Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


 Ҳар кимнинг турар ва яшаш жойини танлаш, Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш



Download 70,16 Kb.
bet5/16
Sana12.05.2023
Hajmi70,16 Kb.
#937947
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Мазмуни ва моҳияти

3.4. Ҳар кимнинг турар ва яшаш жойини танлаш, Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонга монеликсиз қайтиш ҳуқуқига эга (32-модда).
3.5. Илк бор давлат томонидан Интернет тармоғига киришни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилиши ҳақида конституциявий норма киритилмоқда (33-модда).
Маълумот учун: 2011 йил 3 июндаги Резолюциясига мувофиқ БМТ Интернетга кириш ҳуқуқини инсоннинг ажралмас ҳуқуқларидан бири сифатида эътироф этади. Бу каби нормалар Грузия, Мексика ва бошқа давлатларнинг конституцияларида мустаҳкамланган.
3.6. Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари кенгайтирилмоқда, хусусан фуқароларнинг давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгалиги конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда (37-модда).
IV. Конституцияда сиёсати ижтимоий адолат ва бирдамлик тамойилига қаратилган, фуқароларнинг муносиб турмуш даражаси ва сифатига эришишга, муҳтожларга ёрдам кўрсатишга қаратилган ижтимоий давлат белгилари
ўз ифодасини топди.
4.1. Aҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини қўллаб-қувватлаш, жамиятда ижтимоий тенгсизликни бартараф этишга, муносиб турмуш шароитларини яратиш; ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги учун давлатнинг фуқаролар олдидаги ижтимоий масъулиятини кучайтиришга қаратилган нормалар мустаҳкамланмоқда.
Киритилаётган тузатишлар:
– қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамларнинг миқдори расман белгилаб қўйилган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас (46-модда);
– ҳар бир инсон уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойли бўлиш ҳуқуқини амалга ошириш учун шароитлар яратади. Ҳеч ким уй-жойидан суд қарорисиз ва қонунда белгилангандан бошқача тарзда маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади. Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади (47-модда);
– меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир. Давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чораларни кўради.
Бундан ташқари Асосий қонунда давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиши, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашиши, уларга зарур бўлган ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлаши аниқ белгиланмоқда (45-модда).

Download 70,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish