Бухоро давлат университети “ИҚтисодиёт” кафедраси


ХИЗМАТЛАР СОҲАСИДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ



Download 2,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/89
Sana11.12.2022
Hajmi2,43 Mb.
#883764
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   89
Bog'liq
BN48yaqTgFCuLjxcyGgh12hbvsJCPLu7PdAx8mOG

ХИЗМАТЛАР СОҲАСИДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
 
Хамраева С.Н. – ҚарМИИ, “Иқтисодиёт” кафедраси доценти, и.ф.н. 
Тўхтаева М.А. – ҚарМИИ магистранти 
 
Жамиятнинг ривожланиши, ишчи кучларининг ошиши билан 
хизматлар соҳаси маълум даражада ривожланади. Бугунги кунда ушбу 
соҳада 
банд 
бўлганларнинг 
кўпайиши, 
меҳнатни 
техник 
жиҳозланганлигининг ўсиши, илғор технологияларни кенг жорий этилиши 
кўзатилмоқда. 2018 йилда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) таркибида 
хизматлар соҳасининг улуши 35,6 % ни ташкил этди. 


17 
Шунингдек, бугунги кунда, 323,5 минг фаолият кўрсатаётган 
ташкилот ва корхоналардан 213 мингга яқини хизматлар соҳасида фаолият 
кўрсатмоқда. Хизмат кўрсатувчи ташкилот ва корхоналар умумий сонида 
153 мингдан ортиғи кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади. 2019 
йил 1 январь ҳолатига уларнинг улуши 72,2 % ни ташкил этди
1

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги бандликнинг таркибий таҳлили 
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган савдо, таълим, ташиш ва сақлаш, соғлиқни 
сақлаш ва шу каби тармоқларнинг улуши энг юқори эканлигини кўрсатди. 
Ҳозирги кунда иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлган 
хизматлар соҳасининг ўрни жуда катта ва аҳамиятлидир. Бу ишлаб 
чиқаришнинг мураккаблашуви, бозорни кунлик ва шахсий талабдан келиб 
чиққан ҳолда товарлар билан тўлдириш, жамият ҳаётини янгиловчи 
илмий-технологик тараққиётнинг жадал ўсиши билан боғлиқдир. 
Буларнинг барчасини ахборот, молиявий, транспорт, консалтинг ва бошқа 
хизмат турларисиз амалга ошириб бўлмайди. 
Иқтисодиётни модернизациялаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш 
шароитида хизматлар кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари 
самарадорлигини ошириш бугунги кунда мамлакат иқтисодиётини олдида 
турган муҳим масалалардан биридир. Хусусан, мулкчиликнинг асосий 
ҳаракатлантирувчи кучи деб эътироф этилаётган хизматлар кўрсатиш 
соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари самарадорлигини оширишнинг 
истиқболини 
белгилаш, 
ташкилий-иқтисодий 
механизмларини 
такомиллаштириш ва ушбу соҳада илмий жиҳатдан асосланган таклиф ва 
амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ўта муҳимдир. Чунки бозор 
муносабатларини 
такомиллаштиришда, 
иқтисодиётни 
янада 
эркинлаштиришда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, унинг 
натижасида мамлакат бюджети барқарорлигини таъминлаш, ялпи ички 
маҳсулотини ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби долзарб 
муаммоларини ҳал қилишга эришилмоқда. 
Статистик 
маълумотлар 
таҳлилига 
кўра, 
ҳозирги 
кунда 
мамлакатимизда хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва 
ташкилотлар таркибида савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва 
ташкилотлар (33,3 %) юқори улушни эгаллайди. 
Яқин ва узоқ хориж давлатлари билан, шунингдек туризм соҳасида 
ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш яшаш ва овқатланиш хизматларини 
кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар сонининг ўсишига таъсир кўрсатди. 
Уларнинг улуши 9,3 % ни ташкил этди. 
Ташиш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи фаолият 
кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг хизмат кўрсатиш соҳасидаги 
корхона ва ташкилотлар умумий сонидаги улуши 6,2 % ни ташкил этди. 
1
Ўзбекистон Республикаси
Статистика қумитаси маълумотлари


