Далачой ер устки қисми – herba hyperici маҳсулотнинг микроскопик тузилиши



Download 0,53 Mb.
Sana24.03.2022
Hajmi0,53 Mb.
#507539
Bog'liq
сув қалампир(1)


ДАЛАЧОЙ ЕР УСТКИ ҚИСМИ – HERBA HYPERICI
Маҳсулотнинг микроскопик тузилиши. Ишқор эритмаси билан ёритилган баргнинг ташқи тузилиши микроскоп остида кўрилади (1-расм). Баргнинг эпидермис ҳужайралари эгри-бугри деворли бўлиб, тасбеҳсимон қалинлашган жойлари бор. Устицалари баргнинг пастки эпидермисига жойлашган. Улар 3–4 та эпидермис ҳужайралари билан ўралган.
Барг пластинкасида 2 хил: рангсиз ва рангли жой бўлади. Рангсиз жой юмалоқ бўлиб, эфир мойи ва смола ёки фақат эфир мойи, рангли жойи эса қизил бинафша рангли пигментлар (антоцианлар) сақлайди. Рангсиз жойлар барг пластинкасининг ҳамма ерида, рангли жойлар эса барг пластинкасининг қирраси бўйлаб жойлашган. Барг томири бўйлаб эфир мойли ва смолали рангсиз, чўзиқ жойлар узунасига жойлашган бўлади. Рангли ва рангсиз жойлар косача баргда ва тожбаргда ҳам учрайди.




1- расм. Далачой баргининг ташқи кўриниши.
баргнинг пастки эпидермиси; Б – баргнинг юқори эпидермиси; В – барг қисмининг лупа остида кўриниши;
1 – томирдаги жойлар; 2 – рангли жойлар; 3 – рангсиз жойлар; 4 – тасбеҳсимон қалинлашган ҳужайра пўсти.

АЧЧИҚ ТОРОН ЕР УСТКИ ҚИСМИ – HERBA POLYGONI


HYDROPIPERIS
Ўсимликнинг номи. Аччиқ торон (сув қалампири, сувзамчи) –
Polygonum hydropiper L.; торондошлар – Polygonaceae оиласига киради.
Маҳсулотнинг микроскопик тузилиши. Ишқор эритмаси билан
ѐритилган барг ѐки гулқўрғониннг ташқи тузилиши микроскоп остида кўрилади
(54- расм).
Баргнинг эпидермис ҳужайралари эгри-бугри деворли бўлиб, устида тўрт
ҳужайрали майда безлар учрайди. Эпидермис ҳужайралари остида эса сариқ ѐки
сариқ-қўнғир рангли, юмалоқ шаклли, ичида смоласи бор йирик жойларни
кўриш мумкин (аччиқ тороннинг бошқа турларидан фарқи). Барг четида
кўпгина бир ҳужайрали туклардан ташкил топган тўп-тўп йирик туклар
жойлашган. Баргнинг юмшоқ қисмида жуда йирик, ўткир учли друзлар бўлади.

1 расм. Аччиқ торон (сувқалампир) баргининг ташқи кўриниши.


А – баргнинг пастки эпидермиси; Б – барг қирраси; В – баргнинг юқори эпидермиси; 1 – тўп тук;
2 – друзлар; 3 – безлар; 4 – эфир мойи ва смола турадиган жойлар.

АНДИЗ ИЛДИЗПОЯСИ ВА ИЛДИЗИ – RНlZOМАТА ЕТ


RADICES INULAE


Маҳсулотнинг микроскопик тузилиши. Совуқ йўл билан (сув ва глицерин аралашмасида) юмшатилган илдизни кўндалангига кесиб, препарат тайёрланади ва уни хлоралгидрат эритмасида микроскоп остида кўрилади (2-расм).
Илдизнинг кўндаланг кесимида кўп қаторли кулранг-қўнғир тусли пўкак, пўстлоқ ва ёғоч қисм (ксилема)лар кўринади. Пўстлоқ паренхимаси йирик ҳужайралардан ташкил топган. Иккиламчи пўстлоқда луб қисми майда, гуруҳ- - гуруҳ ҳолидаги ҳужайралар кўринишига эга. Камбий қисми яққол кўринади. Ёғоч қисмида – ксилемада йирик сув найлари (айниқса камбияга яқин жойларда) учрайди. Пўстлоқ ва ёғоч қисмларда думалоқ ёки овал шаклли, йирик, схизоген тузилишидаги смола ва эфир мойи сақловчи жойлар бор. Уларнинг эфир мойи ва смола ишлаб чиқарувчи ҳужайралари яхши кўринади.


2-расм. Андиз илдизинингкўндаланг кесими
1- эфир мойлик жой; 2- паренхима ҳужайралари (инулин билан); 3- камбий; 4- ксилеманинг сув найлари
Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish