўзаро таъсирининг натижаси бўлиб ҳисобланади. Бу элементларнинг бирлашуви ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлайди. Ишлаб чиқариш жараёни маҳсулот ишлаб чиқаришда вазифаси бир хил бўлмаган турли жараёнлардан ташкил топади. Ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат предметларини сифатий ўзгаришларига олиб келадиган жараёнлар асосий жараёнлар дейилади (сифатий ўзгаришлар меҳнат предметларининг ички хусусиятлари, ташқи кўриниши, шакли, ҳажми ва бошқалар). Ёрдамчи жараёнлар эса асосий жараёнларни амалга оширишда керакли шарт шароитлар яратади. Буларга қуйидагилар мисол бўла олади: турли хилдаги энергия ишлаб чиқариш, хом ашё, материаллар тайёр маҳсулотнинг фазодаги ўрнини алмаштириш, жиҳозлар ремонтини ташкил қилиш ва бошқалар.
2. Ишлаб чиқариш операцияси ва унинг классификацияси.
Ишлаб чиқариш жараёнлари таркибий бўлимларга, яъни операцияларга бўлинади. Ишлаб чиқариш операцияси деб бир ёки бир нечта ишчилар томонидан бир иш жойида бир хил меҳнат предметлари устида ва бир хил меҳнат қуроллари билан бажарилган ишлаб чиқариш жараёнининг қисмига тушунилади. Иш кучи, меҳнат воситаси ва меҳнат предметининг ўзаро бирлашуви бир операцияни бажаришни билдиради. Бу элементлардан бирининг ўзгариши эса бошқа операциянинг бошланишидан дарак беради. Меҳнат предметининг бир сифатий ҳолатдан иккинчи сифатий латга ўтишида катнашадиган бир ёки бир нечта операцияларнинг бирлашмаси ишлаб чиқариш босқичи деб айтилади. Ишлаб чиқариш жараёни турли хилдаги операциялардан тузилган бўлиб, бу операциялар 2 та белги орқали классификацияланиши мумкин:
1. Ишлаб чиқариш жараёнида операциялар вазифаси бўйича операцияларга бўлинади
2. Ишлаб чиқариш жараёнида операциялар бажарилиши бўйича операцияларга бўлинади
Операцияларнинг бажарилишига кўра 3 га бўлинади:
1. Машинада бажариладиган операциялар;
2. Машина- қўлда бажариладиган операциялар;
3. Фақат қўлда бажариладиган операциялар.
Ишлаб чиқариш жараёнида операциялар вазифаси бўйича асосий ва ёрдамчи операцияларга бўлинади. Асосий операцияларга технологик операциялар деб айтилади. Ёрдамчи операциялар ўз навбатида уч гуруҳга бўлинади:
1. Кўчувчи (ташувчи) операциялар ёки транспорт операциялари. Бу операциялар меҳнат предметларининг ўрнини фазода ўзгартиради.
2. Назорат операциялари (температурани ўлчаш ёки назорат қилиш, намликни ўлчаш, тарозида ўлчаш)
3. Хизмат кўрсатиш операциялари. Бу операциялар жараённинг бориши учун нормал шароитлар яратиб беради (иш жойини йиғиштириш, тозалаш, машина ва жиҳозларни тозалаш, ёғлаш, текшириш ва бошқалар)
Ишлаб чиқаришни рационал ташкил қилиш ишлаб чиқариш жараёнида ёрдамчи операцияларнинг умумий сонидаги солиштирма оғирлиги камайтиришни талаб қиладики, бу маҳсулот ишлаб чиқариш меҳнат сиғимини ва ишлаб чиқариш жараёни давомийлигини қисқартиради. Ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилиш учун жадваллик ва графиклик методлари қўлланилади. Жадваллик усулда асосан 2 та жадвал тўлдирилади. (Амалий машғулотда жадваллар ҳамда улар тўлдирилиши билан танишасиз).
График усулда ҳар хил операциялар геометрик шакллар билан ва чизиқлар билан белгиланади.
Ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилиш учун ҳар бир гуруҳ операцияларининг умумий миқдоридаги нисбий вазни ҳисобланади. Бизга маълумки, ишлаб чиқариш жараёнида асосий ишни технологик операциялар бажаради. Шунинг учун уларнинг асосий сони қанчалик кўп бўлса, ишлаб чиқариш жараёни шунча такомиллашган ҳисобланади. Ҳар хил операцияларнинг уларнинг умумий миқдоридаги ўзаро нисбати ишлаб чиқариш жараёнининг структураси дейилади. Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш шу жараённинг механизациялаштириш даражасини ҳисоблашга асос бўлади. Механизациялаштириш даражаси қуйидаги формула орқали топилади:
бу ерда:
Км - машинада бажариладиган операциялар миқдори;
Км.қ - машина-қўлда бажариладиган операциялар миқдори;
Кум - умумий операциялар миқдори
Do'stlaringiz bilan baham: |