18 
Ахборот фаолияти билан шуғулланувчи ва алоқа хизматларини 
кўрсатувчи фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 3,3 
% га тенг бўлди. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 
хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 3,2 % ни ташкил 
этди. 
Республикада 2018 йилда ЯИМнинг ўсишида хизматлар соҳасининг 
таъсири 1,8 %ни ташкил қилди. Ушбу соҳада қушилган қийматнинг 5,4 
%га ўсиши кўзатилди. Шундан савдо хизматлари (автотранспорт 
воситаларини таъмирлашни қўшган ҳолда) 4,4 %га, яшаш ва овқатланиш 
бўйича хизматлар 4,5%га, ташиш ва сақлаш 3,7 %га, ахборот ва алоқа 
15,3%га ва бошқа хизматлар 5,4 %га ўсди. 
Маълумотлардан ҳам кўриниб турибдики, хизматлар соҳасининг 
иқтисодиёт тармоғини ривожлантиришда хизматлар соҳаси муҳим аҳамият 
касб этмоқда ва нафақат кишилар ҳаётининг маиший жиҳатлари, балки 
саноат 
тармоқларининг 
ривожланиши, 
миллий 
иқтисодиётнинг 
самарадорлиги олдиндан мавжуд бўлган ҳамда янгидан пайдо бўлаётган 
ўнлаб турдаги хизматларга боғлиқ бўлиб бормоқда. Бундай тармоқлар 
ташқи коньюнктурага ҳам, об-ҳаво шароитига ҳам боғлиқ эмас, яъни 
ташқи омилларнинг ўзгариши уларга таъсир кўрсата олмайди. Айни 
пайтда бу хизматлар ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг кўплаб 
турларига ички талабни оширади, шунингдек, истеъмол бозорида 
мутаносибликни сақлашда муҳим роль ўйнайди.
Хизмат соҳасини ривожлантириш аҳоли фаровонлиги ва иш билан 
бандлик масаласининг ҳал бўлишини таъминловчи муҳим омиллардан 
биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг2016 йил 5 октябрдаги 
ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини
таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва
ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сон 
“Тадбиркорлик 
мақсадларида 
фойдаланиш 
учун 
давлат 
мулки 
объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини 
янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонлари ҳамда 
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 55-сонли “2016-2020 
йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида” қарори 
одамларни иш билан банд қилиш муаммоларини ҳал этишдаги ролини 
ошириш чора тадбирлари кўзда тутилган.
2016-2020 йилларда ВМ қарорига биноан, мамлакатимизда хизматлар 
кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлар ва 
вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади
1


Ушбу йўналишлар бевосита ВМсининг «Ўзбекистон Республикасида “2016-2020 йилларда хизматлар 
соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида “ ги (2016 йил 26 февраль) келтирилган.


19 
-
хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳисобига ялпи ички 
маҳсулотни кўпайтириш, унинг республика иқтисодиётидаги улушини 48,7 
фоизгача етказиш; 
-
2020 йилга бориб қишлоқ жойларда хизматларни 1,8 бараварга 
ўстириш; 
-
муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт инфратузилмасини 
ривожлантириш, 
тармоқларда 
замонавий 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш ҳисобига хизматлар соҳасини, таркибий 
ўзгартиришларни жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш; 
-
рақобат 
муҳитини 
шакллантириш, 
кичик 
ва 
хусусий 
тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга кўмаклашиш; 
-
турли инновация хизматларини, янги алоқа воситаларини 
кенгайтириш; 
-
аҳолининг телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш 
техник имкониятларини таъминлаш, улар асосида сифатли хизматлар 
кўрсатиш, телефон алоқаси ва телевидениенинг рақамли тизимларига 
тўлиқ ўтиш, 2020 йилга бориб алоқа ва ахборотлаштиришнинг республика 
иқтисодиётидаги улушини 2,5 фоизгача етказиш; 
-
энг янги электрон, тўлов технологияларини жорий этган ҳолда 
молия хизматларини ривожлантириш; 
-
соғлиқни сақлаш соҳасида юқори технологияли хизматларни 
янада ривожлантириш. 
Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун ушбу 
тадбирлар асос бўлиб қолади. Чунки, бугунги эҳтиёж ва талабдан келиб 
чиқиб, белгиланган тадбирлар, ушбу соҳани ривожлантириш учун муҳим 
аҳамиятга эга. Ушбу тадбирларни ва вазифаларни батафсил бажариш учун 
хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини 2006-2010 йилларда 
ривожлантириш Дастури ишлаб чиқилган. Ушбу дастур кенг кўламли 
бўлиб, унда ҳар бир мутасаддига аниқ вазифалар белгилаб берилган. 
Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳам ушбу дастурдан келиб чиқиб, 
ўзларининг худудий дастурларини ишлаб чиқдилар ва унинг бажарилиши 
мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish