partes aequales p. aeq. тенг бўлакларда, тенг миқдорда
Pasta past. паста (қаттиқ суртма)
Pilula pil. пилюля (ҳаб дори)
Praecipitatus ppt., praec. чўктирилган
Pulvis Pulv. кукун, порошок
Pulveratus (a, um) Pulver. кукунсимон
quantum satis q.s. керагича, керак бўлгунча, қанча талаб қилса
Radix Rad. илдиз
Recipe Rp. олинг
Repete (Repetatur) Rep. қайтадан, қайтаринг (қайтарилсин)
Rhizoma Rhiz. илдизпоя
Signa, Signetur S. белгиланг (белгилансин)
Semen Sem. уруғ
Siccus (a, um) sicc. қуруқ
Simplex simpl. оддий
Sirupus Sir. шарбат (сироп)
Species sp. йиғма
Spissum spiss. қуюқ
Solutio Sol. эритма
Sterilisa!(Sterilisetur!) Steril.! стериллансин!
Suppositorium Supp. шамча
Suspensio Susp. суспензия
Tabuletta Tab. таблетка (тугма дори)
Tinctura T-ra, Tinct. тиндирма (настойка)
Unguentum Ung. суртма
Vitrum Vitr. шиша идиш, склянка
Б еморга дорини тез тайёрлаш керак бўлганда шифокор рецепт юқорисига «Cito» (тез) ёки «Statim» (дарҳол) деб ёзиб қўяди. Рецептда иккита ёки ундан ортиқ модда бир хил миқдорда ёзиладиган бўлса, ҳар бир дори номидан кейин миқдор кўрсатилмасдан охирги дори номининг охирига ana ёки қисқача аа, яъни баравардан сўзини ёзиб кейин миқдор кўрсатилади. Беморга дорини такрорлаш зарурияти туғилганда шифокор рецептнинг кўринадиган жойига Repetatur - такрорлансин, Bis repetatur - икки марта такрорлансин ёки Semper repitatur – ҳар доим такрорлансин деб кўрсатиб қўяди.
Рецептда суюқ дорилар миқдори миллилитр (ml)ларда, баъзи суюқ дорилар томчиларда (gtts), қаттиқ моддалар эса грамм ва граммнинг улушларида белгиланади. Грамм сўзи рецептда ёзилмайди. Масалан:
1 грамм - 1,0 ёзилади (1 г - 1 грамм деб ўқилади);
1 граммнинг 1/10 улуши - 0,1 ёзилади (1 дг - дециграмм деб ўқилади);
1 граммнинг 1/100 улуши - 0,01 (1 сг - 1 сантиграмм деб ўқилади);
1 граммнинг 1/1000 улуши - 0,001 (1 мг - 1 миллиграмм деб ўқилади);
1 граммнинг 1/10000 улуши - 0,0001 (1 дмг - 1 децимиллиграмм деб ўқилади);
1 граммнинг 1/100000 улуши - 0,00001 (1 смг - 1 сантимиллиграмм деб
ўқилади);
1 граммнинг 1/1000000 улуши - 0,000001 ёзилади (1 мкг - 1 микрограмм
ёки 1 гамма (γ) деб ўқилади).
Таъсир бирликлар (ТБ) билан миқдорланадиган дориларни ёзишда ТБ сонлари кўрсатилади (масалан, инсулин 40 ТБ, гепарин 5000 ТБ ва ҳ.к.). Баъзида интернационал (ИБ) ёки халқаро бирликлар (ХБ) ҳам ишлатилади.
Дори препаратлари фармакопеяда келтирилиб, фармацевтик саноатда ишлаб чиқарилса официнал дейилади. Агар дорилар шифокор рецепти асосида дорихонада тайёрланса магистрал (magister - ўқитувчи, бошлиқ сўзидан) дорилар дейилади. Официнал дориларга рецепт қисқартирилган кўринишда, магистрал дориларга кенгайтирилган кўринишда ёзилади.
Рецептни тўғри ёзиш учун шифокор дорининг савдо номини лотин тилида ва халқаро номини инглиз тилида, ўртача даволаш миқдори (ЎДМ) ни, чиқариладиган дори шаклларини, организмга юбориш йўлларини, таъсир давомийлигини, беморнинг ёши, жинси, ҳолати ва ҳоказоларни аниқ тасаввур қила олиши шарт.
Ҳамма рецептсиз бериладиган дориларнинг инъекцион формаларига рецепт ёзиш шарт.
Наркоз чакирувчи воситаларга рецепт ёзиб бериш таъқиқланади.
Юқорида баён этилган рецепт ёзиш қоидаларини қуйидаги мисолларда мустаҳкамлайлик.
Келтирилган мисолларда қавс ичида дорининг савдо номи лотин тилида, кейин халқаро патентланмаган номи инглиз тилида берилган.
Мисоллар: Анальгин (Analginum, Metamizole sodium)нинг кукун дорисидан 6 та қабулга бош оғриганда ичиш учун буюрилсин. ЎДМ катталар учун 400 мг.
Рецепт (доринома) қуйидаги паспорт қисмни тўлдиришдан бошланади.
Шифохонанинг номи ва
реквизитлари кўрсатилган штампи
Болалар учун. Катталар учун.
(кераксизи ўчирилади) inscriptio
20___ йил «__»___________
Беморнинг Ф.И.О. ва ёши
Шифокорнинг Ф.И.О.
Касаллик тарихи №
Rp.: сўзидан кейин 3- қисм қуйидагича ёзилади.
Рецептнинг учинчи қисмида дори(дориларнинг)савдо номи лотин тили қаратқич келишикда, халқаро патентланмаган номи инглиз тилида, дори (дорилар) миқдори (designatio materiarum) ёзилади.
Rp.: Analgini 0,4 designatio materiarum
(Metamizole sodium)
4-қисм қуйидагича ёзилади. Агар дорихонада бирор дори шакли тайёрланмаса, 4-қисм D.t.d.N. ёки D. S.билан тугайди(subcriptio).
D.t.d. N.6 subscriptio
Кейин 5 –қисм S. – шифокорнинг беморга мурожаати маҳаллий тилда ёки бемор тушунадиган тилда ёзилади.
S. 1 кукун доридан бош signatura
оғриганда ичиш учун
Шифокор имзоси, муҳри.
Тел.
Рецептнинг амал қилиш муддати.
Do'stlaringiz bilan baham: |